TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 12 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 21 нояб.
Станислав Ежи Лец нинг "Тартибланмаган фикрлар" афоризмлар тўпламини тугатдим. Ўзига ҳос сарказмга эга, пародаксал фикрлар, ўқиб кўринг: ▪️Бирор кишининг вафот этганлиги, у ҳали яшаганлигини исботламайди. ▪️Оломон юзлаб оғиз билан тановул қилсада, битта катта оғиз билан қичқиради. ▪️Мен тушимда Фрейдни кўрдим. Бу нимани англатаркин? ▪️Aдабиётни кўпинча реаллик маҳбусларининг ҳақиқатдан қочишини осонлаштирганлиги учун айблашади. ▪️Шоирлар болаларга ўхшайди: ёзув столига ўтиришлари билан оёқлари ердан узилади. ▪️Шафқатсиз қонунлар ҳукмронлик қиладиган жойда одамлар қонунсизликни орзу қиладилар. ▪️ Худо сифатида улуғланган одамлар вақт ўтиши билан ҳақиқатан ҳам инсон қиёфасини йўқотадилар. ▪️Мен эътиқодлиманми? Бу ҳақида фақат Худо билади. ▪️Мен тушимда ҳақиқатни кўрдим. Уҳҳ, қандай енгиллик билан уйғондим-а. 👉@kitoblog👈
Опубликован 21 нояб.
Kep qoling, kitoblardan ob qoling!😃 Bookclub.uz kutubxonasi kitobxonlar uchun "noz ne'matlarini" tayyorlab kutib turibdi. Kutubxonamizga marhamat! 🚀 Faqat bizning kutubxonamizdan BEPUL kitob olib o'qishingiz mumkin! 📚Bizda mavjud kitoblar katalogi www.bookclub.uz saytida. 📌Biz sizni ushbu manzilda kutamiz:https://goo.gl/maps/qi2dVhiWEaS7HptQ6 Kutubxonadan bepul foydalanish uchun shaxsni tasdiqlovchi hujjat (pasport) bilan a'zo bòlish talab qilinadi. Murojaat uchun:@uzbookclub_admin ☎️ Tel: +998 94 669 28 58 Telegram | Instagram | Facebook
Опубликован 21 нояб.
Жуда кўп одамлар бахтсиз ва айни дамда вазиятни ўзгартира олишмайди, чунки улар хавфсиз, қулай шароитда ва консерватизмда яшашга ўрганиб қолишган, бу бир қарашда тинчлантиради. Лекин аслида ўз руҳиятини излаётган инсон учун бундан кўра зарарлироқ нарса йўқ. Инсон ҳаётийлигининг асоси унинг саргузаштларга бўлган иштиёқидадир. Ҳаёт завқи бизнинг янги одамлар билан учрашувларимиздан олинади ва шунинг учун доимий равишда ўзгаришлардан, ҳар куни бошқа қуёш остида тонг оттиришдан кўра катта бахт йўқ. Жон Кракауер-"Ёввойи шароитда" 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 нояб.
Эрих Фромм маркетинг ҳақида Эски мактаб сотувчиси ўз товарини таклиф қилар экан, асосан, мижознинг ақлига мурожаат қиларди. У ўзида нима борлиги ва харидор талабларини билар, ўз товарларини ана шу билим асосида сотишга интиларди. Албатта, сотувчи мутлақ холис бўлмаган, маҳсулотини ўтказиши учун бор имкониятини ишга солган, харидорини харид қилишга ундаган, бироқ ютуққа эришиш учун у ўзи сотаётган буюми ҳақида оқилона ва рост гапириши зарур эди. Ҳозирги замон рекламаларининг кенг сектори мутлақо бошқача ишлаяпти. Реклама ақлга эмас, ҳис-туйғуга мурожаат қиляпти; ҳар қандай гипностик таъсир сингари ўз объектига эмоционал таъсир кўрсатишга, уларни интеллектуал бўйсундиришга интиляпти. Бундай типдаги реклама барча воситалар билан харидорга таъсир кўрсатяпти: унга янгитдан фақат биргина формулани такрорлаяпти; харидорга жамиятнинг қандайдир машҳур юлдузи ёки боксёрнинг авторитети орқали таъсир кўрсатяпти: улар айни шу сигаретни чекадилар, уни (харидорни) плакатларда тасвирланган гўзал аёлларнинг ишваю ғамзалари ўзига жалб этади ва айни вақтда унинг танқидий фикрлаш қобилиятини ўтмаслаштиради, ундан ёмон ҳид келаётганлиги билан қўрқитадилар ёки у ана шу кўйлак ёки совунни харид қилиши биланоқ ҳаётида муҳим ўзгариш рўй бериши мумкинлиги тўғрисидаги орзуларни яна ҳам рағбатлантирадилар. 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 нояб.
Ўртача одам кунига 35000 қарор қабул қилади, аммо атиги 3000 таси ҳақида росмана ўйлаб кўради (Wаnsink and Sobal, 2007 й тадқиқотига кўра) Мия аксарият қарорларни ўзи, онг иштирокисиз қабул қилади. Онгости билан ишловчи манипуляторлар айнан шу ҳолатдан фойдаланишади. Реклама берувчилар, турли фирибгарлар, шунчаки сизни нимагадир ишонтириб, ўз мақсадига эришмоқчи бўлган ҳамма сиз автомат, онгсиз равишда қабул қиладиган қарорларга таъсир ўтказмоқчи бўлади. Ва кўпинча бунинг уддасидан чиқади. Кунингиз ҳайрли ўтсин, манипуляторларга алданманг😇 👉@kitoblog👈
Опубликован 19 нояб.
Даниел Кизнинг "Клаудиянинг иқрори" романи сотувга чиқди. Эксмо нашриёти Россия бозорида кўпчиликка “Элджернонга аталган гуллар” асари билан таниш Даниел Кизнинг янги ва узоқ кутилган романи - "Клаудиянинг иқрори"(Разоблачение Клаудии) романини нашр этди. Психологик роман сюжетига кўра, 1978 йил 13 февралда бир клуб эгаси, унинг онаси ва раққоса қиз ўз уйида ўлик ҳолда топилган. Бир ой давомида жиноят очилмайди, аммо маълум вақт ўтиб Клаудия Элейн Яско исмли аёл жиноятни очиқчасига тан олади. Унинг батафсил ҳикоясидан кейин у жиноятни содир этганига деярли шубҳа йўқ эди - буни фақат жиноят содир бўлган жойга борганлар билиши мумкин эди. Терговчилар эса унинг ҳақиқий қотил эканлигини аниқлашлари керак.. Инсон руҳиятининг номаълум қирраларини кашф қилувчи психологик роман китобхонлар учун ҳақиқий туҳфа бўлади. 👉@kitoblog👈
Опубликован 18 нояб.
Сиёсатчи эртага, бир ҳафта, бир ой ва бир йилдан кейин нима бўлишини башорат қила олиши керак. Ва кейин нима учун бу содир бўлмаганини тушунтира билиши керак. Уинстон Черчилл 👉@kitoblog👈
Опубликован 17 нояб.
AsaxiyUz дан хабар-тавсия Ҳозир ишдан чиқиб уйга борсам, маза қилиб иссиқ чой ичиб китоб ўқийман. Фақат уйда свет билан газ бўлса бўлди🙂 👉@kitoblog👈
Опубликован 17 нояб.
Ёши катталар ҳозир “бизни даврда қор тизза бўйи ёғарди” деб айтишади. Менимча биз кейинги авлодга “бизни пайтда қор оппоқ бўларди” деб айтсак керак🙂 Биринчи қорлар муборак🌨 👉@kitoblog👈
Опубликован 17 нояб.
📚Ўқилган китобни ёдда сақлаш Кўпинча китобдан ўқилганларимиз бир неча кундаёқ дарҳол эсдан чиқиб қолади.Бу самарасиз мутолаадир. Ҳатто энг қизиқарли китобдан ҳам кўпинча асосий жойларини эслай олмаймиз. Бунга барҳам бериш учун Павел Палагин "Ҳосил йиғиш техника" сини амалга оширишни айтади. Деҳқон ҳам йилда бир неча марта ҳосил йиғиб олади,бўлмаса йил оҳиригача экинлари етиб бормай, чириб кетиши мумкин. Сиз ҳам бутун китобни оҳирида мазмунини чиқараман деб овора бўлманг ва ҳар бир бўлим "ҳосили" ни вақтида йиғиб олинг. ♻️Хосил йиғиш техникасининг уч босқичи 1⃣Тўхташ. Китобдаги блокни охиригача ўқиб чиқишингиз билан (бирор боб, бўлим,қисмни) ўқишни тўхтатиш, матнга қарамай, қисқа пауза қилиш керак. Бу бир сониядан камроқ вақтни олади. 2⃣ Моҳият. Расм, диаграмма, вазият ва шунга ўхшаш нарсалар шаклида ўқилган матннинг асосини тасаввур қилинг. Ҳаёлингизда янги маълумотларнинг асосий жиҳатлари ва улар юзага чиқарадиган мазмун пайдо бўлиши керак. Бизнинг узоқ муддатли хотирамиз бирон бир нарсани тасаввур орқали яхши эсда сақлаб қолади. Шунинг учун, агар сиз матннинг моҳиятини шу тарзда ҳосил қилишга муваффақ бўлсангиз, унда сиз уни яхшироқ ёдда сақлай оласиз. Ўртача, бунга 10 сония вақт кетади. 3⃣Aсосий қисмни сўзлаб бериш. Ўзингиз тасаввур қилган матннинг моҳиятини қисқа ва аниқ қилиб айтишга ҳаракат қилинг. Қанчалик қисқа бўлса, шунча яхши. Кўпинча мен буни ўзимга пичирлаб айтаман ва атрофда ҳеч ким бўлмаса, унда баланд овоз чиқариб бажаришга ҳаракат қиламан. Бу 10-30 сония давом этади. ✅Шундай қилиб, ҳар бир бўлимидан кейин ўқиш пайтида "ҳосил" ни ўқиш учун 20 дан 40 секундгача вақт керак бўлади, бу ўқишга сарфланган вақтни ҳам мазмунли, ҳам самарали қилади! 📝 Ҳа шундан кейин янада эсда қолиши ва оҳирида тақриз ёзишда кўмак бўлиши учун, шу қайтарганларингизни 3-4 гап бн ёзиб ҳам қўйинг. 👉@kitoblog👈
Опубликован 16 нояб.
