TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват23,900Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 41 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 15 мая

Мустаҳкам оила – МИЛЛАТ КАМОЛОТИ БЕШИГИ! Робахон Махмудова 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Қорақалпоғистонда ўтказилган тадбирларда иштирок этди Бугунги глобал исиш, ҳаво ифлосланиши, шаҳарлашув жараёнида табиий муҳитга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Шу боис, она табиатни асраб-авайлаш, унинг яшил ҳимоясини кучайтиришга қаратилган лойиҳа ва дастурлар янги мазмун касб этиб, умуммиллий ҳаракат даражасига кўтариляпти. Масалан, ана шундай эзгу анъаналарни замонавий ёндашувлар билан уйғунлаштирган ҳолда ҳаётга татбиқ этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси фақат кўчат экиш эмас, аксинча, экологик тафаккур, фуқаролик масъулиятини шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлмоқда. 🔴 Жорий йилнинг 15 май куни “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Нукус шаҳридаги “Она ва бола” клиникаси ҳудудида ўтказилган кўкаламзорлаштириш, хусусан, дарахт ва гул кўчатлари, яшил майса экиш тадбирларида иштирок этиб, хаёлимиздан шу каби фикрлар ўтди. Лойиҳада партия Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова бошчилигида партия фракцияси аъзоси Нодира Рашидова, Марказий аппарат вакиллари, жумладан, партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Озода Парпибоева, ҳудудий кенгаш масъуллари, туман, шаҳар кенгашлари раислари, “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари, ОАВ ходимлари иштирок этишди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

741 views

Опубликован 15 мая

Оилам — фахрим! 🔴 Ҳар биримизнинг ҳаётдаги энг катта бойлигимиз — бу, шубҳасиз, оиламиздир. Зеро, улар ҳар қандай вазиятда бизни чин дилдан қўллаб-қувватловчи суянчимиз, дилимизга шодлик улашиб, ҳаётимизни бахт нурларига тўлдирувчи азиз инсонларимиздир. 15 май — Халқаро оила куни муносабати билан партиямиз Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳамизда мазкур муқаддас даргоҳнинг инсон ҳаёти ва камолотидаги юксак ўрнини акс эттиришга ҳаракат қилдик. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,190 views

Опубликован 15 мая

🔴 15 май — Халқаро оила куни билан табриклаймиз ҳамда ҳар бир оилада тинчлик-тотувлик, меҳр-муҳаббат муҳити ҳамиша ҳукмрон бўлишини тилаймиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

2,240 views

Опубликован 15 мая

#Қутлов МУСТАҲКАМ ОИЛА — ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ, МИЛЛАТ КАМОЛОТИНИНГ БЕШИГИДИР! Оила — инсон тарбияси, миллий қадриятлар ва маънавий комиллик асоси бўлган муқаддас маскан. Миллатнинг маънавий юксалиши, соғлом ва барқарор жамият ривожи, аввало, оилалардаги тарбия ва ижтимоий муҳитга бевосита боғлиқ. 1993 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 15 май санаси расман Халқаро оила куни сифатида белгиланиши ҳам бежиз эмас. Ҳар бир давлат ва жамиятнинг энг кичик, аммо муҳим ижтимоий бўғини бўлган оилага эътиборни кучайтириш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва соғлом авлод тарбиясидаги ролини оширишни мақсад қилган бу кун юртимизда ҳам кенг нишонланади. Ҳақиқатан ҳам, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсатда оила институтини қўллаб-қувватлаш, унинг мустаҳкамлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таҳсинга сазовор. Бугунги кунга келиб оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлиги, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, ёшларни соғлом муҳитда тарбиялаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар деярли ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўз самарасини бераётгани бунинг ёрқин далилидир. "Адолат" социал-демократик партияси ўзининг Сайловолди дастурида оила институтининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, оила қураётган барча йигит ва қизлар учун уларни ижтимоий, психологик, моддий ва ҳуқуқий тарафдан турмушга тайёрлайдиган “Ёш оила” платформасини йўлга қўйиш каби таклифларни илгари сурган. Партиямиз оилани жамиятдаги ижтимоий адолат, тенглик, бағрикенглик, тараққиёт ва тинчлик сингари улкан қадриятларнинг манбаи сифатида мустаҳкамлашга интилади. Шу билан бирга ҳар бир фарзанд соғлом муҳитда, миллий ва умуминсоний қадриятларга таянадиган, билимли ва ватанпарвар шахс сифатида улғайиши учун зарур шароит яратиш ҳамда ёшларнинг таълим ва тарбияда тенг имкониятларга эга бўлиши тарафдоримиз. Бунинг учун оилага оид қонунчиликни такомиллаштириш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш бўйича амалий ташаббуслар билан чиқишда давом этамиз. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимиз ва қадрли партиядошларимизни 15 май — Халқаро оила куни билан табриклаймиз ҳамда ҳар бир оилада тинчлик-тотувлик, меҳр-муҳаббат муҳити ҳамиша ҳукмрон бўлишини тилаймиз! Юртимизда соғлом, маънавий мустаҳкам, давлат ва жамият учун муносиб хизмат қиладиган фарзандлар тарбияловчи оилалар сони ортиб бораверсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

