TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 71 из 84 · 1,001 постов
#Сайлов_2024 #Сирдарё_вилоят_Кенгаши Ўзбекистон "Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган имзо йиғиш жараёнида Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова, ҳудудий ва маҳаллий кенгашлар ходимлари, партия фаоллари, тиббиёт соҳаси вакиллари ва ёшлар билан мулоқот қилди. Партия етакчиси имзо йиғиш жараёнига, келган сайловчиларнинг "Адолат" борасидаги фикрларини билиш учун юзланди. Робахон Махмудова тадбир иштирокчилари билан мулоқот қилар экан, бу йилги сайловда ҳам партия долзарб муаммолар ечимига қаратилган таклиф ва ташаббусларни сайловолди дастурига киритганини, уларни амалга ошириш учун бор-куч ва имкониятини ишга солишини таъкидлади. Батафсил юқоридаги лавҳада🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Сайлов_2024 #Сирдарё_вилоят_Кенгаши #Сиёсий_ўқув Ўтказилаётган сиёсий ўқувлар партиянинг сайловдаги муносиб иштирокини таъминлайди Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Сирдарё вилоятида хизмат сафари билан бўлиб, Гулистон давлат педагогика институтида партиянинг ҳудудий Кенгаш ходимлари, маҳаллий кенгашлар раислари иш фаолиятини такомиллаштириш, партия ходимларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган сиёсий ўқув-семинарида иштирок этди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Сайлов_2024 #Сирдарё_вилоят_Кенгаши Ҳар бир имзо замирида сайловчиларимиз ишончини оқлаш масъулияти бор Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари сайловида сиёсий партиялар иштирокини таъминловчи дастлабки муҳим жараён – имзо йиғиш тадбирлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Уларда сиёсий партиялар томонидан сайловчилар ишончини қозониш, олдинда белгиланган устувор вазифа ҳамда мақсадлар бўйича тушунтириш ва маълумотлар беришга ҳам алоҳида эътибор бериляпти. Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан ўтказилаётган шундай тадбирлар Сирдарёда ҳам кенг қанот қоқиб, вилоятдаги «адолатчилар» аҳолининг турли соҳа вакилларини бир мақсад атрофида бирлаштирди. Жумладан, партиянинг Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган имзо йиғиш жараёнида Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, ҳудудий ва маҳаллий кенгашлар ходимлари, партия фаоллари, тиббиёт соҳаси вакиллари, ёшлар иштирок этди. Партия етакчиси имзо йиғиш жараёнини кузатар экан, унда қатнашаётган сайловчиларнинг партия фаолияти билан қай даражада хабардорлиги, лойиҳа ва ташаббуслари бўйича фикрларини билишга қизиқди. Қайд этиш жоизки, партия электоратининг катта қисмини ташкил этадиган тиббиёт соҳаси вакилларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакатда соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш, тиббий маданиятни юксалтиришда соҳа ходимларига елкадош бўла олади. Ўтган даврда юқоридаги пировард мақсадлардан келиб чиқиб, «Адолат» СДП томонидан барча ҳудудларда бўлгани каби Сирдарёда ҳам «Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!», «Бор меҳримиз сенга, болажон!», «Ёшлар саломатлиги – партия эътиборида!», «Қандли диабетга қарши курашиш ҳафталиги» лойиҳалари асосида кенг кўламли тадбирлар ташкил этилди. Мулоқотларда асосан сайловчилар манфаати, орзу-истаклари рўёбига қаратилган таклиф ва ташаббусларни илгари суриш, уларни амалиётга татбиқ этиш орқали кўламдор натижаларга эришиш партиянинг диққат марказида эканига урғу берилди. Робахон Махмудова жараёнга жалб этилган партия вакиллари билан суҳбат чоғида бу йилги сайловларнинг ўзига хос томонлари, амалдаги сайлов қонунчилигида рўй бераётган ўзгариш ва янгиликлардан бохабар бўлиб бориш, бу борада партия хайрихоҳларининг сиёсий билимларини ошириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, сирдарёлик «адолатчилар» бўлажак сайловда фаоллик билан қатнашишига, «Адолат»нинг ҳар бир маҳалла, хонадонга кириб боришида жонбозлик кўрсатишига ишонч билдирди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Сиёсий_ўқув Навбатдаги сиёсий ўқув «Давлат сиёсий хизматида гендер тенглиги масалалари» мавзусига бағишланди Унда бугунги демократик ислоҳотлар жараёнида давлат сиёсий хизматида гендер тенглиги масалалари ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этаётгани, қолаверса, бу борадаги ижобий тенденциялар юзасидан маъруза ва тақдимотлар қилинди. Шунингдек, давлат ва жамият ҳаётида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ролини ошириш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилинишини таъминлаш, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида аёл-қизларимизнинг улуши ҳамда мақомини янада ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Семинар иштирокчилари иқтидорли ҳамда юқори малакали хотин-қизларни сиёсатга фаол жалб этишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида сўз юритиб, ўз навбатида хорижда меҳнат қилаётган аёл-қизларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш юзасидан фикрлар билдиришди. Анъанага мувофиқ, сиёсий ўқув давомида жамиятда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, бу борада партия ходимларининг фаоллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг «Собиқ» ҳикояси ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, сиёсий ўқув иштирокчилари томонидан ҳикоянинг бугунги кундаги аҳамияти, қаҳрамонлар тақдири ва унда илгари сурилган ғоя бўйича фикрлар алмашилди. Ўзаро савол-жавоб, фикр-мулоҳазаларга бой бўлган тадбир якунида галдаги вазифалар юзасидан тавсиялар берилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#ТАБРИК 4 август — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил топган кун! Сана муносабати билан соҳада хизмат қилаётган аҳоли осойишталиги, Ватан тинчлиги посбонларини касб байрами билан табриклаймиз! Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида бугун Қуролли кучларимиз юртимизнинг барқарор тинчлиги ҳамда бардавом тараққиётининг ишончли кафолатига, чинакам жасорат ва матонат мактабига айланди. Бу борада 2017 йил 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги вазифаларга эга бўлган махсус тури сифатида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилганлиги ва 2020 йил 18 ноябрдаги «Миллий гвардия тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши тизим фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиққанлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Ўтган етти йил мобайнида Миллий гвардиямиз Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар орасида муҳим бўғин сифатида шаклланиб, ўзининг муносиб ўринга эга бўлди. Бугун фуқароларимизнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашда, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда Миллий гвардиямиз ходимларининг алоҳида хизматлари борлиги барчамизга маълум. Ҳурматли тинчлигимиз посбонлари! Сизларни «Адолат» социал-демократик партиясининг бир миллион нафардан зиёд аъзолари ва ўз номимдан бугунги касб байрамларингиз муносабати билан самимий қутлаб, шарафли, шу билан бирга, машаққатли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар ёр бўлишини тилайман! Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 1 авг.
«Адолат» СДП Марказий аппаратида «Сайлов қонунчилиги ва сиёсий партиялар фаолиятига оид қонунларнинг мазмун-моҳияти» мавзусида сиёсий ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий Кенгашлар раислари ва ходимлари иштирок этишди. Ўқув машғулотининг асосий мақсади – партия фаолларини сайлов жараёнларига тайёрлаш ва уларга зарур билим ва кўникмаларни етказишдан иборат бўлди. Тадбир аввалида партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова сайлов бу ҳар қандай сиёсий партия учун ўтган даврдаги фаолиятига чинакам баҳо бериладиган муҳим сиёсий жараён бўлиши билан биргаликда, вакиллик органларига ўз номзодларини кўпроқ сайлаш орқали мақсад ва ғояларини самарали амалга оширишда, жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашда, бир сўз билан айтганда, келгусидаги муваффақиятларини таъминлаб берувчи асосий имконият эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, партия етакчиси ушбу муҳим сиёсий жараёнда партиянинг муваффақияти кўп жиҳатдан партия вакиллари ва кадрларининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлиги ва касбий салоҳиятига боғлиқ эканлигига урғу берди. Тадбир давомида партия Марказий аппаратининг масъул ходимлари ва экспертлар томонидан мавзу юзасидан маърузалар қилиниб, иштирокчилар сайлов қонунчилиги ва сиёсий партиялар фаолиятига оид қонунларнинг мазмун-моҳиятини ўрганишди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 30 июл.
Ахборот 24 | Пленум СДПУ «Адолат» 29 июля текущего года состоялся очередной XIV Пленум Политического Совета СДПУ “Адолат”. В нем приняли участие: члены Политического Совета партии, члены фракции СДПУ “Адолат” в Законодательной палате Олий Мажлиса Республики Узбекистан, сенаторы, депутаты местных Кенгашей народных депутатов, активисты партии и представители средств массовой информации. Подробности в вышеуказанном видео👆 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 30 июл.
