TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 42 из 84 · 1,001 постов
#Муносабат Хоразмда бой тарихий ва маданий мерос замонавий тараққиёт билан уйғунлашмоқда Хоразм азалдан ўзига хос ҳунармандчилик анъаналари, шаҳарсозлик меъморчилиги ва оламга донғи кетган илмий мактаблари билан машҳур. “Буюк ипак йўли” чорраҳасида жойлашган бу кўҳна замин турли халқ ва маданиятлар ўртасидаги мулоқот, тажриба ва илм алмашинувида асосий марказлардан бири бўлганига оқсоч тарих шоҳидлик беради. Ҳозирда ушбу бой тарих ва маданий мерос замонавий тараққиёт жараёнлари билан уйғунлашмоқда. Ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги янгиланишлар натижасида вилоят бутунлай янги қиёфага кирди. Инфратузилма объектларининг барпо этилиши, ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган амалий ҳаракатлар ўз натижасини бермоқда. Давлатимиз раҳбарининг 1–2 май кунлари Хоразм вилоятига ташрифи эса ана шу юксалишлар жараёнига янги суръат бахш этгани билан аҳамиятли бўлди. Ташриф давомида Президентимиз раислигида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор режа ва мақсадлари белгилаб олинди. Жумладан, жорий йил якунигача юқори технологиялар билан амалга ошириладиган жарроҳлик амалиётларининг улушини 35 фоизга етказиш вазифаси қўйилди. Бу, ўз навбатида, тиббий хизматни сифат жиҳатидан такомиллаштириб, ҳудудда тиббий технологиялардан фойдаланишни кенгайтиради. Албатта, бу борада кадрлар тайёрлаш, мавжуд моддий-техник базани мустаҳкамлаш муҳим. Шу мақсадда Урганч шаҳридаги тиббиёт олийгоҳида йилига 1 минг 600 нафар врач тайёрланаётгани, шунингдек, 500 та хусусий клиника фаолият юритаётгани вилоятда тиббий хизматлар сифатини оширишга ёрдам бериши керак. Лекин ҳалигача сервисдаги тиббий хизматлар улуши 2 фоиздан камлиги, бу эса аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдаги муаммоларни ҳал қилиш учун қўшимча ислоҳотларни талаб қилаётгани айтилди. Шундан келиб чиқиб, йил якунигача Шовот ва Янгиариқ туманларида соғломлаштириш хизматларини ташкил қилиш вазифаси белгиланди. Маълумки, иқтисодий ривожланишнинг янги қиёфаси нафақат шаҳарлар, балки барча туманлардаги инфратузилманинг қайта тикланишига боғлиқ. Боғчалар ва ижтимоий объектлардаги иситиш тизимларини яхшилаш ва энергия самарадор манбаларга ўтиш, нафақат аҳоли учун қулайликни, балки экологик барқарорликни таъминлайди. Шунингдек, Хоразм вилоятидаги 359 та боғча иситиш тизимини гелиоколлекторлар билан жиҳозлаш ва 420 та ижтимоий объектдаги эскирган иситиш қозонларини янгилаш режалаштирилди. Ушбу ислоҳотлар ҳудуддаги экологик кўрсаткичларни яхшилаш ва иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Йиғилишда Урганч туманидаги "Адолат", Қўшкўпир туманидаги "Ифтихор", Ҳазорасп туманидаги "Янгибозор" маҳаллаларида жойлашган мактаблар иккидан юқори коэффициентда фаолият юритаётгани таълим сифатига салбий таъсир қилаётгани қайд этилди. Мутасаддиларга ушбу ҳудудларда хусусий мактаблар очиш ёки қўшимча бино қуриш бўйича таклифлар киритиш топширилди. Бу саъй-ҳаракатлар, ўз навбатида, ёшларга сифатли таълим олиш имкониятини тақдим этади. Аҳамиятлиси, “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида кўзда тутилган устувор йўналишлар — сифатли таълим, замонавий тиббий хизматлар, шаффоф бошқарув, гендер тенглик ва маҳаллий иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш каби жиҳатлар Хоразм вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ўзаро уйғунликда кечаётганини алоҳида қайд этиш жоиз. Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Адолат” СДП давлатимиз раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини қўллаб-қувватлайди ва уларнинг самарали амалга оширилишини ҳудуддаги партия ташкилотлари ва депутатлик корпуси орқали тизимли ўрганиб бориш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш ҳамда долзарб масалалар юзасидан таклифлар билдиришда фаол иштирок этади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
Опубликован 2 мая
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги Самарали ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди Бугун, 2 май куни пойтахтимиздаги ISFT (International School of Finance, Technology and Science) олийгоҳида “Адолат” социал-демократик партияси “Бўлажак кадрларни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаш – давр талаби” мавзусидаги давра суҳбатини ўтказди. Сиёсий Кенгаш раиси, Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова, ИИВ академияси профессори, полковник Шариф Қобилов, ISFT раҳбарияти вакиллари, профессор-ўқитувчилари ва фаол талабалар иштирок этган мазкур мулоқот таълим орқали ҳуқуқий онг ва фуқаролик масъулиятини юксалтириш, ёшларда ҳалолликни ҳаёт тарзига айлантириш каби эзгу мақсадларни амалга оширишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. Айтиш лозимки, ёш авлод онгига ҳалолликни нафақат маънавий қадрият, балки жамият олдидаги бурч ва масъулият сифатида сингдириш келажакда адолатпарвар, қонунга ҳурмат билан қарайдиган фуқаролар жамиятини шакллантиришга хизмат қилади. Тадбирда айнан шу фикрлар таъсирчан мисоллар ва амалий ҳаётдан олинган воқеликлар орқали ёритилиб, талабаларда ҳуқуқий билимини ошириш ва шахсий дунёқарашини бойитишга ҳисса қўшди. Давра суҳбатида сўзга чиққан партия етакчиси коррупцияга қарши курашда билимли, ватанпарвар, кенг дунёқарашга эга ёшлар асосий таянч бўла олишини эътироф этаркан, ҳалол ва масъулиятли инсон сифатида шаклланишида партия олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади. Жумладан, ўтган "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги"нинг учинчи ҳафтаси мамлакатимиздаги олий билим юртларида “Бўлажак кадрларни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаш – давр талаби” мавзусидаги давра суҳбати, учрашув ва тадбирлар орқали изчилликда ташкил этилгани, улар орқали минглаб талаба-ёшларнинг коррупцияга нисбатан муросасиз кайфиятини шакллантириш йўналишида сезиларли таъсирчан механизмлардан фойдаланилганига алоҳида урғу берди. — Ёшларимизни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаш, уларни теран фикрлаш, қонунларга ҳурмат билан ёндашишга ўргатиш эртанги адолатпарвар кадрлар пойдеворини қўйиш, демакдир. Шундан келиб чиқиб айта оламанки, бу каби тадбирлар келгусида мамлакатнинг бошқарув ва турли соҳа тармоқлари ривожига ҳисса қўшадиган сиз, бўлажак кадрлар ёрдамида коррупцияга қарши муносиб қатлам пайдо бўлишига замин яратади, — деди Робахон Махмудова. Тадбир доирасида “Адолат” СДП ва ISFT ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат асосида томонлар ўзаро ҳамкорликда маърифий-маънавий тадбирлар, интерактив тренинглар, қонуний тарбияга қаратилган лойиҳалар ва иқтидорли талабалар учун амалий ўқув дастурларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Меморандум, шунингдек, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, демократик жараёнларда иштирокини рағбатлантириш, академик билим билан бир қаторда ҳаётий қадриятларни мустаҳкамлашни ҳам кўзда тутади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
#Муносабат Инсон манфаатлари – олий қадрият Бугун бутун халқимиз учун катта байрам, тарихий кун. Зеро, 2023 йилнинг айнан шу куни, яъни 30 апрелида мамлакатимизда ўтказилган умумхалқ референдумида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Ёдда қоладиган томони шу бўлдики, давлатчилигимиз тарихида янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилиниши илк маротаба бевосита халқимизнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши Партия раҳбари фаол оилалар билан учрашди Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Рабохон Махмудова Беруний туманидаги ўрганишлари давомида «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Мустақиллик» кўчасида истиқомат қилаётган фаол ва тадбиркор оилалар билан ҳам учрашди. Партия раҳбари «Мустақиллик» кўчаси яшовчи фуқаролар хонадонларида ташкил этилган иссиқхоналар фаолияти билан танишди. Мазкур оилалар томонидан иссиқхоналарда парваришланаётган лимон, турли мева ва гул кўчатлари партия раҳбарини қизиқишини орттирди. У тадбиркор фуқароларнинг ташаббускорлиги, ишга бўлган муҳаббати ва интилишларини юксак баҳолади. Эътиборлиси, ушбу оилалар нафақат ўзларини, балки қўни-қўшниларини ҳам иш билан таъминлаган. Натижада, маҳаллада бирдамлик ва ҳамжиҳатлик мустаҳкамланган. Бу каби фаолият маҳаллада тадбиркорликка қизиқиш уйғотиш, қўшимча даромад манбаини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда. Шу билан бирга кичик тадбиркорлик ташаббуслари бошқалар учун ибрат бўлиб хизмат қилмоқда. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши Партия етакчиси “Бўстон” "маҳалла еттилиги" билан учрашди Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний тумани “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, "маҳалла еттилиги" билан учрашди. Аҳоли муаммолари ва эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган мулоқотда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рузбика Айтбаева, ҳоким ёрдамчиси Миршоҳид Алимов, ёшлар етакчиси Қудрат Нарбаев, хотин-қизлар фаоли Закура Букенова, ижтимоий ходим Диана Асқарова ҳамда солиқ инспектори Бекпўлат Сейтжанов ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди. Учрашувда маҳалланинг демографик ва иқтисодий ҳолати муҳокама қилиниб, аниқ рақамлар асосида таҳлиллар олиб борилди. Маълум бўлишича, “Бўстон” маҳалласида 6915 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 3391 нафари хотин-қизлар, 1599 нафари эса ёшлар. Маҳалладаги умумий хонадонлар сони 1425 тани, оилалар сони эса 1498 тани ташкил этади. Ҳудудда давлатга қарашли 100 ўринли ҳамда хусусий 100 ўринли мактабгача таълим муассасалари фаолият юритади. Шу билан бирга, маҳаллада 13 та тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 216 нафар аёл “Аёллар дафтари”га, 6 нафар фуқаро “Ёшлар дафтари”га киритилган. Шунингдек, 181 нафар ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатда туради. Партия етакчиси масъулларнинг фикр ва таклифларини тинглаб, партиянинг жойларда ижтимоий адолатни қарор топтириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган ислоҳотлари ҳақида маълумот берди. Мулоқот якунида бир қатор муҳим таклиф ва ташаббуслар илгари сурилиб, уларни амалга ошириш юзасидан тегишли мутасадди идораларга тавсиялар берилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши Даригул опанинг даласида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Рабохон Махмудованинг Беруний туманига сафари самарали учрашув ва мулоқотларга бой бўлди. Партия етакчиси “Аёл бахти” деҳқон-фермер хўжалиги раҳбари, тажрибали фермер Даригул Рабатова билан учрашди. Даригул Рабатова 75 ёшни қаршилаганига қарамасдан, ҳануз ер билан тиллашиб келаётган фаол тадбиркор аёллардан биридир. У бошқараётган хўжалик 117 гектар майдонни ташкил этиб, 60 гектарга пахта, 46 гектарга буғдой ва 11 гектар ер майдони боғдорчиликка ихтисослашган. Нафақат аграр соҳада, балки ижтимоий ва сиёсий фаолликда ҳам ўрнак бўлган Даригул опа 1999–2004 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати сифатида фаолият юритган. Унинг меҳнатлари 2002 йилда “Мўътабар аёл”, 2003 йилда эса “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Аҳамиятлиси шундаки, мазкур хўжалик маҳалладаги 33 та оилага доимий иш ўрни яратган. Бу эса, ўз навбатида, маҳалладаги иқтисодий барқарорлик ва оилавий фаровонликка хизмат қилмоқда. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши Маълумки, “Адолат” СДП ўзининг Сайловолди дастурида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, онкологияга оид оғир хасталикларнинг олдини олиш ва эрта аниқлаш масаласини устувор йўналиш сифатида белгилаган. Партиянинг 2025 йил учун мўлжалланган иш режаси асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган аниқ ва манзилли чора-тадбирлар айни вақтда ўз самарасини бераётгани қувонарли, албатта. Хусусан, бу жиҳат “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова иштирокида Тўрткўл туманидаги “Янгиобод” маҳалласи хотин-қизлари учун ташкил этилган “Биз саратонга қарши курашамиз!” мавзусидаги соғломлаштириш акциясида яна бир бор ўз аксини топди. Аҳоли вакилларининг тиббий кўрикдаги фаол иштироки, тиббиёт ходимлари билан мулоқотини яқиндан кузатган