3,840 views

Опубликован 14 мая

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган кун бўлиши билан бир пайтда бизнинг фракциямиз ҳамташаббускорлигида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси қабул қилинган сана сифатида тарихда қолди. Аниқроғи, биз айнан шу бугун парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини моддама-модда кўриб чиқдик ва қизғин муҳокамалардан сўнг қабул қилдик. Ушбу қонунга кўра, эндиликда бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимлари ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракцияси томонидан кафолатли эгалланади. Бундан ташқари, ўзини мухолифат деб эълон қилган фракция ёки фракциялар қайси масалада ёки кимни чақириб “ҳукумат соати”ни ўтказиш ёки кимга, нима сабабдан парламент сўровини юбориш ҳуқуқига ҳам эга бўлмоқда. Яъни, мухолифатчилар йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш орқали ҳам “ҳукумат соати”ни ўтказиш, ҳам парламент сўровини юбориш ташаббусини билдириши мумкин бўлади. Қолаверса, мухолифат тақдим этиши мумкин бўлган муқобил таҳрирдаги қонун лойиҳаси қандай тартибда муҳокама қилиниши бўйича қонунчиликка аниқликлар киритилмоқда. 🔴“Адолат” фракцияси аъзолари доимгидек бу борада ҳам қатъий ва мустаҳкам позициясини баён қилади: ⚡️Бизнинг фикримизча, парламентдаги мухолифат демократик тизимнинг ажралмас қисми бўлиб, у парламентда плюрализмни кучайтириб, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнайди. ⚡️Мухолифат фракциялар ва уларнинг аъзолари томонидан билдириладиган конструктив таклиф ва танқидлар парламентда қабул қилинадиган қарорларнинг сифати ва шаффофлик даражасини оширишга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. ⚡️Мухолифат фракция ёки блоклар парламент йиғилишларида қатнашганда ўзининг мустақил ва холис фикрини баралла айта олиши учун барча имконият ҳамда ҳуқуқларга эга бўлишини тўғри деб биламиз. ⚡️Халқ демократик партияси фракцияси мухолифат фракция сифатида қўшимча ҳуқуқ ва ваколатларга эга бўлиши ҳам бизни ўз электоратимиз манфаатларини қатъий ҳимоя қилишдек мақсадимизни амалга оширишдан қайтара олмайди. ⚡️Бошқача айтганда, биз сафимизда самарали ва таъсирчан мухолифат ишлашидан, уларнинг танқидидан чўчимаймиз.  Зеро, қарши ёки муқобил фикрни эшита олсаккина, сиёсий майдонда соғлом рақобат юзага келади ва умумжамият манфаатига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилинади, деб ҳисоблаймиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

489 views

Опубликован 9 мая

ЖАСОРАТ ТИМСОЛИ Ҳар бир миллатнинг юксалиши – тарихи, қадриятлари ва халоскор фарзандларини эъзозлаши билан белгиланади. Мамлакатимизда ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланиши ана шу улуғ анъананинг ёрқин намунасидир. Бу йил ҳам ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан бир қатор маънавий-маърифий учрашувлар ташкил этилди. Улар орасида Фарғона вилоятида бўлиб ўтган тадбир алоҳида аҳамиятга эга. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

