TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват8,904Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 72 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 29 июл.

https://uza.uz/uz/posts/adolat-sdpning-saylovdagi-ishtiroki-boyicha-rezhalari-belgilandi_620370

435 views

Опубликован 29 июл.

#Қутлов ДИЁРИМИЗ ФАХРИГА АЙЛАНДИНГ, ДИЁРА! Албатта, ҳар бир инсон дунё миқёсида ўз давлати, Ватани номининг юксак ҳурмат билан тилга олиниши, байроғининг жаҳон ареналарида ҳилпираб туришини кўрса, ўзида такрорланмас ва ажиб ғурур-ифтихор туйғуларни ҳис қилади, юраги қувончдан ҳапқиради. Айниқса, бу юзлаб мамлакатлар вакиллари иштирокида ўтказиладиган халқаро мусобақалар, хусусан, олимпиада мусобақаларида юз берса, бундан ортиқ бахтиёрлик бўлмаса керак. Мана шундай туйғулар, қувонч ва фахр ҳиссини биз куни кеча "Париж –2024" ёзги олимпия ўйинларида дзюдочимиз Диёра Келдиёрованинг эришган шонли ғалабаси орқали ҳис қилдик. Бу улкан ютуқ Ватанимизда спортга қаратилаётган эътиборнинг амалдаги натижаси сифатида эътироф этилмоқда. Шубҳасиз, бутун халқимиз қаторида бир миллион нафардан ортиқ "адолатчилар" ҳам Диёранинг чемпионликка эришиши йўлидаги қизғин жангларини катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатди. Ҳа, чемпионлик йўлидаги машаққатлар кам бўлгани йўқ. Мисол учун, дастлабки баҳсларда Диёранинг 5 йилдан бери мағлубият нималигини билмай келаётган номдор япониялик дзюдочи Ута Абени мағлубиятга учратгани, унинг 5 йиллик ғалабали сериясига чиройли услубда нуқта қўйгани ва япон қизининг кўз ёшлари жуда ҳаяжонли ва кўпчилик учун кутилмаган воқеа бўлди. Ўша онда чемпион қизимиздаги ҳақиқий спортчиларга хос юксак этика, босиқлик ва теран мушоҳадани кўриб, миллионлаб телетомошабинлар ҳайрон қолишди. Германиялик Маша Балхаус, мезбон спортчи Амандин Бушар, косовалик Дистрия Красничи билан кечган беллашувларда ҳам Диёра ўз маҳоратини намойиш этди ва ишончли ғалабага эришди. Фурсатдан фойдаланиб, "Адолат" социал-демократик партияси аъзолари ва ўзим номимдан Диёрани эришган оламшумул ва тарихий ютуғи билан қизғин қутлаб, халқаро миқёсдаги шонли ғалабалар ва зафарли юришлар бардавом бўлишини тилайман! Шунингдек, Олимпия ўйинларида иштирок этаётган миллий терма жамоамиз таркибидаги ҳар бир спортчимизнинг улкан натижаларга эришишига юксак ишонч билдираман! Барчангизга омад ёр бўлсин! Робахон МАХМУДОВА, "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

660 views

Опубликован 29 июл.

“Адолат” СДПнинг XIV Пленуми “Адолат” – ҳар бир инсон учун!” шиори остида ўтказилди Хабарингиз бор, жорий йил 27 октябрь куни мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси қарори асосида сайлов кампаниясига старт берилди. Шундан келиб чиқиб, бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги XIV Пленуми ўтказилди. Пленумда мазкур сайлов янгича амалиёт – аралаш сайлов тизимида ҳар бир овоз учун кескин кураш кетиши, бу, ўз навбатида, соғлом рақобат муҳитида сайловчилар ишончини қозониш, партия уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга хизмат қилувчи асослантирилган таклиф ва ташаббуслар, эзгу ғояларни илгари суришни талаб этиши қайд этилди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

502 views

Опубликован 27 июл.

Ижроия Қўмита йиғилишида партиянинг сайловдаги иштирокига оид масалалар кўрилди Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Ижроқўм аъзолари, депутатлар, партия Марказий аппарати ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда партиянинг жорий йилда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловларда самарали ва фаол иштирокини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, мазкур муҳим сиёсий жараён муносабати билан партиянинг навбатдаги Пленумини чақириш белгиланди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

781 views

Опубликован 26 июл.

Сайловга пухта тайёрланиш, юрт тараққиётига дахлдор ва чуқур таҳлилларга асосланган ғоя ва таклифларни илгари суриш жуда муҳим. «Адолат» партияси ушбу муҳим сиёсий жараёнга бор куч-имкониятини ишга солиб, катта масъулият ва юксак умидлар билан қизғин тайёргарлик кўрмоқда — Робахон Махмудова Бу йил бўлиб ўтадиган сайловлар олдинги сайловлардан фарқли равишда илк маротаба аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади. Биз мазкур сиёсий жараёнда муносиб иштирок этиш баробарида халқимиз ва жамиятимиз ечимини кутаётган бир қатор йўналишларда муҳим ғоя ва таклифларимизни илгари суришни режа қилганмиз. Адолатли жамият қуриш, фуқаролар манфаати ва ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш келгусида ҳам устувор мақсадларимиз қаторида бўлади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

1,450 views

Опубликован 26 июл.

