TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 21 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 31 окт.
🔴Қарши туманидаги ўрганишларимиз давомида "Турди Муаззам сервис" номли кичик, аммо ғоят инновацион корхона фаолияти бизда жуда катта таассурот қолдирди. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, очиғи, кўпчиликни ҳайратда қолдириши аниқ. Корхона раҳбари Азиз Йўлдошев бизга ўзлари ишлаб чиқараётган "ақлли" иситиш қозонларини кўрсатди. Куз-қиш мавсуми яқинлашаётган бир пайтда бундай маҳсулотлар аҳолимиз ва ижтимоий объектларни мавсумга тайёрлаш учун жуда муҳим ва самарали ечимдир. Тасаввур қилинг, сиз уйингиздаги ёки идорадаги иссиқликни тўлиқ телефон орқали бошқарасиз! Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, хона ҳароратини, ёқилғи сарфини назорат қила оласиз. Бу технология нафақат жуда қулай, балки ёқилғини тежаши ва экологияга зарарсизлиги билан ҳам ғоят аҳамиятлидир. Айниқса, ушбу корхонанинг ўзида 30 нафарга яқин маҳаллий йигит-қизлар – малакали муҳандислар, электроника мутахассислари, пайвандчилар доимий иш билан банд экани бизни янада кўпроқ қувонтирди. Энг муҳими, Қаршида ишлаб чиқарилган бу маҳсулотлар бугун нафақат ўзимизнинг бозорда, балки Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам экспорт қилинаётган экан! Бу – оддий бир туманда ҳам замон билан ҳамнафас бўлиб, инновацион, экспортбоп маҳсулот яратиш мумкинлигига ёрқин мисол. Албатта, Азизбек билан суҳбатлашиб, фаолиятни янада кенгайтириш, янги иш ўринларини кўпайтириш бўйича фикр алмашдик. Мамлакатимизда мана шундай ташаббускор, ижодкор тадбиркорлар сафи кенгаяверсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 31 окт.
🚫🟦🟦🟦 Қашқадарёдаги ўрганишларимиз давомида Қарши шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиника фаолияти билан танишдик. 53 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатадиган ушбу маскандаги иккита муҳим жиҳат эътиборимизни тортди. Биринчидан, бу ерда "Д-МЕД" ягона электрон тизими тўлиқ ишга туширилиб, муассаса "рақамли поликлиника" тамойили асосида ишлаётгани. Бунинг амалий натижаси шундаки, рўйхатхона олдидаги узундан-узоқ навбатлар ва қоғозбозликка барҳам берилган. Одамлар энди уйидан туриб онлайн ёки поликлиникадаги "инфокиоск" орқали шифокор қабулига аниқ вақтни белгилаб келиши мумкин. Шу ерда фарзандини эмлашга олиб келган юртдошимиз Ситора Содиқованинг фикри буни яққол тасдиқлайди: "Авваллари шифокор қабулига кириш учун анча вақт кутардик. Ҳозир эса электрон навбат орқали аниқ вақтга ёзилиб, сарсон бўлмай келяпмиз. Бу биз учун жуда катта қулайлик". Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асл мақсади ҳам шу – одамларга қулайлик яратиш, сифатли тиббий хизматни таъминлаш ва халқ розилигига эришиш. Иккинчи муҳим жиҳат – муассасанинг "яшил" поликлиникага айлантирилгани. Бу, айниқса, куз-қиш мавсумида унинг узлуксиз ишлашини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Поликлиника том қисмига 10 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, бу панеллар муассасанинг умумий энергия эҳтиёжининг 60-65 фоизини қоплайди. Бу нафақат харажатларни тежайди, балки қишда бинони иссиқ сақлаш ва мураккаб тиббий асбоб-ускуналарнинг барқарор ишлашини ҳам кафолатлайди. Албатта, муассасанинг лаборатория, эмлаш хоналари ва кундузги стационар бўлимларини ҳам кўздан кечирдик. Ходимлар ва аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб, хизмат сифатини янада ошириш бўйича ўз тавсияларимизни бердик, уларнинг таклифларини тингладик. Ҳудудлардаги ўрганишларимизнинг асосий мақсади ҳам шу: аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш орқали ишларнинг натижадорлигини янада ошириш чораларини топиш. Ўйлаймизки, бу борадаги ишларимиз, албатта, ўз самарасини беради. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 31 окт.
🔴 Ишчи гуруҳимиз билан Қашқадарё вилоятидаги ўрганишларимизни Қарши шаҳрининг “Рогузар” маҳалласидан бошладик. Очиғини айтсам, бу ердаги тажриба, одамларнинг кайфияти менда жуда катта таассурот қолдирди. “Рогузар” – ҳақиқий ҳамжиҳатлик ва ташаббускорлик масканига айланибди. Маҳалла раиси Дилноза Файзиева билан суҳбатлашдик. Унинг айтишича, “еттилик” бирдамликда ишлагани учун йил бошидан бери маҳаллада бирорта ҳам жиноят ёки оилавий ажрим қайд этилмабди! Энг қувонарлиси, ўтган йили мактаб битирувчиларининг 80 фоизи олий ўқув юртларига кирибди. Бу, албатта, муҳим натижа! Бу ерда одамлар меҳнат қилиб, ташаббус кўрсатиб, ўз ҳаётини яхшилашга интилаётгани яққол кўриниб турибди. Тасаввур қилинг, маҳаллада 70 га яқин тадбиркор, 28 та оилавий бизнес (тикувчилик, қандолатчилик ва касаначилик) фаолият юритяпти. Маҳалла марказида яратилган шароитлар, айниқса, ёшлар учун очилган ўқув маркази жуда эътиборли. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 38 нафар фарзанди бу ерда инглиз тили, рус тили, математика каби муҳим фанларни бепул ўрганаётгани – бу келажакка қўйилган энг тўғри сармоядир. Айниқса, Сабина Сағдиева исмли қизнинг ҳикояси барчамизни тўлқинлантирди. Ота-онасидан эрта айрилган бўлса-да, давлатимиз ғамхўрлигини ҳис қилиб, бу йил тиббиёт олийгоҳига ўқишга кирибди. “Мақсадим – моҳир шифокор бўлиб, халқимга хизмат қилиш,” дейди у. Бундай мақсади аниқ, интилувчан ёшларни кўриб фахрландим. Сабинага ўқишларида муваффақият тилаб, кичик бир совға топширдик. Албатта, аҳолини қийнаётган бошқа муаммоларни ҳам эшитдик, ўргандик, уларнинг ечими бўйича ҳудуддаги масъуллар билан амалий ёрдам беришга келишдик. “Рогузар” тажрибаси шуни кўрсатадики, қаерда ҳамжиҳатлик ва аниқ мақсад бўлса, ўша ерда ривожланиш бўлади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 31 окт.
🗺Партиямиз фаолларидан иборат ишчи гуруҳимиз билан паҳлавонлар юрти Қашқадарё заминига етиб келдик. Сафаримизнинг асосий мақсади – одамлар билан юзма-юз мулоқот қилиш, мамлакатимиздаги ислоҳотлар аҳоли турмушида қандай ижобий акс этаётганини бевосита кўриш ва ўрганишдир. 🔴 Шу билан бирга, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, янги иш ўринлари яратиш каби муҳим масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратишни мақсад қилганмиз. Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида Қашқадарё тажрибаси, бу ердаги аҳолининг фикр ва таклифлари биз учун жуда қадрли. Умид қиламизки, сафаримиз самарали бўлади. Кун тартибимиз тиғиз бўлса-да, тафсилотларни улашиб боришга ҳаракат қиламиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 30 окт.
🟦🟦🟦🟦 Маърифат ва маданият уйғунлиги – жаҳон тараққиётининг маънавий пойдевори Бугун кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд ҳар доимгидан гавжум. Жаҳон дипломатияси марказларидан бирига айланиб бораётган шаҳримиз бу гал БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти — UNESCO сессиясига мезбонлик қилмоқда. Ушбу халқаро анжуманнинг кўп жиҳатдан тарихий деб эътироф этилаётгани бежиз эмас. Сўнгги 40 йил ичида UNESCO сессияси илк бор Париждан ташқарида, Марказий Осиёда эса биринчи марта ташкил қилинмоқда. Қолаверса, жорий йил ташкилотга асос солинганининг 80 йиллиги ушбу доирада нишонланяпти. Иштирок этувчилар кўлами ҳам шунга монанд — 200 га яқин давлатдан 6 мингдан ортиқ меҳмон таклиф этилган. Хусусан, UNESCO бош директори Одри Азуле хоним ҳам ташриф буюрган. Ушбу сессиянинг ўтказилиши мамлакатимизнинг глобал миқёсда эътироф этилаётган инсонпарвар сиёсати, таълим, маданият ва фан соҳаларини ривожлантириш йўлидаги изчил саъй-ҳаракатларининг самарасидир. Давлатимиз раҳбари Одри Азуле хоним билан мулоқотда мамлакатимиз бундан буён ҳам UNESCOнинг ишончли ҳамкори ва аъзоси бўлиб қолишини таъкидлади. Учрашув сўнгида халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданий меросини, миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарини жаҳон миқёсида тарғиб этиш, мамлакатимиз томонидан илгари сурилган ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун ташкилот бош директори Одри Азуле “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Шундан сўнг давлатимиз раҳбари UNESCOнинг 43-сессияси очилиш маросимида иштирок этди ва қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Ушбу ташаббуслар бугунги инсоният тараққиётининг энг долзарб масалаларини қамраб олгани эътиборга молик. Хусусан, махсус эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълимни ривожлантиришга қаратилган янги UNESCO платформасини яратиш таклифи, нафақат, ижтимоий тенглик, балки инсоний қадриятлар юксак даражада ифодаланган ташаббусдир. Давлат раҳбарининг мазкур таклифи Ўзбекистон ижтимоий давлат сифатида тенглик ва адолатли жамият принципларига нақадар содиқ эканини кўрсатди. Касб-ҳунар таълими бўйича Бутунжаҳон саммитини ташкил этиш ғояси эса ёшларнинг меҳнат бозорида ўз ўрнини топиши, амалий билим ва малака билан қуролланиши учун зарур шароитлар яратишга хизмат қилади. Бу ташаббус ёшлар бандлигини таъминлаш, иқтисодий фаолликни кучайтириш, замонавий касб эгалари авлодини тарбиялаш йўлидаги муҳим қадамдир. Бундан ташқари, сунъий интеллект мактаби ва “Сунъий интеллект этикаси” бўйича халқаро конференция ташкил этиш ташаббуслари илгари сурилди. Бу борадаги Ўзбекистон позицияси замонавий дунёда илм-фан ва технологияларни маънавият билан уйғунлаштириш йўлидаги ўзига хос тажриба бўлиши мумкин. Зеро, ахборот асрида инсоният олдида турган энг катта саволлардан бири – технологияларни инсонпарварлик тамойиллари асосида бошқариш масаласидир. Президентимиз илгари сурган бу фикрларни инсонни марказга қўйган сиёсатнинг амалий ифодаси сифатида баҳолаш мумкин. Айниқса, Президентимизнинг аёллар етакчилиги ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган глобал дастур, шунингдек, Самарқандда аёл олимлар, рассомлар, ўқитувчилар ва ихтирочиларнинг глобал форуми ўтказиш таклифи бизни қувонтирди. “Адолат” СДП ўз фаолиятида хотин-қизлар фаоллиги, уларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётдаги ўрни масалаларини ҳамиша марказий ғоя сифатида илгари суради. Президентимиз ташаббуси билан бу масалага глобал миқёсда эътибор қаратилаётгани – тенглик ва адолат тамойилларининг гендер контекстида ҳам қарор топаётганидан далолат беради. Бу ташаббусларнинг ҳар бири — Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини янада мустаҳкамловчи, инсон қадри, адолат, тараққиёт ва тинчлик ғояларини тарғиб қилувчи йўналишлардир. Шуни фахр билан айтиш жоизки, Ўзбекистон бугун нафақат ислоҳотлар маркази, балки глобал мулоқот ва ҳамкорлик марказига айланиб бормоқда. UNESCOнинг Самарқанддаги сессияси бунинг яққол исботи бўлмоқда. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 27 окт.
Parlamentlararo hamkorlikni yanada kengaytirish masalalari muhokama qilindi Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Spikeri Nuriddin Ismoilov boshchiligidagi delegatsiyaning Xanoy shahriga tashrifi doirasida Vetnam Milliy majlisi Raisi Chan Txan Man bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tdi. 🔴BATAFSIL Veb-sayt|Telegram| Facebook| YouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO| Yoshlar parlamenti
Опубликован 25 окт.
🟦🟦🟦 Ҳурматли Ички ишлар органлари ходимлари ва соҳа фахрийлари! Сизларни “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ва миллион нафардан зиёд аъзолари номидан шарафли касб байрамингиз – 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз! Жонажон юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлашдек ўта масъулиятли вазифани шараф билан адо этиб келаётган юрт посбонларининг машаққатли меҳнати таҳсинга лойиқдир. Айтиш жоизки, мамлакатимизнинг барқарор тараққиёти ва осойишталигини таъминлаш, қонун устуворлиги ва ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, адолатли жамият қуриш йўлидаги мақсадларимиз муштаракдир. Партиямиз томонидан амалга оширилаётган “Биз одам савдосига қаршимиз”, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур!”, “Биз коррупцияга қаршимиз”, “Бор меҳримиз сенга, болажон!” каби кўплаб ижтимоий лойиҳаларда биз билан ҳамкорлик қилиб, яқиндан кўмаклашиб келаётганингизни алоҳида эътироф этамиз ва бундан миннатдормиз. Қадрли осойишталигимиз посбонлари! Кунни тунга, тунни тонгга улаб, ўз ҳаловатингиздан кечиб, халқ хизматига камарбаста бўлаётганингиз учун сизларга чуқур ташаккур изҳор этамиз. Шундай масъулиятли вазифани адо этишда суянч бўлаётган оила аъзоларингизга ҳам тинчлик-омонлик ва мустаҳкам соғлик тилаймиз. Шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, ўзингизга эса мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хотиржамлик доимо ҳамроҳ бўлсин! Байрамингиз муборак бўлсин, азиз посбонлар! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 21 окт.
🟦🟦🟦🟦 Мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда йўл қурилиши ва таъмирланишига давлат бюджетидан 60 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 3,5 баробарга ошгани ҳам тизимда олиб борилаётган ўзгаришлардан дарак беради. Қолаверса, қоидабузарликларни сунъий интеллект асосида саралаш ва қарор чиқариш амалиёти жорий қилинди. Адолатни таъминлаш мақсадида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир қилганларга жазо эмас, огоҳлантириш бериш амалиёти йўлга қўйилди. Илғор халқаро тажрибалар асосида жамоат транспорти учун махсус йўлаклар ажратилди. Лекин соҳада ҳали долзарб масалалар кўп. Ўтган йили 9364 та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган. Уларда қарийб 9 минг фуқаро жароҳат олган. Энг ачинарлиси, 2203 нафар одам ҳалок бўлган, жабрланувчиларнинг кўпчилиги болалар ҳиссасига тўғри келмоқда. Маълумотларга кўра, ҳар тўртинчи аварияда бир киши ёки кунига ўртача олти киши вафот этмоқда. Бу фожиалар бутун жамиятни ларзага келтирмоқда, чунки бу, нафақат, бир оиланинг шахсий фожиаси, балки миллат келажагига етказилаётган зарбадир. 🔴БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 21 окт.