ДЎСТ БИЛАН ОБОД УЙИНГ... Азиз ватандошлар! Қадрли дўстлар! Сизу биз бугун жонажон Ватанимиз, гўзал Ўзбекистонда яна бир қутлуғ айём 30 июль — Халқлар дўстлиги кунини кенг миқёсда, ўзгача руҳда нишонламоқдамиз. Шубҳасиз, сана муносабати билан мамлакатимизда ўтказилаётган байрам дастурлари, маданий-маърифий тадбирлар, дўстлик кечалари файз-таровати, шукуҳи ила янгича қиёфа касб этмоқда. Биз азал-азалдан “Дўст билан обод уйинг”, деб келган халқмиз. Албатта, бунинг замирида олижаноб ва меҳнатсевар халқимиз қон-қонига сингиб кетган бағрикенглик, биродарлик фазилатлари ётибди. Бугун Ватанимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари турли соҳаларда фаолият юритаётгани миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликнинг амалдаги ифодаси, албатта. Она Ўзбекистонимизнинг бу борадаги инсонпарвар сиёсати дунё ҳамжамиятининг эътирофига ҳам сазовор бўляпти. Ҳурматли дўстлар! Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ҳам мазкур эзгу ғоя ва интилишлар йўлидаги ҳаракатларга фаоллик билан ҳисса қўшишга, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор беради. «Адолат» оиласининг миллиондан ортиқ аъзолари сафида турли миллат ва элат вакиллари бирлашиб, партия ғоя ва ташаббусларини тарғиб этиб келаётгани ҳам шулар жумласидандир. Қолаверса, партия кўпмиллатли ва кўпмаданиятли халқимиз фаровонлигини ошириш, ҳар бир миллат ва элат вакилининг сиёсий иродасини ҳурмат қилиш, ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси йўлида тенг имконият ва шароит яратишни мақсад қилган, бу борада кўламдор натижаларга эришяпти ҳам. Партиямиз байрамни муносиб равишда нишонлаш, ҳудудларда миллатпарварлик, яқин қўшничилик, дўстлик тамойилларини акс эттирган лойиҳа ва дастурларни миллий-маданий марказлар, дўстлик жамиятлари билан ҳамкорликда ўтказиб, муштарак мақсаднинг реалликдаги самарасини оширишга эътибор қаратяпти. Боиси биз, «адолатчилар» ижтимоий адолат тамойилини таъминлаш учун барчанинг сиёсий қарашлари, жинси, миллати, тили ва диний эътиқодидан қатъи назар, қонун олдида ўзаро тенглигини кафолатлашга, жараёндаги позициямизни қатъийлик билан давом эттиришга интиламиз. Қадрли ватандошлар! Кўпмиллатли халқимизни, турли миллат ва элат вакилларини инсонийлик, меҳр-оқибат, дўстлик тараннумидаги файзли айём — Халқлар дўстлиги куни билан табриклайман! Барчангизга она Ватанимиз тараққиёти йўлидаги фаолиятингизда куч-қувват, зафарлар ҳамроҳ бўлишига тилакдошман! Бағрикенг диёримизда «Ўзбекистон – умумий уйимиз!» ғояси асрлардан асрларга ўтиб, юксак самаралар, янгидан-янги марраларга чорлов бўлишига аминман! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#ОАВ_биз_ҳақимизда #Ўзбекистон24 Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг XIV Пленуми бўлиб ўтди Партия Сиёсий Кенгаши вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари, сенаторлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, фаоллар ва ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган Пленумда асосий эътибор — бўлажак сайловларда партиянинг фаол иштирокини таъминлашга қаратилди. Шунингдек, муҳим сиёсий жараёнда сайловчилар ишончини қозониш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга хизмат қилувчи асослантирилган таклиф ва ташаббусларни илгари суришга урғу берилди. Батафсил юқоридаги лавҳада🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Пленум #Видеорепортаж ⚖️«Фидойи ва заҳматкаш аъзоларимизнинг ғалабага бўлган ишончи — бизнинг асосий таянчимиздир!» — Робахон Махмудова Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг XIV Пленуми бўлиб ўтди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова «Адолат» СДП бўлажак сайловларда ғалабага эришиши учун қизғин тайёргарлик кўраётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. 🎞 Муҳим тадбирнинг қизғин жараёнлари билан юқоридаги лавҳада батафсил танишинг Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 29 июл.
#Пленум ⚖️“Адолат” – ҳар бир инсон учун! 📸 "Адолат" социал-демократик партиясининг навбатдаги XIV Пленуми жараёнидан фоторепортаж. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags