TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват34,170Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 22 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 18 окт.

🟦🟦🟦🟦 Инсон меҳнатини муносиб қадрлаш — адолатли жамият тараққиётининг пойдевори Инсон учун ўз меҳнати, фидойилиги ортидан эришган ҳурмат, эътибор ва эътирофдан азизроқ неъмат йўқ. Бу борада меҳнаткашларнинг ҳақиқий таянчи ҳисобланган касаба уюшмалари фаолияти бугун тамомила янгича аҳамият касб этмоқда. Буни Президентимизнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан ўтказган учрашуви мисолида яққол кўриш мумкин. Албатта, ушбу мулоқот мамлакатимизда инсон меҳнатини улуғлаш, унинг ҳақ-ҳуқуқини таъминлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлгани билан аҳамиятлидир. Эътироф этиш керакки, сўнгги саккиз йилда амалга оширилган ислоҳотлар меҳнат соҳасида ҳам туб бурилиш ясади. 130 миллиард доллар инвестиция жалб этилди, минглаб янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди, миллионлаб иш ўринлари яратилди. Натижада фуқароларнинг турмуш даражаси ошиб, жон бошига даромад 3,5 минг долларга етди. Қолаверса, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида муҳим қонунлар қабул қилинди. Янгиланган Конституция, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ва “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунлар меҳнат муносабатларида адолат ва кафолатни таъминлайдиган мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворни яратди. Учрашувда таъкидлаганидек, кейинги йилларда 500 мингга яқин ходимнинг қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, уларнинг фойдасига 267 миллиард сўм ундириб берилгани, 13 минг нафар ноҳақ бўшатилган ходим ишга тиклангани мамлакатимизда ижтимоий адолат таъминланаётганидан далолатдир. Айниқса, хотин-қизларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг иқтисодий фаоллигини оширишда касаба уюшмалари фаолияти жонланди. Масалан, 4,5 миллиондан зиёд эҳтиёжманд хотин-қизга “Аёллар дафтари” орқали амалий ёрдам кўрсатилди. Йиғилишда Президентимиз илгари сурган “Касаба уюшмалари – аёллар манфаати йўлида” ташаббуси эса тизимни нафақат моддий кўмак, балки жамиятда аёлнинг нуфузини ошириш, унинг меҳнат бозоридаги тенг имкониятларини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Эндиликда меҳнат жамоаларида гендер тенгликни таъминлаш, иш жойларида қулай муҳит яратиш, хотин-қизларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини ошириш бўйича янги стратегиялар ишлаб чиқилади. Бу борада касаба уюшмалари нафақат ҳимоячи, балки ижтимоий тараққиётнинг фаол иштирокчисига айланади. Федерация тузилмалари энди фақат шикоятни эшитадиган эмас, балки ечим таклиф этадиган, ташаббус кўрсатадиган, давлат ва жамият ўртасида мувозанат яратадиган куч сифатида фаолиятини янада кучайтиради. Аслида, касаба уюшмаси — бу фақат ходимнинг иш жойидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тузилма эмас. У — инсон қадрини меҳнат орқали юксалтиришга хизмат қилувчи ижтимоий адолат модели, жамоавий масъулият ва ҳамжиҳатлик мактабидир. Албатта, партиямиз бу борадаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни ўзининг муҳим вазифаларидан бири, деб билади. Шу боис, Сайловолди дастуримизда ҳам меҳнат соҳасида адолатли муносабатни таъминлаш, инсон меҳнатига муносиб баҳо бериш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни устувор йўналиш сифатида белгилаб олганмиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

2,870 views

Опубликован 17 окт.

🟦🟦🟦🟦 ЎЗБЕКИСТОН ОСМОНИДА ЯНГИ ТАРАҚҚИЁТ ДАВРИ БОШЛАНАДИ Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон манфаатларини таъминлаш ва миллий тараққиётимизни янги босқичга олиб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бу, айниқса, пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидаги йирик инфратузилма лойиҳалари мисолида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Давлатимиз раҳбари ҳудудда бўлиб, йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши жараёни билан танишди. Аввало, Янги Тошкент халқаро аэропорти мамлакатимиз учун стратегик аҳамиятга эга бўлган улкан лойиҳа эканини қайд этиш жоиз. Президентимиз ташаббуси билан бошланган ушбу иншоот юртимизнинг иқтисодий, логистик ва сайёҳлик салоҳиятини бир неча баробарга оширади. Сўнгги саккиз йилликда мамлакатимизга ташриф буюраётган хорижликлар сони 3 миллион нафардан 10 миллион нафарга ошди. Бу кўрсаткич 2030 йилга бориб 15 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Шунга мувофиқ, транспорт инфратузилмасининг барча йўналишлари мутаносиб ривожлантирилмоқда. Айниқса, авиация соҳасида янги тизимни шакллантириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари Янги Тошкент аэропортига тамал тоши қўйилиши маросимида транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш давлатимизнинг яқин истиқболдаги бош мақсадларидан бири эканини таъкидлади. Жумладан, келгуси беш йилда авиапаркдаги ҳаво кемалари 180 тага, йўналишлар 230 тага, маҳаллий ва халқаро авиақатновлар сони эса йилига 200 мингга етказилиши айтилди. Аэропорт инфратузилмасини хусусий шериклик асосида ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ҳам изчил давом эттирилиши белгиланди. – Ушбу ислоҳотларимизнинг пировард натижасида Ўзбекистонни Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолни боғловчи йирик авиация хабига айлантиришни мақсад қилганмиз, – деди Президент. Мега-лойиҳани рўёбга чиқаришга илғор халқаро тажриба, нуфузли хорижий компаниялар ҳам жалб қилингани эътиборга молик. Хусусан, Саудия Арабистонининг “Vision Invest”, Япониянинг “Sojitz” ва Жанубий Кореянинг “Incheon” компаниялари иштирокидаги халқаро консорциум билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Биринчи босқичда 2,5 миллиард доллар эвазига аэровокзал ҳамда аэродром қурилади. Терминаллар орқали йилига 20 миллион нафар йўловчи ва 129 минг тонна юк ўтказиш, соатига 30 та учиш-қўниш операцияларини бажариш, 14 та телескопик траплардан фойдаланиш ҳамда бир вақтнинг ўзида 62 та ҳаво кемасини сақлаш имконияти яратилади. Янги аэропорт фойдаланишга топширилиши билан мамлакатимизнинг транзит салоҳияти кескин ошади. Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёнинг, балки бутун Евро-Осиё минтақасининг йирик транспорт хаби сифатида шаклланади. Бу, ўз навбатида, экспорт имкониятларини кенгайтиради, туристик оқимни кўпайишига хизмат қилади. Бундан ташқари, фуқароларнинг турмуш даражаси ва иш билан таъминлаш имкониятлари яхшиланади. Янги меҳмонхоналар, хизмат кўрсатиш марказлари, савдо ва логистика инфратузилмаси ривожланади. Яна бир муҳим жиҳати, бу лойиҳа “яшил” стандарт тамойилларига жавоб берадиган минтақадаги биринчи аэропорт бўлади. Терминалларда 46 минг квадрат метрлик “Duty free” зонаси ташкил этилади. Энг асосийси, янги аэропорт иқтисодий жиҳатдан ҳам давлат учун жозибадор бўлиб, бу лойиҳа мамлакатимизга 27 миллиард доллардан ортиқ даромад келтиради. Мамлакатимиздаги ҳар бир янгиланиш марказида инсон манфаати туришини алоҳида таъкидлаймиз. Зеро, барпо этилаётган йирик лойиҳалар – янги имкониятлар, янги иш ўринлари, янги ҳаёт сифати демакдир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

3,080 views

Опубликован 14 окт.

🟦🟦🟦🟦 ҲАМЖИҲАТЛИК НАФАСИ Маҳалла институтини халқнинг ҳақиқий таянч нуқтасига айлантириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Президентимиз раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ушбу тизимни янги босқичга олиб чиқиш борасида навбатдаги ташаббуслар илгари сурилди. БАТАФСИЛ Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

2,360 views

Опубликован 14 окт.

Робахон МАҲМУДОВА АДОЛАТ — ЖАМИЯТНИНГ БОШ МЕЗОНИ Президентимиз ушбу нуфузли анжумандаги нутқида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва умумий барқарорликни таъминлашга қаратилган бир қатор аниқ, амалий ташаббусларни илгари сурди. «Халқ сўзи» газетасининг 2025 йил 14 октябрь, 211-сонида ⚖️Расмий саҳифаларимиз

1,510 views

Опубликован 14 окт.