2,160 views

Опубликован 9 мая

Партия етакчиси ўрта чирчиқлик уруш фахрийларини байрам билан табриклади 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган шонли ғалабанинг 80 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб уруш ва меҳнат фахрийларини эъзоз­лаш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатишга йўналтирилган кенг кўламли тадбирлар ўтказилмоқда. Ота-боболаримиз жасорати ва фидокорлигига юксак эҳтиром кўрсатиш асносида ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғусини мус­таҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, "Адолат" СДП томонидан сана муносабати билан ташкил этилаётган “Фахрийлар доим эъзозда” мавзусидаги туркум тадбирларда маҳаллий депутатлар, жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида жонбоз­лик кўрсатган фидойилар ҳолидан хабар олмоқда. Самимий мулоқотларда жасорат, фидойилик, сабр ва матонат сабоқлари ёш авлод онгига сингдириляпти. Жумладан, бугун мазкур жараён доирасида Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида ўтказилган тантанали маросимда қатнашиб, Ватан ҳимояси йўлида жонини фидо қилган аждодлар хотирасига эҳтиром билдирди ҳамда "Матонат мадҳияси" ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. — Бугунги осуда ҳаётимиз, тараққиёт ва барқарорлик – ўтмишдаги қаҳрамонларимиз сабри, жасорати ва Ватанга муҳаббати билан бунёд этилган. Бизнинг бурчимиз – жасур боболаримиз хотирасини ардоқлаш, уларни унутмаслик, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдир, — деди партия етакчиси. Шундан сўнг Робахон Махмудова тумандаги 113 ёшли Абдураҳмон ота Шаҳобиддинов ҳамда 116 ёшли Одашбу ая Тўхтаевалар хонадонида бўлиб, уруш синовларини бошидан кечирган, фронт ортида хизмат қилган фахрийларни байрам билан қутлади. Самимий руҳда ўтган мулоқотда нуронийлар уруш йилларидаги оғир шароитлар, эл-юртимизнинг сабр-тоқати, жасорат ва фидокорлиги ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди. — Яхши биламиз, Иккинчи жаҳон уруши энг оғир ва ҳалокатли даврлардан бири сифатида инсоният тарихига муҳрланган. Миллионлаб инсонларнинг жони ва тақдири ҳисобига эришилган тинчлик ва озодлик учун олиб борилган курашда сиз каби юртимиз фарзандлари ҳам мардонавор иштирок этгани, уларнинг жасорати бугун ватанпарварлик тимсолига айланганини алоҳида эътироф этсак, арзийди, — деди Сиёсий Кенгаш раиси. Уруш фахрийлари бугунги кунда давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан мамнун эканликларини билдирар экан, ёш авлодни тинчлик ва фаровонликни асраб-авайлаш, ўз устида изланиб, юрт тараққиётига камарбаста бўлишга чақирдилар. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,950 views

