TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват11,427Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 32 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 7 авг.

#Халқ_сўзи_газетаси #Муносабат 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудованинг "УМУМИЙ МАҚСАД ВА ТАРАҚҚИЁТ САРИ" сарлавҳали мақоласи "Халқ сўзи" газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди. 📖 Батафсил бу ерда ўқинг ⚖️Расмий саҳифаларимиз

452 views

Опубликован 6 авг.

“Avaza” konferensiyasi O‘zbekiston tashabbuskorligini namoyon etdi Davlatimiz rahbari Turkmaniston Respublikasining Avaza shahrida Birlashgan Millatlar Tashkilotining dengizga chiqish imkoni bo‘lmagan, rivojlanayotgan mamlakatlar bo‘yicha uchinchi konferensiyasidagi nutqida mintaqada tinchlikni mustahkamlash va barqaror rivojlanish istiqbollariga to‘xtalib o‘tdi. 🔴BATAFSIL Veb-sayt📱Telegram📱Facebook📱YouTube📱Instagram📱X🔴ParlamentTV_RADIO 🔹Yoshlar parlamenti

552 views

Опубликован 4 авг.

#ТАБРИК Халқимиз учун тинчликдан улуғроқ неъмат йўқ. Мамлакатимизда ҳукм сураётган осойишта муҳитни сақлашда Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган фидойи ва мард ўғлонларнинг ҳиссаси катта. Бугун шундай фахрли касб эга бўлган Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимлари куни нишонланмоқда. Аввало, соҳада меҳнат қилаётган тинчлигимиз посбонларини ушбу сана муносабати билан самимий табриклаймиз! Сўнгги йилларда барча соҳалар қатори Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳам тубдан ислоҳ қилинди. Натижада соҳа барқарор тинчлик ҳамда бардавом тараққиётнинг ишончли кафолатига, чинакам жасорат ва матонат мактабига айланди. Хусусан, 2017 йил 4 август куни фаолият доираси жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлашга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилди. Шунингдек, 2020 йил 18 ноябрда қабул қилинган “Миллий гвардия тўғрисида”ги қонун тизим фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиққанини алоҳида таъкидлаш лозим. Қайд этиш жоизки, ўтган қисқа давр ичида Миллий гвардиямиз Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар орасида муҳим бўғин сифатида шаклланиб, ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди. Қолаверса, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда Миллий гвардия ходимларининг алоҳида хизматлари бор. Ҳурматли тинчлик посбонлари! Бугунги касб байрамларингиз муносабати билан Сиз, азизларни “Адолат” СДП аъзолари ва хайрихоҳлари номидан самимий қутлаб, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизга улкан зафарлар тилаймиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,700 views

Опубликован 3 авг.

#Табрик 🚋ҚАДРЛИ ТЕМИРЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ! Аввало, мамлакат иқтисодий қудрати ва жамият фаровонлиги йўлида ҳал қилувчи хизматни сидқидилдан амалга ошираётган сиз, азиз соҳа вакилларини касб байрамингиз — Темирйўл транспорти тизими ходимлари куни муносабати билан муборакбод этиб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни йўллашдан бахтиёрман. Албатта, темирйўллар ҳар қайси давлатнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамловчи, ҳудудлар ўртасида узлуксиз алоқа ўрнатувчи ва халқлар ўртасида яқинлик ҳиссини кучайтирувчи асосий инфратузилмадир. Шунингдек, глобал савдо йўлакларини боғловчи асосий омил сифатида баҳоланади. Бугунги кунда юртимизда темирйўл тармоғи орқали юк ташиш ҳажми изчил ўсиб, йўловчилар оқими кенгаймоқда. Янги йўналишлар, юқори тезликдаги поездлар ҳаракати, замонавий вокзаллар ва логистика марказлари эса соҳа ходимларининг изланиши ва фидокорона меҳнати самараси эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. Хусусан, қисқа муддатда 3 минг 800 километрдан зиёд темирйўл электрлаштирилиши, “Бухоро – Урганч – Хива” темирйўлининг қуриб битказилиши, локомотив паркларининг замонавий техника билан янгиланиши — юртимизда темирйўл соҳасига қаратилган давлат сиёсати ва амалий ишлар кўламининг яққол ифодасидир. 🔴 “Адолат” СДП транспорт соҳасини миллий иқтисодиёт ривожининг устувор йўналиши сифатида баҳолайди. Шу боис, темирйўл инфратузилмасини янгилаш, хизмат сифатини ошириш, хавфсизликни таъминлаш ва минтақаларнинг уйғун тараққиёти учун зарур қонунчилик ташаббусларини илгари суришда фаол иштирок этади. Қадрли темирйўлчилар! Сизларнинг машаққатли ва ўз навбатида шарафли меҳнатингиз, касбга садоқатингиз ва юрт равнақи йўлидаги улкан ҳиссангизни эътироф этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик ва барака, меҳнат фаолиятингизда муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини тилайман! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,570 views

Опубликован 2 авг.

Томорқа – етти хазинанинг бири, деб бежиз айтишмайди. Бугун Нурота туманида бўлиб, меҳнати, интилиши билан нафақат ўзининг рўзғорини обод қилаётган, балки аҳоли дастурхонининг тўкин бўлишига ҳисса қўшаётган ана шундай инсонлардан бири – Мамаражаб Бозоров хонадонида бўлдик. 📌17 сотих ҳовлисининг бир қарич ери ҳам бўш қолмаган бу инсоннинг 3 сотихли иссиқхонасида етиштирилаётган маҳсулотларнинг харидорлари етарли. Мамаражаб аканинг ўзи айтганидек, “Маҳалла ва ҳокимлик таклифи асосида 50 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, иш бошлагандик. Ҳозирда помидор, картошка, сабзи, пиёз ва турли кўкатлар етиштиряпмиз. Ҳосилдорлик юқори, харидорларнинг ўзи уйдан олиб кетади”. Суҳбат давомида Мамаражаб аканинг бу тажрибасини бутун ҳудудда оммалаштириш кераклигини таъкидладик. Бу, ўз навбатида, Президентимизнинг мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва экспортини ошириш бўйича белгилаб берган вазифаларининг амалдаги ижросидир. Хонадон эгасининг ғайратига ғайрат қўшиш мақсадида, унинг истагини инобатга олиб, қўшимча 1,5 сотихли иссиқхона қуриш ва бодринг етиштиришни йўлга қўйишда кўмаклашадиган бўлдик. Мамаражаб Бозоров каби меҳнаткаш, ташаббускор инсонлар бор экан, юртимизда фаровонлик ва тўкинлик бардавом бўлади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,100 views

Опубликован 2 авг.

Жойларда аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг муаммолари ҳамда таклифларини эшитиш ва амалий ечимлар топиш – фаолиятимизнинг энг муҳим ва масъулиятли қисмидир. 🔴 Партиямиз вакиллари билан Нурота туманида ўтказган сайёр қабулимизда маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларидан катта куч олдик, десак адашмаган бўламиз. Боиси, қабулимизга келган мурожаатларнинг аксарияти тадбиркорлик, касб-ҳунар ўрганиш ва энг муҳими, илм олиш истаги билан боғлиқ масалалар бўлди. Айниқса, “Амир Темур” маҳалласида яшовчи Санобар Асқарованинг шижоати мени чуқур тўлқинлантирди. Санобархон болаликдаги орзусига эришиш учун 50 ёшида университетга ўқишга кириб, бу йил уни муваффақиятли тамомлабди ва энди фельдшерлик курсида ўқимоқчи. Бу матонат ва илмга ташналик олдида фақат тасанно айтиш мумкин. Шаҳноза Ҳазратова эса оғир ижтимоий шароит ва турмуш ўртоғининг ногиронлигига қарамай, олий маълумот олиб, бугун мактабгача таълим ташкилотида ишлаётганини айтди. Тадбиркор Нигина Каримова эса бир неча ҳунарни (пиллачилик, асаларичилик, нонвойликни) эгаллаб, ўз меҳнати билан рўзғорини обод қилаётгани ва энди фаолиятини янада кенгайтириш учун кўчма дўкон очишни мақсад қилаётган ташаббускор аёлларимиздан. Албатта, биз бундай ташаббусларни бор имкониятимиз билан қўллаб-қувватлаймиз ва ҳар бир масалани назоратга олиб, уларни ҳал этиш учун барча амалий чораларни белгилаб олдик. Зотан, мана шундай ташаббускор фуқароларга қанот бўлиш ҳамда уларнинг йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашга кўмаклашиш – барчамизнинг устувор вазифамиздир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,010 views

Опубликован 2 авг.

Болаларнинг ёзги таътили шунчаки дам олиш эмас, балки янги кўникмалар олиш, дўстлар орттириш ва ўз иқтидорини кашф этиш учун бебаҳо имкониятдир. Ишчи гуруҳимиз билан Навбаҳор туманидаги “Сармиш” болалар соғломлаштириш оромгоҳида бўлиб, ана шундай изчил ва сермазмун жараённинг гувоҳи бўлдик. 📌 Давлатимиз раҳбарининг “Долзарб 90 кун” ташаббуси доирасида оромгоҳда самарали иш олиб борилмоқда. Ҳар йили 2800 нафарга яқин болажонларни қабул қиладиган ушбу маскан республикамиздаги энг йирик оромгоҳлардан биридир. Оромгоҳ директори Маҳбуба Умарованинг айтишича, бу йилги дастур “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида янада самарали ташкил этилган: “Айниқса, мусиқа ва тасвирий санъат, спорт, пазандалик тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди. Оромгоҳда ташкил қилинган кичик музей орқали болаларда миллий тарихга ҳурмат руҳини шакллантиришга эътибор қилмоқдамиз” 🔴 Оромгоҳнинг 3-мавсуми якунига бағишланган маросимда иштирок этиб, энг фаол ўқувчиларга ва муассаса кутубхонасига китоблар совға қилганимиздаги болажонларнинг қувончини кўриб, фарзандларимизнинг келажакка бўлган ишончи – бизнинг энг катта бойлигимиз эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Зотан, ёшларимиз учун яратилаётган ҳар бир имконият ва шароит – бу Янги Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти йўлидаги муҳим қадамдир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

755 views

Опубликован 2 авг.

🗺Юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар, аввало, инсон манфаати учун, деган тамойилга асосланади. Буни ҳар бир маҳаллага кириб борганимизда яна бир бор чуқур ҳис қиламиз. 📌 Президентимиз ташаббуси билан “Маҳалла еттилиги” тизими яратилгач, аҳоли бандлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш каби энг муҳим вазифалар бевосита халқнинг ичида, маҳалланинг ўзида ҳал этилмоқда. Нурота туманидаги “Амир Темур” маҳалласига ташрифимиз ҳам ана шундай мулоҳазаларга бой бўлди. Маҳалла фаоллари билан мулоқотимизда маҳалладаги 3654 нафар аҳолининг турмушини яхшилаш, ҳудудни “Сариқ” тоифадан “Яшил”га олиб чиқиш учун жиноятчиликни олдини олиш ва оилаларнинг реал даромадларини ошириш бўйича аниқ режалар ва амалий таклифларни муҳокама қилдик. Деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандлик маҳалланинг асосий драйвер йўналишлари эканини инобатга олиб, ушбу соҳаларни янада ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш мумкинлигига эътибор қаратдик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,270 views

Опубликован 2 авг.

#Депутатлар_ҳудудларда 🔴 “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова ҳамда фракция аъзолари мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб ислоҳотларнинг амалдаги ижросини ўрганиш, аҳолини қийнаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топиш ҳамда фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглаш мақсадида кенг қамровли учрашувлар ва ўрганишлар олиб бормоқда. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

403 views

Опубликован 1 авг.

🔴Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос, такрорланмас ҳунармандчилик анъаналари бор. Нурота замини эса асрлар давомида ўзининг бетакрор каштачилик мактаби билан донг таратган. Бугун ишчи гуруҳимиз билан туманнинг “Мустақиллик” маҳалласида бўлиб, ана шу қадимий санъатни қайта тиклаётган ва уни замонавий тадбиркорлик билан уйғунлаштира олган фидойи аёл – Баҳора Мамаражабова ташкил этган каштачилик маркази фаолияти билан танишдик. Бир пайтлар 4 нафар қиз билан кичик хонада бошланган ташаббус бугун маҳалладаги 80 нафар хотин-қизни доимий, 200 нафардан ортиғини эса касаначилик асосида иш билан таъминлаган катта марказга айлангани таҳсинга сазовордир. Қувонарлиси, мазкур марказ нафақат иш ўрни, балки ходимларнинг фарзандлари учун уй боғча ҳам ташкил қилиб, аёлларга ҳар томонлама қулайлик яратмоқда. “Маҳсулотларимизга нафақат ички бозорда, балки Қозоғистон, Россия, Туркия, ҳатто АҚШдан ҳам буюртмалар тушмоқда. Яқинда Хитой ва Малайзияда миллий кўргазма ташкил қилиш режамизда бор”, – дейди тадбиркор Баҳора Мамаражабова. 📌 Марказ “Долзарб 90 кун” лойиҳасида ҳам фаол иштирок этиб, ҳудуддаги мактабларнинг ёзги таътилдан унумли фойдаланиб, ҳунар ўрганиш истагида бўлган 25 нафар ўқувчиси учун “устоз-шогирд” анъанаси асосида каштачилик сирларини ўргатишни йўлга қўйган. 7-синф ўқувчиси Феруза Жўрабоеванинг “Каштачиликни ўрганиб, келажакда ўз марказимни очмоқчиман” деган орзу-истакларини эшитиб, бундай ташаббусларнинг аҳамияти нақадар юксак эканини яна бир бор ҳис қилдик. Баҳора Мамаражабова каби тадбиркор, меҳнаткаш ва ўз ортидан бошқаларни эргаштира оладиган аёллар – бугунги Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий бунёдкорларидир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

828 views

Опубликован 1 авг.

Ўрганишларимиз доирасида ишчи гуруҳимиз билан Навбаҳор туманидаги “Guller textile” корхонасида бўлиб, унинг меҳнаткаш ва чаққон тикувчи хотин-қизлари билан мулоқот қилдик. Очиғини айтаман, бу ердаги ташаббус ва шижоат бизда катта таассурот қолдирди. Биргина тикувчилик цехида 100 нафардан ортиқ хотин-қизларимизнинг бандлиги таъминлангани, улар тайёрлаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорда харидоргир бўлиб, балки Россия Федерациясига ҳам экспорт қилинаётгани таҳсинга сазовор. Корхона иш юритувчиси Гулжаҳон Тўйназарованинг айтишича, ходимлар учун бепул тушлик ва транспорт хизмати ҳам йўлга қўйилган. 📌 Бу – шунчаки бир корхонанинг ютуғи эмас. Бу – мамлакатимизда аёллар бандлигини таъминлаш, уларнинг иқтисодий мустақиллигига эришиш орқали оилалар фаровонлигини оширишга қаратилган сиёсатнинг амалдаги ёрқин натижасидир. Мулоқот давомида тикувчи хотин-қизлар билан касаначиликни ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлашнинг янги имкониятларини муҳокама қилдик. Ишончим комил, бундай меҳнаткаш ва тадбиркор аёллар бор экан, иқтисодиётимиз янада барқарор юксалади. 🔴 Биз, “Адолат” партияси вакиллари, бундай ташаббусларни доимо қўллаб-қувватлашга, бу борада янги қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқиш, амалий чоралар кўришга тайёрмиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,030 views

Опубликован 1 авг.

Металлургия саноати кўпчиликнинг тасаввурида фақат эркаклар меҳнат қиладиган соҳадек гавдаланади. Бугун Навоий кон-металлургия комбинатининг машинасозлик заводида бўлиб, бу фикрнинг нақадар янглиш эканига яна бир бор амин бўлдим. 🔍Жанубий Корея технологиялари асосида 21 миллион долларга модернизация қилинган бу цехда 15 минг хил маҳсулот тайёрланишининг ўзи унинг улкан салоҳиятидан далолат беради. ⁉️ Аммо мени энг кўп ҳайратга солган ва қалбимга ифтихор бағишлаган нарса – цехнинг “юраги” саналган 100 тонналик кранни Дилфуза Нормуродова исмли оддий ўзбек қизи моҳирлик билан бошқараётгани бўлди. Дилфуза каби бу ерда меҳнат қилаётган 800 нафардан ортиқ хотин-қизларимиз ўзларининг матонати ва иродаси билан “ўзбек аёли уддалай олмайдиган ишнинг ўзи йўқ” деган ҳақиқатни ҳар лаҳзада исботламоқдалар. 🔴 Завод ишчилари билан ўтган самимий мулоқотимиз давомида бир гуруҳ ана шундай фидойи ходимларнинг партиямиз сафига қўшилиш истагини билдиргани бизга янада куч бағишлади. Бундай азму шижоатли, билимли ва меҳнаткаш аёл-қизларимиз бор экан, Янги Ўзбекистоннинг келажаги, шубҳасиз, буюк бўлади! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

757 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••303132333435•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384