TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват17,110Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 29 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 13 мая

📌Буюк немис файласуфи Фридрих Ницшедан 5 иқтибос. Ницшенинг сўнгги асарларида асосий масала, инсонлар ўртасидаги муносабатлар ва уларнинг киши эгосига қаратилганини исботлашга қаратилган. Сиз ҳам ўқиб кўринг. Фикрларига қўшилгингиз келмайди, аммо ичингизда кимдир "Ҳа ростан шундай" деб туравергандек бўлади.. 1⃣ Ҳотираси пастлар жуда бахтли одамлар, зеро улар ўз хатоларини эслай олишмайди. 2⃣ Кўп нарсаларни чуқур ўйлаб юбориш керак эмас, бу орқали сиз илгари бўлмаган муаммоларни ярата бошлайсиз. 3⃣ Одамлар менга азоб бериш учун исталган нарсани айтишлари мумкин, чунки улар барибир менга аслида нима азоб бера олиши мумкинлигини билмайдилар. 4⃣ Сизнинг яқинларингизга муҳаббатингиз аслида сизнинг ўзингизга бўлган аҳмоқона севги. Сиз ўзингиздан қочиш учун уларга интиласиз ва шу орқали ўзингизни ғамхўр сифатида ҳис қила бошлайсиз. 5⃣ Кимдир сени мақтаса билгинки, сен ҳали ўз даражангда эмас, мақтаётган одамнинг даражасидасан. 6⃣ Муносабатларни бўзишнинг энг яхши йўли - уларни аниқлаштиришни бошлаш. 👉@kitoblog👈

1,600 views

Опубликован 13 мая

Тезкор ўқиш техникаси⏩ бўйича каналдаги ҳамма тавсияларни бир жойга йиғдим. ⏳Тезроқ китобларни тугатиш ва хотирада яхши сақлаб қолиш учун мақолаларни ўқинг: 1. Тезкор ўқиш техникаси ҳақида. 2. Мутолаа ҳолати. 3. Мутолаа жараёни ва босқичлари. 4. Тезкор ўқиш машғулоти 5. 1 дақиқада нечта сўз ўқийсиз? 6. 1 дақиқа ўқиш меъёри қанча 7. Мутолаа депрессияси 8. Ўқиганларни ёдда сақлаш ёки ҳосил йиғиш. 9. Вертикал ўқиш техникаси 10. Шульте жадвали(машқ) 11. Овоз чиқариб ўқиш зарари 12. Бармоқ билан ўқиш 🔜 Бу бўлимда мақолалар ҳали давом этади. 👉@kitoblog👈

1,190 views

Опубликован 13 мая

Барча мўмин-мусулмонларга ҳайит айёми муборак бўлсин! 👉@kitoblog👈

1,110 views

Опубликован 11 мая

📚П. Кропоткин—Буюк француз инқилоби,1789-1793. Буржуазияга, бир сўз билан айтганда, сиёсий иқтисодчилар "саноат ва савдо эркинлиги" деб номланган нарса керак эди. Яъни бир томондан саноатни майда ва ўлик давлат назоратидан халос қилиш, иккинчи томондан эса, ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқларидан маҳрум ишчиларни эксплуатация қилишда тўлиқ эркинлик. Тадбиркорга халақит берадиган давлат аралашувининг, ички божлар ва ҳар хил чекловчи қонунларнинг бекор қилиниши ва шу билан бирга шу вақтгача мавжуд бўлган ёлланма меҳнат эксплуатациясини чекловчи барча ҳунармандлар уюшмалари, гильдиялар ва цех ташкилотларининг йўқ қилиниши. Иш берувчилар учун шартномаларнинг тўлиқ "эркинлиги" - ва ишчилар ўртасидаги барча келишувларнинг қатъий тақиқланиши. Баъзилар учун "Laisser faire" ("ҳаракатига аралашмаслик") - бошқалар учун бирлашиш имконияти йўқ! Бу икки томонлама режа эди.‌‌. 👉@kitoblog👈

1,250 views

Опубликован 8 мая

​🧠Пенфилд хулосасига кўра мия 3 функцияни бажаради: 1. Сақлаб қолиш 2. Эслаш 3. Кечинмаларни қайта жонлантириш. 💬Болалар ҳали чақалоқлигиданоқ миясида барча кечинмалари, атрофдаги конфликтлар, қўрқувларни эслаб қолади. Уларга қарши фикрини билдиришга эса болада сўзлар,имо ишоралар етмайди. Бола фақат йиғлаб, қандайдир ҳаракатлар билангина ўз қаршилигини, ноқулайлигини билдиришга уринади. Аммо, бу кечинмалар унутилмайди, кейин бола катта бўлгач бу хотиралар унинг тушларида қайта жонланади. 📚Т. Хэррис- Я окей, ты окей 👉@kitoblog👈

1,390 views

Опубликован 5 мая

​📚Нассим Талебнинг "Қора оққуш" китобини ўқиб келган фикрлар: 🔹Бирон фикр, хулосага келганингизда, вазиятга бир томондан қараётганингизни тушунинг. Шу хулосани инкор этувчи 10 та сабабни қидириб кўринг, оз бўлсада фикрингиз ўзгармаса кейин ишонч билан гапира оласиз. 🔹Бирон фикрни тасдиқловчи фактлар кўплиги бу фикр ҳақиқат эканини билдирмайди. Мингта оққушлар борлиги, дунёда қора оққуш йўқ дегани эмас. 🔹Биз маълумотларни эсда сақлаш учун уларни тартиблашга, тизимлаштиришга уринамиз. Аммо шу тизимга, мантиққа тушмай қолган ҳолатларни ташлаб кетамиз ва маълумотни эсда сақлашда нуқсонлар келиб чиқади. 👉@kitoblog👈

1,490 views

Опубликован 5 мая

Abdurauf Fitrat tomonidan 1914-yilda yozilgan “Oila” asaridan iqtibos: "Mamlakatimizdagi xotinlar har daqiqada qanchadan-qancha tahqir va jafolarga duchor bo‘lib yashamoqdalar. Biz, turkistonliklar, o‘z xotinlarimizni odamiyat doirasidan tashqarisida deb o‘ylaymiz va u bechoralarga odamga qilgandek muomala qilmaymiz. Ko‘p holatda, hayvonlarning holiga yuragimiz achishadi. Ammo ayollarning parishon hollariga muruvvatimiz yetmaydi. Xotinlarimizni marhamatga sazovor, insofga loyiq va shafqatga haqli deb bilmaymiz. Bizda xotinlarni so‘kish faxr va g‘urur sanaladi, urib mayib qilishni esa erkakchilikning fazilati deb bilamiz. Olloh ayolni faqat shahvoniy orzularimiz va hayvoniy ehtiroslarimizni bosish uchun yaratgan deb o‘ylaymiz... Ular haqiqatda ham bashariyat fazilatlarining aksaridan mahrum qolganlar. Saodat mayli va taraqqiy orzusi ularning qalbidan tamoman chiqqan. Shijoat va jasorat batamom yo‘q bo‘lib, tabiatlaridan tanballik va zaiflik joy olgan. Izzat talabi, sharaf hifzi, huquqlarini himoya etish fikrlarini tushuntirib berganda ham tushunmaydilar. Muhokima, taamim tafakkurni batamom tark qilib bir mashinaga o‘xshab erlarining ishoratiga tobe bo‘lib qolganlar. Xulosa qilib aytganda, baxtsizligimiz va qoloqligimizning eng muhim sabablari ham shundadir". Hozir 2021-yil. Birmuncha oldinga siljidik, ammo Fitrat tasvirlagan davrdan ancha o'zgardimi yoki yo'qmi, nima deb o'ylaysiz? @panda_books

1,230 views

Опубликован 3 мая

✍Пауло Коэльонинг ёзишича дастлаб у Бразилияда танила борганда бир ашаддий Моника исмли мухлисаси унинг асарларини Европада ҳам танитишга уринади. Ўз ўқишини ҳам ташлаб, ёзувчининг агентига айланиб Испанияга боради ва бир неча нашриётларга турли асарларини таклиф қилади. Табиийки кўпчилигидан рад жавобини олади. Коэльо ўзи Испанияга уни олдига бориб, бундан наф чиқмаслиги ва ортга қайтавериши лозимлигини айтади. Аммо, Моника чекнимайди. Реклама буклетлари тарқатади, ресторанда хизматчи бўлиб ишлайди. Коэлъо унга гапи ўтмаслигини билиб, ўзи ортга қайтади. 👩‍💻Аммо Моника қатъий равишда ноширларга хат ёзишда давом этади...Орадан ярим йил ўтиб вазият ўнглана боради. Яна ярим йил ўтиб эса Моника бемалол уй ва машина сотиб олса бўладиган даражада пул топа бошлайди. Ҳатто Коэлъо ишонмаган муваффақиятда, Моника курашиб енгиб чиқади. Коэльони бутун дунёга танитади. 📚Пауло Коэльо - «Алиф» 👉@kitoblog👈

1,450 views

Опубликован 2 мая

Россияда шок терапиясининг муваффақиятсизликларини яширишнинг иложи бўлмагач эндиликда Россиянинг "коррупция маданияти" ҳақида гаплар пайдо бўлди. Шунингдек авторитар бошқарувнинг узоқ тарихи туфайли руслар ҳақиқий демократияга "тайёр эмаслиги" айтилди. Вашингтон ақллилари Россияда яратган иқтисодий "йиртқич ҳайвонни" шошилинч равишда рад этиб, уни "мафия капитализми" деб атади ва бундай нарсалар рус характерига хосдир деган тамойилни олға сура бошлашди.. 👉@kitoblog👈

1,380 views

Опубликован 29 апр.

Идеаллаштирманг ▪️Биз жуда кўп ҳолатда идеаллаштиришга устамиз. Қайсидир одам фикрларини эшитиб, ёзувчи китобларини ўқиб ёки бирон тадбиркор фаолиятини кўриб уни мукаммал, хато қилмайдиган инсон деб баҳо берамиз. Севган инсонимиз, дўст биродарларимизни энг ҳалол, меҳрибон инсонлар деб баҳолаймиз. Ёки шундай бўлиши лозим деб ҳисоблаймиз. Конкрет бир жиҳатини, хусусиятини кўриб бутун фаолиятига юқори беҳо бериб юборамиз. Индуктив метод дейишади буни. ▪️Камига платонизм ҳам кучли: ўз билимимиз, тахминларимизга бошқаларникидан юқори баҳо берамиз. Биз бошқа одамга, объектга баҳо беришда адашмаймиз деб фикрлаймиз. Дунёни ё оқ ёки қора деб ажратишни яхши кўрамиз. Aслида ҳамма нарсанинг кулранг ҳолати, заиф жиҳатлари бўлиши мумкинлигини ўйламаймиз. Aниқ категорияларга ажратишга устамиз: яхши-ёмон, кучли-кучсиз, билимли-аҳмоқ, чиройли-хунук ва ҳк. ▪️Бу идеаллаштириш аслида борган сари бизни калта фикрлайдиган, тез ва мос равишда хато хулоса чиқарадиган одамга айлантириб қўяди. Бунинг идеалларимизга таъсири бўлмаслиги мумкин, аммо биз дегредациялашамиз. Билимимиз, тажриба, ҳиссиётларимиз ўтмаслашади. Шунинг учун идеаллаштиришдан тобора қочинг. Одамларни, дўстларни, яқинларни туйғуларни, ҳиссиётларни, севгини, меҳрни, ёзувчиларни, асарларни, давлатлар, фаолиятлар ва касбларни.. Ҳеч нарсани, ҳеч кимни идеаллаштирманг.. 👉@kitoblog👈

1,810 views

Опубликован 28 апр.

​​Ўзига ишонган, мустақил, кучли шахсиятга эга бўлган фарзанд тарбиялашни истайсизми? Унда бу постни ўқишга эринманг. Психология ва коммуникация соҳаларида муҳим қоидага айланиб бўлган - I'm Ok, You are Ok шиори мавжуд. Шундай номли китоб муаллифи психолог Томас Энтони Харрис 1970 йилларда хаётий позиция, одамларнинг атрофга бўлган муносабатини тахлил қилиб қуйидаги модельни таклиф этади: I'm Not OK, You're OK - Мен яхши эмас, сен эса яхши. I'm Not OK, You're Not OK - Мен хам яхши эмас, сен хам яхши эмас. I'm OK, You're Not OK - Мен яхшиман, сен эса яхши эмас. I'm OK, You're OK - Мен яхши ва сен хам яхши. Бир қараганда жуда содда ва мантиқсиз модель, бироқ ҳар бирини чуқурроқ тахлил қилса маъно келиб чиқади. Биринчи қатордаги ҳаетий позицияга эга бўлган инсон, ўзини севмайди, ўзига бўлган ишончи йўқ, хўп деб бўйсиниб туради, бошқаларга еқишга ҳаракат қилади бир умр. Нега? Чунки кичиклигидан уни фақат уришадилар, арзимаган нарса учун уялтириб, айбдорлик хиссини берадилар. Энди юришни ўрганган, моторика жиҳатдан хали ривожланмаган болакай бирор нарсани тўкиб юборса, синдирса дарров уришиб, бақириб, қўлига урадиган оналар бор. Нима учун хозир онаси унга бақираетганини тушунмаган бола онгига кучли босим болади, у хали идрок эта олмайди на синган нарсанинг қийматини ва на онасининг асабийлигини, унинг онги тушинган ва қабул қилган нарса "Мен яхши эмасман". Кейинчалик ҳам боланинг фақат камчилигига урғу бериш бошқалар билан солиштириш натижасида "бошқа хамма яхши, мен эса ношудман" хаётий шиори шаклланади. Иккинчи қатордаги одам баджахл, агрессив бўлиш эхтимоли юқори, чунки у на ўзини ҳурмат қилади, на бошқани. Атрофдаги барча унинг назарида емон ва жазога лойиқ, "Улар Ок эмас!". Ички назорат вазифасини ўтовчи виждон тушунчаси ўтмаслашади, чунки ўзини яхши деб билмаган, қадрламаган инсон "менга тўғри келмайди, мен бу разилликдан устунман" дея олмайди. Бундай бўлмаслиги учун нима қилиш қилиш керак? Болага жисмоний куч ишлатмаслик керак, ёшлигидан кўп зўравонликларга дучор бўлган мурғак рухиятда бутун атроф борлиққа нисбатан нафрат пайдо бўлади, мени уришаяпти демак мен емонман деган тушунча ҳам пайдо бўлади. Учинчи ҳолат, аслида юқоридаги таърифга жуда ўхшаш, яъни агрессив муносабат кўрган болакай атрофдагиларни емон кўриб қолади, лекин фарқли равишда ўзнини емон кўрмайди. Бунда психикамизнинг ўзини химоя қилиш механизми ишга тушган бўлади. Мен яхшиман, фақат атрофдагилар ёмон деган кишида ўзини танқид қилиш хиссиётлари камроқ бўлади, барча муваффақиятсизликларда доим бошқалар айбдор бўлади. Ўзини севган ва бошқаларни хурмат қилмаган кишилар кучли, уддабурон бўлишлари мумкин, лекин айни дамда совуққон ва хиссиз бўлишади. Тўртинчи хаетий позиция соғлом шахсият ва руҳий мувозанатга эга бўлган кишиларда бўлади. Улар ўз қадрини билишади, ўзларини хурмат қилишади ва атрофдагиларини ҳам қадрлай олишади. Бундай инсондар одатда гўдаклигидан ота-она меҳри ва эътиборига эга бўлишган, рухияти шаклланаетган мурғак қалб ва онг кучли руҳий травмалардан ҳимояланган ҳолда тарбияланган бўлади. Коммуникацион моделльларда ҳам сухбатдошларнинг айнан шу позициядан туриб гапиришлари муваффақитли сухбат гарровидир. Унутманг! 2-4 ёшар боланинг онги хали тушунмайди онаси йўқчилик еки адолатсизликдан асабий бўлаетганини, бошқа факторлар туфайли боласига бақиргани, бу соф ва шаклланаетган онг ҳамма нарсани ўз даражасида баҳолайди. Урди, бақирди, яхши кўриб эркаламади демак мен айбдорман, демак мен ёмонман. Меҳрингизни аяманг... (c) Dilbar Khon 👉@kitoblog👈

1,940 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••2728293031•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384