Монтескьенинг 1748 йил ёзилган “О духе законов" қонунлар ҳақидаги асарини ўқияпман. Қонунларнинг юзага келиши, фуқаролик ва сиёсий қонунлар, ҳукуматнинг бўлиниши ва қулликнинг бекор қилиниши бўйича маълумотлар берилган. Бу асар либерализм ривожланишига асослардан бири. Рим, Афина бошқарув тизими бошқалар бўйича кўплаб амалий мисоллар келтирилган. Нетдан топиб ўқиш мумкин. 👉@kitoblog👈
Опубликован 14 нояб.
💬Ҳ.Ҳессе — Чўл бўриси. Инсон ўзини буткул маънавиятга бағишлаш, илоҳийликка яқинлашишга ҳаракат қилиш, тақводорликка берилиш имкониятларига эга. У аксинча, ўз имкониятларини бутунлай жинсий ҳаётга, кўнглининг майл-истакларини қондиришга йўналтириши, ўзининг бутун интилишларини бир зумлик ҳою-ҳавасларга, кайф-сафо, маишатга сарф этиши ҳам мумкин. Биринчи йўл тақводорликка, руҳнинг шу йўлда жафо чекишига, ўзни ўзига топширишга олиб боради. Иккинчи йўл эса бузуқликка, ҳою-ҳаваслар азобига, ўзни айнишга, бузилишга, таназ зулга маҳкум этишга элтади. Оддий фуқаро иккаловининг ўртасида мўътадил, холисона яшашга ҳаракат қилади. У ҳеч қачон на кайф, на тарки дунёчиликдан воз кечади, у ҳеч қачон жафокаш тақводор бўлолмайди. Ўзининг маҳв этилишига ҳам рози бўлмайди, аксинча, унинг омоли садоқат, фидокорлик эмас, балки ўз «мен»ини сақлашдир. Унинг интилиши илоҳийликка ҳам, унинг аксига ҳам дахлдор эмас, чексизлик унинг учун жуда оғир. У, албатта, Яратганнинг измида бўлади, лекин шу билан бирга, кайф-сафони ҳам эсдан чиқармайди. У ҳимматли, саховатли бўлиш билан биргаликда, Ер юзида бир оз яхши яшашни ҳам хоҳлайди. Қисқаси, у қарама-қаршиликлар ўртасидаги муҳитда, кучли бўронлар ва момақалдироқлар бўлмайдиган ўртамиёна, холисона ва қулай жойда қўним топишга ҳаракат қилади. Бироқ чексизлик ва ноиложликка йўналтирилган ҳаётбахш этадиган ўша турмуш ва ҳис-туйғулар жўшқинлиги эвазига бунга муваффақ ҳам бўлади. Қизғин ва жўшқин яшаш мумкин, фақат энди «мен» эвазига. Фуқаро энди «мен»дан, ҳар ҳолда ўсмай, ривожланмай қолган «мен»дан бошқа ҳеч нарсани тан олмай қўяди. У энди жўшқинлик эвазига хотиржамлик ва хавфсизликка эришади. Яратганга астойдил сиғиниш ўрнига виждон хотиржамлигини қўлга киритади, хурсандчилик ўрнига ҳузур-ҳаловатга, эркинлик ўрнига қулайликка, ўлим талвасасида куйиб-ёниш ўрнига ёқимли ҳароратга эга бўлади... 👉@kitoblog👈