TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 31 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 18 авг.
🔴🟦🟦🟦 🔹Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 🔴 Унда кун тартибидаги бир қатор муҳим қонун лойиҳалари депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. 🎞Жараёнларни биз билан кузатиб боринг🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Опубликован 13 авг.
Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя: Тўқимачилик соҳасига катта имкониятлар берилмоқда Президент раислигида ўтказилган тўқимачилик соҳасида экспорт имкониятлари ва захираларни ишга солиш мавзусидаги видеоселектор йиғилиши мамлакат иқтисодиётининг муҳим йўналишида кузатилаётган муаммолар ва уларнинг ечимига бағишлангани билан аҳамиятли бўлди. Табиий тола етиштиришдан экспортбоп маҳсулот тайёрлашгача бўлган жараён миллий саноатимизда ҳам етакчи ўрин тутади. Йиғилишда таъкидланганидек, сўнгги беш йилда тармоқда 3,5 миллиард долларлик 396 та йирик корхона ишга тушгани, ишлаб чиқариш 10 миллиард долларга етгани ҳам тўқимачилик саноатининг улкан салоҳиятидан дарак бермоқда. Аммо соҳада ҳал қилиниши зарур бўлган муаммолар мавжудлиги ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичлари секинлашишига сабаб бўлмоқда. Хусусан, Президентимиз тўқимачилик маҳсулотлари учун барқарор бозор топиш вазифаси долзарблиги, бунинг учун халқаро сертификатга эга корхоналар сонини ошириш шарт эканини қайд этди. “Тўқимачилик корхоналарининг тижорат кредитидан 2,2 миллиард доллар қарздорлиги бор. Кредитларнинг 90-95 фоизи хорижий валютада, атиги 16 фоиз корхона халқаро сертификатга эга. Бундай шароитда корхоналар ташқи бозорда қандай рақобат қилади, кредитини қандай қайтаради?”, дея масъулларга асосли эътироз билдирди давлатимиз раҳбари. Эътиборлиси, бугун ушбу соҳада 500 мингдан ортиқ юртдошларимиз доимий иш ўрнига эга. Бу саноат тармоқларида меҳнат қилаётган жами аҳолининг 20 фоизига тенг экани очиқланди. Сир эмаски, тўқимачилик ходимларининг салмоқли қисми хотин-қизлар ҳиссасига тўғри келади. Тизимдаги муаммоларга барҳам бериш орқали ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқиш борасида билдирилган ташаббуслар бизга маъқул бўлди. Яна бир жиҳати, Президент топшириғига асосан тўқимачилик соҳасида фаолият юритаётган 200 дан ортиқ тадбиркорларнинг фикри ўрганилгани, шундан келиб, чиқиб муаммоларни бартараф этиш йўлида “долзарб юз кунлик” эълон қилингани бизга маъқул бўлди. Чунки ҳар қандай тармоқ аввало, муаммоларнинг туб моҳиятини аниқлаш, тизимли ҳал этиш, томонларга тенг, адолатли имкониятлар яратиш орқали ривож топади. Йиғилишда фермер, кластер ва тўқимачилик корхоналарига қатор имконият ва имтиёзлар берилиши ҳам маълум қилинди. Хусусан, имтиёзли кредит муддатларини узайтириш ҳамда 1 август ҳолатига ҳисобланган 377 миллиард сўмлик пенялардан воз кечиш каби молиявий имтиёзлар қўлланаётгани қийин вазиятга тушиб қолган корхоналарни соғломлаштиришга хизмат қилади. Бу пахта терувчи қишлоқ аёлларидан тортиб, корхоналарда банд бўлган хотин-қизларгача қўшимча имконият яратиш, деганидир. Ушбу ислоҳотларни тизимли рўёбга чиқишида бош-қош бўладиган Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилингани ҳам айни муддао бўлди. 🔴 Партиямиз учун энг эътиборли жиҳати – ислоҳотларнинг кучли ижтимоий йўналтирилганидадир. Тўқимачилик занжиридаги барча корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкасининг 1 фоиз этиб белгиланиши ва, айниқса, ўз ходимларининг фарзандлари учун боғча ташкил этган корхоналарга давлат томонидан субсидия ажратилиши – бу “Адолат” СДПнинг дастурий ғоялари билан тўла ҳамоҳангдир. Бу ташаббус, бир томондан, юз минглаб хотин-қизларга муносиб меҳнат қилиш имконини кенгайтирса, иккинчи томондан, фарзандларимизнинг сифатли мактабгача таълимга қамровини оширишдек эзгу мақсадга хизмат қилади. Зеро, “Адолат” СДП дастурий ғояларида ҳам тадбиркорлик муҳитини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли, биринчи навбатда, хотин-қизларга муносиб иш ўринлари, меҳнат шароитлари яратиш мақсадлари илгари сурилган. Партиядошларимиз тўқимачилик соҳасидаги янги ташаббус ва вазифаларни қўллаб-қувватлайди ҳамда уларни амалга оширишда фаол иштирок этади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 12 авг.
