TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват13,280Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 49 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 26 дек.

​​Ишонч бўлмаса, умид ҳам бўлмайди. Динга эътиқод қилмайдиганлар ишонч сўзини рад этишади, аммо ишончсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Илм-фан ва мантиқ ўтмишдаги тажрибаларга таянади. Умид эса келажакдагиларга. Келажакда нимадир қайта содир бўлишига бўлган ишончга ҳар доим суянишимиз керак. Келажакда пул топа олишингизга ишониб, ипотека кредити оласиз. Банк ҳам кредитни ундира олишига ишонган ҳолда, охирги кўйлагингизни ечиб олгмагунча тинчимайди. Болаларингиз таълими уларнинг келажаги учун муҳим бўлишига, уларни ҳеч нимага эҳтиёж сезмайдиган ва бахтли инсон бўлиб етишиши учун таъсир кўрсатишига ишонган ҳолда, уларни дарс қилишга даъват этасиз. Сизда бахтнинг мавжудлигига ва унга эришишингизга қаттиқ ишонасиз. Бу ҳаёт узоқ умр кўришга арзишига ишонганингиз сабабли хавфсиз ва соғлом яшашга ҳаракат қиласиз. Сизда севги, иш ва бошқа муқаддас туйғуларнинг аҳамиятли эканига кучли ишонч мавжуд. 📚М. Мэнсон—Ҳаммаси расво 👉@kitoblog👈

1,250 views

Опубликован 25 дек.

📚М. Нажмиддинов "Панацея" ҳикоясига тақриз Бу ҳикоя муаллифнинг насрдаги дастлабки ишларидан экан. Шунга қарамай, ҳикоя менда яхши таасурот қолдирди. Муаллифнинг ўй фикрларини сезгандек бўлдим. Ўзим ҳам шундай ҳиссиётларни, саволларни бошимдан ўтказганман. Ҳикоя ҳам назаримда муаллифнинг экзистенциализмга, ҳаёт мазмунига бўлган қарашларини ифода этган. Асар гарчи маълум бир сюжет асосига қурилсада асосий ўрин персонажларнинг ўзаро турли фикрлари, диалогларига берилган. Аслида ҳикоядаги кўплаб фикрларни янги деб бўлмайди. Инсониятни азалдан нега дунёга келгани, яшашдан мақсад нима экани ҳақидаги саолллар қийнаб келади. Нафақат Кант балки экзистенциал, абсурд файласуфларнинг кўпчилигида шу каби фикрлар бор. Сартр ҳаётдаги барча нарсадан кўнглимиз айниши мумкинлиги айтган бўлса, Камю абсурдни тан олиб ҳаётимизга ўзимиз мазмун беришимиз керак деган фикрларни олға сурган. Толстой эса ҳаёт мазмунини оддий одамлар орасидан, муносабатларидан қидирарди. Шу сабаб ҳам у зодагонликдан воз кечганди. Асар қахрамони Самюелнинг эса ҳаёт ҳақидаги фикрлари анча пессимистик. У яшашни азоб деб ҳисоблайди, тақдирни парадоксал кўради. Агар барчаси тақдиримизда бўлса унда инсон фаолияти, худо синовларидан нима нафлигини тушунмайди. Роҳибнинг танлаш одамлар қўлида экани ҳақидаги гапларига ишонмайди. Шу ерда персонаж ўринли фикрлар беради. Танлов қўлимизда бўлса ва бу танлов асли 2 йўлга(жаннат ёки дўзах) бошласа буни танлов дейиш қанчалик ўринли? Аслида яратган измида бўлсак, танловни эса турли ҳаётий шароит ва тажрибадан келиб амалга оширисак, буни қанчалик мустақил ўз танловимиз, истагимиз дейиш мумкин? Бу энди аксарият детерминистларга ҳос фикр. Бу борада Спиноза яхши фикр билдирган: Биз хоҳиш истакларимизни биламиз, аммо уларнинг қандай юзага келиш сабабларини билмаймиз. Бу эса аслида ирода эркинлиги ҳам бир иллюзия эканини кўрсатади, холос. Самюелнинг қилмиши ҳам шу тақдирга бўлган бир исён. Хўш у Сюзаннинг илтимосини бажариб нотўғри иш қилдими? Агар дин призмасидан қарасак унинг қилмишини оқлаб бўлмайди. Ҳаётни ўзи берган, ўзи олиши ҳам керак. Аммо, гуманистик томонданчи? Инсоннинг тинимсиз оғриққа, азобга бардош беришини тасаввур қилинг. Барибир ўша одам ўрнида бўлмагунча бу азобни тасаввур қила олмайсиз. Майли сиз-ку бардошлидирсиз, чидай оларсиз. Аммо, энди яқин инсонингиз шундай тинимсиз азобга йўлиққан бўлса-чи. Унинг оғриқли “оҳҳ”ларига, азобига қанчалик бардош бера оласиз. Тўғри уни ўлдирмайсиз, аммо бир лаҳза бунча қийнагунча жонини олиб қўя қолса бўлдарди деб ўйлайсиз. Балки буни худодан ўтиниб ҳам сўрарсиз.. Баъзи давлатларда шу сабабли ҳам оғир беморларга эвтаназия(ўзини сунъий равишда ўлдириш) га руҳсат берилган. Асар сўнгидаги муаллиф эҳтимолига эса унчалик ҳам қўшилмайман. Ўлимни доим ҳам ҳаётдаги азоб-уқубатлар учун панацея(барча нарса учун даво) деб бўлмайди. Инсон ҳаёти азобдан иборат деб фикрлаш асли пессимистик файласуфлар ва буддизмга ҳос. Аммо, ҳаётнинг маъносизлиги, экзистенциал инқирозларни инсон шу ҳаётда енгиб ўта олиши мумкин. Қилаётган кўплаб ишларимизда аҳамият йўқдир, аммо уларга мазмун бериш ўзимизга боғлиқ. Аслида шу ҳаётда қадрлайдиган нарсаларимиз, одамларимиз борки биз яшаяпмиз. Умр давомида бу қадриятлар ўзгариб борар, муҳими уларнинг тугаб қолмасилиги ва яшашдан завқ олишдан тўхтаб қолмаслик. Қисқача айтганда эса, carpe diem!

1,340 views

Опубликован 24 дек.

Йил оҳири жуда тиғиз бўлмоқда, сарҳисобниям янги йилдан кейин қиламан-ов бу кетишда🙂 👉@kitoblog👈

1,130 views

Опубликован 23 дек.

📝 Каналда ўзи канал юритадиган админлар, копирайтер, SMM чилар ҳам кўплигини биламан. Шу постда ўзим пост ёзишда фойдаланадиган ва матн билан ишловчиларга фойдали бўлган баъзи ботларни улашмоқчиман: 🔗@googleTranslatorOrg_Bot Google таржимон @YTranslateBot Яндекс таржимон. Исталган тилдаги матнни ўзбекчага таржима қилиб беради. Ҳозир онлайн таржимонлар анча "ақлли" бўлган. Айниқса ўзим Google дан кўп фойдаланаман. У бадиийлаштириб таржима қилади, Яндекс эса қисқа ва лўнда. Кейин бироз ўзингиз таҳрир қиласиз бўлди. 🔗@tarjimon_rus_bot эса Google нинг русча-ўзбекча таржимони ҳолос. Фақат қўштирноқ, баъзи белгилар тушиб қолади. Лекин Google дан деярли фарқи йўқ. 🔗@bexatobot бу бот лотин-кирилл, кирил-лотин алифбога матнни тез ўзгартириб беради. Ҳатто док(word) файл жўнатсангиз, алифбони ўзгартириб қайтиб жўнатади. Қ, ғ, ҳ лар фарқига боради. @юзер ларни ўгирмай, оригиналда қолдиради. Жуда фойдали бот. 🔗@TexifyBot Бирон китоб ё баннердан ёзув, матн ёқиб қолди, каналда бермоқчисиз. Аммо, ё расмини жўнатишга тўғри келади ёки матнни қўлда териб чиқасиз. Бу бот эса ўша матнни расмга олиб жўнатсангиз бўлди, дарҳол матн ҳолида қайтиб жўнатади. Таҳрирлаш мумкин. Қ, ғ, ҳ ларни ҳам ажрата олади. Pdf да китоб ўқувчилар айниқса, иқтибосларни шундай олса бўлади. 🔗@chotamreaderbot дейлик бирон сайтдаги мақолани каналда бермоқчисиз. Линкни ташласангиз, ҳамма сайтга кириши керак. Кўпчилик бундай қилмай ўқимай қўяверади. Бу бот эса турли сайтлар линкларини лаҳзали кўриш(instant view) ҳолатига келтириб беради. Сайт мақоласини Telegraph да ўқигандек ўқиш мумкин. 🖋Ҳозирча шулар. Яна имкон бўлса бундай хизматлар билан улашаман. @kitoblogдан узоқлашманг. 👉@kitoblog👈

1,280 views

Опубликован 22 дек.

​​Бу расмда Тяньаньменьдаги "Номаълум исёнчи" тасвирланган. 1989 йил Хитойда Тяньаньмень майдонидаги намойишчиларга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланган. Бу одам эса 14 га яқин танкни шу тарзда бир-неча дақиқа ушлаб турган. Бу қирғинда эса ХХР расмий манбаларига кўра 242 одам, бошқа манбаларда эса 3000-7000 гача одамлар вафот этган. 30 000га яқин одам жароҳатлангани айтилади. Тяньаньменьдаги исёнга сабаб эса демократия, сўз эркинлиги ва халқ сайловларига эришиш эди. Ўша пайтда Ден Сяопин томонидан "очиқ эшиклар сиёсати" олиб борилган. Бу "хитойча ҳусусиятга эга социализм" эди. Ташқи инвестицияларга катта имкон берилган, нарх ва маошлардаги назорат бекор қилинган. Ишлаб чиқариш воситаларини ривожлантиришга эътибор берилган. Аммо, иқтисодий жиҳатдан берилган эркинликлар, сиёсий эркинликни иккинчи даражага тушириб қўйган. М. Фридман тавсиялари асосида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг жуда тез, "шок терапияси" тарзида ўтказилганига аҳоли қарши эди. Нархлар ошиб кетган, ишчиларни ҳимоя қилиш фондлари қисқартирилган, сўз эркинлиги эса қаттиқ чекланганди. Коррупция, партия таъсири кенгайиб кетганди. Илгари давлат мулки бўлган объектлар, энди партия вакиллари мулки сифатида ҳусусийлаштирилганди. Буларнинг бари йиғилиб талабалар ва ишчиларнинг Тяньаньменьдаги қўзғолонига сабаб бўлганди. Оқибатда ҳарбийлар ёрдамида намойиш бостирилган. Оломонга қарата тўғридан тўғри ўқ узилган. 1989 йил, 22 июнда намойишчилар устидан ўтказилган судда эса ишчилар ташкилоти аъзоларидан 8 киши ўлимга ҳукм қилинган ва бажарилган. Намойиш тарафдорлари кейинчалик ҳам таъқиб қилиб борилган. Бу намойиш бостирилиши Ден учун янада кескинроқ иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга йўл берганди. Бу ХХР иқтисодий ривожланишинг "ўзига ҳос" томони. 👉@kitoblog👈

1,190 views

Опубликован 22 дек.

💬#парча — Нафақат ушалмаган, балки ушалган истакларимиз ҳам ҳаётдан кўнглимиз совишига сабаб бўлиши мумкин. Бир тасаввур қилиб қўринг, тулпор сотиб олдингиз. Қанчалар унга боғланиб қолсангиз ундан айрилиш шунча азобли бўлади. Унга кунига бир неча маҳал сув ва ўт-ўлан бериб туриш сизни доимий равишда уйда бўлишизни талаб қилади. Бу эса сизнинг имкониятингизги чеклайди. — Самуелнинг нигоҳи терговчи қўлидаги соатга тушиб давом этди — Ёки сотиб олган тилла соатингизнинг йўқотиш ёки ўғриланиш эҳтимоллигининг мавжудлиги сизни доимо безовта қилади. Ҳа майли, от ёки соатдан осонгина воз кечишим мумкин дерсиз, бироқ, унинг ўрнида инсон бўлсачи? Бутун умр кутган севгингизни топдингиз. Бироқ энди сиз доимо уни сизни ёқтирмай қолишидан, бошқа киши билан кетиб қолишидан хавфсирайсиз ёки ундан айрилиб қолишингиз мумкинлиги тўғрисидаги ўй сизга тинчлик бермайди. Сиз бошида бахт деб ҳисоблаган туйғулар сизга янада кўпроқ азоб беради. Биз кутган бахт билан унга эришгунча бўлган бахтсизлик, қийинчилик ўртасидаги тавофут бир-бирига мутаносиб эмас. Оний лаҳзалар ичра йўқликка сингиб кетадиган бахт учун йиллаб чекиладиган машаққатдан шунчаки бахтга интилмаслик азобларга тўла йўллар ичида энг маъқули эмасми? 📚Панацея—М. Нажмиддинов. 👉@kitoblog👈

1,180 views

Hashtags

Опубликован 22 дек.

1800 йилдан бошлаб, ўқишни биладиган ва билмайдиган(саводсиз) аҳоли кўрсаткичи. Албатта кўрсаткич яхшиланиб борган. 👉@kitoblog👈

1,010 views

Опубликован 22 дек.

​📚Бармоқ билан ўқиш #тезкор_ўқиш_техникаси Ўқиш пайтида кўзларингиз бир текис чизиқ бўйлаб ҳаракатланаётгандай туюлишига қарамай, аслида ҳар 1,5-2 та сўзда мунтазам равишда тўхтаб қоласиз, пауза қиласиз. Ушбу тўхтаб қолишлар қисқа муддатли бўлса ҳам, улар ҳар бир саҳифада икки дақиқагача вақтни бекор олиши мумкин. Кўзларни бундай тормозлардан халос қилиш учун, эволюция жараёнида кўз эга бўлган хусусиятдан фойдаланинг. Аслида кўз атрофдаги ҳаракатни илғаб олиш учун яратилган (иккинчи кўз эса симметрия учун). Aйнан ҳаракатларни кўриш орқали атрофида содир бўлаётган нарсалар ҳақида асосий маълумотлар олинади. Мутолаа жараёнида ҳам шундай бўлиши лозим. Қўлингизга бирон кўрсатгич, қалам олинг ва уни қатор остига олиб бориб, матнни ўқишни бошланг(бармоқдан фойдаланиш ҳам мумкин). Кўз ҳаракатни ушлаган ҳолда, ортиқча паузаларсиз ўқишни бошлайди. Aгар қаламсиз ўқийман десангиз, унда қатор, ёзувлар тагидаги оқ интервалга диққат қилиш мумкин. Бу бироз қийинроқ, аммо бир неча уринишлар билан эпласа бўлади. Дастлабки тезликни ўзлаштирсангиз, кўзлар ҳар сафар кўрсатгичнинг ҳаракатини тезлаштиради. Aста-секин, улар ортиб бораётган босимга ўрганадилар ва тезлик сезиларли даражада ошади. Буни текшириб кўришингиз ҳам мумкин: бирор матнни бир дақиқа давомида қалам билан ўқиб, тўхтаган жойни белгиланг. Кейин яна қайта ўқинг ва бу гал белгиланган жойдан ўтишга ҳаракат қилинг. Бир неча марта синаб кўриб, бу яхшигина самарали эканига гувоҳ бўласиз. 👉@kitoblog👈

1,170 views

Опубликован 22 дек.

Kitobxon kundaligi pinned «📝Бу ерда дастлабки Топ 10 тақризларни битта постда йиғгандим. 📍Қуйида яна ундан кейин ёзилган китобларга тақризлар ва фикрларни йиғдим. Кўк линк устига босилса каналдаги манзилига борилади. Сақлаб қўйинг ва бемалол ўқиб чиқинг: 1. Aка ука Стругатскийларнинг…»

views

Опубликован 21 дек.

📚"Китоблар олами" да бу йил энг кўп сотилган китоблар рўйҳати(Топ-10) чиқибди. Бу рўйҳат биздаги кўплаб китобхонларнинг қизиқишини акс эттиради маълум маъонда. @kitobxonam айтгандек 10 таликда биронта ўзбек асари йўқ. Элчин Сафарли ва Коэльонинг эса нақ 2 асарлари рўйҳатга кирган. Назаримда, "юки бор" асарлардан "Элджернонга аталган гуллар" ва "Молхона" ни айтса бўлади. Бир кўринг асарлар ҳақидаги фикрлар ҳам бор. ⤵️ 👉@kitoblog👈

1,540 views

Опубликован 21 дек.

👮🏻‍♂Назарбек ва Элбек армияда ўтган давр, у ерда ўқиган китоблари ҳақида ёзишибди. https://t.me/bookerberg/371 https://t.me/Tav_uz/1833 Мен ҳам армияда ўтказган давримни эслаб, лекин биронта китобни эслолмадим. Чунки айни пахта териш мавсумида армияга борганман😅 Ҳарбий қисмга боргач бир неча кун ичида Бекободга пахта теришга кетгандик. Коллежга жойлашганмиз. Шароитларни гапирмайман, қисқаси "зўр" эди. 4:30 да туришни бошлаб, далага боргунча соат 7:30 бўларди. Ўша ерда қаҳатчилик деган нарсани кўрганман🙂. Пул бору, бирон нарса олиб ейишга, ичишга шароит бўлмай қоларди. Айниқса эҳҳе сувсизликдан қийналардик. Муддат тугашига 5 кун қолганида яна қисмга қайтганмиз. Чирчиққа полигонга борганмиз. Сафда туриш, қадам ташлашни эплолмасдик, чунки пахтада тартиб унчалик қаттиқ эмасди. Амаллаб муддатни тугатганмиз. Китоблар ҳақида эса ўйлашгаям вақт бўлмаганди😐 👉@kitoblog👈

1,060 views

Опубликован 20 дек.

📚Том Филлипснинг "Humans: A Brief History of How We F*cked It All Up" китобининг 3 боби одамларнинг жониворлар билан олиб борган тажрибаларининг салбий оқибатлари ҳақида сўзлайди: ❇️1860-йилларда Томас Остин Австралияга 24 та инглиз қуёнларини кўпайтириш учун олиб келади. Аммо бу қуёнлар шунчалик ҳудудга мослашиб кетадики, 1920 йилда улар сони 10 млрд дан ошиб кетган. Бу ҳар 1 квадрат мил га 3000 қуён дегани эди. Улар барча сабзавотлар, меваларни ҳали пишмай туриб еб юборар, қишлоқ ҳўжалигиа миллионлаб доллар зарар келтирарди. 90 йилларга келиб ҳукумат қуёнларга тарқалишини олдини оладиган, махсус касалликлар билан улар сонини бир мунча тартибга солишган. ❇️Британ колонизаторлари Нилда тарқалган йирик олабуға балиғини, Африканинг энг йирик Виктория кўлида кўпайтиришни режалаштиради. Дарҳақиқат кўлга қуйиб юборилган балиқлар тез орада кўпайиб,балиқчилик саноатини ривожлантириб юборган. Аммо,балиқлар шунчалик кўпайиб кўлдаги барча экосистемага таъсир қилиб у ердаги бошқа 500 тур жониворлар, балиқлар қирилишига сабаб бўлган. ❇️Хитойда Мао пайтида "4 зараркунанда кампанияси" эълон қилиниган. Миллиардалаб каламушлар, чивин, пашша ва чумчуқлар аҳоли томонидан йўқ қилинган. Чумчуқлар ва каламушлар буғдой ҳосилини еб юборувчи асосий зараркунанда сифатида кўрилган. Оқибат эса мутлақо тескари бўлган. Чумчуқлар нафақат буғдой балки, бошқа зараркунанда-ҳашоротларни ҳам ейишарди.Оқибатда энди бу ҳашоротлар кўпайиб,ҳосил етилмай,камайиб кетишига олиб келинган.Ўша пайтлар бу очарчиликка ҳам сабаб бўлган.Кейинроқ бошқа давлатларда чумчуқлар яна келтириб Хитойда кўпайтириш йўлга қўйилган. ♻️Инсоният мана шу тарзда жониворларни ўзига бўйсиндирмоқчи бўлади, аммо табиат барибир ўз ишини қилади. 👉@kitoblog👈

1,130 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••4748495051•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384