TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват17,610Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 32 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 27 мар.

#менинг_тавсиям танлови бўйича китоблар ғолибларга етиб бора бошлабди.Ёқимли мутолаа🙂 👉@kitoblog👈

1,440 views

Опубликован 27 мар.

📚Том Филлипснинг "Humans: A Brief History of How We F*cked It All Up" китобининг 3 боби одамларнинг жониворлар билан олиб борган тажрибаларининг салбий оқибатлари ҳақида сўзлайди: ❇️1860-йилларда Томас Остин Австралияга 24 та инглиз қуёнларини кўпайтириш учун олиб келади. Аммо бу қуёнлар шунчалик ҳудудга мослашиб кетадики, 1920 йилда улар сони 10 млрд дан ошиб кетган. Бу ҳар 1 квадрат мил га 3000 қуён дегани эди. Улар барча сабзавотлар, меваларни ҳали пишмай туриб еб юборар, қишлоқ ҳўжалигиа миллионлаб доллар зарар келтирарди. 90 йилларга келиб ҳукумат қуёнларга тарқалишини олдини оладиган, махсус касалликлар билан улар сонини бир мунча тартибга солишган. ❇️Британ колонизаторлари Нилда тарқалган йирик олабуға балиғини, Африканинг энг йирик Виктория кўлида кўпайтиришни режалаштиради. Дарҳақиқат кўлга қуйиб юборилган балиқлар тез орада кўпайиб,балиқчилик саноатини ривожлантириб юборган. Аммо,балиқлар шунчалик кўпайиб кўлдаги барча экосистемага таъсир қилиб у ердаги бошқа 500 тур жониворлар, балиқлар қирилишига сабаб бўлган. ❇️Хитойда Мао пайтида "4 зараркунанда кампанияси" эълон қилиниган. Миллиардалаб каламушлар, чивин, пашша ва чумчуқлар аҳоли томонидан йўқ қилинган. Чумчуқлар ва каламушлар буғдой ҳосилини еб юборувчи асосий зараркунанда сифатида кўрилган. Оқибат эса мутлақо тескари бўлган. Чумчуқлар нафақат буғдой балки, бошқа зараркунанда-ҳашоротларни ҳам ейишарди.Оқибатда энди бу ҳашоротлар кўпайиб,ҳосил етилмай,камайиб кетишига олиб келинган.Ўша пайтлар бу очарчиликка ҳам сабаб бўлган.Кейинроқ бошқа давлатларда чумчуқлар яна келтириб Хитойда кўпайтириш йўлга қўйилган. ♻️Инсоният мана шу тарзда жониворларни ўзига бўйсиндирмоқчи бўлади, аммо табиат барибир ўз ишини қилади. 👉@kitoblog👈

1,390 views

Опубликован 26 мар.

​​📚Сунбула—Тилланисо Тилланисо бугун ижоди билан кўпларни ҳайратга солаётган шоиралардан десам адашмайман. Унинг насрдаги уриниши бўлган "Сунбула" тўпламини эса яқинда ўқиб чиқдим. Аслида унинг баъзи мақолалари, фикрлари илгари ҳам таниш эди, шунга китобга ҳам қизиққандим. Аммо, китоб бу борадаги ишончларимни тўлиқ оқлай олди дея олмайман. "Сунбула" қиссасини Сафарли асарига ўхшатишганда ҳайрон бўлгандим. Тўғри ёзилиш сюжети таниш бўлиши мумкин, аммо Сафарлида одамларга ҳос ҳиссиётлар, лирика бош планда бўлади. "Сунбула" да инсонлар фаолияти ва ҳисларини психологик ҳолатларга ёпиштиришга уринилган. Асар сюжети ўзига тортмайди, асосий эътибор персонажлар фикрларига, амаллари рационализациясига бағишланган. Хонадондаги учлик, кўпчилигимизга таниш, орамиздаги одамлар аслида. Фақат қорнини ўйловчилар, куним ўтса бўлди деб юрувчилар-у, бошқаларга беғамлар ҳам талайгина. Уларнинг барини шароит шу куйга солган ёки уларнинг ҳам миясида шундай ўй ҳаёллар бор деб бўлмайди, албатта. Умуман асосий 3 персонаждан ким бош қахрамонлигини ҳам ажратиб бўлмайди. Уларнинг ҳар бирининг ўз тарихи бор, гуёки улар қисмати бундайлигида уларнинг эмас фақат шароит ва атрофдагилар айбдордек туюлади. Устоз бир қарашда бошқа хонадошларга "бегона" бўлсада(ва асарда қахрамон буни бир неча марта такрорлайди), аммо улар ҳаёти, оиласию, тарихини ипидан игнасигача билиб олиши ғалати кўринади. Асар якуни борасида ҳам аниқ хулоса ясаш қийин, "бундай қабиҳликлар оҳири мана шундай фожеа билан тугайди" демоқчи бўлганмикин муаллиф, тушунмадим. Аммо, "экканингни ўрасан" қабилидаги хулоса жуда жўн кўринади менга. "Гермина синдроми" эса кўпроқ муаллифнинг ўлим ҳақидаги фикрларидан иборат. Бундай кишининг ўзини яксон этиши, ўлимга интилиши(мортидо) очиб беришга уринилган. Фрейднинг бу борада яхши мақоласи бор эди. У ҳаётий энергия либидо(эрос-севги) ни, мувозанатга интилувчи мортидо(ўлимга интилиш) га қарши қўяди. Инсон ҳаёти шу 2 қарама қарши кучнинг таъсирида ривожланишини айтади. Либидо одамни яшашга, насл қолдириш, фаолият юритишга ундаса, мортидо танани биологик ўлимга олиб келиб абадий мувозанатга олиб келишга ундайди. Умуман олганда тарқоқ фикрлар йиғиндисидан умумий хулосага келиш қийин. Муаллиф ўлимдан қўрқмаслиги, у табиий жараёнлиги ва доим биз билан биргалигини уқтирмоқчи бўлгандир балки. Бу борада "Қора рицар: Афсонанинг қайтиши" фильмидаги бир лавҳа эсимга тушади. Одам белига арқон боғлаб катта чуқурдан чиқишга интилади.Аммо ҳар сафар ярмида йиқилиб тушаверади, арқон сабаб тирик қолади. Шунда бошқа бир одам унга арқонсиз чиқишни маслаҳат беради. Зеро ўлишдан қўрққан ва у муқаррарлигини ҳис қилгандагина одам бутун имкониятини ишга сола олади. Кишининг ўлимдан қўрқиши табиий. Қўрқув ҳисси асли инстинкт. У орқали инсоният кўплаб хавфлардан омон қолиб келади. Генлар бизни узоқроқ яшаб, наслни кўпроқ давом эттиришга ундайди. Киши биологик мавудот, гарчи уни ҳиссиётлар бошқариб турсада.. 👉@kitoblog👈

