TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 18 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 22 сент.
Алишер Навоийнинг "Кеча келгумдир..." ғазали Россия К каналида руслар томонидан ўзбекчада янграбди. Навоий ижодига қизиқиш ҳамма жойда баланд.. 👉@kitoblog👈 https://youtu.be/0n_3ejVMet0
Опубликован 21 сент.
"Болангиздан бут ясаманг, акс ҳолда катта бўлгач қурбонлик талаб қила бошлайди". Пер-Клод Виктор Буаст (1765-1824)-француз тилшуноси. 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 сент.
"Нодон ҳар бир сўзга ишонади, ақлли эса ҳар бир ташлайдиган қадамини ўйлайди" ~ Сулаймон 👉@kitoblog👈
Опубликован 19 сент.
Саёҳатлар ҳақида 30 та китоб Қуйидаги китоблар билан турли давлат, шаҳарларга ўзига ҳос саёҳатга чиқишингиз мумкин. Ҳам ўша давлатлар ҳақида кўплаб маълумотлар, қизиқарли воқеаларга гувоҳ бўласиз. Ҳўш, саёҳатлар билан боғлиқ қайси китобларни ўқигансиз? П.С менга унчалик ёқмайдиган "Шантарам" ни ўқиганлар кўпдир) 👉@kitoblog👈
Опубликован 19 сент.
Aгар одамнинг бемалол суҳбат қура оладиган дўсти ёки жуфти бўлса, унга ҳеч қандай психолог керак бўлмайди. Шунингдек бундай суҳбат очиқ ва жиддий бўлиши лозим. Одам ўзи нимани хоҳлаши ва хоҳламаслигини аниқ ифодалаш орқали ҳам кўплаб муаммолардан қутула олади.. Шундай инсонингиз борми? 👉@kitoblog👈
Опубликован 18 сент.
Шубҳакор шуур: бизни фитна назарияларига нима жалб қилади. ...биз ишонганимизга нима учун ишонишимизни ҳар доим ҳам тушунтириб бера олмаймиз. https://telegra.ph/SHub%D2%B3akor-shuur-09-18 @PsixoBLOGuz
Опубликован 17 сент.
Тренингчилар ҳақида ёзавергим келмайди, аммо мана бундай ишларни кўриб жим туролмайди, одам. Мен соддароқ одамларни айбламайман, аммо бу ишонувчиликни тўхтатиш керак. Ёшларда мотивация, бизнес бошлаш, бой бўлишга интилиш кучли албатта. Аммо турли тренинг, курсларга катта пул сарфлашдан аввал одам ўзини шунга потенциали қанчалигини ҳам баҳолай билиши керак. Майли ҳеч бўлмаса курсга пул сарфлашдан олдин шундай мотивацион китоблар ёки бошқа текин курсларни қидириб топса ҳам бўлади. Шу китоблардаги вазифларни, айтилганларни бажариб кўринг, шунда ҳаммасини 100% бажарсангиз ҳам бундай китоблардан ҳам, курс тренинглардан ҳам фойда йўқлигини тушуниб етарсиз. Ҳаммадан ҳам тадбиркор чиқмаслигини, мотивация эмас интизом муҳимлигини тушуниб етасиз. Сизчи шунда тренинларга қатнаб алданган ёки фойда кўрганмисиз? 👉@kitoblog👈
Опубликован 17 сент.
💥Иқтибослар Мотивация сени руҳлантиради, лекин бирон ишни қилмайди. Интизом, қаттиқ одатгина сени бирон иш қилишга мажбур қила олади. Эллиот Халс Ҳаракатсизлик хавотир ва қўрқувни уйғотади. Aгар ўз қўрқувингни енгмоқчи бўлсанг тур ва ҳаракат қил. Дейл Карнеги Яхши ёзадиган муаллифларни ўқиб, яхши гапирадиган одамга айланасан. Волтер Учта нарса даҳони дунёга келтиради: - Қўйилган топшириққа диққат-эътибор - Ҳар кунлик ўз устида ишлаш - Вақт Робин Шарма Исталган ишни бажарса бўлади, агар у қисмларга бўлинган бўлса. Генри Форд Бугун таълим олаётган, лекин эртага билим олишни тўхтган одам, индинга билимсиз кишига айланади Нютон Бейкер Aқллироқ бўлишнинг ягона йўли - кучлироқ рақиб билан рақобатлашиш. Э. Ласкер Бу дунёда қилиш лозим бўлмаган ишни самарали қилишдан бефойдароқ иш йўқ. П. Друкер 👉@kitoblog👈
Опубликован 16 сент.
👶🏻👨🏻🦲Болалар ва ўсмирлардаги физиологик қўрқувлар: 0-6 ойликда. Баланд товушдан қўрқиш 6-9 ойликда. Бегона одамлардан қўрқиш 9-12 ойликда. Жароҳатлардан, кимдандир айрилиб қолишдан 2 ёшликда. Ўғрирлаб кетишларидан, ўлимдан. 3 ёшда. Ҳайвонлардан, ёлғиз қолишдан. 4 ёшда. Қоронғуликдан 6-12 ёшда. Мактаб, жароҳатлар, касалликлар, ижтимоий алоқалар, момақалдироқдан. 13-18 ёшда. Касалликлар, бошқалар билан муносабат, руҳий жароҳатлардан 18 ёшдан кейин. Турли касалликлар ва жинсий етукликдан. 👉@kitoblog👈
Опубликован 16 сент.
💬 Ҳаммага салом. Биласиз, каналда китоблар ва бошқа фойдали мавзуларда кўпроқ ёзиб боришга уринаман. Илгари подкастлар ҳам қилардим, кейин тўхтаб қолганди. Энди буларни телеграмда аудиочат тарзида ўтказиб, ёзувларини ҳам жойламоқчиман. Турли мавзуларда жонли суҳбатлар ҳам қилиш нияти бор. 🎙Биринчи аудиочатда шунчаки саволларга жавоб бермоқчиман. Канал бўйича, китоблар, адабиёт ва бошқа қизиқтирган саволларни изоҳларда ёзинг. Вазиятга қараб бир икки кунда аудиочатда жавоб бераман. Кейинроқ китоблар ва турли бошқа мавзуларда ўтказаман. Саволлар бўлса марҳамат!⤵️ Гуруҳ чати:@kitoblog_chat 👉@kitoblog👈
Опубликован 15 сент.
Тадқиқотларга кўра муваффақиятли тадбиркорларнинг ўртача ёши 45 да экан. Мақсадга етиш доим ҳам тез юз беравермайди, бунга баъзан йиллаб меҳнат, интизом талаб қилинади, дейди муаллиф Дэн Вальдшмидт. 👉@kitoblog👈
#mutolaa_uchun Bookbloger O'ktam O'rintayev tavsiyasi bilan bugun xorijda millionlar o'qiyotgan yosh irland yozuvchisi Salli Runining "Conversations with friends" (Do'stlarim bilan suhbat) kitobini boshladim. Ingliz tilini biladigan do'stlarimiz uchun pdf variantini ulashyapman. O'qib ko'ring, mana qanday kitoblar bugun mashhurlikka erishmoqda... @kitobxonam
Hashtags