TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват21,250Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 31 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 9 апр.

Ими жимида ўткизаман дегандим. Эрталаб туриб қарасам трендга чиқиб кетибман🙂Майлида яхши кунлар барчамизга насиб қилсин. Барча табриклаганларга раҳмат! 👉@kitoblog👈

1,590 views

Опубликован 7 апр.

​📚Габриэль Гарсиа Маркес - Полковникка ҳеч ким хат ёзмайди 📝Бу асар Маркеснинг дастлабки романи. Кўпчиликка таниш "Ёлғизликнинг юз йили" асарида Маркес сеҳрли реализм усулидан фойдаланган бўлса, бу асар соф реализм жанрида ёзилган. Одатий кишилар ҳаёт тарзи ўқувчи кўз ўнгида намоён бўлади. Фуқаролар уруши ветерани бўлган полковник мана неча йилки, унга пенсия тайинлангани ҳадилаги хатни кутади.Аҳир у ватан учун жон кечиб урушда қатнашган, уни албатта мукофотлашлари керак. Аммо бу хат "ҳа деганда" келавермайди, камига полковник ва хотинининг кун кечириши тобора оғирлашиб боради. Уларга мана шу хат ва уйларидаги хўроз илинж беради.Қишда хўроз жангда қатнашиб ғолиб бўлса, улар катта даромад қилиши мумкин. Аммо буларнинг бари қуруқ умид, амалга ошмаслиги ҳам мумкин.. Киши ҳаётда бир нарсага умид қилиб, боғланиб қоларкан бошқа нарсалар кўзига кўринмайди. Ўша ҳали "ҳаёти яхши бўлиб кетадиган кундан" умид қилиб яшайверади. Шу тарзда жуда кўпчлигимиз, "ҳали мана шу иш ўхшаб омадим келади" , "ҳали пенсияга етволсам бўлди,кейин маза қилиб яшайман" деган ўй ҳаёллар билан умримизни ўтказиб қўйганимизни билмаймиз. Аммо бу илинжлар амалга ошмаслиги, ўйлаган ишимиз ўхшасада ҳаётимиз яхшиланмаслиги мумкин. Полковникнинг ҳам хўрози қишгача етиб борар,аммо жангда ютқизиши ҳам мумкин-ку. Аммо,киши доим яхшиликдан умид қилади, биз ўта кетган оптимистлармиз. Аҳир пенсия ёшига етиб, ана етдим деганда ажал олиб кетганлар қанча..Аммо шу келажакдаги ҳаёлий тўкин ҳаёт учун бугунимиздан, яқинлармиз ва соғлиғимиздан ҳам кечиб кетаверамиз. Ҳаёт дастлаб фақат қийин кейин эса енгил кечади, деган шаблон миямизга ўрнашиб қолган. Меҳнатнинг таги роҳат, қийинчилик орти бахт, деган тушунчалар мутлақ ҳақиқат деб ҳисоблаймиз. Аммо ундай эмас, ҳаёт бу бугун, ҳозир давом этади. Ҳар бир кунимизни аслида мазмунли ўтказишга уриниш лозим. Қийинчилик, ютуқлар, омад, кулфат барини оддий қабул қилиш керак, уларга ортиқча урғу бериш шарт эмас. Шундагина қандайдир тушунчалар, қарашлар, стереотиплар қурбони бўлмай ўзимиз истаган ҳаётни яшаб ўтамиз. 💬Иқтибос: Бошқаларни тўйдириш учун оч-муҳтожликда, аранг кунимиз ўтади. Қирқ йил шундай кечди. 👉@kitoblog👈

3,020 views

Опубликован 5 апр.

📚Март сарҳисоби 1. Бу ойда режадаги Тилланисонинг "Сунбула" сини тугата олдим ниҳоят. Асар ҳақида бу ерда ёздим. Инсонга ўйга солувчи, мунозарага сабаб бўлувчи фикрлар кўп албатта. Аммо сюжетлар борасида ундай дея олмайман. 2. Олдинроқ ўқишни бошлаган Наоми Кляйннинг "Шок доктринаси" асаридан Россиянинг мустақилликдан кейинги иқтисодий-сиёсий ҳаётига бағишланган 11-12-13 бўлимларини тугатдим. Бугунги рус олигархлари қандай вужудга келгани, давлат мулки уларга сув текинга сотилгани ва бундан мавжуд ҳукумат қандай фойдалангани ҳақида батафсил ўқиш мумкин. Иқтисод, сиёсатга қизиқувчилардан тортиб бугунги дунёдаги урушлар, воқеаларга теран назар солмоқчи бўлган барчага тавсия қилинади. ▫️Шунингдек политэкономия бўйича ҳам бир неча китоблардан мутолаани давом эттирдим. Булар бўйича ҳали яна алоҳида ёзамиз. 👉@kitoblog👈

1,930 views

Опубликован 3 апр.

📌Минимализм, оддий ҳаётга интилиш афзалми? Инсон табиати ва хоҳишларидаги зиддият ҳақида психолог Карл Юнг нима деган. Сўнгги русумдаги маҳсулотларга ўчлигимиз ҳақида қуйидаги постда ёздим. 👉@kitoblog👈

1,870 views

Опубликован 2 апр.

"Сиз ҳали сизга керакли одамни топмагансиз", деди менга энг керакли одамим. 📚Белинскийнинг ёзишмаларидан 👉@kitoblog👈

1,990 views

Опубликован 1 апр.

📊 Март сарҳисобини қиладиган пайт ҳам келиб қолибди ку😏 Бу ой унчалик салмоқли сарҳисоб бўлмаса керак. Шундай бўлсада ўқиганларимни тартибда ва ёдда тутиш учун сарҳисоб ёзаман барибир. 📚Хўш сизларчи мартда қайси китобларни ўқидингиз?

1,730 views

Опубликован 1 апр.

Мен чарчаб сенга суяндим, ҳақиқат. Соат бонг урмоқда, Гаплашайлик, кел. Қўрқма, Ўтиб кетди бир кунлик даҳшат. Бугун, иккинчи апрель, Ҳақиқат. Иккинчи апрель.. 📚Усмон Азим 👉@kitoblog👈

1,750 views

Опубликован 1 апр.

📝Омма психологиясини ҳисобга олмай туриб, тарихни ва тарихий инқилобларни етарлича тушуниш жуда мушкулдир. Омма арзимас ўзгаришлар учун ҳам катта инқилоблар ҳосил қилишга қодир. 💬Уларнинг инстинктлари худди ибтидоий мавжудотларники каби ўта қолоқ ва ўзгармасдир. Улар эскидан қолган барча анъаналарни қадрлайди; ўзгаришларга нисбатан жуда тоқатсиз ва онгсиз равишда янгиликлардан ҳайиқади. 🚂Агар буғ машиналари ва темирйўллар кашф қилинган даврда, демократия ҳозирги даврдаги каби кучга эга бўлганида, биз ҳеч қачон у кашфиётларга эга бўла олмасдик. Хайриятки, омма кучининг шаклланиши энг асосий илм-фан кашфиётлари ва саноат инқилобидан кейинги даврга тўғри келди, акс ҳолда, цивилизация бу даражага етмаслиги мумкин эди. ✍Густав Лебон-Омма психологияси 👉@kitoblog👈

1,590 views

Опубликован 30 мар.

Ҳеч нимага осон эришиб бўлмайди, деган фикр яшашга халақит қилиши ҳақида Машҳур психиатр Марк Гоулстон одамлар ўзларининг ҳаётларини ўзлари қийинлаштириб юбориши ҳолатларини ўрганади. У "Яшашингга ўзинг халақит қилма" китобида бунга 40 та мисол келтирган. Булардан бири: "Нимагадир эришиш учун қаттиқ меҳнат қилиш керак. Осон бўлган ишларни қилиш эса нотўғри", деган фикр. Қанақасига қаттиқ меҳнат одамга зарар етказиши мумкин? Тасаввур қилайлик, Қўшиқчи исмли ёш йигит бор. У учун қўшиқ куйлаш — осон иш. Овози чиройли бўлгани учун ҳамма унинг куйлашини ёқтириб эшитади. Қўшиқ айтишидан ўзи ҳам, бошқалар ҳам маза қилади. Лекин жамият ва унинг яқинидаги одамлар қўшиқчиликни жиддий иш деб ҳисоблашмайди. Унга: "Қўшиқчижон, шу қўшиғингни ташлаб туриб, фойдалироқ бир иш билан шуғулланмайсанми? Одам дегани фақат маза қилавермасдан қаттиқ меҳнат қилиши керак-да", дейишади. Қўшиқчининг ота-онаси ҳам орзулари борлигини айтишлари мумкин: "Шу десанг, ўғлим, маҳалладаги анави бола бўларди, биласанми? Ўша чет элга ўқишга кетибди. Шу, сен ҳам чет эл ўқишига кириб, бизнесмен бўлиб қайтиб келсанг, яхши бўларди". Қўшиқчи ота-онамнинг гапини қолдирмай деб ўзи қизиқмаган соҳани ўқишни бошлайди. Қаттиқ меҳнат қилади. Лекин қўшиқчиликдан роҳат олганичалик булардан роҳат ололмайди. Қараса, ашулачи дўстларининг номи чиқа бошлаган; ўқиётган соҳасидаги тенгдошлари ундан камроқ меҳнат қилса ҳам олдинроқда. Унда энди депрессия, руҳий эзилиш бошланади. Ухлаши қийинлашади. Одамлар билан муносабати бузилади. Чет эл ўқишига кетганда ҳам 5-10 йил ўтиб, бу ишни жонига тегганидан ташлаб кетади. Қўшиқчи ўзига ёқмаган қаттиқ меҳнат билан ҳаётини оғирлаштиради. Қаттиқ меҳнат қилиш керакми ёки осон ишни танлаш керакми? Гоулстоннинг фикрича, жамият қаттиқ меҳнатга катта баҳо бериб юборган. Аслида нимадир осон туюлса, бизга организм бу бошқаларга қараганда сенда яхшироқ чиқади, деб турган бўлади. Фақат одам ўзи учун осон ва қизиқарли машғулотни топганида, уни ишга ёки карьерага айлантириши керак, холос. Мисол қилиб ёзувчилик ортидан бой бўлганларни олайлик. Уларнинг кўп қисми ижод қилиш учун эмас, ёзиш осон бўлгани учун ёзувчиликни танлаганларини айтишади. Қўшиқчи мусиқа билан шуғулланишда давом этиши керак эди. Унга бу иш осонроқ ва қизиқарлироқ эди. Қўшиқча ҳам куйлаганидан роҳатланиб, ҳам қўшиқлари ортидан бемалол ҳаёт кечириши мумкин эди. Лекин ўзи қизиқмаган қаттиқ меҳнатни танлаб, ҳаётини қийинлаштирди. Бу ҳамма қийин ишлардан қочиш керак дегани эмас. Қаттиқ меҳнатнинг фойдали томонларини ҳеч ким рад этмайди. Аммо осон меҳнат орқали ўзи хоҳлагандек бахтли яшаш йўли турганида 2-вариантни танлаш керак. Баъзида осон йўл — энг тўғри йўл. Одамларнинг сизга ёқадиган осон меҳнатингизни эринчоқлик деб аташларига қўйиб берманг. Улар ё осон меҳнат орқали яшашни тушунишмайди. Ё осон меҳнатнитопа олганингизга ҳасад қилишади. Сиз қайси йўлни танлагансиз: осон меҳнатними ёки қаттиқ меҳнатними? @suqrot17

1,400 views

Опубликован 30 мар.

📚Ўқилган китобни ёдда сақлаш Кўпинча китобдан ўқилганларимиз бир неча кундаёқ дарҳол эсдан чиқиб қолади.Бу самарасиз мутолаадир. Ҳатто энг қизиқарли китобдан ҳам кўпинча асосий жойларини эслай олмаймиз. Бунга барҳам бериш учун Павел Палагин "Ҳосил йиғиш техника" сини амалга оширишни айтади. Деҳқон ҳам йилда бир неча марта ҳосил йиғиб олади,бўлмаса йил оҳиригача экинлари етиб бормай, чириб кетиши мумкин. Сиз ҳам бутун китобни оҳирида мазмунини чиқараман деб овора бўлманг ва ҳар бир бўлим "ҳосили" ни вақтида йиғиб олинг. ♻️Хосил йиғиш техникасининг уч босқичи 1⃣Тўхташ. Китобдаги блокни охиригача ўқиб чиқишингиз билан (бирор боб, бўлим,қисмни) ўқишни тўхтатиш, матнга қарамай, қисқа пауза қилиш керак. Бу бир сониядан камроқ вақтни олади. 2⃣ Моҳият. Расм, диаграмма, вазият ва шунга ўхшаш нарсалар шаклида ўқилган матннинг асосини тасаввур қилинг. Ҳаёлингизда янги маълумотларнинг асосий жиҳатлари ва улар юзага чиқарадиган мазмун пайдо бўлиши керак. Бизнинг узоқ муддатли хотирамиз бирон бир нарсани тасаввур орқали яхши эсда сақлаб қолади. Шунинг учун, агар сиз матннинг моҳиятини шу тарзда ҳосил қилишга муваффақ бўлсангиз, унда сиз уни яхшироқ ёдда сақлай оласиз. Ўртача, бунга 10 сония вақт кетади. 3⃣Aсосий қисмни сўзлаб бериш. Ўзингиз тасаввур қилган матннинг моҳиятини қисқа ва аниқ қилиб айтишга ҳаракат қилинг. Қанчалик қисқа бўлса, шунча яхши. Кўпинча мен буни ўзимга пичирлаб айтаман ва атрофда ҳеч ким бўлмаса, унда баланд овоз чиқариб бажаришга ҳаракат қиламан. Бу 10-30 сония давом этади. ✅Шундай қилиб, ҳар бир бўлимидан кейин ўқиш пайтида "ҳосил" ни йиғиш учун 20 дан 40 секундгача вақт керак бўлади, бу ўқишга сарфланган вақтни ҳам мазмунли, ҳам самарали қилади! 📝 Ҳа шундан кейин янада эсда қолиши ва оҳирида тақриз ёзишда кўмак бўлиши учун, шу қайтарганларингизни 3-4 гап бн ёзиб ҳам қўйинг. 👉@kitoblog👈

1,230 views

Опубликован 30 мар.

Менга ёқмайди: *телефон жиринглаши *чойнакни хуштак чалиб қайнаши *концертларга кириш *эшик тақиллаши *оғзаки суҳбатлашиш *аудио-видео мулоқот *баҳслашиш *сериал кўриш *кўпчилик даврасида бўлиш *кимгадир озор етказиш. Менга ёқади: *матн шаклида суҳбатлашиш *сўзсиз опера ва балетга кириш *дўстни тинглаш *поездда юриш *уйда вақт ўтказиш *кеч уйқуга ётиш *кимсасиз табиат қўйни *сукут сақлаш *яхши китоб ўқиш *кечириш. П.С. Сизга нималар ёқади-ёқмайди? @mittihaqiqatlar

1,330 views

Опубликован 28 мар.

​​Менталитет Ушбу атаманинг таърифи француз олими Люсен Левий-Брюл (1857-1939) томонидан таклиф қилинган. Ибтидоий халқларнинг жамоавий ҳаётини ўрганиб чиққан олим "коллектив тасаввур" деб менталитетни таърифлаган. Немис файласуфи Эрнест Кассирера (1874-1945) дунёни ва табиатни идрок этиш орқали менталитет пайдо бўлишини тушунтирган. Менталитет - бу маълум бир гуруҳ (этнос, халқ, миллат) га хос бўлган, одат бўлиб қолган фикрлаш тарзи. Менталитет - турли қарашлар, ахлоқий қадриятлар, хулқ-атвор нормалари, дин ва эътиқодлар, ҳаётий кўрсатмалар ва маданий хусусиятларнинг мураккаб тизимини ўзида акс эттиради. Ушбу тасаввурлар тўплами маълум бир гуруҳ одамларининг хулқ-атвори, муносабатлари ва ҳис-туйғуларида ифодаланади ва у онгсиз, мулоҳаза юритишни талаб этмайди (Герд Телленбах 1903-1999). Менталитет асрлар давомида шаклланиб, инсон онгида мустаҳкам ўрнашиб боради. У одамнинг бошқа мамлакатга кўчиб ўтиши ёки бошқа этник гуруҳга "кириши" туфайли ўзгариб қолмайди. Ўзгариш фақат бир неча авлоддан кейин содир бўлади. 👉@kitoblog👈

1,820 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••2930313233•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384