TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват21,808Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 81 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 24 июл.

Платон ва Фрейд Платоннинг "Давлат" асарини деярли тугатдим. Оҳирги ўнинчи бўлим қолди. Аммо, тўққизинчи бўлимдаги бир боб мени қизиқтириб қўйди. Бу "Тушда ҳосил бўладиган истаклар" деб номланган. Шу бобни ўқиб, Фрейдга тегишли бўлган туш ҳақидаги назариялари ва болалар тарбиясининг уларга кейинчалик таъсири ҳақидаги ўхшаш фикрларни аслида Платон асрлар аввал ёзиб кетганини кўрдим. Бу бироз ҳайратга ҳам солди. Бу бобда Платон туш инсондаги уят ва фикрлаш қувватини ўчириб, унинг буткул барча ҳайвоний истакларини юзага чиқаришини айтади. Барча одамларда ёввойи, шафқатсиз хоҳишлар бўлишини, аммо одам ухламаётганида бундан ўзини виждон ва бошқа ҳолатлар орқали тийиб туришини айтади. Бу ҳолатлар ўша Фрейд айтган онгости истакларнинг, инстинктларнинг тушда юзага чиқишини эслатади. Шунингдек, Платон тиранлар, демократларнинг пайдо бўлиши, одамнинг болалиги ва ўша пайтда ота онаси билан муносабатига боғлиқлигини айтган. Мас, кўплаб истаклари, эркинлиги чекланган, отаси ҳасис бўлган болакай катта бўлгач демократик жамиятни афзал кўришини айтади. Чунки, демократия халқнинг бошқарувини билдириб, бола ёшлигида эришолмаган истакларини шу орқали ҳамма тенглигини таъминлаш орқали эришишга уринади. Демократияда фуқаролар эркин, ўз хоҳиши бўйича иш кўради,бу боланинг ёшликда бостирилган истакларини рўёбга чиқаришга ундайди. Ёки, болалигида ўта эркин, айтганини қилдириб ўрганган бола катта бўлиб, тиранга айланади, дейди Платон. Бундай бола ота онасини ҳам менсимай, ҳатто уларни уришгача боришини ва агар у ҳукуматга эга чиқса ўз истаклари йўлида ҳеч кимни аяб ўтирмаслигини айтади. Фрейд ҳам кишининг психологик шаклланишида асосий рол унинг болалигидаги тарбияси ва ҳиссиётларига боғлиқлигини айтган. Шунинг учун ҳам психоанализда у мижозларнинг болалиги, ўша пайтдаги хотираларини эслатиб кейин даъволашни йўлга қўйган. Фрейд одамларнинг психологик шаклланишини, Платон эса сиёсий, ижтимоий шаклланишини бевосита болалиги билан боғлашган. Қизиқ, жуда қизиқ. П.С: Ҳозирча шу, асарни тугатсам битта подкаст қилиш ниятим бор. 👉@kitoblog👈

1,280 views

Опубликован 23 июл.

🚀Мотивация ➖ Джоан Роулинг китоблар ёзиб миллиардер бўлган. ➖ Джефф Безос китоблар сотиб миллиардерга айланган. ➖ Уоррен Баффет эса китоблар ўқиб миллиардерга айланди.. 🏌Бу гапларни ўқиган чекка қишлоқдаги Тошмат эса мотивацияга тўлиб...яна кетмони кўтариб далага кетди.. Аввал рўзғорни эпласа, кейин китобларни ҳам ўқир.. 👉@kitoblog👈

9,840 views

Опубликован 23 июл.

​📚Данияликлар каби бахтли | Малин Рюдал "Ўз тақдирингизни танлаш ва унга жавоб бериш иҳтиёрига эга бўлиш гарчи ёқимли бўлсада, аммо бу мураккаб ва ҳатто азобли бўлиши мумкин. Эҳтимол, шу омил Скандинавия мамлакатларида ўз жонига қасд қилиш даражаси юқори бўлишига сабабдир? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра: Финляндияда ҳар 100 000 кишига ўз жонига қасд қилиш - 29; Швецияда - 18,7; Дания - 17,5; Литвада - 61,3; Россияда - 53.9; Кореяда - 39.9; Японияда - 36.2 ва Францияда - 24,3 нафарни ташкил этади. Энг кам миқдордаги ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари Қувайт (1,9) ва Эронда (0,3) қайд этилган, аммо бу мамлакатларда ҳаёт жуда осон эканлигига амин эмасман. Худди шундай ҳодиса AҚШда ҳам қайд этилган. Иқтисодчилар турли штатларда истиқомат қилувчи 2,3 миллион америкаликларнинг ўз ҳаётидан мамнун ёки йўқлигини ўрганишди ва натижани ўша штатдаги ўз жонига қасд қилишлар сони билан таққослашди. Юта "бахтли" штатларнинг биринчи поғонасида бўлиб, AҚШ штатлари орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича тўққизинчи, 2-ўриндаги "бахтли" штат Гавайи эса "ўз жонига қасд қилиш" ҳолатлари орасида бешинчи ўринни эгаллади. Мен битта фикр билдирган бўлардим. Гуллаб-яшнаган, позитив жамиятда яшаб, бахтга ўзтанлови билан эришиш имкониятига эга бўлиб туриб, аммо ҳаётини йўлга сола олмаган одамлар, шароит ва атрофдагиларни эмас, ўзларини айблашади. Aйбдорлик ҳисси эса одамларни суиқасдларга ундаса не ажаб." 👉@kitoblog👈

1,160 views

Опубликован 22 июл.

​​"Asaxiy Books" дан ажойиб янгилик! 🥳 Эндиликда дунё бўйлаб энг кўп сотилган асарларни Инглиз тилида харид қилиб ўқишингиз мумкин.🤩 Китоблар рўйхати: https://asaxiy.uz/product/knigi/ing 1. Moyes Jojo: Me Before You - 70 000 сўм 2. Phil Knight: Shoe Dog:…

1,070 views

Опубликован 22 июл.

​​"Asaxiy Books" дан ажойиб янгилик!🥳 Эндиликда дунё бўйлаб энг кўп сотилган асарларни Инглиз тилида харид қилиб ўқишингиз мумкин.🤩 Китоблар рўйхати: https://asaxiy.uz/product/knigi/ing 1. Moyes Jojo: Me Before You - 70 000 сўм 2.Phil Knight: Shoe Dog: A Memoir by the Creator of Nike - 65 000 сўм 3. Robert T. Kiyosaki: Rich Dad Poor Dad - 45 000 сўм 4.Chicken Soup for the Soul: Grieving and Recovery: 101 Inspirational and Comforting Stories - 60 000 сўм 5.Stephen R. Covey: The 7 Habits of Highly Effective People - 65 000 сўм 6.John Green: The Fault In Our Stars - 50 000 сўм 7.Napoleon Hill: Think and Grow Rich - 50 000 сўм 8. Antoine de Saint Exupery: The Little Prince - 30 000 сўм 9.Markus Zusak: The Book Thief - 70 000 сўм 10.J. K. Rowling: Harry Potter and the Sorcerer's Stone - 60 000 сўм 11. J. K. Rowling: Harry Potter and the Chamber of Secrets - 55 000 сўм 12. Марио Пьюзо: The Godfather - 60 000 сўм Буюртма бериш учун: https://asaxiy.uz/product/knigi/ing 📲Тел: +998 71 200 01 06 📧Телеграм: @asaxiybook www.asaxiy.uz - Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига етказиб берилади.🚚✅ Расмий саҳифаларимиз Instagram| Facebook|Telegram

547 views

Опубликован 22 июл.

​📚Пауло Коэльо - «Алиф»(превью) Пауло Коэльонинг «Алиф» асарини ўқишни бошладим. Дастлаки бир неча бобини ўқиб баъзи фикрларни билдиргим келди. Бу асар ҳаммага “Алкимёгар” асари билан таниш П.Коэльонинг автобиографик асари. 2011 йилда ёзилган экан. Ўша пайт ёзувчи муайян бир ёшга етган , оиласи, мухлислари ва етарлича обрўси бор. Аммо шунда ҳам руҳи таскин топмаган. Ички зиддиятларга жавоб топиш, руҳий ҳаловатга эришиш мақсадида саёҳатга отланади.. Бунда унга ғойибона устози Ж. ёрдамлашади. *** ✏️Бир одам чуқурга тушиб кетади. Чиқа олмай ёрдам сўрай бошлайди. Ўтиб кетаётган руҳоний уни дуо қилиб яна йўлида давом этади. Бироз ўтиб бир доктор чуқур ёнидан ўтади. Одам ундан ёрдам сўрайди, шифокор унинг жароҳатларига дори ёзиб беради ва дорихонадан олишни айтиб, ўзи кетади. Ниҳоят бир нотаниш одам кўринади. Асир ундан ҳам ёрдам сўрайди ва нотаниш одам уни ёнига чуқурга тушиб олади. Шунда асир: “Нима қилиб қўйдинг, энди иккимиз ҳам чиқа олмаймиз-ку” дейди. Нотаниш эса: “Мен шу атрофда яшайман чуқурдан қандай чиқишни биламан” дебди. Коэльо ҳам унга ҳаётда шундай нотаниш кераклигини айтади. Ундаги саволларга, руҳий интилишларига жавоб бера оладиган одам..Негадир шу ўринда Шамс Табризий ва Румий эсимга келади. Уларнинг учрашуви ҳам ўз ҳаётларида катта ўзгариш ясаган. Тасаввуф тарихига ўзгачалик баҳш этган. Қизиқ улардан қай бири чуқурда эди-ю, қай бири ёрдамга келган.. Нима деб ўйлайсиз? Ёки умри оҳирида дарбадарликда вафот этган Толстой.. У ҳам ўз қалбига шундай таскин берадиган ҳамроҳни,ҳаловатни топа олмай ўлиб кеттимикан? 👉@kitoblog👈

551 views

Опубликован 22 июл.

🧩Салбий атмосферадан қандай қутулиш керак? Салбий, негатив ҳолатлар бизнинг ҳаётга бўлган қарашимизга таъсир кўрсатади. Бу ҳолатлар бизда депрессия, асаб бузилиши ва бошқалардан ажралиб қолиш каби оқибатларни олиб келади. Айниқса бугунги ҳар хил вазиятли кундарда позитивликни сақлаб қолиш — ўта актуал. Якунда эса биз йўқ жойдан неврозлар ва психозларга чалинишимиз мумкин. Aтрофдаги салбий одамлар ва вазиятларга тушмаслик учун қуйидагилар билан яқин бўлмасликка ҳаракат қилинг: 1. Доимий пессимистлар. 2. Ўзини доимо жабрдийда кўрсатувчи, раҳм келтирувчилар. 3. Ҳар доим ВAҚТИ ЙЎҚ одамлар. 4. Ҳадеб нимадандир арз қилувчилар, танқидчилар. 5. Ғийбатчилар. 6. Сизга паст баҳо бериб, камситувчилар. 7. Хасадгўйлар. Бундай одамлардан узоқроқ юрсангиз ҳаётингиз аксинча кўпроқ позитив ўзгаришларга бой бўлади.😊 👉@kitoblog👈

1,320 views

Опубликован 22 июл.

​🙇🏻‍♂Галилео Галилей ўзининг никоҳ кечасини ҳам китоб ўқиш билан ўтказган экан. Тонг отганини пайқаб, у ётоқхонага киради, аммо шу заҳотиёқ у ердан чиқиб, хизматкордан сўрабди: "Менинг ётоғимда ким ётибди?" - Хотинингиз, жаноб, - деб жавоб берибди хизматкор. Галилей мутолаага шунчалик берилиб кетганидан уйланганини ҳам буткул унутган экан.😅 П.С: сиз китобга бунчалик берилиб кетманг, яқинлар ҳолидан ҳам ҳабар олиб туринг🙂 👉@kitoblog👈

1,420 views

Опубликован 21 июл.

⬇️Вертикал ўқиш техникаси⬆️ #тезкор_ўқиш_техникаси Мутолаада одатдагидек кўзни чапдан ўнгга қараб ҳаракатланишни ишлатмасдан, матнни юқоридан пастга(вертикал) ўқишга урининг. Вертикал кўз ҳаракати билан матнларни ўқишни ўрганиш учун дастлаб оддий матнлардан фойдаланинг. Масалан, турли газета ва журналлардаги тор колонкаларнини, кейин шеърларни ўқишга ҳаракат қилинг. Электрон тарзда,телефон ё Kindle да ўқишда ҳам бу усул қўл келади. Каналдаги хабарларни ҳам шу тарзда ўқиб кўриш мумкин.Бу усулда ўқиш тезлиги эса яхшигина ошади. Кейинчалик - кенгроқ матнларга, катта китобларга ўтишингиз мумкин. ❓Уриниб кўрдингизми,осон эканми? 👉@kitoblog👈

1,100 views

Опубликован 21 июл.

Бизда китобхонлар орасида Ремарк анчайин кўпчиликка ёқадиган ёзувчи. Аслида, унинг мухлислари асли нафақат бизда, жаҳонда ҳам кўп. Бундан 5-6 йиллар олдин Ремарк менинг ҳам севимли ёзувчиларимдан эди. "Қарзга берилган ҳаёт", "Қора обелиск", "Ғалаба аркаси" каби бир неча асарлари яхши таасурот қолдирган. Аммо, бугун уни ўртамиёна ёзувчилардан деб ҳисоблайман. У инсонлар ҳиссиёти, муносабатларини яхши ёритиб берувчи муаллиф. Ва бу ҳиссиёт айнан ўзига одамларни жалб этса не ажаб. Аммо, бу ички кечинмалар Достоевский ёки Толстой даражасида чуқур эмас албатта. Балки шунинг учун Ремарк асарларига тушуниш, таъсирланиш осондир. Кеча "Книж Чел" лойиҳасининг ёзувчи ва адабиётшунос А. Генис билан интервьюсини кўрдим. У ҳам Ремарк каби ёзувчиларни ўқувчи нега яхши кўришига тўҳталди: "Ремарк асарлари қаҳрамонларида ўзига ҳос руҳ, характер бор. Гарчи улар урушда, қийин аҳволда бўлсада улардаги куч-ирода сизни ҳудди асар қаҳрамонлари билан бирга бўлишга ундайди. Уларнинг ҳамжиҳатлигидан, ўзига ҳос инсониятга ишонч пайдо бўладт. Шу оптимизм одамларни бундай асарларга қизиқтиради." Қуйида интервью линки: http://youtu.be/lBrf91yyAOI ➖Ёзувчилар, рус адабиёти, жаҳондаги адабий трендлар, постмодернизм ва замонавий романлар борасида қимматли фикрлар бор. Кўринг ачинмайсиз. 👉@kitoblog👈

1,180 views

Опубликован 21 июл.

​Муҳими билимнинг миқдори эмас, балки унинг сифати. Сиз кўп нарсани билишингиз мумкин, аммо энг зарурини билмаслигингиз мумкин. Лео Толстой — "Ҳаёт йўли" 👉@kitoblog👈

1,300 views

Опубликован 20 июл.

​БAA Марсга ўз зондини учирган биринчи давлат бўлди. Япониянинг Танегашима космодромидан "Аль-Амаль(Умид) " деб номланган зонд учирилди. У келгуси йилда, аниқроғи, БАА давлатининг 50 йиллик юбилейида манзилга етиши керак. Бошқа кутилмаган янгилик эса: араб мамлакати ракетаси парвозини 33 ёшли аёл киши Сора ал-Aмири бошқариб борган 👉@kitoblog👈

1,040 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••798081828384