TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват20,200Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 19 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 15 сент.

​​💰Ҳар доим ҳақиқатни айта оладиган даражада яшашга ҳаракат қилинг. Жонатан Сафран‌‌

1,370 views

Опубликован 14 сент.

​​Салли Руни исми бизда унчалик таниқли эмас албатта. Аммо, хорижда ёш ирланд ёзувчисини кўплар танийди, миллениалларнинг севимли ёзувчиларидан ҳисобланади. Руни ўзининг "Дўстларим билан суҳбат"(Разговоры с друзьями) ва" Нормальные люди" асарлари билан танилди. Ҳозир унинг дастлабки романи "Дўстларим билан суҳбат" ни ўқияпман ва адиб нега бирдан машҳурликка эришганини тушуниб бораяпман. Асар 2 шоира дугонанинг, фотограф Мелисса ва унинг эри актёр Ник билан танишуви билан бошланади ва янги дўстларнинг қизғин суҳбатларидан иборат. Улар кўплаб бугунги актуал мавзуларда суҳбат қуради. Сиёсат, маданият, дин, феминизм, полигамия, миграция ва бошқалар. Ва бу суҳбатлар, диалоглар ўта ҳаётийлиги билан китобхонни ўзига жалб қилади. Гарчи ўткир мавзулар бўлсада, уларга чуқур кирилмаган. Кўпчилик учун тушунарли, оғзаки тилда бўлган. Шунингдек, одамларнинг ўзини тутиши, майда деталлар ҳам моҳирлик билан тасвирланиб вазият ҳақида аниқ картина ҳосил қилинади. Бу ёзув услуби сценарийга ҳам тортиб кетади. Ҳа унинг бир асари экранлаштирилган, мен мутолаа қилаётган асар эса энди экранлаштирилмоқда. Қисқача айтганда, актуал мавзуларни қамраб олган, одамлар ўртасидаги муносабатлар ҳақида сўзловчи яхши асар. Тавсия қиламан. 👉@kitoblog👈

1,290 views

Опубликован 14 сент.

"Бу дунёда одамлар билан бирга яшашим учун, аввало ўзим билан ўз дунёимда яшашни ўрганишим керак." 📚Ҳарпер Ли—Мазахчи қушни ўлдириш 👉@kitoblog👈

1,160 views

Опубликован 14 сент.

​​📚Марк Мэнсонинг “Бепарволикнинг нозик санъати” китобини дастлаб ўқиганимда ёқмаганди. Айтарли янги фикр, психологик ўткир мулоҳаза кўрмаганман. Фақат қадриятлар ҳақидаги гаплари маъқул келганди. Яқинда эса иккинчи китоби “Ҳаммаси расво” ни тугатдим ва китоб ҳақиқатдан маъқул тушди. Асли бу китобда ҳам умид ҳақидаги қарашларни ҳисобга олмаса янги фикрлар йўқдек. Аммо кенг оммага бироз тушунарсиз бўлган кўплаб ғоялар, Ницше, Кант фалсафаси ва турли эътиқодлар юзага келиши ва фаолиятини яҳшигина тушунарли тилда очиб берган. Замонавий жамият тенденцияларига ўринли баҳо берилган ва илм-фан ютуқлари, натижалари кўрсатиб берилган. 1. Умид ҳақида китоб Биринчи бобда муаллиф айнан умиднинг сўниши оқибатлари ва умид бизга бериши мумкин бўлган куч ҳақида фикр юритади ва уни сақлаб қолиш йўлларини кўрсатади. Сўнгра инсоннинг ўз ўзини назорат қилиши, нимагадир мажбурлаши ёки чеклаши қанчалик иложсизлигини тушунтиришга уринади. Шу ерда қизиқ бир мавзу ёритилган: ҳис қилувчи ва ўйловчи миянинг зиддиятлари. Мен ўзимни рационал, ақлга қараб иш қиладиган одам деб ҳисоблайман. Аммо Мэнсон аслида ҳис қилувчи миянинг аҳамияти юқорилигини кўрсатиб, у бизни бошқаришини кўрсатиб берган. Ҳиссиётларга берилиш ожизлик белгиси эмаслигини тушунтирган. Умуман қай бирига қулоқ солиш керак, деган саволга жавоб берилади. Учиничи боб эса кўпчиликка ўзининг 3 та қонуни билан таниш физик-олим Нютоннинг ҳиссиёт қонунлари ҳақида сўзлайди. Аниқроғи физик қонунларининг ҳаётий тадбиғи ҳақида гап боради. Сўнгра мавзу орзуларинг ушалишига бориб етади ва шаҳсий эътиқод яратишнинг 6 қадами тушунтирилади. Аслида бу ўринда эътиқод турлари қандай шаклланиши, диний, мафкуравий ва шахслараро эътиқодлар қандай вужудга келиб, кенг тарқалиши учун қандай усуллар қўлланилиши, амалий мисоллар билан келтирилади. Бешинчи боб тўлиқлигича Ницше ҳаёти ва фалсафаси боғланган ҳолда ҳаммаси расво эканига сабаб ҳам, оқибат ҳам умид эканини айтиб ўтади. Диний қарашлар, элита ва қуллар аҳлоқи, синфий курашлар ҳақида ҳам фойдали маълумотларга бой. 2. Ҳаммаси расво Иккинчи бўлимда эса энди Кант фалсафаси билан танишишни бошлаймиз. Лаззатланиш, кўнгилхушлик ва қарамлик тамойиллари болалар ва катталарда қандай кечишишини кўрамиз. Бу бўлимда мавзудан мавзуга сакраш кўп. Эйнштейн фикрларидан, Нассим Талеб "антимўртлиги" ва антик файласуфларнинг бахт, азоблар ҳақидаги қарашларига ўтиб кетилади. Талебнинг “антимўртлик” концепсиясини Мэнсон маъқуллайди. Яъни биз азоб уқубатлардан қочиб, уларга йўлиқишдан қўрқишимиз керак эмас, аксинча қанча эрта азоб чексак чиниқамиз ва антимўртлашамиз. Азоб доимо бўлади ва у билан яшашни ўрганиш керак, аниқроғи азобни қандай қабул қилиш бу фақат бизнинг ўз қарашимизга боғлиқ. Тўлиқ эркинликка эришиш учун эса муаллиф одам ўзини чеклаши керак деб ҳисоблайди. Эркинлик ноқулайликни талаб қилади. Тенгликни хоҳласак бирдек азоб чекишга ҳам тайёр туришимиз керак. Сўнгги эътиқод бобида суъний интеллект ва унинг келажакка солаётган таҳдиди ҳақида фикр боради. Шу ерда стокфиш ва алфазеро дастурлари ўртасидаги шахмат баҳси воқеаси берилган. Бу воқеани эса тўлиқлигича деярли сўзма сўз Ю.Н. Ҳарарининг олдинроқ ёзилган “21-аср учун 21 сабоқ” китобида ҳам ўқигандим. Ғалати ҳолат. Китоб сўнгида эса муаллиф ўзининг келажак ҳақидаги умидлари билан улашади. Бу идеалистик умидлар бевосита Мартин Лютер Кингнинг “I have a dream” нутқини ёдга солсада, кўпчиликнинг ичидаги умидлари, орзуларини акс эттиради, аслида. Умуман олганда асар фойдали маълумотлар ва қизиқарли мулоҳазаларга бой. Юқоридаги барча маълумотлар ҳақида батафсил танишиш ва умид қилиш-қилмасликни ўрганиш учун китобни уқинг. 👉@kitoblog👈

1,320 views

Опубликован 13 сент.

✍Пауло Коэльонинг ёзишича дастлаб у Бразилияда танила борганда бир ашаддий Моника исмли мухлисаси унинг асарларини Европада ҳам танитишга уринади. Ўз ўқишини ҳам ташлаб, ёзувчининг агентига айланиб Испанияга боради ва бир неча нашриётларга турли асарларини таклиф қилади. Табиийки кўпчилигидан рад жавобини олади. Коэльо ўзи Испанияга уни олдига бориб, бундан наф чиқмаслиги ва ортга қайтавериши лозимлигини айтади. Аммо, Моника чекинмайди. Реклама буклетлари тарқатади, ресторанда хизматчи бўлиб ишлайди. Коэльо унга гапи ўтмаслигини билиб, ўзи ортга қайтади. 👩‍💻Аммо Моника қатъий равишда ноширларга хат ёзишда давом этади...Орадан ярим йил ўтиб вазият ўнглана боради. Яна ярим йил ўтиб эса Моника бемалол уй ва машина сотиб олса бўладиган даражада пул топа бошлайди. Ҳатто Коэлъо ишонмаган муваффақиятда, Моника курашиб енгиб чиқади. Коэльони бутун дунёга танитади. 📚Пауло Коэльо - «Алиф» 👉@kitoblog👈

1,640 views

Опубликован 12 сент.

​Aқл ўзи қабул қиладиган нарсалардан бойийди, юрак эса бошқаларга берадиган нарсалардан. 👉@kitoblog👈

1,650 views

Опубликован 11 сент.

Челленжни давом эттириб🙂Электрон китоб жавонимнинг ҳозирги кўриниши. Қани сизлар ҳам скрин ташлангларчи? Ўхшаш китоблар бордир балки? 👉@kitoblog👈

1,620 views

Опубликован 11 сент.

Инсон ва акуланинг тақдирини бирлаштирган асар — «Чол ва денгиз» романи ҳақида Bugun.uz Эрнест Ҳемингуэйнинг дурдона асари ҳақида сўз юритади Батафсил — bugun.uz/78933 Расмий | LIVE | Дайжест

1,600 views

Опубликован 10 сент.

— Ўн беш ёшимда менда ўқишга иштиёқ туғилди; ўттиз ёшимда мен бир қарорга келдим; Қирққа кирганимда шубҳа-гумонлардан ҳоли бўлдим; эллик ёшимда Фалак иродасини англадим; олтмишимда самимият, сидқидиллик мени забт этди; етмишга киргач, меъёрдан чиқмай, қалбим амрига кўра иш тутяпман. Конфуций — "Ҳикматлар" 👉@kitoblog👈

1,640 views

Опубликован 8 сент.

​​📚Ажиб янги дунё Антиутопия жанрдаги энг таниқли ва аҳамятли асарлардан бири Олдос Ҳакслининг «Ажиб янги дунё» романи ҳисобланади. Бу асарни яқинда тугатдим. Унинг романида утопия ва антиутопия ҳусусиятлари шунчалик қоришиб кетганки унинг «янги дунёси» аслида ҳаёлий фаровон жамиятни билдирадими ёки одамларнинг лаззатли ҳаёт кечиришга уринишининг қусурларини кўрсатадими, ҳали ҳануз баҳслашса бўлади. Ҳаксли дунёсида технологик ривожланишнинг салбий оқибатлари, истеъмол жамияти қаттиқ танқид қилинади. У ерда жамият ривожи гедонизм асосига қурилган. Яъни ҳаётдан роҳатланиб, ҳурсанд, кўнгилхушлик билан яшаш. Албатта, маълум чекловлар билан. Яъни эркин бўлишдан кўра бахтли бўлиш афзал кўрилади. Асар воқеалари 2541 йилда юз беради. Бу янги оламда оила, ота-она, муҳаббат каби тушунчалар йўқ қилинган. Одамлар биологик жиҳатдан қаримайди. Болалар ген инженериясининг ривожи натижасида олдиндан турли табақаларга бўлинган ҳолда сунъий етиштирилади. Одамлар фарзанд кўришдан сақланган ҳолда исталган киши билан жинсий алоқада бўлиши мумкин. Турли руҳий муаммоларга эса «сома» номли енгил наркотик билан ечим топиш мумкин. Дастлаб бир қанча ўқувчиларнинг инкубаторияда эмбрионлар қандай етиштирлишини кузатиши билан асар бошланади. Бу ерда ҳали туғилмасданоқ одамлар бешта кастага(алфадан эпсилонгача) бўлинади. Бош қаҳрамон Бернард эса бошқа тенгдошларидан ажралиб туради. У атрофдаги ҳаёт ҳақиқий эмаслигини сезади, табиий ҳис туйғуларни ҳис қилишни истайди. Бир куни дўсти Линайна билан цивилизациядан ажралган ҳиндулар масканига учиб боради ва ўша ерда Ёввойи(Джон) ва онаси Линдани учратади. Маълум бўладики Линда тарбия маркази директорининг хотини бўлган, Джон эса уларнинг ўғли. Буни билган Бернард уларни Лондонга олиб кетади ва асар уларнинг янги ажиб дунёдаги ҳаёти билан давом этади. Асар якунида Джон ва Мустафо Монд ўртасидаги суҳбат назаримда романнинг асл моҳиятини очиб берган. Умумжамият фойдасини кўзлаб қилинган ишлар, эскиликдан воз кечишга уриниш ва янги ҳаёт қуришнинг усули муаллифнинг айни келажак ҳаёти ҳақидаги тасаввурларини очиб беради. Дин, фан тараққиёти, ижтимоий ҳаёт келажакда шу тарзда бўлади дейди муаллиф. Бу гўё утопик ҳаёт, аммо бу жамиятдаги одамлар ўзлигидан, ўз индивидуаллигидан ажралган. Ўзларига белгиланган вазифадан бошқасига қодир эмас. Кишилар комфорт ҳаёт кечиришни,ортиқча ғам ташвиш чекмасликни бугун ҳам афзал билишади. Ҳар хил шоулар, футбол, кинолар билан чалғийди. Алкогол, сигарета сомадек уларга таъсир ўтказади. Умуман, янги оламда барча бахтли, сарҳуш умр кечиради. Аммо бундай «бахт»ни ҳақиқий бахт, мазмунли ҳаёт деб бўлармикин? Мана шу Ҳаксли ўз асари орқали ўқувчиларга юзланадиган саволдир. Шунингдек, роман қаҳармонларининг барчасининг исмлари реал, тарихий шаҳсларга пародия, аллюзия тарзида қўйилган. Линайна-Ленин, Мустафо-Отатуркдан, Бернард Маркс эса Бернард Шоу ва Карл Маркс исмлари йиғиндиси. Асарни барча китобхонларга қатъий тавсия қилиб қоламан. Айниқса ёшлар китобдан ҳаётий хулоса олишади деб ўйлайман. 👉@kitoblog👈

3,790 views

Опубликован 6 сент.

Мутолаа қилаётганимда.. баъзан ўтмишни ўрганаман, келажакка саёҳат қиламан.. Дунёга бошқача назар соламан ва.. ўзимни англай бошлайман. 👉@kitoblog👈

1,590 views

Опубликован 5 сент.

Amīcus Plato, sed magis amīca veritas Бу лотинча ибора "Платон дўстим лекин ҳақиқат ундан афзалроқ" дегани. Иборада баъзан Платон ўрнида Суқрот ҳам келади. Платон Суқротнинг шогирди бўлсада, ўз асарларида шундай таъкидлайди: Бу китобларни ўқир экансиз, Суқрот ёки бошқа номлар ҳақида эмас, ҳақиқат ҳақида ўйланг. У устозининг баъзи фикрларига қарши чиққан. Платоннинг шогирди ва дўсти эса Арасту. Ибора айни юқоридагидек вариантда бўлишида Арастунинг "Никомах этикаси" асари сабаб. Арасту ғоялар ҳақида гапираркан, мавжуд фикрларга қарши чиқиш унга осон эмаслиги, зеро бу фикрлар уни дўстлари томонидан айтилганини, таъкидлайди. Аммо шунга қарамай, ҳақиқат учун ўзимизга яқин одамларни ҳам инкор қилиб туриш лозим, дейди. Бу ерда у Платонни назарда тутган. Шунақа гаплар, кўпинча танишлар, яқин кишилар фикри хатолигини сезиб турсакда гапиролмаймиз. Истиҳола қиламиз. Аммо, ҳақиқат афзалроқ, турфа фикрлар бўлиши ёмон эмас. Ҳақиқат баҳсда туғилади. Ҳа, лекин бу ҳақиқатни шундай етказингки, суҳбатдошингиз чўчиб кетмасин, шунчаки ўйга толиб қолсин. 👉@kitoblog👈

1,530 views
12•••5•••10•••15•••1718192021•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384