TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват5,157Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 74 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 5 июл.

#Сирдарё_вилоят_Кенгаши Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Сирдарё вилоятига хизмат сафари давомида сирдарёлик “адолатчилар” ва маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашди. Унда халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия Сирдарё вилоят Кенгаши, ҳудуддаги шаҳар ва туман кенгашлари ходимлари,ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ўтган давр­­да партиянинг Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан партия танилувчанлигини ошириш ҳамда хайрихоҳлари сафини кенгайтириш борасида қилинган ишлар ва эришилаётган ютуқлар, йўл қўйилган айрим камчилик­ларга ҳам эъти­бор қаратиб, уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар билдирди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

354 views

Опубликован 5 июл.

#Сирдарё_вилоят_Кенгаши #Фоторепортаж 📸"Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Гулистон шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар марказида ўқиётган истеъдодли ёшлар билан учрашувидан фоторепортаж. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

353 views

Опубликован 5 июл.

#Сирдарё_вилоят_Кенгаши "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова Гулистон шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар марказида ўқиётган иқтидорли, истеъдодли ёшлар билан учрашди. Марказ кутубхонасида китобхон ёшлар билан уюштирилган давра суҳбатида Робахон Махмудова бугунги кунда юртимизда китобхонликнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, ёшларда китобхонлик маданиятини юксалтириш бўйича қилинаётган чора-тадбирлар мамлакатда китобхон юлдузларни кашф этишдек катта самара бераётганини таъкидлади. Партия етакчиси китобхон ёшларнинг айни дамда қайси асарларни мутолаа қилаётганлигига қизиқиб, ўзи ёқтирган китоблардан айримларини ўқиш учун тавсия қилди. Давра суҳбати якунида энг сара адабий-бадиий китоблар жамланмаси ҳамда Бош қомусимизнинг партия томонидан яратилган аудиокитобини кутубхона фондига топширилди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

366 views

Опубликован 4 июл.

#Сирдарё_вилоят_Кенгаши #Фоторепортаж 📸 "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон МахмудованингCирдарё вилоятига сафари давомида «Doktor Abdumalik» хусусий клиникаси ҳамда 4-оилавий поликлиникасини ўрганиш жараёнидан фоторепортаж. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

356 views

Опубликован 4 июл.

#Сирдарё_вилоят_Кенгаши Партия етакчиси Сирдарёдаги хизмат сафари давомида Гулистон шаҳридаги «Doktor Abdumalik» хусусий клиникаси ҳамда 4-оилавий поликлиникада ҳам бўлди. Хусусий клиника 2023 йилда фаолият бошлаган. Ушбу шифо маскани клиник лаборатория, ултра товуш текшируви, кардиология, неврология ва бошқа ўттиздан ортиқ йўналишда беморларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Робахон Махмудова клиникада беморларга яратилган шароитларни яқиндан кузатиб, бу ерда даволанаётган беморлар билан суҳбатлашди. Шунингдек, партия раҳбари 13 682 та фуқарога хизмат кўрсатувчи 4-оилавий поликлиникадаги кафолатланган пакет доирасида бепул тиббий ёрдам олиш ҳамда бепул бериладиган дорилар рўйхатини ўрганди. Маълумот ўрнида поликлиникада "Ақлли тиббиёт", электрон рўйхат, электрон поликлиника ва электрон суғурта тизимлари жорий қилинган бўлиб, партия етакчиси ушбу тизимлар фаолиятини юқори баҳолоди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

415 views

Опубликован 2 июл.

#Сирдарё_вилоят_Кенгаши Робахон Махмудова Сирдарё вилоятидаги хизмат сафари давомида Гулистон шаҳридаги 4 оилавий поликлиникада бўлиб, тиббиёт ходимлари билан давра суҳбати ўтказди. Шунингдек, поликлиника фаолияти билан танишиб, тиббиёт масканида яратилган шарт-шароитлар, амалга оширилаётган ишлар ҳамда "Ақлли тиббиёт" тизими фаолияти билан қизиқди. Робахон Махмудова оилавий поликлиникадаги кафолатланган пакет доирасида бепул тиббий ёрдам олиш, бепул бериладиган дорилар рўйхатини ўрганди. Партия етакчиси «Адолат» СДП электоратининг салмоқли қисмини ташкил этадиган тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза этиш хусусида сўз юритиб, бу борада давлатимиз, қолаверса, партия томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди. Маълумот ўрнида, мазкур оилавий поликлиника 4 та МФЙдаги жами 13 682 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Поликлиникада электрон рўйхат ва электрон поликлиника тизими жорий қилинган. Партия етакчисининг Сирдарёдаги сафари давом этмоқда. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

460 views

Опубликован 2 июл.

#Сирдарё_вилоят_Кенгаши Робахон Махмудова Гулистон шаҳридаги «Doktor Abdumalik» хусусий клиникаси фаолияти билан танишди Хусусий клиника 2023 йилда фаолият бошлаган. Ушбу шифо маскани клиник лабаратория, ултра товуш текшируви, кардиология, неврология ва бошқа ўттиздан ортиқ йўналишда беморларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Партия раҳбари клиникада даволанаётган беморларга яратилган шароитлар билан танишди ва беморлар ҳолидан хабар олди. Шунингдек, Робахон Махмудова «Doktor Abdumalik» хусусий клиникаси ходимлари билан учрашув ўтказди. Унда Сиёсий Кенгаш раиси партиямиз электоратининг кўпчилик қисмини ташкил этадиган тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза этиш, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳани халққа янада яқинлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тушунча берди. Самимий суҳбат, савол-жавоб тарзида ўтган учрашув сўнгида «Doktor Abdumalik» хусусий клиникасида БПТ ташкил этилиб, «Адолат» СДП ғояларига хайрихоҳлик билдирган бир гуруҳ саломатлик посбонларига Робахон Махмудова томонидан партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

447 views

Опубликован 2 июл.

#Сирдарё_вилоят_Кенгаши Хизмат сафари билан Сирдарё вилоятида бўлиб турган Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Гулистон шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар марказида болаларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Партия етакчиси «Баркамол авлод» болалар марказидаги тўгараклар фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, иқтидорли, истеъдодли ёшлар билан учрашув ўтказди. Шунингдек, марказдаги кутубхонада бўлиб, китобхон ёшлар билан суҳбатлашди. Суҳбат якунида партия раҳбари адабий-бадиий асарлар, ва Бош қомусимизнинг партия томонидан яратилган аудио китобини кутубхона фондига топширди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

513 views

Опубликован 2 июл.

#Сирдарё_вилоят_Кенгаши Бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Сирдарё вилоятига хизмат сафари билан борди ва сирдарёлик “адолатчилар” ва маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашди. Даставвал партия етакчиси «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгашида бўлди. У ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, туман-шаҳар Кенгаши раислари, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутатлари ва туман-шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбарлари билан «2024 йилда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси олдида турган устувор вазифалар»ни муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ҳудудда партия дастурий вазифаларининг бажарилиши, лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида қилинаётган ишлар ҳолати билан яқиндан танишди. Партия раҳбарининг вилоятдаги хизмат сафари давом этмоқда. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

440 views

Опубликован 30 июн.

ПАРВОЗИНГИЗ ЮКСАК, ИҚБОЛИНГИЗ ҲАМИША САРБАЛАНД БЎЛСИН! Қадрли ёшлар! Эртамиз ворислари! Гўзал она Ватанимизда, бахту иқбол оғушида камолга етаётган сиз, азиз ёшларни азму-шижоат ва гўзаллик тантанаси 30 июнь – Ёшлар куни билан самимий қутлайман. Янги Ўзбекистоннинг қалби орзуларга тўла умидли ёшлари! Албатта, юксалиш йўлида дадил одимлаётган юртимизда барча тармоқ ва соҳаларда жонбозлик билан меҳнат қилиб, ташаббус ҳамда креатив ғоялар билан жамият ҳаётида фаол иштирок этаётганингиз эътирофга сазовордир. Барчангизни халқимизнинг ишончи, куч-қудрати, салоҳиятининг тимсоли, Учинчи Ренессанс бунёдкорлари, дея фахр билан атай оламиз. Алоҳида мамнуният билан қайд этишни истардикки, давлат ва жамият ривожида, ижтимоий-сиёсий жараёнларда ўз ўрнига эга бўлган партиямизнинг миллиондан ортиқ аъзоларининг 410 мингдан ошиғини айнан ёшлар ташкил этмоқда. Партия ҳузурида «Ёшлар қаноти» самарали фаолият юритаётгани ҳам бу фикримнинг исботидир. Мисоллар орқали айтганда, партиянинг ҳаётбахш натижаларга қаратилган «Ватан келажаги – ёшлар қўлида!», «Ёшлар саломатлиги – партия эътиборида!», «Ёш адолатчилар», «Ёшлар билан юзма-юз» каби лойиҳалари амалиётга изчил татбиқ этиб келинмоқда. Ҳурматли йигит-қизлар! Саодатли ва шукуҳли айни дамда сиёсий майдонда ўзининг салмоқли нуфузига эга «Адолатчи»лар номидан барчангизни қутлуғ айём – Ёшлар куни билан муборакбод этиб, сизларга сиҳат-саломатлик, орзу-истакларингиз ижобатини тилайман! Юксакларга парвоз қилинг, ўқиб изланишдан асло чарчаманг! Иқболингиз ҳамиша сарбаланд бўлсин! Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

658 views

Опубликован 29 июн.

