TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват20,670Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 82 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 20 июл.

⚡️Гарчи инсон лаборатория жонивори бўлмасада кўпинча ўзини шундай тутади. Баъзан одамларни қафасга солишади ва ҳудди каламушлардек муносабатда бўлишади. Уларни манипуляция қилишиб, ўз хоҳишларига кўра қурбонлик қилдиришади. Aслида лаборатория каламушлари қафаслари ҳам кўпинча очиқ бўлади. Aгар каламуш чиқмаётган бўлса уни қўрқув, ҳавотиргина қафасда ушлаб турибди. Қафасда барчаси таниш ва одатий. Ташқарида, эркинликда у қандай яшашни билмайди. Бу ҳолат уни қўрқитади. У дарҳол қафасга қайтади, чунки қафасда ўзини яхши тутса ва кнопкани ўз вақтида босиб турса у ўзига керакли овқат, сувни олишини билади. Одамлар билан ҳам шундай; эркинликка эришиш катта маъсулиятни бўйинга олишдир. Катта ҳаётга қадам қўяркан одам ҳам мустақил ҳаётнинг қувончли ва хавфли томонларига ҳам эътибор бериши керак. Бунга ҳамма ҳам тайёр бўлавермайди. Эрик Берн 👉@kitoblog👈

1,090 views

Опубликован 20 июл.

📚Юваль Ной Харари-Homo Deus Юқорида иқтибос келтирилган китоб, сўраганлар учун. Epub форматда. 👉@kitoblog👈

1,400 views

Опубликован 20 июл.

​💬Гарчи биз янги Эбола ёки номаълум гриппнинг тўлқини дунёга тарқалиб, миллионлаб одамларнинг ўлимига олиб келишига амин бўлмасак ҳам, биз буни кутилмаган табиий офат деб ҳисобламаймиз. Биз буни кимнингдир кечириб бўлмас хатоси деймиз ва айбдорларни жазолашни талаб қиламиз. 2014 йил ёзининг охирида, бир неча даҳшатли ҳафта давомида Эбола глобал соғлиқни сақлаш тизимларидан устун келаётгандай туюлди, шошилинч текширув комиссиялари тузилди. 2014 йил 18 октябрда эълон қилинган дастлабки ҳисобот Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини ушбу касалликка қарши ўз вақтида муносабат билдирмаганлиги учун танқид қилди. ЖССТнинг Aфрика бўлимидаги эпидемиология хизмати коррупция ва касбий маҳорат йўқлигида айбланди. Сўнгра бутун халқаро ҳамжамият етарли даражада тезкор чораларни кўрмаганлиги учун танқид қилинди. Бундай танқид шуни билдирадики, инсоният юқумли касалликларнинг олдини олиш учун етарли билим ва воситаларга эга ва агар улар тарқалиб кетса, бу Худонинг қаҳридан эмас, балки одамларнинг салоҳиятсизлигидан келиб чиқади. 📚Homo Deus. Келажакнинг қисқача тарихи — Ювал Нуҳ Харари, 2014 👉@kitoblog👈

1,240 views

Опубликован 19 июл.

📚Ўқилган китобни ёдда сақлаш Кўпинча китобдан ўқилганларимиз бир неча кундаёқ дарҳол эсдан чиқиб қолади.Бу самарасиз мутолаадир. Ҳатто энг қизиқарли китобдан ҳам кўпинча асосий жойларини эслай олмаймиз. Бунга барҳам бериш учун Павел Палагин "Ҳосил йиғиш техника" сини амалга оширишни айтади. Деҳқон ҳам йилда бир неча марта ҳосил йиғиб олади,бўлмаса йил оҳиригача экинлари етиб бормай, чириб кетиши мумкин. Сиз ҳам бутун китобни оҳирида мазмунини чиқараман деб овора бўлманг ва ҳар бир бўлим "ҳосили" ни вақтида йиғиб олинг. ♻️Хосил йиғиш техникасининг уч босқичи 1⃣Тўхташ. Китобдаги блокни охиригача ўқиб чиқишингиз билан (бирор боб, бўлим,қисмни) ўқишни тўхтатиш, матнга қарамай, қисқа пауза қилиш керак. Бу бир сониядан камроқ вақтни олади. 2⃣ Моҳият. Расм, диаграмма, вазият ва шунга ўхшаш нарсалар шаклида ўқилган матннинг асосини тасаввур қилинг. Ҳаёлингизда янги маълумотларнинг асосий жиҳатлари ва улар юзага чиқарадиган мазмун пайдо бўлиши керак. Бизнинг узоқ муддатли хотирамиз бирон бир нарсани тасаввур орқали яхши эсда сақлаб қолади. Шунинг учун, агар сиз матннинг моҳиятини шу тарзда ҳосил қилишга муваффақ бўлсангиз, унда сиз уни яхшироқ ёдда сақлай оласиз. Ўртача, бунга 10 сония вақт кетади. 3⃣Aсосий қисмни сўзлаб бериш. Ўзингиз тасаввур қилган матннинг моҳиятини қисқа ва аниқ қилиб айтишга ҳаракат қилинг. Қанчалик қисқа бўлса, шунча яхши. Кўпинча мен буни ўзимга пичирлаб айтаман ва атрофда ҳеч ким бўлмаса, унда баланд овоз чиқариб бажаришга ҳаракат қиламан. Бу 10-30 сония давом этади. ✅Шундай қилиб, ҳар бир бўлимидан кейин ўқиш пайтида "ҳосил" ни йиғиш учун 20 дан 40 секундгача вақт керак бўлади, бу ўқишга сарфланган вақтни ҳам мазмунли, ҳам самарали қилади! 📝 Ҳа шундан кейин янада эсда қолиши ва оҳирида тақриз ёзишда кўмак бўлиши учун, шу қайтарганларингизни 3-4 гап бн ёзиб ҳам қўйинг. 👉@kitoblog👈

5,640 views

Опубликован 19 июл.

Баъзан атрофдаги воқеаларни кузатиб каналга постлар ёзишга ҳам ўйланиб қоламан.. Чунки шундоқ ҳам қалтис пайтлар, бу пайт каллага китоб кирармиди, аҳир. Аммо, ортиқча ваҳималар, стрессга тушмаслик учун ҳам ўзимни максимал ахборотдан чекладим ва каналда ҳам бу ҳақида ёзмадим. Умуман китоблар ҳақида ёзиб, кўпчиликни ваҳимадан бироз чалғитарман деб ҳам умид қиламан асли. Сизга ҳам маслаҳат, фойдали, ишончли тавсия берадиган расмий канлларни кузатинг. Аммо, шунчаки хайп қилувчи блогерлар, янгиликлар каналларидан чиқиб кетинг. Фақат мутаҳассисга қулоқ солишга ҳаракат қилинг. Бугун тезкор ўқиш техникаси ва келажак ҳақидаги бир китобдан постлар бўлади. Ўзингизни асранг! 👉@kitoblog👈

1,090 views

Опубликован 18 июл.

#қизиқарли_факт Юқоридаги видеода китоб ўқиш пайтида мияда содир бўладиган жараён кўрсатилган. Нейронлар янги боғланишларни яратадилар яъни синапсларни. Синапслар нейронларни боғлаб кишида янги ғоялар ва тасаввур шаклланишида катта рол ўйнайди. Мутолаанинг биологик фойдаси. 👉@kitoblog👈

1,600 views

Опубликован 18 июл.

​💬Яна Станислав Ежи Лец "Тартибга солинмаган фикрлари" ни ўқияпман. Жуда ажойиб, ўзига ҳос парадоксал фикрлар: ➖Бургут қафасидаги чумчуқ ўзини эркин деб ҳис қилади. ➖Меъёрни билмаган киши ўзини энг буюк деб билади. ➖Ўз-ўзингиз дарс олинг- ҳаёт сизга сабоқ беришини кутманг. ➖Ҳокимиятни хамелеон эгаллаганида, атрофдагилар ўз рангини ўзгартиради. ➖Фикр ҳеч қачон эркин бўлмайди. У инсоннинг тафаккур уфқлари билан чекланган. ➖Баъзи одамларнинг фикрлари шунчалик ҳаробки, ҳатто бошларига ҳам этиб бормайдилар. ➖Бирор кишининг вафот этганлиги унинг яшаганлигини ҳали исботламайди. 👉@kitoblog👈

1,400 views

Опубликован 18 июл.

📱 Aмерика Қўшма Штатларида бугунги кунда ўқувчиларнинг катта қисми электрон китобларни қоғоз китоблардан афзал кўришади. Aмазон Kindle каби ўқиш қурилмалари фойдаланувчилар ўқиётганда улар ҳақида маълумот тўплайдилар. Масалан, сизнинг Kindle қурилмангиз сиз китобнинг қайси қисмларини тезроқ ва қайси қисмлари секин ўқиётганингизни эслаб қолади; қайси саҳифада танаффус қилдингиз ва қайси жойда ўқишни тўхтатдингиз ва қайтиб ўқимадингиз. Aгар Kindle га юзни таниб олиш функцияси ва биометрик сенсорлар ўрнатилса унда дастур ҳар бир ўқиган жумлангиз сизнинг юрак уришингиз ва қон босимингизга қандай таъсир қилишини сезади. У сизни нима кулдириши, нима хафа қилганини ва нимадан ғазабланишингизни ҳам билиб олади. Яқинда сиз китобларни ўқиётганда аслида улар сизни ўқиётган бўлади. Сиз ўқиган нарсаларингиз тафсилотларини тезда унутишингиз мумкин, аммо Aмазон ҳеч қачон ҳеч нарсани унутмайди. Бу маълумотлар эса унга ўта аниқликда сизга мос китоблар ва хизматларни таклиф қилиш имконини беради. 📚Ю.Н.Ҳарари—Келажакнинг қисқа тарихи 👉@kitoblog👈

1,520 views

Опубликован 18 июл.

Кўп кузатиладиган ҳолат, шундай эмасми? 😅 👉@kitoblog👈

1,390 views

Опубликован 18 июл.

​💬Мутолаа парадокси: китоблар бизни реалликдан олиб қочиш орқали, реал ҳаётимизга мазмун беради.. Даниел Пеннак Д.Пеннак "Как роман" китоби орқали кўплаб одамлар, болаларни яна мутолаага қизиқтира олган ёзувчилардан. У китоб мутолааси камайишида болаларни ёки телевизорни айбламанг, дейди. Аксинча асарда у болаларда китобга меҳр ўйғотиш борасида кўплаб тавсияларни берган. 👉@kitoblog👈

1,350 views

Опубликован 17 июл.

​Confirmation bias деган тушунча бор. Бу одам ўз нуқтаи назари, фикри ва таҳминини тўғри деб ҳисоблаб уни тасдиқловчи маълумотларга кўпроқ ишонишидир. Дейлик, сиз капитализм коммунизмдан яхши, covid-19 аслида йўқ ҳасталик деб ўйлайсиз. Ва интернетдан шу фикрни тасдиқловчи маълумотлар излайсиз. Табиийки бундай маълумотлар бисёр. Аммо, уларнинг борлиги, кўплиги бу фикрлар буткул тўғрилигини ифодаламайди-ку. Аксинча, сиз ўз фикрингиз тўғри чиқиши учун унчалик мос эмас, нотўғри маълумотларни ҳам тўғри деб ҳисоблайверсиз. Чунки одам ноҳақ бўлишни умуман хоҳламайди. Бу когнитив хато. Аслида сиз бирон фикрга, таҳминга келсангиз айнан аксини қилишингиз керак. Шу таҳминингизни инкор қиладиган 10 та маълумот топинг. Агар шундан кейин ҳам фикрингиз ўзшармаса, демак фикрларингизда жон бўлиши мумкин. Энди сиз танганинг 2 тарафини кўргач, нисбатан ҳолис бўла оласиз. Агар фикрингиз ўзгарса демак дастлаб хулоса қилишда бироз шошгансиз. Ўз хатоингизни ўзингиз тўғирлаганингиз эса яхши холат. 👉@kitoblog👈

1,630 views

Опубликован 17 июл.

Дўзаҳ бу — бошқалар Жан Пол Сартрнинг "Чиқиш йўли йўқ" пъесасини тугатдим. Бу Сартрга ҳос эркинликни очиб беришга бўлган ўзига ҳос навбатдаги интилиш. Киши ўз қилган қилмишлари ва бошқаларнинг ўзи ҳақидаги фикрларини энди ўзгартира олмаслигини тушуниши бу — дўзаҳдир. Қисқача сюжет шундай: 3 киши вафот этиб дўзаҳга тушган.Аммо бу дўзаҳда улар ўйлагандек қийноқлар, жаллод ёки бошқа азоб-уқубат кўринмайди. Улар оддий меҳмонхонага жойлашгандек гўё. Улар турган хонада кўзгулар йўқ, зеро энди улар бир бирига кўзгу вазифасини бажаради. Ўзаро суҳбатда бир бирининг нега дўзаҳга тушгани ҳақида маълумотга эга бўлишади. Ва айни шу сўровлар, ўзини оқлашлар орқали асли дўзаҳ азобини тушуниб етади.Улар ўтган ҳаётида етарлича эркин бўлмагани сабаб асли кўплаб ёлғонлар,жинояталар содир этганини тушуниб етади. Аммо, буни яшириш, доим ўз хоҳишлари билан иш қилганини ҳас пўшлаш учун бу уччовлон бир бирини алдайверади. Камю "Ёлғон гапириш бу киши эркин эмаслиги белгиси" деганда нақадар ҳақ эди. Шу пъесда Сартнинг "дўзаҳ—бу бошқалар" афоризми учрайди. Бу орқали муаллиф асли ҳар бир инсон асли бошқлар учун азоб,уқубуат манбаи бўлиши мумкинлигини айтган. Асарда ҳам персонажлар бир бирини ўз ҳис туйғуларига, фикрларига ишонтиришга уринишади, аммо йўқ бошқа одам бизни ўзимиздек ҳис қилолмайди. Сиз нега бу вазиятда айни шундай йўл тутганингизни тушуна олмайди. Айни шу нарса бизни азобга солади, дейди Сартр. Бошқалар фикрини ўзгартира олмаслигимиз, лекин бунга тинмай уринишимиз ҳақиқий дўзаҳ асли. Киши вафот этгач, мавжудлик йўқолади.Энди фақат бошқа одамлар хотирасида яшашимиз мумкин. Бу хотирани эса ўлимдан сўнг ўзгартира олмаймиз. Ҳа асардаги дўзаҳ эшиги ҳам асли очиқ эди, аммо улар чиқиб кетолмайди. Улар энди ерда мавжуд эмас, фақат бир бири учунгина мавжуд. Шунинг учун энди бир бирини асли бошқача эканликларига ишонтириб ҳаловатга эришишга уриниб ўтишади, ҳолос. 👉@kitoblog👈

1,320 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••8081828384