TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват18,420Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 16 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 12 окт.

Заковат гранд финалида Хоразм жамоаси ғолиб бўлди! Уларга Ласетти-Gentra автомобили тақдим этилади. Бухорода ўтаётган финалга Шавкат Мирзиёев ҳам ташриф буюрган. Илм доим трендда бўлаверсин. #uzbekpower 👉@kitoblog👈

1,890 views

Hashtags

Опубликован 12 окт.

Шунақа экан🙂 Кимга яна смс келди? 👉@kitoblog👈

1,290 views

Опубликован 11 окт.

Эрих Фромм маркетинг ҳақида Эски мактаб сотувчиси ўз товарини таклиф қилар экан, асосан, мижознинг ақлига мурожаат қиларди. У ўзида нима борлиги ва харидор талабларини билар, ўз товарларини ана шу билим асосида сотишга интиларди. Албатта, сотувчи мутлақ холис бўлмаган, маҳсулотини ўтказиши учун бор имкониятини ишга солган, харидорини харид қилишга ундаган, бироқ ютуққа эришиш учун у ўзи сотаётган буюми ҳақида оқилона ва рост гапириши зарур эди. Ҳозирги замон рекламаларининг кенг сектори мутлақо бошқача ишлаяпти. Реклама ақлга эмас, ҳис-туйғуга мурожаат қиляпти; ҳар қандай гипностик таъсир сингари ўз объектига эмоционал таъсир кўрсатишга, уларни интеллектуал бўйсундиришга интиляпти. Бундай типдаги реклама барча воситалар билан харидорга таъсир кўрсатяпти: унга янгитдан фақат биргина формулани такрорлаяпти; харидорга жамиятнинг қандайдир машҳур юлдузи ёки боксёрнинг авторитети орқали таъсир кўрсатяпти: улар айни шу сигаретни чекадилар, уни (харидорни) плакатларда тасвирланган гўзал аёлларнинг ишваю ғамзалари ўзига жалб этади ва айни вақтда унинг танқидий фикрлаш қобилиятини ўтмаслаштиради, ундан ёмон ҳид келаётганлиги билан қўрқитадилар ёки у ана шу кўйлак ёки совунни харид қилиши биланоқ ҳаётида муҳим ўзгариш рўй бериши мумкинлиги тўғрисидаги орзуларни яна ҳам рағбатлантирадилар. 👉@kitoblog👈

1,700 views

Опубликован 10 окт.

Kanalimning nomiga sodiq qolgan holda navbatdagi kuzatuvim: O’zbekistonda kutubxonalarning (+axborot resurs markazlari) soni: 2000 yilda: 6027 dona 2020 yilda: 400 dona Bulardan, shaharlarda: 2000 yilda: 1013 dona 2020 yilda: 361 dona qishloqlarda: 2000…

1,310 views

Опубликован 10 окт.

Kanalimning nomiga sodiq qolgan holda navbatdagi kuzatuvim: O’zbekistonda kutubxonalarning (+axborot resurs markazlari) soni: 2000 yilda: 6027 dona 2020 yilda: 400 dona Bulardan, shaharlarda: 2000 yilda: 1013 dona 2020 yilda: 361 dona qishloqlarda: 2000 yilda: 5014 dona 2020 yilda: 39 dona (!!) Ya’ni, 20 yilda kutubxonalarimizning soni 93%ga(!) qisqargan. Bundan xulosani o’zingiz qilavering. Kutubxona bu faqatgina kitoblar saqlanadigan, va faqat o’sha kitoblarni o’qish uchun boriladigan oddiy bino emas. Ular hatto faqat bilim olinadigan joy ham emas. Fuqarolik jamiyati rivojlanishida, kutubxonalarning, ayniqsa jamoat kutubxonalarning o'rni beqiyos. Raqamlar Davlat statistika qo’mitasidan. @uzbekonomics

1,120 views

Опубликован 8 окт.

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти танзаниялик Абдулраззоқ Гурнага берилди. У ким ва мукофот нега айнан унга насиб этди? Bugun.uz мақолада шу ва бошқа саволларга жавоб беради Батафсил — bugun.uz/84361 Расмий | LIVE | Дайжест

1,660 views

Опубликован 7 окт.

​​Адабиёт бўйича Нобел-2021 мукофоти асли занзибарлик британ ёзувчиси Абдулразоқ Гурнага топширилади. 👉@kitoblog👈

1,780 views

Опубликован 7 окт.

Шунақа экан бугун🙂

1,550 views

Опубликован 6 окт.

Эртага Адабиёт бўйича Нобел мукофотининг 2021 йилги лауреатлари номи эълон қилинади. Шу линк орқали кўриш мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=sFJujtGULXg Менимча бизнинг вақт билан 15:45 ларда эълон қилинади. Букмекерлар эса доимгидек турли номзодларни илгари суришмоқда. Тахминлар бўйича яна Мураками, М. Этвуд, М. Уэльбек, Нгуги ван Тхионго ва бошқалардан бири олиши мумкин. Кузатамиз сиздачи бу борада бирон тахмин борми? 👉@kitoblog👈

1,500 views

Опубликован 5 окт.

​​🧠​​Интуиция Интуиция – бу бир лаҳзадаёқ беиҳтиёр хулоса чиқариш орқали қарор қабул қилиш жараёни, усули. Баъзан қандайдир қарор қабул қилиш, икки нарсадан бирини танлаш керак бўлганда қандайдир “ички овоз” ёрдам беради. Мана шу – интуиция. Кўпинча "мени интуициям кучли" деган гапларни эшитиб қоламиз ку. Аслида одам туғилганида бошлаб ҳеч қачон ҳеч нарсани ёддан чиқармайди. Ҳатто биз болалигимизда кўп нарсани эслай олмасакда, улар онг остида сақланиб қолаверади. Биз эшитган, кўрган ва ўқиган барча нарса таъсири онг остида сақланиб қолади ва қачонки тезкор қарор қабул қилиш керак бўлганда, шу маълумотлар “ички овоз” кўринишида юзага чиқади. Биз кўпинча беиҳтиёр(онг остида) ҳукм чиқарамиз. Мана шу қарорларимиз интуиция асосида чиқади. Онг ости бевосита ҳаётимиз давомида тўпланган билим ва тажриба , кўникмалар асосида қарор чиқаради, турли топшириқларни ҳал қилади. Шунинг учун доимий равишда билим ва кўникмаларизмизни ошириб бориш даркор. Зеро биз ёддан чиқди деб ўйлаган маълумотлар ҳам кутилмаган жойда бизни қўллаб юборади. 👉@kitoblog👈

1,360 views

Опубликован 4 окт.

​​Эгоистлик ҳақида ҳамма эшитган ку. Эгоизм бу ҳудбинлик, ўзини ўйлаш, ўзини ҳаммадан яхши кўриш, деб тушунамиз. Лекин Фромм "озодлик" да эгоизмга буткул аксинча таъриф беради. Яъни эгоизм бу одам ўзини яхши кўриши эмас, аксинча одамнинг ўзига бўлган муҳаббатнинг етишмаслиги. Ҳа, шундай. Фромм айтадики одам ўзини севмаса, ўзидан қониқмаса доимо ўзи ҳақида ўйлашга мажбур. У ўзи билан машғул бўлишга, бошқалардан нарсаларни тортиб олиб ўзи шунга лойиқлигига ўзини ишонтиришга уринади. Бу уни ўзини севиш билан банд нарцисстик шаҳсга айлантиради. Зигмунд Фрейд нарцисстлар ҳам шундай дейди. Ҳудди эгоистлар каби улар ҳам барча одамлардан муҳаббатни тортиб олиб ўзига йўналтиради. Фромм эса улар на бошқаларни, на ўзини сева олади дея қўшимча қилган. Умуман замонавий одамларда эгоизм бўлиши бу атроф муҳит таъсири кучайгани оқибати. Оламлар бошқа нарсалар орасида ҳам ўз қадрини йўқотиб бормоқда. Одам шаҳс эмас шунчаки бир ишлаб чиқариш воситаси, тизим элементи бўлиб қолганлигидан ўз аҳамиятни оширишга уринади. 👉@kitoblog👈

1,690 views

Опубликован 2 окт.

Эрих Фроммдан бугунги кун реалиясига назар: Қандайлигидан қатъи назар, иш топиш — бy кўпчилик учун сўнгги орзу, улар бунинг учун ўз тақдирларидан миннатдор бўладилар. 👉@kitoblog👈

1,570 views
12•••5•••10•••1415161718•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384