🔴Бюджет харажатларининг 49,8 фоизи, яъни деярли ярми ижтимоий соҳаларга йўналтирилгани, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун қилинган харажатлар маъқулланди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 12 авг.
🟦🟦🟦 Ҳурматли солиқ хизмати ходимлари! Аввало, Сиз азизларни касб байрамингиз билан самимий табриклаймиз! Солиқ хизмати – давлат молиявий барқарорлиги, иқтисодий тараққиёт ва халқ фаровонлигини таъминлашда муҳим бўлган масъулиятли ва шарафли соҳа ҳисобланади. Ўзига юклатилган вазифаларни виждонан адо этиб, қонун устуворлигини таъминлаш, бюджет даромадларини тўлиқ ва ўз вақтида шакллантириш, тадбиркорлик муҳитини соғломлаштириш йўлида муносиб меҳнат қилаётган солиқ хизмати ходимларини халқимиз ҳурмат қилади, қадрлайди. Бугунги кунда солиқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, соҳага замонавий ахборот технологияларининг кенг жорий этилиши ва солиқ маъмурчилигининг соддалаштирилиши “хуфиёна” иқтисодиёт улушини қисқартиришга ҳамда фуқароларимизнинг солиқ маданиятини оширишга хизмат қилаётгани сир эмас. Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида муносиб хизмат қилаётган солиқчилар эндиликда тадбиркорларнинг яқин кўмакчиси, жамиятда ижтимоий адолатни таъминлашга қисса қўшувчи касб эгаларига айланмоқда. 🔴 “Адолат” СДП ҳалол меҳнатингизни, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги садоқатингизни юксак баҳолайди. Зеро, биз солиқ сиёсатининг асосий тамойиллари адолат, тенглик ва шаффофлик бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Ишончимиз комилки, Сизлар ўз билим ва тажрибангиз, юксак касбий маҳоратингиз билан ушбу тамойилларнинг ҳаётга тўлақонли татбиқ этилишига муносиб ҳисса қўшасиз. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Давлатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларингизда зафарлар ёр бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Халқ_сўзи_газетаси #Муносабат 🏢 Давлатимиз раҳбари ҳузурида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашида Чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Унда палатанинг бу борадаги ишлари таҳлил қилинди. Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди. 🔴 “Халқ сўзи” газетасининг навбатдаги сонида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова томонидан мазкур ҳужжат, шунингдек, мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш соҳасига бевосита дахлдор бир қатор қонунлар бўйича партиямиз фракциясининг муносабати билдирди. 📖 Батафсил бу ерда ўқинг ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Hashtags
Опубликован 11 авг.
Суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди. 🔴Батафсил ⚖️Расмий саҳифаларимиз
#Халқ_сўзи_газетаси #Муносабат 🏢 Жорий йилнинг 29 июль куни Президентимиз ҳузурида маиший коррупцияга қарши курашиш бўйича ўтказилган тақдимотдан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг Чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Унда палатанинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги муҳим ва устувор вазифалари белгилаб олинди. 🔴 “Халқ сўзи” газетасининг навбатдаги сонида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова томонидан мазкур ҳужжат, шунингдек, коррупцияга қарши курашишга оид бир қатор қонун лойиҳалари бўйича партиямиз фракциясининг муносабати билдирди. 📖 Батафсил бу ерда ўқинг ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Hashtags
Опубликован 10 авг.
🟦🟦🟦 БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ БУНЁДКОРЛАР! Бугун юртимизда кечаётган улкан бунёдкорлик ишлари, қайта қуриш ва янгидан барпо этиш жараёнлари фақат шаҳарларимиз қиёфасини эмас, балки халқимизнинг турмуш маданияти, ҳаёт сифати ва имкониятларини ҳам тубдан янгилаётганини англаш қийин эмас. Қайси ҳудудга йўл олмайлик, янги уй-жойлар, обод кўчалар, замонавий ишлаб чиқариш мажмуалари ва маданият масканлари барпо этилаётгани, юртимизнинг шаҳарсозлик қиёфасига мутлақо янги нафас бағишлаётганини кўриб, ғурурланамиз. Бу юксалишнинг замирида эса сиз, азиз меъморлар, муҳандислар, лойиҳачилар, пудрат ташкилотлари ва минглаб фидойи ишчиларнинг ҳалол меҳнати, касбга садоқати ва юртга муҳаббати мужассам. 📌 Тан олиш керак, сўнгги йилларда мазкур соҳа миллий тараққиётимизнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Масалан, биргина 2016 йилда қурилиш ишлари ҳажми 30 триллион сўмни ташкил этган бўлса, ўтган 2024 йилда бу кўрсаткич қарийб 234 триллион сўмга етди. Бу эса нафақат иқтисодий салоҳият, балки давлат сиёсатининг узоқни кўзлаган, инсон манфаатларига қаратилган моҳиятини ҳам ифода этади. ⏩“Янги Ўзбекистон” массивларидаги кенг кўламли қурилишлар, “Янги Тошкент” лойиҳаси, замонавий дизайн ва илғор технологиялар асосида барпо этилаётган маданият, таълим ва тиббиёт муассасалари, шу билан бирга, соҳадаги рақамлаштириш жараёнлари, “Шаффоф қурилиш” тизими, тендер платформалари ва “эскроу” амалиёти соҳа фаолиятида очиқлик, самарадорлик ва сифатнинг янги мезонларини жорий этилгани — барча-барчаси халқимиз янгича ҳаёт тарзига қадам қўяётгани, тараққиёт сари интилаётганининг ёрқин далилидир. 🔴 Кези келганда айтиш керак, “Адолат” СДП халқ фаровонлиги, ижтимоий барқарорлик ва келажак авлод учун мустаҳкам пойдевор деб биладиган мазкур соҳада уй-жой инфратузилмасини кенгайтириш, шаҳарсозликда халқаро стандартлар ва “яшил энергия” талабларини жорий этиш, қурилиш хавфсизлиги ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича қонунчилик ташаббусларини илгари суришни мақсад қилган. Муҳтарам соҳа фидойилари! Ҳар бир барпо этилган замонавий уй — бир оила учун хавфсиз ва фаровон ҳаёт маскани, ҳар бир қурилган мактаб — фарзандларимизнинг порлоқ келажаги, ҳар бир ишга тушган янги фабрика юрт иқтисодиётини ривожлантирувчи восита эканини инобатга олсак, юрт тараққиётига камарбаста бўлаётган сиз, азизларни ҳар қанча эътироф этса арзийди. Барчангизни байрам билан қутлаб, сиҳат-саломатлик, оилаларингизга тинчлик ва фаровонлик, шарафли меҳнатингизда янгидан-янги зафарлар ҳамроҳ бўлишини тилаймиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 10 авг.
Опубликован 9 авг.
ТАЪЛИМДА ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ МУВОФИҚЛИГИ ИЖТИМОИЙ АДОЛАТНИ ТАЪМИНЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ Президентимиз раҳбарлигида олий ўқув юртлари битирувчилари бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Тадбирда олий маълумотга эга ёшларни бандлигини таъминлаш билан боғлиқ қатор муаммоларга амалий ечим берилгани аҳамиятга молик. 📌Қайд этиш жоизки, мамлакатимизда аҳолини олий таълим билан қамраб олиш даражаси сўнгги йилларда кескин ошди. Хусусан, бундан 8 йил аввал юртимиз аҳолисининг атиги 9 фоизи олий маълумотга эга бўлган бўлса, бугун ушбу кўрсаткич қарийб 50 фоизни ташкил қилмоқда. Бунда юздан ортиқ янги олий таълим муассасалари ташкил этилгани муҳим омил бўлди. Аммо тизимда ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд. Хусусан, кадрлар тайёрлаш тизимининг реал эҳтиёж билан мувофиқ эмаслиги меҳнат бозорида кўплаб ёшларнинг қўлида дипломи бўла туриб ишга жойлаша олмаслигига сабаб бўляпти. Бу нафақат самарадорлик муаммоси, балки ижтимоий адолат масаласи ҳамдир. Қолаверса, яқин йилларда 83 миллиард долларлик йирик лойиҳалар ишга тушиши, бунинг ҳисобига саноатнинг ўзида 500 мингга яқин мутахассисларга эҳтиёж пайдо бўлиши янгича ёндашувларни тақозо этмоқда. 📄Давлат раҳбари куюнчаклик билан шу каби муаммоларни санаб ўтди. Айниқса, ахборот технологиялари, робототехника, дастурлаш каби замонавий касб эгалари учун юзлаб иш ўринлари мавжуд бўлгани ҳолда меҳнат бозорида иш берувчилар талабига мос келадиган рақобатбардош кадрлар етишмаётгани айтилди. Оқибатда корхоналар четдан тайёр мутахассис жалб қилишга мажбур бўлаётгани масаланинг оғриқли жиҳатидир. Зотан, талабаларни олийгоҳда ўқитиб, мутахассис қилиб тайёрлашга миллионлаб бюджет маблағлари сарфланмоқда. Йиғилишда муаммоларга аниқ ечим бўла оладиган амалий таклифлар берилди. Хусусан, таълим ва амалиётни уйғунлаштириш, тармоқлараро боғлиқликни кучайтириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. 🌐 Бунда нефть-газ тармоғи бўйича таълим-ишлаб чиқариш кластери яратилгани ижобий тажриба сифатида баҳоланди. Қайд этилганидек, ушбу ташаббус сабаб Бухоро техника университетининг 2 минг нафардан ортиқ талабалари ўз соҳасида юқори даромадли ишга жойлашган. ⏩Бундан ташқари, қиймати 1 миллион доллардан, ишчилар сони эса 50 тадан кўп бўлган лойиҳаларни яратишда мутахассисларга эҳтиёж аввалдан аниқ кўрсатилиши белгиланди. Бу орқали масъул вазир ва тармоқ раҳбари олий ўқув юртига буюртма бериб, кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўяди. Шунингдек, ректорлар буюртма асосида ўқиётган талабалар учун, асосий фанлардан ташқари, қўшимча таълим модулларини жорий қилади. Талабаларнинг йиллик баҳоланишида инвесторлар иштирок этиши, диплом ишини эса келгусида ишга кириши мўлжалланган лойиҳага мос мавзуда ҳимоя қилиши жорий қилинаётгани айниқса, аҳамиятлидир. Шу орқали ҳам талабанинг келажакда юқори даромадли ишга жойлашиши кафолатланади, ҳам инвестор талабига мос кадр тайёрланишига эришилади. Йиғилишда билдирилган танқидий фикр-мулоҳазалар, таклифлар соҳани тубдан янгилаш, таълим тизими ва меҳнат бозори ўртасидаги узилишларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади, деб ишонамиз. Эътиборлиси, ушбу ташаббуслар партиямиз Сайловолди дастурида илгари сурилган “Кафолатланган биринчи иш жойи” ғоясини амалда тўлақонли рўёбга чиқариш учун катта имкониятдир. 🔴 Биз, “Адолат” СДП вакиллари, барча даражадаги депутатларимиз, фаолларимиз билан ушбу ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишида, ҳуқуқий асослари яратилишида фаол иштирок этамиз. Ижроси устидан қатъий парламент назоратини ўрнатиш, ҳар бир амалий ҳаракатдан самарали натижа олинишига муносиб ҳиссамизни қўшамиз. Зотан, диплом шунчаки қоғоз эмас, ёш мутахассиснинг келажакка, Ватан тақдирига ишончи, орзу-мақсадларини амалга ошириш йўлланмаси бўлиши керак. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 8 авг.
🤝🌏👨🏫👩🏫 Поло: Гендер тенглик ва демократик тамойилларни тараннум этувчи спорт тури ⚖️ “Адолат” СДП ўзининг дастурий мақсадларида хотин-қизлар ва ёшларнинг соғлом бўлиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун қўшимча имкониятлар яратишни илгари суриб келади. 📌 Ғоя ва мақсадларни тўлақонли рўёбга чиқаришда манфаатдор ташкилотлар, вазирлик ва қўмиталар, спорт федерациялари билан яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда. Бугун ана шундай хайрли ташаббусларнинг навбатдагиси рўёбга чиқди – Поло федерацияси ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан уч томонлама англашув меморандуми имзоланди. Қайд этиш жоизки, юртимизда спортнинг ноанъанавий турлари ҳам тобора ривожланмоқда. Бу мамлакатимизда спорт соҳаси янги босқичга кўтарилаётганидан далолат беради. Поло от спортини ҳам бунинг яққол исботи дейиш мумкин. 📄Таъкидлаш керакки, 2021 йил 5 август куни қабул қилинган Президент қарори билан “Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури” тасдиқланганди. Ўтган қисқа фурсатда мамлакатимизда поло спорти жамоатчилиги юзага келди. Федерация тузилиб, аёллар ва эркаклар лигаси ташкил қилинди. Бугун республика бўйлаб 2 мингдан ортиқ поло спорт секцияси ишлаб турибди. Тадбир аввалида партия Сиёсий кенгаши раиси Робахон Махмудова сўзга чиқиб, ёшларимиз турли спорт йўналишларида тарихий натижаларга эришаётгани, бунда хотин-қизлар улуши ҳам ортиб бораётганига эътибор қаратди. Поло спортининг илк илдизлари минг йиллар аввал Марказий Осиё ҳудудида шакллангани, темурий ва бобурийлар саройида маликалар чавгон бўйича мусобақалашгани таъкидланди. – Шу жиҳатдан бу спорт тури биз учун бегона эмас, – деди Робахон Махмудова. – Ўзбек қизлари поло билан шуғулланиб, юқори натижаларга эришиб келаётгани ҳам уларнинг қонида от спортига рағбат, меҳр борлигидан далолатдир. Биз бу рағбатни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёрмиз. Шунингдек, тадбирда Поло федерацияси раиси Азиз Рустамбоев, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг биринчи проректори Валижон Саъдиев, Аёллар поло лигаси раҳбари, партиямиз фаоли Озода Парпибаева, “Бибихоним” аёллар клуби капитани Шаҳноза Шарипова сўзга чиқди. ⏩Эътиборлиси, Поло спорти моҳиятига кўра, инсон ва табиат уйғунлигини намоён этади. Бошқа спорт турларидан фарқли равишда бир жамоада йигитлар ва қизлар аралаш ўйнаши мумкинлиги, ёш танламаслиги унинг қоидалари демократик ва гендер тенгликка асосланган партиямиз ғоялари билан уйғунлигини кўрсатади. 🌐Тадбир сўнггида келгуси ҳамкорлик қадамлари белгиланган меморандум имзоланди. 🔴Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 8 авг.
🤝🌏👨🏫👩🏫 ЎзДЖТУ, “Адолат” СДП ва Ўзбекистон Поло федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди ⚖️ Бугун Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Поло Федерацияси ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 📌Мазкур меморандум спорт, хусусан поло спортини ривожлантириш, аҳолининг мазкур спорт турига қизиқишини ошириш ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида тузилди. ⏩ Ҳамкорлик доирасида спорт мусобақалари, семинар-тренинглар ва ёшлар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. 🌐 Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, Ўзбекистон Поло федерацияси раиси Азиз Рустамбаев ҳамда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Валижон Садиев иштирок этди ва меморандумга имзо чекди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 🔴Расмий саҳифаларимиз