#Фарғона_вилоят_Кенгаши Сафар мобайнида "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Қува туманидаги марказий поликлиникада ҳам бўлди. Шунингдек, Робахон Махмудова тиббиёт масканида хотин-қизларни чуқурлаштирилган онкотекширувдан ўтказиш мақсадида жалб этилган сайёр маммография комплекси фаолияти билан танишди. Партия етакчисига марказ мутахассислари томонидан бугунги кунда аҳоли орасида саратон касалликлари сони ортиб бораётгани сабабли шу каби сайёр комплекслар фаолиятини тизимли ташкил этиш аҳамияти юқорилиги, бу ёрдамида хотин-қизларни онкотекширув жараёнидан ўтказиш тартиблари тушунтирилди. Сиёсий Кенгаш раиси ушбу кўчма комплекс фаолияти билан танишиш чоғида бу амалиётга юқори баҳо бериб, эндиликда нафақат марказий, балки чекка-чекка ҳудудларда яшовчи хотин-қизларда ҳам онкологик касалликларни барвақт аниқлаш, тўғри ташхис асосида даволаш орқали касалликка чалиниш кўрсаткичини камайишига хизмат қилишини эътироф этди. Батафсил юқоридаги лавҳада🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

436 views

Опубликован 26 июл.

#Фарғона_вилоят_Кенгаши Аввал хабар берганимиздек, "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида ўтказилган онкология ва радиология соҳасига бағишланган семинарда иштирок этди. Унда партия етакчиси аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида партия томонидан ўтказилаётган лойиҳа ва тадбирлар тўғрисида семинар иштирокчиларига маълумот берди. Шунингдек, аҳоли орасида онкология ва радиология соҳасидаги касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш орқали мавжуд вазиятни барқарорлаштиришга оид партиянинг янги "Биз соғлом ҳаётни танлаймиз!" лойиҳасининг ўзига хос афзалликларига тўхталди. Ҳақиқатан ҳам, лойиҳа орқали онкологик касалликларга чалиниш эҳтимолини пасайтиришда ижобий натижаларга эришиш мумкин. "Биз соғлом ҳаётни танлаймиз!" нинг мақсад ва вазифалари, иш режаси билан танишган семинар иштирокчилари томонидан лойиҳани вилоятда амалиётга татбиқ этиш қўллаб-қувватланди. Якунда Сиёсий Кенгаш раиси партия сафига қўшилишга хайрихоҳлик билдирган онколог ва радиологларга аъзолик гувоҳномаларини топширди. Семинардан сўнг Робахон Махмудова тиббиёт масканида яратилган шарт-шароитлар билан танишди ва даволанаётган беморлар билан ҳам суҳбатлашиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Суҳбат давомида партия етакчиси уларнинг касалликни тез фурсатда енгишига, соғ-саломат ҳолда оиласи бағрига қайтишини тилади. Батафсил юқоридаги лавҳада🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

667 views

Опубликован 26 июл.

#Фарғона_вилоят_Кенгаши Робахон Махмудова «Адолат» СДП Фарғона вилоят кенгаши жамоаси ва шаҳар, туман кенгашлари раислари билан учрашди. Учрашувда вилоят кенгаши иш фаолияти, аъзолар сафини кенгайтириш, вилоятда депутатлик гуруҳлари томонидан сайловчилар мурожаатлари билан тизимли ишлаш, аҳоли ўртасида партиянинг танилувчанлигини ошириш, аъзолик бадаллари тушумини тартибли йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Қўлга киритилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

455 views

Опубликован 26 июл.

#Фарғона_вилоят_Кенгаши Партия етакчиси Қува туман марказий поликлиникасида бўлиб, у ерда аҳоли ўртасида онкологик касаллик­ларни илк босқичларида аниқлаш ва даволаш мақсадида ўтказилган тиббий кўрик жараёнида иштирок этди. «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси кўрикка келган аёллар билан мулоқот қилар экан, Ватан келажагининг бунёдкори бўлган, миллат давомчиларини дунёга келтириб, уларни комил инсон қилиб тарбияловчи аёллар ҳеч қачон ўз саломатлигига бефарқ бўлмаслиги кераклигини алоҳида таъкидлади. Тиббий кўрикда Туркияда ишлаб чиқарилган, энг сўнгги русумдаги Мобил маммография комплекси ишлатилгани эътиборга сазовор бўлди. Кўрик давомида 300 нафардан зиёд қувалик хотин-қизлар онконазорат, онкоскрининг, УЗИ текширувларидан ва тор доирадаги шифокорлар кўригидан ўтказилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

436 views

Опубликован 26 июл.

#Фарғона_вилоят_Кенгаши Фарғонада «Биз соғлом ҳаётни танлаймиз!» лойиҳасига старт берилди Сайловолди дастурида аҳоли саломатлигини сақлашни устувор вазифалардан бири сифатида алоҳида қайд этган Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ўзининг кенг кўламли «Биз соғлом ҳаётни танлаймиз» лойиҳасига старт берди. Лойиҳамизнинг асосий мақсади – мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда тиббиёт соҳасида, хусусан, болалар ва катталарда учраб турадиган онкологик касаллик­ларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида олдини олиш, ушбу соҳага халқаро стандартларни жорий этиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, аёллар ва болалар ўртасида тиббий кўрик­ларни кўпроқ ташкил этиш, таълим олаётган ёшларга, айниқса, қизларга тиббиёт бўйича маънавий-ахлоқий тарбия беришнинг самарали тизимини яратиш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат. Ушбу лойиҳа доирасидаги дастлабки ўзига хос тақдимот-тадбир Фарғона вилояти аҳолисининг «Адолат» партиясига нисбатан ишончи ва эътиборига сазовор бўлди. «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова партиянинг янги лойи­ҳасини тақдимот қилиш мақсадида Респуб­лика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида ўтказилган онкология ва радиология соҳасига бағишланган республика семинарида иштирок этди. Семинарда сўзга чиққан партия етакчиси партия Сайловолди дастурининг муҳим таркибий қисми бўлган «Биз соғлом ҳаётни танлаймиз!» лойиҳасининг мақсад-моҳиятига тўхталиб, лойиҳа асосида партиянинг турли даражадаги ҳудудий ташкилотлари, депутатлик корпуслари ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-ама­лий тиббиёт маркази, унинг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди. Робахон Махмудова Ишчи гуруҳ режасида онкологик касаллик ташхиси қўйилган беморлар ҳақида статистик маълумотлар олиб борилишини ўрганиш, марказ ва унинг ҳудудий филиаллари ҳолати ҳамда моддий-техник базаси, жойлардаги ўрганиш­лар натижаси бўйича аниқланган муаммо ва камчиликларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессиялари муҳокамасига киритиш каби таклифларни илгари сурди. Партия етакчиси тадбир иштирокчиларини партиянинг янги лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилишида фаол иштирок этишга чақираркан, «Халқ саломатлигини ҳимоя қилиш, сақлаш – барчамизнинг вазифамиз», дея алоҳида қайд этиб ўтди. Якунда Сиёсий Кенгаш раиси партия сафига қўшилишга хайрихоҳлик билдирган онколог ва радиологларга аъзолик гувоҳномаларини топширди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

458 views

Опубликован 19 июл.

#Сиёсий_ўқув "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида сиёсий ўқувлар давом этади Партия ходимларининг ижтимоий-сиёсий билимини янада юксалтириш, мамлакатимизда рўй бераётган ўзгариш ва янгиликлардан хабардорлигини ошириш мақсадида ташкил қилинаётган ўқувларда долзарб мавзулар бўйича тақдимот ва маърузалар қилинмоқда. Бу галги сиёсий ўқув жараёнида тингловчиларга "Давлат сиёсий хизматида гендер тенглиги масалалари" юзасидан бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ишлар, ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳа ва ташаббуслар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, якунига етаётган ҳафтада мамлакат ҳаётида содир бўлган муҳим воқеалар, давлат аҳамиятига молик жараён ва тадбирлар хусусида ҳам сўз юритилди. Сиёсий ўқувда анъанага айланган китоб мутолаасининг навбатдаги асари Абдулла Қаҳҳорнинг "Ўғри" ҳикояси бўлди. Якунда кейинги ўқувни юқори савияда ўтишини таъминлаш учун таклиф ва тавсиялар билдирилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

964 views

Опубликован 13 июл.

#Сиёсий_ўқув «Адолат» СДП Марказий аппаратида ташкил этилган навбатдаги сиёсий ўқув мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш масалаларига бағишланди. Унда «Ўзбекистонда гендер тенглиги масалалари, гендер сиёсати», «Давлат сиёсий хизматида гендер тенглиги масалалари» каби бугунги кунда долзарб аҳамият касб этаётган мавзулар юзасидан маъруза ва тақдимотлар қилинди. Сиёсий ўқувда партиянинг бу борадаги ижобий ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда фаоллик билан иштирок этиб келаётгани ҳамда хотин-қизларнинг юрт тараққиётида пассив кузатувчи эмас, рўй бераётган демократик ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси ва ташаббускори бўлиши кераклиги таъкидланди. Анъанага мувофиқ, сиёсий ўқув давомида Марказий аппарат ходимларининг китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида Саид Аҳмаднинг «Қоплон» ҳикояси ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, сиёсий ўқув иштирокчилари томонидан ҳикоянинг бугунги кундаги аҳамияти, қаҳрамонлар тақдири ва унда илгари сурилган ғоя бўйича фикрлар алмашилди. Ўзаро савол-жавоб, фикр-мулоҳазаларга бой бўлган тадбир якунида галдаги вазифалар юзасидан тавсиялар берилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

1,660 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••707172737475•••80•••8384