TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 73 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 13 июл.
ЭРКАТОЙ ҲАЙДОВЧИЛАРНИ ТИЙИБ ҚЎЙИШ ВАҚТИ КЕЛМАДИМИ?! Ҳақиқат ҳиссиз статистикада яққол кўринади. 2023 йил ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида юртимиздаги автомобиль йўлларида содир бўлган ЙТҲлар ва уларда жабрланган юртдошларимиз тўғрисидаги маълумотларга мурожаат қиламиз: “...2023 йилда содир этилган 9 минг 839 та ЙТҲ оқибатида 9 минг 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 минг 282 нафар киши ҳалок бўлган. Болалар билан боғлиқ 1 минг 794 та ЙТҲ туфайли 1 минг 568 нафар ўғил-қиз жароҳатланган, 263 нафар бола эса ҳаётдан кўз юмган. Жорий йилнинг беш ойида вояга етмаганлар билан боғлиқ 359 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва 65 нафар бола нобуд бўлган, 294 нафар бола турли даражада тан жароҳатлари олган”. Бу даҳшатли рақамларга изоҳ керакми? Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 12 июл.
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги тараққиётга хизмат қилади «Адолат» СДП ташаббуси билан партия Марказий аппаратида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази билан ҳамкорликда «Мамлакатимизда хотин-қизларга яратилаётган имкониятларнинг ўзига хос хусусиятлари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, партия Марказий аппарати ходимлари, ҳамкор ташкилотлар масъуллари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Партия етакчиси хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ролини, ижтимоий-сиёсий мақомини янада ошириш, иқтидорли ҳамда юқори малакали хотин-қизларни давлат бошқаруви ва сиёсатга фаол жалб этиш, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш каби масалалар юзасидан фикр билдирди. Шунингдек, бу борада «Адолат» СДПнинг Сайловолди дастурида ҳам ўзига хос таклиф ва ташаббуслар, мамлакатимиз хотин-қизларининг эркаклар билан тенг равишда турли соҳаларда фаолият юритиши бўйича лойиҳалар ўз аксини топганига алоҳида тўхталди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ўғилой Ўрозова, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ходими Дилфуза Шодиевалар масъул ташкилотларнинг хотин-қизлар бандлиги, ижтимоий муҳофазаси, илмий ва ижодий фаолиятини эмин-эркин давом эттириш учун кўрилаётган чора-тадбирлар, амалга оширилаётган ишлари хусусида маълумот берди. Давра суҳбати давомида Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрда «Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2020-2030 йилларда «Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигига эришиш стратегияси» қабул қилингани бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди. Якунда томонлар хотин-қизларнинг юрт тараққиётига дахлдорлигини ошириш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, зўравонлик қурбонига айланишини олдини олиш бўйича партия лойиҳаларини амалиётга татбиқ этишда масъул ташкилотлар ва партия ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга келишиб олишди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 6 июл.
🎞 Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппаратида ходимларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, дунёда ва мамлакатимизда рўй бераётган янгиликлардан хабардорлигини ошириш мақсадида сиёсий ўқув бўлиб ўтди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 6 июл.
«Адолат» СДП Марказий аппаратида ходимларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, дунёда ва мамлакатимизда рўй бераётган янгиликлардан хабардорлигини ошириш мақсадида сиёсий ўқув бўлиб ўтди. Сиёсий ўқувда маърузачилар томонидан «Халқаро муносабатларда ташрифларнинг турлари»,«Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда давлат сиёсати» каби мавзулар бўйича иштирокчиларга батафсил маълумот берилди. Шунингдек, якунига етган ҳафта мобайнида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз берган муҳим воқеа-ҳодисалар тафсилоти ҳамда уларнинг аҳамияти ҳақида сўз борди. Сиёсий ўқув давомида жамиятда китобхонликни кенг тарғиб қилиш хусусан, партия ходимларининг китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида ўзбек ва жаҳон адабиётидаги ижод намуналари ўқиб эшиттирилиши анъанага айланган. Бу гал ўзбек адабиётининг таниқли намоёндаси Абдулла Қаҳҳорнинг «Даҳшат» ҳикоясига мурожаат қилинди. Ҳикоянинг мазмун-моҳияти, унинг бугунги кундаги долзарб аҳамияти бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Якунда навбатдаги сиёсий ўқувни юқори савияда ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 6 июл.
🎞Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан партия марказий аппаратида «Ёш адолатчилар» қаноти республика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Волонтёрлар ассоциацияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон ва жаҳонда волонтёрлик ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари» мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 6 июл.
Волонтёрлик соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан партия марказий аппаратида «Ёш адолатчилар» қаноти республика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Волонтёрлар ассоциацияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон ва жаҳонда волонтёрлик ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари» мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосарлари, партия Марказий аппарати масъул ходимлари, «Ёш адолатчилар» қаноти республика Кенгаши аъзолари, партиянинг ҳудудий Кенгаши ходимлари, волонтёрлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди. Семинарни «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда волонтёрлик йўналишида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, соҳа ривожланиши учун яратилаётган шароитлар туфайли ижобий натижаларга эришилаётганини таъкидлади. Маълумки, мамлакатимизда 2019 йил 2 декабрда «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган бўлса, 2023 йилда ушбу қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, ваколатли давлат органи этиб — Ёшлар ишлари агентлиги белгиланган. Қонуннинг мақсади волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Семинар давомида «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Ёшлар бўлими бошлиғи Дониёр Нурмуҳаммедовнинг «Ўзбекистон ва жаҳонда волонтёрлик ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари» хусусидаги тақдимоти иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди. Тақдимотда юртимизда волонтёрлик фаолиятини амалга оширишдаги ўзига хос жиҳатлар, мақсад ва вазифалар билан бир қаторда дунё давлатларида волонтёрликнинг қонуний механизмларига алоҳида урғу берилди. Ўқув семинари якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга маърузачилар жавоб беришди. Шунингдек, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши ва Ўзбекистон Волонтёрлар ассоциацияси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши #Фоторепортаж 📸 Робахон Махмудова «ZINNUR» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси фаолияти билан танишиш жараёнидан фоторепортаж. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши Робахон Махмудова «ZINNUR» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. Корхонада мебель жиҳозлари, махсус бўёқлар, пойабзал турлари ишлаб чиқарилади. Қайд этиш ўринлики, корхона қошида «Меҳр водийси» деб номланган унитар корхона фаолият юритмоқда. Бу корхонада 40 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган фуқаролар меҳнат қиляпти. «ZINNUR» фаолияти билан танишиш мобайнида Сиёсий Кенгаш раиси ходимлар билан ҳам мулоқот қилиб, улар орасидан партия сафига кирмоқчи бўлган фуқаролардан бир гуруҳига аъзолик гувоҳномаларини топширди. «ZINNUR» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида партиянинг янги БПТси ташкил этилди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши #Фоторепортаж 📸 Робахон Махмудова Тошкент кимё - технология институти Янгиер филиалида талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан таниш жараёнидан фоторепортаж. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши Робахон Махмудова Тошкент кимё - технология институти Янгиер филиалида ҳам бўлиб, у ерда талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Партия раҳбари филиалда ёшларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, институт қошидаги Ёшлар технопаркида ёш олимлар билан мулоқот қилди. Шунингдек, партия етакчиси Ёшлар технопаркида Хитойнинг "TIANJIN XIANJIN Power suplly Technology" компанияси билан ҳамкорликда 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияси ҳисобига литий ионли батарея ишлаб чиқарувчи фабрика фаолиятини кузатиб, корхонада ишлаётган бир гуруҳ талабалар билан суҳбатлашди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши #Фоторепортаж 📸Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудованинг Сирдарёга хизмат сафари давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сирдарё вилояти Ховос тумани бўлими ходимлари билан учрашувидан фоторепортаж. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши Сиёсий Кенгаш раисининг Сирдарёга хизмат сафари давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сирдарё вилояти Ховос тумани бўлимида бўлди. Партия етакчиси марказдаги БПТ фаолиятини таҳлил қилди ва шарт-шароитларни кўздан кечирди. Бўлим фаолияти билан танишув мобайнида Робахон Махмудова ҳозирда мамлакатимизда санитария-эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасидаги ишлар кенг кўламда, изчил давом этаётганини қайд этди. Шунингдек, соҳа вакилларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини таъминлашда, меҳнат фаолиятини муҳофаза этишда, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда партия томонидан амалиётга татбиқ этилаётган лойиҳа ва ташаббусларига алоҳида тўхталди. Суҳбат якунида Сиёсий Кенгаш раиси партия сафига қўшилишга хайрихоҳлик билдирган марказ ходимларидан бир гуруҳига аъзолик гувоҳномаларини топширди. Батафсил юқоридаги лавҳада🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags