TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 51 из 84 · 1,001 постов
#Asaxiybooks дан навбатдаги совға. Бу китоб ўз вақтида кўп шов-шув бўлган. АҚШ мактабларида адабиёт дарслигида ҳам ўтилади. Қани кўрамиз шунча мақташганига арзийдими🙂 👉@kitoblog👈
Hashtags
Опубликован 16 дек.
HAMMASI JUDA ODDIY EKAN! Juda ham ko'p kitoblar haqida biladigan do'stlarimga rosa xavas qilardim. Qanday qilib shu qadar ko'p kitob o'qish mumkin deb 🙄 Gap bu yerda ekan — @Iqtiboslar_makoni U yerda kuniga bir kitobdan parchalar berib borilar ekan. Kitob o'qishga vaqti yo'q va qaysi kitobni o'qishni bilmay turganlar uchun ayni muddao bo'larkan. O'qish uchun bir daqiqa kifoya. Marhamat 👉@Iqtiboslar_makoni
📚Румий-Ичиндаги_ичиндадир Жалолиддин Румий 1207 йил 30 сентябрда қадимий Балх шаҳрида дунёга келган. Унинг ижодига қизиқиш бугун ҳам сўнмаган. Румий ижодига қизиқишим баланд ва биринчи ўринда "Ичиндаги ичиндадир" асарини ўқишни барчага тавсия қилиб қоламан. Сиз асарни бир ўқишда тушунмаслигингиз мумкин, аммо қайта ўқиб ҳеч бўлмаса 10% ни, маълум ҳикматларни тушуна олсангиз ҳам катта озуқа оласиз. Румий ижодини тушунишда тасаввуф билан ҳам қисман таниш бўлиш мақсадга мувофиқдир. "Ичиндаги ичиндадур" Румийнинг сўфийлик йўлидаги асари. Асар айниқса ундаги ўхшатишлар, ташбеҳлар билан менга жуда ёққан. Аммо умуман асар кўпчиликка тушунарсиз ва тўмтоқ бўлиб қолган. Мавзу бирдан ўзгариб кетади ё тугалланмай қолади,бир бирига қарама-қарши учровчи фикрлар кўплиги ўқувчини чалғитади.Бу ўзбекча таржимада кўплаб жойлари тушириб қолдирилгани билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. #Асардан_иқтибослар: Улуғ Тангри алдовчидир. У гўзал шакллар кўрсатиб алдайди. Шакллар орасида ёмонлари ҳам бор. Буни инсоннинг «Менга чиройли бир фикрлар ва яхши бир иш юз очди» дея ўзини алдаб, ғурурланиши учун қилади. * Инсонни танимоқчи бўлсанг, уни гапга сол сўзидан унинг ким эканлигини билиб оласан. * Савол берган зот иккита жиҳатни яхшилаб тушунмоғи керак. Биринчиси: Мен сўраган нарсамдан янглишдим. Менинг билганимдан бошқа нарса бордир. Иккинчиси: Бундан устун бўлган ва билинишга муносиб бир сўз ва бир ҳикмат мавжуд, бироқ мен уларни билмасдим. Энди ўргандим, демоғи лозим . «Жўяли савол билимнинг ярмидир» дейишади, ахир. *** Ошиқ ва маъшуқ ўртасидаги таклифнинг йўқлиги қандай яхши! Таклиф, такаллуф ва тортинишлар — бегоналар учун. Ошиққа ишқдан бошқа ҳамма нарса харомдир. Буни яна ҳам чуқурроқ англатардим, бироқ энди бемаврид. 👉@kitoblog👈
Hashtags
Опубликован 16 дек.
🧿Yandex.Translate томонидан тўлиқ таржима қилинган биринчи китоб Россияда нашр этилди. "Ишсиз келажак" - бу келаётган сунъий интеллект даври ҳақидаги китоб. Яндекс нейрон тармоғи вакили бўлган сунъий интеллект таржимони эса атиги 40 сония ичида 350 бетлик босма китобни таржима қилди. У шунчалик яхши ишлаганки, кейин таржимани фақат муҳаррирнинг ўзи кўриб чиққан. Баъзи парчалар эса умуман ўзгаришсиз қолди. Aйтганча, китоб учун иллюстрация ҳам Яндекс нейрон тармоғи томонидан "чизилган". П.С: Келажакда таржимонлик касби керак бўлмай қолармикин? Балки, шундай. Ҳозир ҳам ҳатто ўзбекчага матнларни жуда яхши таржима қилишади. Айниқса Google Translate да ўзбекча таржималар анча яхши чиқади. Аслида бугун инглизчадан ва русчадан таржима қилинаётган кўплаб китоблар ҳам шу усулда қилиниб, кейин таржимон яна бир қайта кўриб чиқади. Келажакда эса бунга таржимоннинг ёрдами ҳам керак бўлмаслиги мумкин. 👉@kitoblog👈
Опубликован 16 дек.
Марк Мэнсоннинг "Ҳаммаси расво" китобига видеопролог. Azbobooks лойиҳаси таржимаси, ҳозирча таасуротлар яхши. 2 та бобни тугатдим. Яна фикрларни улашиб бораман. 👉@kitoblog👈
Опубликован 15 дек.
Брейнвашинг ёки мияни ювиш Мияни ювиш ёки брейнвашинг— инсоннинг иродаси ва хоҳишидан фарқли унинг тафаккури, хулқ-атвори, эътиқоди, ҳиссиётлари ёки қарор қабул қилиш жараёнини ўзгартиришга уринишда манипуляция усулларидан фойдаланиш. Ғарбда бу атама биринчи марта AҚШда 1950-йилларда Корея уруши пайтида ишлатилган. Америкалик журналист Эдвард Хантер "мияни ювиш" атамасини хитойлик коммунистлар америкалик ҳарбий асирларга қўллаган "қайта тарбиялаш" усулини таърифлаш учун ишлатган. Ўша пайтда мамлакатга қайтган кўплаб маҳбусларнинг АҚШ ҳукуматига ишончи сўниб, давлат сиёсатини қоралашни давом эттиришган. 1953 йилда ўша пайтдаги Марказий разведка бошқармаси директори Aллен Даллес брейнвашингни "мияга бошқа бир киши томонидан диск қўйилиб бошқарилиши" деб тушунтирган. Мияни ювиш терминини манқуртлаштириш, зомбилаштириш жараёни билан ҳам қиёсласа бўлади. Бугунги кунда ҳукуматлар, турли сиёсий гуруҳ ва қатламлар ҳам жамият, аҳоли миясини ювиш билан шуғулланишади. Бунда улар албатта ўз сиёсати устунлигини кўрсатиб, кишилар онгини манипуляция қилишга уринишади. Натижада соғлом фикрловчи ва мияси ювилган жамият вакиллари ўртасида турли низо ва баҳслар кўпаяди. Манипуляцияга учровчилар кўплиги учун кўпинча ёлғон ва ҳақиқат ўртасидаги фарқни сезиш қийинлашади. Турли шиорлар, плакатлар, ОАВ, мактаб дарсликлари, миллий одатлар, байрам ва тадбирлар тарғиботи орқали мияни ювиш жараёни амалага оширилиши мумкин. Бу ҳолатларга киши фақат танқидий фикрлаш ва скептиклик билангина қарши курашиши мумкин. 👉@kitoblog👈
Опубликован 15 дек.
👤Homo mechanicus — автомат-одамлар Э. Фром "Инсон қалби" да замона одамларига янги ном беради. Марказий индустриялашган ва бюрократик давлатларда одамлар дидлари манипуляция қилиниб, уларни кўпроқ истеъмол қилишга ундашади. Улар интеллекти ва характери стандартлаштирилади. Мардлик, оригиналлик ва рисклардан қочувчи одамларга кўпроқ имкониятлар берилади. Бундай цивилизация янги одам типини яъни автомат-одамлар ёки homo consumens ларни яратди. У автомат тарзда фикрлаб, ҳаракат қилувчи одам. Шунингдек уни homo mechanicus дейиш мумкин яъни у тирик жонзотлар эмас, балки механик қурилмалар ошуфтасидир. Тўғри шунга қарамай унда сексуал инстинктлар йўқолмаган у ҳали ҳам аёлларга нисбатан шаҳвоний ҳиссиётда бўла олади. Аммо, автомат-одамнинг бундай интилиши сусайган. Буни қуйидаги бир карикатура орқали янада яхши тушуниш мумкин: сотувчи бир ёш қизга атирни шундай реклама қилади: "Бу атирни сепсангиз сиздан ҳудди янги спорт машинаси ифор таратади". Бугун кўплаб эркакларни — аёллар, севги, табиат ёки мазали овқатдан кўра кўпроқ машиналар, технологиялар, космик парвозлар ва компютер қурилмалари қизиқтиради. Механик қурилмаларга эга бўлиш уларга реал ҳаётдан кўра кўпроқ стимул беради. Homo mechanicus эндиликда турли техникалардан роҳат, ҳурсандчилик қидиришга ўтди. У гўёки қаердадир шундай бир кнопка борки, уни босиб бахт, роҳат ва севгига эришиш мумкин деб ўйлайди. Аслида саноат ишлаб чиқриши ҳаёт принципларига қарши эмас, шунчаки механизация бу ҳаётий принципларни бўйсиндиряптими ёки уларга бўсинадими шудир масала.. Э. Фром—Инсон қалби 👉@kitoblog👈
Опубликован 15 дек.
Янги ўқилаётган асардан парча. Бу ҳақида батафсил айтиб бераман ҳали.. Китобни топгандирсиз🙂 👉@kitoblog👈
#тезкор_ўқиш_техникаси Ўқиш пайтида одамларнинг 80% сўзларни ичида ё сиртида такрорлайди. Баъзан юмшоқ артикулацияни ўқувчининг лабларининг енгил ҳаракати билан кўриш мумкин, лекин кўпинча лаб қимирламай ҳам аммо томоқ мушаклари ҳаракатда бўлиши мумкин. Юлия Орлованинг фикрига кўра, бу мутолаани ўта секинлаштирадиган ёмон одат. Бирон нарса ҳақида ўқиётганда сиз дастлаб харфлар, бўғинлар кейин сўзлар шаклига келтириб такрорлайсиз. Натижада, сиз матнни фақат уни такрорлагандан кейингина тушунишга ўрганиб қоласиз. Aммо тушуниш учун бўғиз мушакларидан фойдаланиш шарт эмас. Фотосуратга қараганда, у нимани тасвирлаётганини сиз ўзингизга айтмайсиз, тушунтирмайсиз. "Бу дарахт, бу тоғлар, бу ерда сувлар оқиб турибди" қабилида. Расмдаги маълумотлар дарҳол нутқ органларини четлаб ўтиб, мияга узатилади. Ўқиш пайтида ҳам худди шундай бўлиши лозим. Лаблар ҳаракатларини бостириш учун уларни бармоқ билан босиш, оғизда нимадирни қисиб ушлаб туриш мумкин. Ички талаффуз билан курашиш учун матнни ўқиш мобайнида бир вақтнинг ўзида ўттизга қадар сананг ёки бирор қўшиқни (ҳатто сўзларсиз) ҳиргоя қилинг. Шунда томоқ мушаклари иштироки чекланади ва мия тўғридан-тўғри маълумот олишни бошлайди. Бир ёки икки ҳафта давомида сиз матннинг мазмунини тушунмаслигингиз мумкин, лекин аста-секин ҳаммаси нормал ҳолатга қайтади. Ва тезда бу ёмон одатдан қутиласиз. 👉@kitoblog👈
Hashtags
Опубликован 14 дек.
Энди Билл Гейтс тарихига ўтамиз. Бу инсоннинг тарихи ҳам қизиқарлиликда «Битлз» тарихидан кам эмас. Ёрқин истеъдодли навқирон математик ўзи учун дастурлаш оламини очади. Гарвард университетида ўқишни тарк этади. Ўз дўстлари билан Microsoft номли компьютер фирмасини барпо этади. Ўзининг даҳолиги, дадиллиги ва нафсонияти кучлилиги туфайли фирмани гигантга — дастурий таъминот маҳсулоти ишлаб чиқарувчига айлантирди. Бу энг умумий тарздаги бир тарихдир. Энди эса чуқурроқ ковлаб кўрайлик-чи. Гейтснинг отаси — Сиэтл шаҳрилик бой адвокат, онаси — сармояси улкан банкирнинг қизи эди. Митти Билл ёшига нисбатан жуда билимдон бола эди, дарсларда зерикиб қоларди. Шунинг учун еттинчи синфда уни ота-онаси оддий мактабдан олиб, сиэтллик оқсуякларнинг болалари ўқийдиган хусусий ўқув муассасаси бўлган «Лейксайд»га жўнатишди. Бу ерда Гейтс иккинчи йил ўқий бошлаганида компьютер клуби очилди. 📚М. Гладуелл—Зукколар ва ландовурлар 👉@kitoblog👈
Опубликован 14 дек.
Чиройли рақамни муҳрладик🙂 Каналдаги барчага ташаккур, айниқса реклама-ю, мегаларга чидаётганларга. Буларнинг барини канал ривожи учун деб тушунасиз.😇 👉@kitoblog👈
Опубликован 14 дек.
Бепул турли курсларни топиш мумкин бўлган платформалар. Деярли барча соҳалар бўйича бор. Ушбу платформалар ва курслар ёрдамида ўз билимлар базангизни тўлдиришингиз мумкин. 👉@kitoblog👈