«Адолат»чи ёшлар – партиямиз таянчи Июнь ойи мамлакатимизда ёшлар сиёсати доирасида амалга ошириладиган ишларнинг янада кенг кўламда давом этиши билан ажралиб туради. 30 июннинг «Ёшлар куни» сифатида нишонланиши эртамиз ворисларининг давлат ва жамият ҳаётида аҳамияти юксаклигининг яна бир бор исботи. Сана муносабати билан «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида «Адолат» чи ёшлар – партиямиз таянчи ва келажагимиз пойдевори» мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова бугун мамлакатимизда ўқиб, ўрганиб ўз устида ишлаш орқали баркамол шахс бўлишга интилаётган ёшлар учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилганини эътироф этар экан, ёшларимиз бундан оқилона фойдаланишлари лозимлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон «Адолат» СДП «Ёш адолатчилар» қаноти республика Кенгаши раиси Муҳаммаджон Валиев ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» раиси ўринбосари Акбаршоҳ Тешабоев томонидан мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларга замонавий таълим бериш ва қобилиятларини ривожлантириш учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бу ислоҳотлар мамлакатнинг ҳар томонлама ривожланиши ва келажак авлодининг бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши учун замин яратаётгани айтиб ўтилди. Маърузачилар ҳаётий мисоллар орқали юртимизда кечаётган ислоҳотларда ёшлар масаласи ҳамиша эътибор марказида бўлиб келаётгани, бу борада партиянинг ғоялари, ташаббуслари ҳам муҳим аҳамият касб этаётганлигини қайд этиб ўтдилар. Партия Марказий аппарати Ёшлар бўлими бошлиғи Дониёр Нурмуҳаммедов томонидан иштирокчилар учун мамлакатимизда ёшлар масалалари юзасидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда бу борадаги партия ташаббусларининг ҳаётга татбиқ этилишига бағишланган кўргазмали тақдимоти барчада қизиқиш уйғотиб, ушбу йўналишда кенг тушунчага эга бўлишларига хизмат қилди. Тадбир якунида давлат ва жамият ҳаётида, партия фаолиятида ўзининг юксак салоҳияти, ташаббускорлиги ҳамда фаоллиги билан ёшларимизга ибрат бўлаётган бир гуруҳ фаол ёшлар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ва раис ўринбосари Ислом Ҳамроевларнинг табрик сўзлари йиғилганларда ўзгача таассурот қолдирди. Мухтасар қилиб айтганда, бундай тадбирларни ўтказиш орқали эртамиз эгалари бўлмиш ёшларни доимо рағбатлантириб бориш, «Адолат» социал-демократик партиясининг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолаверади. Партиямиз томонидан ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб лойиҳалар, кўрик-танловлар ўтказилиши ҳам ёшларга бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

403 views

Опубликован 29 июн.

Адолатчи ёшлар - партиямиз таянчи ва келажагимиз пойдевори 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан “Адолат” социал-демократик партиясида “Адолатчи ёшлар – партиямиз таянчи ва келажагимиз пойдевори” мавзусига бағишланган тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, партия Марказий аппарати масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Партия етакчиси Робахон Махмудова тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб, бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланганини таъкидлаб ўтди. Жорий йил давлатимиз раҳбари томонидан «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили», деб эълон қилиниши ҳам эртамиз эгаларига бўлган эътиборнинг исботидир. Мамлакатимизда ёшлар учун барча имкониятлар эшиги кенг очилган бўлиб, уларнинг таълим олишлари, касб ўрганишлари, бандлиги, уй-жой таъминоти ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилганлигига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти республика Кенгаши раиси Муҳаммаджон Валиев ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги "Ёшлар парламенти" раиси ўринбосари Акбаршоҳ Тешабоев томонидан мамлакатимизда ёшлар масаласи ҳар доим давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала бўлиб келгани, сўнгги йилларда ёш йигит-қизларимиз учун яратилаётган кенг кўламдаги имконият ва шарт-шароитлар, уларнинг ўқиб-ўрганишлари учун кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамиятини ҳам ўзига жалб этаётганини таъкидланди. Бир сўз билан айтганда, жамият тараққиёти йўлида куч-ғайратини аямайдиган ёшларнинг борлиги Янги Ўзбекистоннинг келажаги буюклигидан далолатдир. Тадбир сўнггида ёшларга ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ фаол ёшлар, партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

392 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••7273747576•••80•••8384