Опубликован 9 мая

#Табрик ХОТИРА – АЗИЗ, ЖАСОРАТ – МАНГУ! Ҳурматли юртдошлар! Қадрли партиядошлар! Дунёдаги энг бебаҳо неъмат бўлмиш тинчликнинг қадрига етиб, бугунги дориломон кунларга шукрона келтириш, жанггоҳларда элу юртимиз тинчлиги йўлида мардонавор курашиб, қаҳрамонлик кўрсатган ота-боболаримиз руҳига муносиб ҳурмат ифодаси бўлган эзгу айём — 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан барчангизни самимий муборакбод этаман! Юрт равнақи унинг шонли тарихига бўлган эътибор, фидойи фарзандларининг жасоратини ардоқлаш туйғуси билан янада мустаҳкамланади. Шу маънода, бугун Ватан ҳимояси, фашизмга қарши жаҳон урушида қатнашган ва фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимизнинг жасорати барчамиз учун ватанпарварлик тимсоли, ибрат мактабидир. Албатта, уларнинг матонати ва фидокорлиги замирида Ватанга бўлган юксак муҳаббат ва она халқига садоқат мужассам. Бу эса, ўз навбатида, ушбу айём нафақат тарихий хотирамизни улуғлаш, балки бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз, юртимиз равнақи, эртанги кунимиз фаровонлиги учун жон фидо қилган қаҳрамонлар хотирасини эъзозлаш куни сифатида ҳар биримизнинг қалбимиздан муносиб ўрин эгаллаганидан далолат беради. Айтиш лозимки, "Адолат" социал-демократик партияси ўз ғоя ва интилишларида тинчлик ва барқарорлик, адолат ва инсонпарварликни жамиятда устувор қадрият сифатида илгари сурар экан, фидоий аждодларимизнинг жасоратини улуғлашни маънавий бурч, деб билади. Муҳтарам фахрийлар! Азиз нуронийлар! Сизларнинг бой ҳаётий тажрибангиз, мамлакатимизнинг тинчлиги ва осойишталигини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссангизни юксак қадрлаймиз ва барчангизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, фарзандлар, набиралар ва шогирдлар бағрида фаровон ҳаёт тилаб, барча юртдошларимизни бугунги улуғ сана билан яна бир бор қутлаймиз! Хотира ва қадрлаш кунида юртни юрт, элни эл қилган нуронийларимиз, пиру бадавлат отахон ва онахонларимиз, ғалабанинг тирик гувоҳлари ва руҳи абадий бўлган шижоат эгалари олдида таъзимдамиз. Айём барчамизга муборак бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

3,090 views

Опубликован 7 мая

#Муносабат Соғлиқни сақлаш соҳасида устувор вазифалар белгиланди Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган бирламчи бўғин ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни замон талабларига мос равишда ислоҳ қилишга қаратилган видеоселектор йиғилиши миллий соғлиқни сақлаш соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал этишда янги ёндашувларни қамраб олгани билан аҳамиятли бўлди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,790 views

Опубликован 7 мая

#Табрик 🧑‍💻7 май — Радио ва алоқа, ахборот коммуникацияси ходимлари куни муносабати билан барча соҳа вакилларини табриклаймиз! Бугунги замонни ахборотсиз, тезкор алоқасиз ва рақамли технологияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Илм-фан, иқтисодиёт, таълим, тиббиёт ва бошқа барча соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқлар — ахборот ва алоқа соҳаси мутахассисларининг узлуксиз, машаққатли ва, ўз навбатида, масъулиятли меҳнати билан бевосита боғлиқ. 7 май — Радио ва алоқа, ахборот коммуникацияси соҳаси ходимлари куни — нафақат радио-алоқа тарихининг асосчиларига ҳурмат, балки барча соҳалар рақамлашаётган асримизда жамиятимизни ахборот билан таъминлаётган, юртимиз инфратузилмасини мустаҳкамлаётган замонамиз қаҳрамонларга самимий миннатдорлик ифодаси бўлиб хизмат қилади. Айнан сизлар — ахборот тезлиги, узлуксиз алоқа, рақамли хавфсизлик, янги авлод тармоқлари, сунъий интеллект асосида ишлайдиган тизимларни жорий этиш, фуқароларнинг рақамли саводхонлигини оширишда ҳал қилувчи ўрин тутяпсиз. Сизларнинг изланувчанлигингиз, юксак касбий маҳоратингиз ва садоқатли меҳнатингиз туфайли Ўзбекистон глобал рақамли майдонда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. 🔴 “Адолат” социал-демократик партияси бугунги кунда ахборот коммуникацияси соҳасини нафақат техник инфратузилма сифатида, балки инсон ҳуқуқлари, тенглик ва ошкоралик каби демократик қадриятларни рўёбга чиқаришда муҳим восита сифатида кўради. Шу боис партиямиз ахборот билан ишлашда фуқаролик жамиятининг роли ва масъулиятини мустаҳкамлаш, замонавий рақамли хизматлардан самарали фойдаланиш, интернет эркинлиги ва ахборот хавфсизлиги мувозанатини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий ташаббусларни илгари суришда давом этади. Фидокорона меҳнатингиз, касбга садоқатингиз ва ҳар бир фуқарога ахборот кўпригини яратишдаги ҳиссангизни юксак қадрлаймиз. Сизларга сиҳат-саломатлик, меҳнатингизда бардавом муваффақиятлар тилаймиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

2,300 views

Опубликован 6 мая

🏢Бугун Қонунчилик палатасида табиий офатлар оқибатида юз берадиган фавқулодда вазиятлар давомида етказилган зарарни баҳолаш ва унинг ўрнини қоплаш бўйича механизмлар белгиланган қонун лойиҳасини қабул қилдик. ⚡️Иқлим ўзгариши муаммоси йилдан-йилга долзарблашиб бормоқда. Масалан, айрим мутахассисларнинг гипотезасига кўра, ер юзида яқин 25−30 йил ичида иқлим янада иссиқлашиб, об-ҳаво шароити янада кескинлашиши мумкин. Ёки айтайлик, Ўзбекистонда ўтган йилларда айрим ҳудудларимизда сел келиши оқибатида зарар кўрган ҳамюртларимиз сони ортиб бораётганини ҳаммамиз яхши биламиз. ⚡️Демак, бутун дунё мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш борасида бошланган ишларни муносиб даражада давом эттириши керак. Бу эса, аввало, қайси ташкилот ёки идора қандай ишга масъул бўлишини, шу билан бирга, фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарни баҳолаш ва унинг ўрнини қоплаш масаласини қонун даражада белгилаб олишни тақозо этаётганди. ⚡️Бугун биз ялпи мажлисда қабул қилган қонунда ижро ҳокимияти, маҳалладан тортиб то Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зиммасига юклатиладиган вазифалар мустаҳкамлаб қўйилди. Муҳими, қонунларимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар партиямиз дастурий мақсадларига мос келади. ⚡️Зотан, иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатларда кечиктириб бўлмайдиган ҳимоя тадбирларини амалга ошириш учун вазирлик ва ҳокимликлар қонунчиликда белгиланган зарур ваколатларга эга бўлиши керак. Ваколат эса, энг aввало, масъулият демакдир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,690 views

Опубликован 3 мая

#Табрик ✍️АДОЛАТ ВА ХОЛИСЛИК ҲАМРОҲИНГИЗ БЎЛСИН! Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари! Қадрли журналист ва блогерлар! Бугун, 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунини мамлакатимизда кенг миқёсида нишонлар эканмиз, сўз эркинлиги фақат демократик қадрият эмас, балки жамият ва давлат ўртасидаги ишончни мустаҳкамловчи стратегик омил эканини яна бир бор чуқур англаймиз. Албатта, сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида оммавий ахборот воситалари жамиятдаги илғор фикрлар, долзарб муаммолар ва ҳал этилиши лозим бўлган масалаларни очиқ муҳокамага олиб чиқишда етакчи куч сифатида шаклланаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айниқса, мамлакатимизда халқ манфаати, адолат ва холисликни тарғиб этишни ўз бурчи деб билиб, қатъият, теран нигоҳ ва жасорат билан ўз меҳнати, юксак касбий маҳорати ҳамда аниқ факт, таҳлил ва принципларга асосланган мустаҳкам позициясини намоён этаётган соҳа вакиллари сафи кенгаяётгани қувонарлидир. Муҳтарам оммавий ахборот воситалари ходимлари! “Адолат” социал-демократик партияси сўз эркинлигини инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий адолатнинг ажралмас қисми, ахборот шаффофлигини жамиятни очиқ ва масъулиятли бошқаришнинг асосий шартларидан бири, деб ҳисоблайди. Биз доимо ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот, ўзаро ишонч ва манфаатли ҳамкорликни устувор вазифа сифатида кўрамиз. Шу мақсадда ОАВ вакиллари, ижтимоий тармоқ ва жамоатчилик фаоллари билан алоқаларимизни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келамиз. Азиз соҳа фидойилари! Холислик ва ҳақиқатни ўз касбий бурчи, халқ манфаатини кўзлаб, сўз залворини масъулият деб биладиган, сўз эркинлигини жамият тараққиётига хизмат қиладиган муҳим механизм сифатида кўраётган сиз, азизларни бугунги касб байрамингиз билан самимий табриклаймиз! Соғлик-саломатлик, оилавий бахт, сермаҳсул ижод ва илҳом завқи, мустаҳкам ирода ва қатъият ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин! Байрамингиз муборак бўлсин, азизлар! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

2,420 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••3940414243•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384