1,440 views

Опубликован 26 мар.

#бир_илтимос Салом, апрел ойида Шахрисабз шаҳрига бир одам томонидан китоблар бериб юборилиши керак экан. Агар ўша пайтларда Тошкендан Шахрисабзга борадиганлар бўлса изоҳларда ёки @kk_admin га ёзиб қолдиринг. Почта орқали жуда кўпайиб кетаркан, шунга имкони борлар ёзса жўнатувчининг профилини бераман. Раҳмат. 👉@kitoblog👈

1,180 views

Опубликован 26 мар.

💬 Бекзод ака ажойиб фикр билдирибдилар. Ёзиш бу фикрлашнинг бир тури. Бирор ғояни ёзишга, ёзма тушунтиришга келганда киши ўша мавзуни ўзи қанчалик тушунишини билиб олади. 📝Ҳудди шундай китобларни ўқиш, росмана тушунишда ҳам улар ҳақидаги фикрни қоралаб қўйиш керак. Ўқиган китобингизга ҳеч бўлмаса бир абзац фикр, тақриз билдириб қўйсангиз, ўқиган китобингиз ёддан чиқмайди. Фикрларингиз чарҳланади, нутқ маданияти ҳам ошади. ✍Бугун жуда кўпчилик ижтимоий тармоқларда ўз фикрини билдириб бормоқда. Турли йўналишдаги блогерлар анча кўп. Киши аниқ бир йўналишда блог юритишини доим қўллаб қуватлайман. Фақат шу соҳага одам ўзи қизиқиши, яхши билиши даркор. Шунда блог ҳам қизиқ, ҳам фойдали бўлади. Баъзилар "мен бу соҳани зўр биламан, фақат ёзгим келмайди, эп кўрмайман" қабилида гапиришади. Аслида ҳақиқатдан бир соҳани билсангиз, бошқаларга ҳам уни тушунишда ёрдам берганингиз маъқул. Киши компютер ёнига ўтириб ёзишни бошлаганида ўзи соҳани қанчалик билиши, ойдинлашиб қолади. Фикрлашдан, ёзишдан чарчаманг! 👉@kitoblog👈

1,180 views

Опубликован 25 мар.

​​Бугун Самарқандда Заковатнинг "Брейн ринг" турнири саралаши бўлиб ўтди. Ажойиб интеллектуал байрам бўлганига ишончим комил. Аммо, шу каби турнирлардан ҳам ичида кири бор "зиёли" одамлар "айб" топа оларкан. @madnifique айтишича пандемия пайтида бу турнирга келганлар шухратпараст, очкўз одамлар экан. Уларда соғлом тафаккур, мантиқ йўқмиш. Ваҳоланки у ҳавола қилган расмда ҳаммада ниқоблар бор ва масофа сақлаб ўтирибди. Аслида Мадина Мусаева бу фикрларни ҳозирги бозорлар, тўйлардаги ҳолатга қараб ҳам айтса бўларди. Кўчада одамлар аллақачон ниқоб тақмай қўйди. Аммо, йўқ айнан "мевали дарахтга" тош отиши керак. Шу орқали бошқалар эътиборини тортиб, "тўлиқмаслик комплеси" ни сал бостирса керак. 👉@kitoblog👈

1,360 views

Опубликован 24 мар.

✅ Фарзандларимизда билимга, илм олишга иштиёқ уйғота олсак, уларга қиладиган энг катта яхшилигимиз шу бўлади, балки. Жамият муаммоларига ечим ҳам яхши таълим ва салоҳиятли кадрларда. https://t.me/allaevuzb/1668 Демак, сизнинг ва менинг ҳозир қилишимиз мумкин бўлган энг тўғри ишимиз фарзандларимиз таълимига максимал эътибор қаратишимиз. Аниқ фанларга, реализмга асосланган таълимни ривожлантирмасдан туриб ҳеч нарсага эришолмаймиз. Давлатдан таълимни ривожлантиришини кутиб туришга ҳам ҳаққимиз йўқ. Тўй қилманг, машина олманг, лекин болангизни ўқитинг. Маҳалла нима деса десин. Болангизнинг келажаги архаик маросим ёки урф-одатлардан муҳимроқ. Ҳатто оч қолсангиз ҳам, эскироқ уйда яшасангиз ҳам ўз фарзандингизнинг таълимига пул тикинг. Сизда ўз фарзандингизга яхши таълим бериш олий мақсад бўлсин. Шундагина бир неча йилда жамият ўзгариши мумкин. Фақат таълим бизни бу ботқоқликдан қутқаролади. Бошқачаси бўлиши ҳам мумкин эмас. 👉@kitoblog👈

1,550 views

Опубликован 23 мар.

​​Достоевский — ўсмирлар учун идеал ёзувчи. Сарлавҳадаги айни шу фикрни "Книжчел" лойиҳасидаги суҳбатда рус ёзувчиси ва "Большая книга" мукофоти соҳибаси Марина Степнова таъкидлади. Бу кутилмаган фикр бўлиб туюлади, албатта. Аммо, Степновага қулоқ солсак уни фикрларида жон борлигини кўриш мумкин. У айтадики: ўсмирлик пайтида одам ҳаёлларида бўронлар кезиб юради, ўзини ҳам, бошқаларни ҳам тушунишга қийналади. Ўсмир ўзини ҳар ёққа, ўққа-чўққа ҳам уради. Фикрларини тартибга солишга уринади. Атрофида, 1000 градусли босим бўлади. Достоевский персонажлари ҳам ўзини ҳудди шундай тутади. У асарда қўядиган саволлар ҳам шундай, илеалистик. Достоевский - даҳо, аммо у ҳақиқий ҳаёт ҳақида эмас, буюк ҳиссиётлар ҳақида ёзади. Шунинг учун ҳам ёшлигимда уни қаттиқ севган бўлсамда, бугун унчалик ёқтирмайман, - дейди Степнова. 👉@kitoblog👈

1,490 views

Опубликован 23 мар.

#менинг_тавсиям 1. Men o'qishga tavsiya beradigan asar Oskar Uayldning "Dorian Greyning portreti" asaridir. Bu kitobni o'zim ham do'stimning tavsiyasi bilan o'qigan edim. Asarni o'qish orqali inson naqadar tubanlashishi mumkinligiga guvoh bo'lasiz. Xulosa qilganimda esa hayotda go'zallik birinchi darajada emasligini, balki hayotni boricha yashab o'tish kerakligini angladim. Afsuski, biz to'g'ri deb bilgan hamma narsa ham to'g'ri chiqavermaydi. 2. Bu asarni hozirgi paytda yosh qizlarimiz o'qisa nur ustiga a'lo nur bo'lar edi.(Balki, ayrimlari go'zal bo'lish uchun labini boteks qilish emas, ko'proq nimanidir o'rganish uchun qo'liga kitob olishar edi) Asar ichidan iqtibos qidiruvchilar uchun ham tavsiya qilaman.🤓 3. "O‘z-o‘zini qoralashda o‘ziga xos bir shahvoniy hirs bor. Biz o‘zimizni ayblar ekanmiz, boshqa hech kim bizni bundan ortiq qoralashga haqli emasligini bilib turamiz. Tavba-tazarru qilganimizda bizni gunohlardan rohib emas, tavba-tazarruning o‘zi forig‘ qiladi." Solijonovna 👉@kitoblog👈

2,700 views

Опубликован 22 мар.

Дориан Грей портрети.pdf

1,340 views

Опубликован 22 мар.

📚Оскар Уайльд - Дориан Грей портрети Оскар Уайльднинг Дориан Грей портрети асари мен энг севган асарлардан бири. Шунингдек, бу мен ягона 3 тилда ўқиб чиққан асардир🙂Тўғриси бу асарни нега чоп этишмаётганига ҳайрон ҳам қоламан. Асар ҳақида кўп гапирардиму, яхшиси дастлабки бобларидан иқтибослар келтириш билан чекланаман. Асар бундай иқтибосларга жуда бой. Батафсил 👉@kitoblog👈

1,200 views

Опубликован 22 мар.

📔Дориан Грей китоби. Ажойиб асар ўқиб кўринг. Формат: pdf

1,340 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••303132333435•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384