🟦🟦🟦 МИЛЛИЙ ЎЗЛИГИМИЗНИНГ МАЪНАВИЙ ТАЯНЧИ Азиз юртдошлар! Мамлакатимизда 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган тарихий сана – Ўзбек тили байрами сифатида нишонланади. Бу, аввало, она тилимизга эҳтиром, миллий давлатчилик ғояларига содиқлигимиз, тарих ва келажак олдидаги масъулиятимиз рамзидир. Зеро, тил халқнинг маънавий таянчи, миллатнинг тарихий хотираси ва жамият бирдамлигининг асоси саналади. Туркий тиллар оиласининг ўзаги саналган ўзбек тили асрлар давомида Турон заминида истиқомат қилувчи халқлар учун миллий ўзлик сақлаш, қадриятларни мустаҳкамлаш воситаси, ўтмиш ва келажакни боғловчи ришта бўлиб келган. У халқимизнинг дунёқараши, фикрлаш тарзи ва маънавий тафаккурини ифодаловчи тирик тизимдир. Она тилимиз бир неча минг йиллик олис тараққиёт даврини босиб ўтгани сир эмас. Маҳмуд Қошғарий, Аҳмад Югнакий, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Увайсий, Нодира, Абдулла Қодирий, Чўлпон каби улуғ аждодларимиз ўлмас ижоди билан унинг сайқал топишига хизмат қилганлар. Шу маънода она тили аждодларимиздан бизгача етиб келган бебаҳо мерос саналади. Афсуски, ўтмишда она тилимизга қарши турли хуружлар ҳам бўлди. Шундай синовли йилларда миллатимиз фидойиларининг саъй-ҳаракати билан 1989 йил 21 октябрь куни “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган эди. Бу ўзликни англаш ва суверен давлатчиликни қуриш йўлидаги муҳим қадам бўлгани ҳақиқат. Сўнгги йилларда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида ўзбек тилининг нуфузини ошириш ва қўлланилиш соҳасини кенгайтириш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Айниқса, сўнгги 8 йилликда бу борада аниқ амалий қадамлар ташланди. Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни деб эълон қилинди. Давлатимиз раҳбари 2020 йил 23 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидан бошлаб, барча халқаро анжуманларда ўзбек тилида нутқ сўзлай бошлади. 2021 йилда эса давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди. Бугунги кунда она тилимизни халқаро майдонда ҳам қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва оммалаштиришга эътибор қаратиляпти. Кўплаб хорижий таълим муассасаларида ўзбек тили кафедралари фаолият юритмоқда, электрон ва лингвистик ресурслар яратилмоқда. Бу тилимизнинг нафақат миллий, балки маданий дипломатия воситаси сифатидаги аҳамиятини ҳам оширмоқда. Биз она тилимиз масаласини ижтимоий тенглик ва фуқаролик масъулиятини мустаҳкамловчи омил сифатида кўрамиз. Зеро, тил фақат сўзлаш воситаси эмас, балки инсон ҳуқуқлари, адолат ва очиқ жамият ғояларини ифода этадиган мафкуравий асосдир. Шу маънода, ўзбек тилига ҳурмат ва унинг тўғри қўлланилишини таъминлаш бўйича маърифий ташаббусларни ҳамиша қўллаб-қувватлаймиз. Шундан келиб чиқиб, она тилимизнинг илмий, техник ва рақамли соҳалардаги имкониятларини кенгайтириш таклифларини илгари сурамиз. Зеро, ўзбек тили замон билан ҳамнафас ривожланиши учун лингвистик ресурслар, электрон луғатлар ва ахборот платформаларини яратиш муҳим аҳамият касб этади. Азиз ҳамюртлар! Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни ўзбек тили байрами билан чин дилдан табриклаймиз. Она тили – миллатимиз мавжудлиги кафолати, давлатимиз мустақиллигининг асосидир. У аждодларимиздан мерос бўлиш билан биргаликда келажак авлодларга қолдиражак қарзимиз эканини унутмайлик! Байрамингиз муборак бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 20 окт.
🟦🟦🟦 Нодавлат суд экспертларининг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. 🔴БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 20 окт.
Робахон МАХМУДОВА, ЯНГИ ТАРАҚҚИЁТ ДАВРИ Янги Тошкент халқаро аэропорти мамлакатимиз учун стратегик аҳамиятга эга бўлган улкан лойиҳа эканини қайд этиш жоиз. Президентимиз ташаббуси билан бошланган ушбу иншоот юртимизнинг иқтисодий, логистик ва сайёҳлик салоҳиятини бир неча баробарга оширади. Батафсил “Халқ сўзи” газетасининг 2025 йил 18 октябрь, 215-сонида Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 20 окт.
🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube