TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 13 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 13 нояб.
Донолик бу қачонки сен барчасини тушунасан, аммо энди афсус чекмайсан. 👉@kitoblog👈
Опубликован 12 нояб.
«Достоевский боқий». «Энг асосий психолог» — Фёдор Михайлович ҳақида Bugun.uz адиб таваллудининг 200 йиллиги муносабати билан унинг ҳаёт ва ижод йўлига назар солади Батафсил — bugun.uz/89607 Расмий | LIVE | Дайжест
Опубликован 11 нояб.
Бугун буюк рус адиби Федор Достоевский туғилганига 200 йил бўлди. Достоевский инсон руҳиятини моҳирона очиб бера олган кам сонли ёзувчилардан. У 19-аср фалсафасининг асосий фигурасига, экзистенциализмнинг асосчиларидан бирига айланган эди. Дунёдаги энг кўп ўқиладиган, доимий тренддаги муаллифлардан. "Кўпчилик учта нарсадан қўрқади: ишонишдан, ҳақиқатни айтишдан ва ўз-ўзидек бўлишдан"(с) Достоевскийдан ёқтирган иқтибосларингиз қайси? 👉@kitoblog👈
Опубликован 10 нояб.
«Академнашр» раҳбари Санжар Назар «Дарё»га интервью берди, видеоси бу ерда. Интервьюда айтилган муҳим фикрларнинг бир-иккитаси: Болалар нашрлари учун бирорта имтиёз йўқ. «Қора туш даврлари»да, ваҳоланки, бор эди. Болалар нашрлари солиқлардан бутунлай озод эди. Умуман, бошқа китоблар ҳам маълум имтиёзларга эга эди. Ўша йиллари болалар нашрлари солиқ тўламасди. Давлатдан камида шундай ишоралар керак. Бундан кейин китоб қимматроқ ва икки йил олдингига нисбатан сифатсизроқ бўлади. Ҳатто оёққа турган нашриётлар ҳам ўзи хоҳлаган ходим билан ишини давом эттира олмайди. Шунақа пайтда истеъдодли, ҳурмат қозонган, ўзини исботлаган, алоҳида шахслигини кўрсата билган одамга ҳамкорлик таклиф қила оласизми? Бу ўйиннинг ёзилмаган қонуни шуки, молиявий таклифингизни қувватлашга мажбур бўлаверасиз. Қайсидир маънода, давлат бизга имтиёз берсин, бизни қўлласин дейиш хунук ҳолат. Ўзим ёқтирмайман. Шу пайтгача ҳеч бир имтиёздан фойдаланмаганман, бундан кейин ҳам фойдаланмай. Лекин баъзи ўринларда давлат аралашиши ҳам керак. Том маънода мустақил давлат бўлиб яшашни истасак, бу бирламчи эҳтиёжлардан бири. Қанийди, ҳамма тадбиркорларимиз Зафар ака Ҳошимовга ўхшаб китоб чиқаришса... Қанақадир акция, нархидан қатъи назар улар жуда сифатли китоб тайёрлашди. Фақат доим бир савол туғилади: нега Зафар ака бизга буюртма бермасдан, чет элда чиқариб келдилар у китобни? Ўзбекистонда бундай сифат, тажриба йўқ деб ўйласалар керак. Лекин биз қилиб беролардик. Иккита китобниям олдим, кўрдим. Замонавий технологиялардан фойдаланган жойлари бор. Биз ўша томони ҳам қилиб беролардик ва «KorzinkaUz»нинг буюртмасидан учинчи китобимизни чиқарган бўлардик, балки. «Мушуклар маликаси Минуш» китобимизга ўхшатиб бошқа биттасини нашр этармидик... Уларгаям анча арзонга тушарди. Миллий ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаган бўлардилар ва ҳоказо. Ҳозир гапиряпману, истиҳола бор. Бировнинг меҳнати, чўнтагидаги пулига аралашишга умуман ҳаққимиз йўқ. Ҳозирги ҳаракатнинг ўзига тасанно деймиз. Мабодо, кейинги сафар қилмоқчи бўлсалар, қўшимча маълумот сифатида айтай, ўша китоблардек сифатда ўзимизда ҳам қилиш мумкин. Балки, биз кўрмаётган, сезмаган томонлари бўлгандир. Балки, Украинада китоб чоп этиш осондир, бошқа жиҳатлари бордир. Ишлаш қулай бўлгандир. У томонларини билмаймиз.
#қадриятлар Инсон учун энг аҳамиятли нарсалар, одамлар, воқеалар, машғулотлар ва ҳк унинг учун қадрли бўлган қадриятларга (анъана сифатида тушунилмасин) айланади. Қадриятлар(ценность) бизнинг ҳаётга бўлган қарашимизни аниқроғи ундан оладиган мазмунни ифодалайди. Ҳаётдан маъно аниқ битта нарса бўлмагани учун, биз қадрлайдиган барча нарса ҳаётимиз мазмунларини ташкил қилади. Қадриятлар ҳақида Марк Менсон ҳам ўз китобларида етарлича тўхталиб ўтган. Айниқса тўғри ва нотўғри қадриятлар, уларнинг ўзгариши ҳақида. Қадриятлар турлича бўлиши мумкин. Шунга қарамай айнан улар турли одамлар учун яшаш мазмуни, мақсадини ифодалаб тураверади.Кимдир ўзи қадрловчи яқинлари, севгани учун бу ҳаётда яшайди. Кимдир севган иши, машғулоти сабаб ҳаётдан баҳра олади. Кимдир учун кўп бойликка эга бўлиш аҳамиятли, кимдир эса саёҳатлардан кўнгли чоғ бўлади. Бу нарсалар ўша одамларнинг қадрлайдиган нарсалари, ҳолатлари. Уларни ҳаётда ушлаб турадиган, яшашга ундовчи омиллардир. Ҳаётда умуман қадрлайдиган нарса қолмаслиги эса - депрессия(кимнидир фикри) ҳисобланади. Дарҳақиқат чуқур депрессияга тушган одамнинг ичи бўм бўш бўлиб қолади. Одам ўзига нима керак ва керак эмаслигини ҳам фарқлай олмайди. Ҳамма нарса аҳамиятини йўқотади. Шунинг учун қадриятлар бўлиши аҳамияилидир. Ч. Айтматов "Қиёмат" асарида "биз бугун қадриятларимизни асл қийматидан паст баҳолаяпмиз" деб фикр билдирганди. Аслида ҳам биз кўп нарсага уни қўлдан бой бергач, қадрига етишни бошлаймиз. Ёки кераксиз нарсаларга ортиқча аҳамият бериб ўзимизни қийнаб юборамиз. Шунинг учун яшашдан мақсад, мазмун нима каби саволни беришдан олдин "Мен ўзи ҳаётда нимани қадрлайман?" қабилида савол бериш ўринли. Ўзингизга аҳамиятли, қадрли нарсалар, одамларни билиб олганингизда, ҳаётнинг мазмуни ва шу турдаги бошқа саволларга ўрин қолмайди. Зеро ҳаётда қадрлайдиган нарсангиз борки сиз яшаяпсиз, акс ҳолда яшамаслик афзалроқ бўлиб қолади. 👉@kitoblog👈
Hashtags
Опубликован 9 нояб.
1818 йилнинг айни шу кунида Иван Тургенев туғилган эди. Тургенев рус адабиётининг ёрқин вакили. Унинг “Оталар ва болалар” асари ўз даврида ҳақиқий сенсация бўлган. Бош қаҳрамон Базаров янги интеллектуал ёшлар қатламининг кумирига айланган эди. Айнан шу асарда янги “нигилистик” қатлам тасвири, ғояси биринчи марта учраган. Ўқимаган бўлсангиз, мутолаа қилиб кўринг. Ўзбекчада ҳам бор эди. 👉@kitoblog👈
Опубликован 9 нояб.
ёзилмаган шеърлар ўқилмаган китоблар рўй бермаган муҳаббат сарфланмаган эҳтирослар гуноҳи Фахриёр, 2002 йил. 👉@kitoblog👈
Опубликован 8 нояб.
Қайси олим ва ёзувчилар ўз тушида ижод қилган? Уйқу пайтида бизнинг миямиз у аллақачон қабул қилган маълумотларни мутлақо бошқача тарзда талқин қилади. Кун давомида олинган барча маълумотларни қайта ишлаш, саралаш ва таҳлил қилиш кўпинча ухлаётганимизда,тушда рўй беради. Баъзан натижа ҳақиқий кашфиётга олиб келади. Масалан, атом тузилиши ҳам Нилс Борга тушида келган, ҳудди кимёгар Фридрих Кекулга бензол формуласи ва Дмитрий Менделеевга машҳур даврий жадвал ҳам тушида намоён бўлгандек. Рихард Вагнер ўзининг "Тристан ва Изолда" асарини ўзи яратмаганлигини, фақат тушида эшитганини айтган. Рассом Салвадор Дали эса ухлашдан олдин қўлида катта темир қошиқ олиб ётган, тушида тасвирлар пайдо бўлса, қошиқ тушиб кетиб у уйғониб кетган ва тушидаги тасвирларни чизиб қўйган. Шунақа гаплар..Қанийди китобларни ҳам тушда ўқиб қўйиш иложи бўлса😅 👉@kitoblog👈
#тезкор_ўқиш_техникаси Ўқиш пайтида одамларнинг 80% сўзларни ичида ё сиртида такрорлайди. Баъзан юмшоқ артикулацияни ўқувчининг лабларининг енгил ҳаракати билан кўриш мумкин, лекин кўпинча лаб қимирламай ҳам аммо томоқ мушаклари ҳаракатда бўлиши мумкин. Юлия Орлованинг фикрига кўра, бу мутолаани ўта секинлаштирадиган ёмон одат. Бирон нарса ҳақида ўқиётганда сиз дастлаб харфлар, бўғинлар кейин сўзлар шаклига келтириб такрорлайсиз. Натижада, сиз матнни фақат уни такрорлагандан кейингина тушунишга ўрганиб қоласиз. Aммо тушуниш учун бўғиз мушакларидан фойдаланиш шарт эмас. Фотосуратга қараганда, у нимани тасвирлаётганини сиз ўзингизга айтмайсиз, тушунтирмайсиз. "Бу дарахт, бу тоғлар, бу ерда сувлар оқиб турибди" қабилида. Расмдаги маълумотлар дарҳол нутқ органларини четлаб ўтиб, мияга узатилади. Ўқиш пайтида ҳам худди шундай бўлиши лозим. Лаблар ҳаракатларини бостириш учун уларни бармоқ билан босиш, оғизда нимадирни қисиб ушлаб туриш мумкин. Ички талаффуз билан курашиш учун матнни ўқиш мобайнида бир вақтнинг ўзида ўттизга қадар сананг ёки бирор қўшиқни (ҳатто сўзларсиз) ҳиргоя қилинг. Шунда томоқ мушаклари иштироки чекланади ва мия тўғридан-тўғри маълумот олишни бошлайди. Бир ёки икки ҳафта давомида сиз матннинг мазмунини тушунмаслигингиз мумкин, лекин аста-секин ҳаммаси нормал ҳолатга қайтади. Ва тезда бу ёмон одатдан қутиласиз. 👉@kitoblog👈
Hashtags
Опубликован 7 нояб.
Фрейднинг фикрича, инсон моҳиятан ғайриижтимоийдир. Жамият инсоннинг биологик эҳтиёжларини қондиришига имкон бериши керак. Бироқ жамиятнинг бош вазифаси инсондаги асосий, тубан импульсларни тозалаш ва чеклашдир. Ушбу табиий импульсларни жамият томонидан бостирилиши натижасида қандайдир мўъжизавий ҳодиса рўй беради: бостирилган майллар ўз шаклини ўзгартириб, маданий қимматга эга бўлган интилишга (адабиёт, санъатга хос интилишлар) айланади ва шундай қилиб, маданиятнинг асоси бўлиб қолади. Фрейд ана шу бостирилган майлнинг маданий хулқ-атворга ўтиш жараёнини «сублимация» тушунчаси орқали ифодалади. Эрих Фромм-Озодликдан қочиш 👉@kitoblog👈
Опубликован 7 нояб.
🌀Худди шундай, замонамиз олимлари ҳам қилни қирқ ёрадилар, ўзларига боғлиқ бўлмаган нарсаларни жуда яхши биладилар, аммо ўта муҳим, ўзлари учун қолган барча нарсалардан янада яқин бўлганни, яъни ўзларини билмайдилар. Ҳамма нарсалар яқин бўлган борлиқ бу – уларнинг менлиги. Улар бирор бир иш тўғрисида бу – тўғри, бу – хато, бу – ҳалол, буниси – ҳаром деб ҳукм чиқаришади-ю, ўз моҳиятларининг ҳалол ё ҳаром эканлигини билмаслар. ✍Ж. Румий—Ичиндаги ичиндадир
Опубликован 6 нояб.
📚С. Беккет-Годони кутиб асари ҳақида Бу асар инсониятнинг яшашдан мақсадлари ва бир бирига ишончи ҳақида сўзлайди. Умид ва илинж асосида одам ҳамма нарсага сабр қилишини кўрсатади. Батафсил 👉@kitoblog👈