🏢Бугун Қонунчилик палатасида рецепт билан бериладиган дори воситалари ноқонуний айланмаси учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. ⚖️ Бу қонун лойиҳаси “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ташаббуси асосида ишлаб чиқилди. Зеро, аҳолининг соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва дори воситалари муомаласида тартиб-интизомни кучайтириш — партиямиз Сайловолди платформасида устувор вазифа сифатида белгиланган эди. 🔗 Сўнгги йилларда айрим дорихоналарда рецептсиз дори сотилиши ҳолатлари соғлиқни сақлаш тизимида жиддий хавф туғдираётгани маълум. Шу боис, ушбу ташаббус дори воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган. 💬Фикримизча, бу қонун лойиҳаси фақат жазо чораси эмас, балки аҳолининг соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилувчи муҳим профилактик механизмдир. ✅Қонун қабул қилиниши натижасида: ✅ дори воситалари айланмасида шаффофлик ва қонунийлик таъминланади; ✅ соҳа иштирокчилари масъулияти ошади; ✅ аҳолининг соғлиғи янада ишончли ҳимоя этилади. 🔴 “Адолат” фракцияси соғлом жамият, соғлом авлод учун хизмат қиладиган ҳар бир ташаббусда фаол бўлишни давом эттиради. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

4,980 views

Опубликован 13 окт.

Дори воситаларини реализация қилиш талабларига қатъий риоя этилади 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган рецепт билан бериладиган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди. 🔴БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз

645 views

Опубликован 13 окт.

🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

475 views

Опубликован 10 окт.

🟦🟦🟦🟦 АДОЛАТЛИ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛИДА ЯНГИ БОСҚИЧ Дунёни қамраб олган бугунги мураккаб тарихий жараёнлар минтақамиз давлатлари олдига сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш вазифасини қўймоқда. Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммитда ҳам айнан шу мақсадлар кун тартибидан ўрин олди. Президентимиз ушбу нуфузли анжумандаги нутқида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва умумий барқарорликни таъминлашга қаратилган бир қатор аниқ, амалий ташаббусларни илгари сурди. Хусусан, “Марказий Осиё – Россия агроэкспресси” лойиҳасини ишга тушириш таклифи минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ҳозирда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг катта қисми асосан МДҲ давлатларига экспорт қилинади. Аммо логистикадаги узоқ йўллар, чегарадаги бюрократик тўсиқлар ва транспорт харажатларининг юқорилиги натижасида тадбиркорлар маҳсулот етказиб бериш жараёнида кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Агроэкспресс лойиҳаси — бу темир йўл ва автомобиль қатновини уйғунлаштирган, тезкор, махсус логистика йўлакларини яратиш ғоясини назарда тутади. Бунинг натижасида экспортчилар учун вақт ва харажатлар сезиларли қисқаради, маҳсулот сифатини йўқотмай, тез етказиб бериш имконияти яратилади. Қолаверса, минтақада озиқ-овқат хавфсизлиги ва экспорт салоҳияти ошади. Бу ташаббус нафақат экспортчилар, балки қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаётган минглаб деҳқон ва ишлаб чиқарувчилар учун янги бозор эшикларини очади. Бу орқали мамлакатимиз иқтисодиётида ҳам қўшимча қиймат занжири яратилади, қишлоқ жойларида янги иш ўринлари пайдо бўлади. Бундан ташқари, Президентимиз Бухорода Саноат инжиниринг хабини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Бу, минтақа давлатларининг илғор муҳандислик тажрибаси, саноат ечимлари ва инновацион ишланмаларини бир нуқтада жамлайдиган марказ ишга тушади, деганидир. Яъни, бундай хаб минтақада саноат соҳасидаги кооперацияни кучайтиради, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни локаллаштириш имконини беради. Шунингдек, ёш муҳандислар ва мутахассислар учун амалий тажриба мактаби вазифасини бажаради. Қолаверса, Бухоро шаҳрининг геостратегик жойлашуви ва сўнгги йиллардаги инфратузилмавий ривожланиши ҳам бу ташаббусни амалга ошириш учун қулай шароит яратади. Бу хаб фақат Ўзбекистон эмас, балки Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳам индустриал инновация маркази бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Дарҳақиқат, дунё янги синовларни бошдан кечирмоқда: экологик инқирозлар, ресурслар тақчиллиги, миграция жараёнлари, хавфсизлик таҳдидлари... Бундай вазиятда бирлашиш, тажриба алмашиш, ҳамкорликни чуқурлаштириш — адолатли ва барқарор келажак сари ишончли қадамдир. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида айни шу ҳақиқатни чуқур таҳлил қилди. Барча ташаббуслар иқтисодий интеграция адолатли тақсимот билан уйғунлашгандагина ижобий натижа беради, деган ҳаётий ҳақиқат устига қурилгани эътиборга молик. Демак, олдинда бизни янги масъулиятли давр кутяпти. Ушбу йўлда “Адолат” СДП ўз номи ва ғояларига содиқ ҳолда, адолатни жамиятнинг бош мезони сифатида қарор топтириш йўлидан қатъият билан ҳаракат қилади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

2,080 views

Опубликован 9 окт.

🔘📺📺 #Ўзбекистон24 🔴«Туркий давлатлар ташкилотининг бу йилги саммити “Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик” шиори остида ўтгани бежиз эмас. Чунки, тараққиётнинг асоси тинчликдир. Ҳеч бир иқтисодий, сиёсий ёки технологик ютуқ барқарор тинчликсиз керакли қийматга эга бўлмайди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистоннинг бу борадаги позициясини аниқ ифодалаб берди: Туркий дунё – барқарорлик, ишонч ва ўзаро англашув ҳудуди бўлиши керак», – Робахон Махмудова, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси раҳбари. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

5,060 views

Опубликован 8 окт.

#Халқ_сўзи_газетаси #Муносабат 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудованинг "ТУРКИЙ ҲАМЖИҲАТЛИК — ТИНЧЛИК, ТАРАҚҚИЁТ ВА АДОЛАТ ЙЎЛИДАГИ БИРЛАШУВ" сарлавҳали мақоласи "Халқ сўзи" газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди. 📰 Батафсил бу ерда ўқинг ⚖️Расмий саҳифаларимиз

3,370 views

Опубликован 7 окт.

🟦🟦🟦🟦 Туркий ҳамжиҳатлик – тинчлик, тараққиёт ва адолат йўлидаги бирлашув Бугунги мураккаб сиёсий жараёнлар даврида Туркий давлатлар ташкилоти фаолияти тобора глобал аҳамият касб этиб бормоқда. Бу қардош Озарбайжоннинг Габала шаҳрида ўтган навбатдаги саммитида яна бир бор кўзга ташланди. Президентимизнинг ушбу нуфузли анжумандаги чиқиши нафақат Туркий дунё, балки бутун минтақа ва инсоният учун муҳим ғоя ва ташаббусларга бой бўлди. 👉БАТАФСИЛ Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

4,310 views

Опубликован 7 окт.

🏢Бугунги ялпи мажлисда “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқилиб, Сенатга юборилди. ➡️Бу ҳужжат жамиятда осойишталик ва фуқароларнинг соғлом муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлаш борасидаги муҳим ҳуқуқий қадам ҳисобланади. 🕰 Энг муҳими — фуқароларнинг тинч дам олиши кафолатланадиган вақтлар узайтирилди, қурилиш ва таъмирлаш ишларига аниқ вақт доираси белгиланди, нормани мунтазам бузувчи объектларга нисбатан қатъий чоралар кўриш механизми киритилди. ❗️ Шу билан бирга, шовқин натижасида етказилган зарарни қоплаш ва меҳнат шароитидаги шовқин учун оширилган ҳақ тўлаш нормалари аниқ белгилаб берилди. Бу — инсон ҳуқуқларини амалда ҳимоя қилишга қаратилган муҳим қадамдир. ⚖️ “Адолат” СДП фракцияси мазкур қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Биз учун фуқароларнинг осойишталиги, саломатлиги ва дам олиш ҳуқуқи — шунчаки шиор эмас, балки амалда таъминланиши лозим бўлган устувор вазифадир. 🔴Партия фуқаролар манфаатларини ифода этувчи, ҳаёт сифатига бевосита таъсир кўрсатадиган шундай қонунларнинг қабул қилинишида фаол иштирок этишни давом эттиради. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

3,430 views
12•••5•••10•••15•••202122232425•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384