партия етакчиси бу борада яратилган шарт-шароитлар билан танишар экан, профилактик тиббий хизматларнинг аҳамияти, уларни кенгайтириш зарурати ва жойларда тиббиёт сифатини яхшилаш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Жараёнда тиббий кўрикдан ўтаётган аёллар билан ҳам суҳбатлашди. Шу билан бирга, “Адолат” СДП тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда ҳудудларда ўтказаётган бу каби тадбирлар орқали аёлларнинг онкологик касалликларга чалиниш кўрсаткичини пасайтириш учун ишончли ва яқин тиббий хизматлардан фойдаланишини кенгайтириш мақсад қилинганини таъкидлади. Маълумот учун, акция доирасида 45 ёшдан 65 ёшгача бўлган 60 нафарга яқин маҳаллий аёл-қизлар онкологик касалликлар бўйича маммография хизмати орқали мақсадли текширувдан ўтказилди. Бир сўз билан айтганда ўтказилган ушбу акция партия Сайловолди дастурида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб, тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш жумладан, Оролбўйи минтақаси аҳолиси учун онкологик касалликларини олдини олиш ва барвақт аниқлаш ҳамда профилактика хизматини ташкил этиш масаласига қаратилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши Сиёсий Кенгаш раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказиш, уларни қийнаётган муаммоларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш чораларини кўриш, турмуш шароити ва кундалик эҳтиёжларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, Тўрткўл туманидаги “Янгиобод” маҳалласида яшoвчи, биринчи гуруҳ ногирони Шарофат Авезова билан суҳбатда унинг оилавий шароити яхши эмаслиги маълум бўлди. Шарофат опанинг бир нафар қизи ва мактаб ёшидаги невараси бор. Айни пайтда қизи Россия федерациясида ишлаяпти. Хонадон бекаси бахтсиз ҳодиса натижасида олган жароҳати туфайли кундалик парваришга муҳтож. Партия етакчиси оила ҳолатини ўрганиб, тегишли ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан биргаликда амалий ёрдам бериш ишларини муҳокама қилиб, муаммонинг тизимли ечими бўйича таклиф берди. Хусусан, Шарофат Авезованинг қизини Ватанга қайтариб, шу ернинг ўзида барқарор иш билан таъминлаш, хонадонни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни жадаллаштириш вазифасини белгилаб олди. — Жамиятда ҳеч бир фуқаро эътибордан четда қолмаслиги керак. Айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳар доим давлат ва жамоатчилик кўмагини ҳис қилиши зарур. Биз инсон қадри устувор давлат қуришни мақсад қилганмиз. Бунинг учун эса амалий ишлар, ҳар бир хонадонга етиб бориши, муаммоларни ечиш — энг муҳим вазифамиздир, — деди Сиёсий Кенгаш раиси. Якунда Робахон Махмудова партия ушбу оилани ўз қарамоғига олиб, давлат ва жамоат ташкилотлари кўмагига муҳтож фуқаролар рўйхатига киритиш, тиббий ва ижтимоий хизматлардан кафолатли фойдаланиши доимий кузатувда бўлишини маълум қилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши “Адолат” СДП учун маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини ўрганиш ва қўллаб-қувватлаш устувор вазифалар сирасига киради. Ана шу мақсадда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Тўрткўл туманидаги ўрганишлари доирасида ҳудуднинг йирик саноат объектларидан бири “AGRO TO‘RTKO‘L TEKSTIL CLUSTER” МЧЖда ҳам бўлди. Таъкидлаш жоизки, ушбу мажмуа фаолияти пахтани етиштиришдан тортиб, чигитдан ёғ маҳсулоти ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб олади. Корхона чигитни қайта ишлаш орқали пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш ҳамда қадоқлаш босқичларида ёғ ва бошқа юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар тайёрлашга ихтисослашган. Корхонанинг кунлик қуввати — 100 тонна. Асосий маҳсулотлар қаторида 1, 2 ва 5 литрлик пахта ёғи алоҳида ўрин тутади. Ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган барча технологик ускуналар Хитой Халқ Республикасининг “QI’E GROUP” компанияси томонидан етказиб берилгани, маҳсулот сифатини жаҳон андозалари даражасида таъминлаш имконини яратмоқда. Корхона директори Талғат Гулдурсунбаев мажмуа ҳар йили ўртача 61 миллиард сўмлик даромад келтираётгани, келгусида ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш, жумладан, совун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Бугунги кунда корхонада 66 нафар маҳалла аҳолиси доимий иш ўрнига эга бўлиб, улар учун муносиб меҳнат шароити, хавфсиз муҳит ва ижтимоий кафолатлар яратилган. Партия етакчиси ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганар экан, маҳсулот сифати, меҳнат муҳофазаси ва ходимлар учун яратилган шароитларни алоҳида эътироф этди. Шу билан бирга, партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, бундай корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш, маҳаллий тадбиркорликни рағбатлантириш ҳамда инновацион ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш масалалари юзасидан фикр билдирди. Албатта, бу каби саноат масканлари нафақат иқтисодий барқарорлик, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий масъулиятни кучайтириш, ҳаёт сифати ва турмуш даражасини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши Шундан сўнг Сиёсий Кенгаш раиси Тўрткўл туманидаги яқинда фаолият бошлаган, 116 ўринга мўлжалланган туғуруқ бўлимига борди. Қайд этиш жоизки, ушбу замонавий тиббий муассаса туғуруқ жараёнида қўлланиладиган янги авлод технологиялари, юқори сифатли диагностика ускуналар билан жиҳозланган. Шунингдек, она ва бола саломатлигига ғамхўрлик қилиш, туғуруқ жараёнини енгил ва хавфсиз ўтказиш учун тиббий хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган имконият ва шароитлар билан таъминланган. Робахон Махмудова танишув жараёнида муассасада фаолият олиб бораётган шифокор ва тиббиёт ходимлари билан ҳам суҳбатлашди. Мулоқот чоғида партиянинг аёллар саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган таклиф ва ташаббуслари ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилди. — Бугун оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш учун яратилаётган бу каби шарт-шароитлар нафақат уларнинг шахсий ҳаёти, балки бутун жамиятнинг келажаги учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки соғлом оналар соғлом авлодни вояга етказади. Шу боис, оналикни ҳимоя қилишни институционал мақомга олиб чиқиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича кўплаб амалий ишлар, қонунчилик ташаббусларини амалга оширишга қатъий бел боғлаганмиз, — деди Робахон Махмудова. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
#Муносабат Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари бой тарихий анъана, руҳий яқинлик, маданий уйғунлик муштараклигига асосланмоқда Бугун Марказий Осиёда юз бераётган сиёсий ўзгаришларни таҳлил қилар эканмиз, албатта, давлатлар ўртасидаги анъанавий дўстлик, тарихий қардошлик ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар динамик суръатда ривожланиб, янгича аҳамият касб этаётганига гувоҳ бўламиз. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсат минтақамизда айнан шундай ўзаро манфаатли муносабатларнинг стратегик тузилмасини шакллантиришда муҳим ўрин тутмоқда. Бошқа томондан, бу борадаги сиёсий шериклик муносабатлари халқларимиз дўстлигининг бой тарихий анъаналари, руҳий яқинлиги, маданий уйғунлиги муштараклигига асослангани стратегик алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиляпти. Хусусан, жорий йилнинг 23–24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Туркман халқининг Миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқанд шаҳрига амалга оширган ташрифи икки миллат тақдирини бирлаштирувчи сиёсий ирода, халқлар дўстлигини янгича мазмун билан бойитишга қаратилган улкан қадам сифатида намоён бўлди. Ташриф доирасида ўтказилган учрашув ва музокаралар жараёнида икки томонлама муносабатларнинг савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт-коммуникация, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, маданий-гуманитар ва парламентлараро ҳамкорлик йўналишлардаги муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Музокаралар натижасида қатор амалий келишувларга эришилди. Хусусан, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш, “Шовот–Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш ва Хивада учинчи Ҳудудлар форумини ўтказиш бўйича кўплаб сармоявий келишувлар қабул қилинди. Айни пайтда энергетика ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари минтақавий ҳамкорликнинг стратегик устувор йўналишларидан бири сифатида доимий эътибор марказида бўлиб келмоқда. Ўзбекистон ва Туркманистон бу масалаларда тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро англашув принципларига асосланган ёндашувни илгари суряпти. Шу билан бирга, туризм, таълим, ҳунармандчилик ва амалий санъат соҳаларидаги ҳамкорликнинг кенгайиб бораётгани халқлар ўртасидаги яқинликни мустаҳкамланмоқда. “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказида ўтказилган маданий дастур ва “Боқий шаҳар”даги тарихий-этнографик кўргазмалар бунга яққол мисолдир. Бу каби ташаббуслар орқали икки мамлакатнинг бой тарихий мероси, маънавий қадриятлари ва маданий уйғунлиги янада кенг тарғиб этилмоқда. Аслини олганда, бугунги дунёда ҳар бир давлатнинг муваффақиятли дипломатияси нафақат кўп векторли ташқи сиёсат, балки яқин қўшнилари билан муносабатлари қандай экани, ўз навбатида, уларнинг ҳар томонлама ривожланишини қўллаб-қувватлашга бевосита боғлиқ. Шу нуқтаи назардан айтадиган бўлсак, Ўзбекистон ва Туркманистон мисолида бу муносабатлар қалблар, анъаналар ва муштарак манфаатлар бирлигидан янгича куч ва қувват оляпти. Кези келганда айтиш жоиз, “Адолат” социал-демократик партияси ўзининг Сайловолди дастурида Марказий Осиёни барқарор, яхши қўшничилик анъаналарига таянадиган, чуқур интеграциялашган минтақага айлантириш ғоясини илгари сурган. Партиямиз, албатта, ана шундай сиёсий мулоқот ва амалий ҳамкорлик ташаббусларини Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ютуқларидан бири сифатида қўллаб-қувватлайди. Чунки бу сиёсат нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақа барқарорлиги ва фаровонлиги учун хизмат қилади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида ташкил этилган “Биз коррупцияга қаршимиз!” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳудудий бошқармаси ходими Н.Бердиниязова, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлими катта прокурори Н.Юлдашев, олийгоҳ профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашди. Суҳбат давомида иштирокчилар мамлакатимизда коррупцияга қарши олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, айниқса, “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида амалга оширилаётган амалий ишлар ҳақида фикр алмашишди. Партия етакчиси ўз нутқида таълим муассасаларида шаффофликни таъминлаш, таълим соҳасини ҳар қандай кўринишдаги манфаатлар тўқнашуви ва адолатсизликдан холи этиш муҳим эканини алоҳида таъкидлади. – Бугун коррупцияга қарши кураш нафақат ҳуқуқий, балки маънавий масаладир. Бу курашда ёшларимизнинг фаол иштироки ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Чунки адолатни қадрлаган, ўз фаолиятида ҳалолликни устувор деб биладиган авлодгина коррупцияни рад этишга қодир бўлади, – деди Робахон Махмудова. Давра суҳбати савол-жавоблар, ҳаётий мисоллар ва очиқ мулоқот руҳида ўтди. Талабалар коррупциянинг кундалик ҳаётдаги турли кўринишлари ҳақида ўз қарашларини баён қилишди, ўзларини ўйлантираётган саволларга жавоблар олишди. – Агар биз коррупцияга нисбатан муросасиз позицияда туриб, ҳар бир соҳада шаффофлик ва жавобгарликни таъминласак, адолат устувор бўлган фуқаролик жамиятига эришамиз. “Адолат” социал-демократик партияси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ташкил этилган ушбу ойлик фақат ташвиқот эмас, балки амалий ҳаракатлар майдонидир. Шу боис, ҳар бир юртдошимизни коррупцияга қарши курашда фаол иштирок этишга чақириб қоламан. Зеро, адолат қарор топиши учун ҳар биримиз масъулмиз, – дея таъкидлади партия раиси. Якунда иштирокчилар ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, жамиятда адолат мезонларини мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши лозимлиги бўйича керакли маълумот ҳамда тавсияларга эга бўлишди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube