TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват15,108Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 34 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 18 июл.

#Муносабат ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ барпо этишда мақсадларимиз муштарак Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Юртимизни янада ривожлантириш, халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, халқимизга муносиб турмуш шароитлари яратиш, бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан бораётган мамлакатимиз ўз мустақиллигининг 34 йиллик айёмини “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” эзгу ғояси асосида нишонлаётганида ҳам рамзий ифода бор. Аввало, мазкур ҳужжатда белгиланган чора-тадбирлар – миллий истиқлол ғоясини, халқимизнинг эзгу орзу-умидларини қўллаб-қувватлайдиган, ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва фидойилик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган муҳим асосдир. Энг улуғ, энг азиз байрамни нишонлаш концепцияси ҳам бугунги кун талабларига тўла жавоб берувчи, давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларини ифода этувчи жиҳатларни қамраб олган. Байрам тадбирларида мамлакатимиз иқтисодиёти шиддат билан ўсиб, ялпи ички маҳсулотимиз ҳажми тарихда эришилмаган даражага кўтарилиб бораётгани, “яшил” ва инновацион иқтисодиётга ўтиш, муқобил энергия манбаларини яратиш бўйича улкан дастур ва лойиҳалар амалга оширилаётганига алоҳида эътибор қаратиш, Ўзбекистон тобора инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари улуғланадиган ижтимоий давлатга айланиб бораётгани, бандликни таъминлаш, замонавий иш ўринларини кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш, ёрдамга муҳтож тоифаларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурлари катта ижобий натижалар бераётганини халқимиз орасида тарғиб қилиш белгиланди. Таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият, адабиёт ва санъат соҳалари ривожига катта эътибор берилаётгани, олимпия ва паралимпия мусобақалари, жаҳон чемпионатларида спортчиларимиз мисли кўрилмаган натижалар қайд этаётгани мустақиллигимиз берган имконият, қолаверса, кейинги 8 йиллик ислоҳотлар самарасидир. Ўрни келганда эришилаётган натижалар, ўзгаришларни халқимиз ўз ҳаётида ҳам кўриб, ҳис қилаётганини қайд этиш жоиз. Биргина мактаб­гача таълим тизимидаги ислоҳотлар сабаб фарзандларимизнинг тарбия муассасаларига қамрови 77 фоизгача етди. Ваҳоланки, 2017 йилда бу кўрсаткич 27 фоиз эди. Худди шундай шаҳар ва қишлоқларимиз жадал суръатлар билан обод бўлиб бораётгани, “Янги Ўзбекистон” уй-жой мавзеларининг барпо этилиши, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида улкан ишлар амалга оширилаётгани аҳоли кайфиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Буларнинг бари мамлакатимизда ижтимоий адолатни мустаҳкамлашнинг муҳим омилларидир. 🔴 Қайд этиш жоизки, Президент қарорида акс этган ушбу жиҳатлар “Адолат” СДП Сайловолди дастури тамойиллари билан ҳамоҳанг. Яъни, биз учун адолатли жамиятда инсон қадри, ижтимоий тенг­лик ва ҳуқуқий ҳимоя энг олий қадриятлардан саналади. Биз фуқароларнинг манфаатлари йўлида ҳалол ва халқпарвар сиёсат олиб боришни ўз олдимизга мақсад қилганмиз. Қолаверса, ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан мазкур йўналишда ҳам ўз олдимизга қўйган вазифаларимиз, мақсадларимиз бор. Президент қарорида белгиланганидек, мустақиллик байрамини маҳаллаларда, мактаб ва олий таълим муассасаларида, меҳнат жамоа­ларида мазмунан бой, миллий ғурур ва ифтихор уйғотадиган руҳда ташкил этиш айнан шу эзгу тамойилларга уйғун ҳаракат ҳисобланади. “Адолат” партияси мазкур жараёнда ўзининг барча маҳаллий кенгашлардаги депутатлари, фаоллари ва интеллектуал салоҳиятини сафарбар этган ҳолда иштирок этади. Биз учун мустақиллигимизнинг ҳар бир йили – халқимиз ютуғи, келажагимиз пойдеворидир. Юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, жамиятда адолат ва ижтимоий тенгликни қарор топтириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз. Байрам арафасида барча юртдошларимизни мус­тақиллигимиз ғоясини чуқур англашга, уни асраб-авайлашга, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшишга чорлаймиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,710 views

Опубликован 17 июл.

Парламентлараро мулоқот: ҳамкорлик ва барқарорлик сари Жорий йилнинг 16–20 июль кунлари Хитой Халқ Республикасида “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ягона тақдир ҳамжамиятини барпо этиш йўлида қонун чиқарувчи органлар ҳамкорлигини фаоллаштириш” мавзусида ўтаётган халқаро семинар ШҲТга аъзо мамлакатлар парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим сиёсий платформа бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур нуфузли анжуманда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Робахон Махмудова бошчилигидаги бир гуруҳ Қонунчилик палатаси депутатларидан ташкил топган делегация ҳам фаол иштирок этмоқда. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

1,620 views

Опубликован 13 июл.

#Жиззах_вилояти #Ўрганиш ЙЎЛ ТАРТИБНИ ЁҚТИРАДИ Ёш ҳайдовчилар билан касб этикаси ва масъулият масалалари ҳақида фикр алмашдик Бугунги ҳаёт шиддати ҳар қачонгидан ҳам юқори. Кун сайин аҳоли сонининг ўсиши, автотранспорт воситаларининг кўпайиши йўллардаги ҳаракатни ҳар жиҳатдан тартибга солиш заруратини юзага келтирмоқда. Айни шу шароитда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масаласи энди фақат ҳуқуқий эмас — ижтимоий, маданий ва ахлоқий масъулият даражасига кўтарилди. Бу нафақат давлат органларининг вазифаси, балки фуқароларнинг онги, тарбияси ва касб маданияти билан чамбарчас боғлиқ масалага айланди. Кўпинча йўлларда содир бўлаётган нохуш ҳолатлар — ҳайдовчиларнинг қонун-қоидаларга нисбатан беэътиборлиги, пиёдаларнинг эҳтиёткорликни унутиши, ҳаракатдаги масъулиятсизлик каби омиллар жамиятда ҳуқуқий онг ва касб ахлоқини янада мустаҳкамлаш зарурлигини кўрсатмоқда. Шу жиҳатдан келиб чиқиб, “Jizzakh Auto School” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишув давомида ўқиётган ёш ҳайдовчилар билан очиқ мулоқот ташкил этдик. Мулоқотда нафақат ҳайдовчилик малакаси, балки касб этикаси, фуқаролик бурчи ва юксак жавобгарлик ҳисси ҳақида фикр алмашдик. Боиси давлатимиз раҳбари ҳам мазкур долзарб масалага алоҳида эътибор қаратиб, жорий йилнинг 9 июль куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмани такомиллаштириш ва тирбандликларни камайтириш юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказди. Унда билдирилган танқидий фикрлар ва белгиланган вазифалар соҳага бўлган давлат эътиборининг жиддий эканини яна бир бор тасдиқлади. Маълум қилинишича, ўтган йил давомида ҳайдовчилар томонидан 24 миллионта ҳуқуқбузарлик содир этилган, шундан 81 фоизи қўпол қоидабузарликлардир. Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида бу муаммо янада долзарб. Ижтимоий тармоқларда “жаримани тўладим — демак, хоҳлаганимдек ҳаракатланишим мумкин” деган хато қарашлар кенг тарқалгани алоҳида таъкидланди. Шу сабаб, Президентимиз “Сурункали қоидабузарлар”га қарши алоҳида дастур жорий этилишини ва жазо муқаррарлиги қатъий таъминланишини билдирди. Айтиш жоиз, бу жараёнда автомактаблар зиммасига ҳам улкан масъулият юкланмоқда. Ҳайдовчиларни шунчаки техник жиҳатдан эмас, балки инсон ҳаёти учун жавобгарликни англайдиган етук шахслар сифатида тайёрлаш замон талабидир. Шу сабаб ҳар бир ҳайдовчи машина ҳайдашни нуфуз масаласи деб ўрганмаслиги, балки инсон ҳаёти учун масъул шахс сифатида шаклланиши кераклигини таъкидладик. Марказ раҳбари Мадаминжон Исломовнинг бизга билдиришича, бу борада мактабда тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 12 февралида расмий лицензия билан иш бошланиб, қисқа фурсатда мустаҳкам моддий-техника базаси, самарали ўқув тизими ҳамда ишбилармон раҳбарият саъй-ҳаракатлари туфайли юқори натижаларга эришмоқда. “А” тоифада мототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, “В” ва “ВС” тоифаларида енгил ва юк ташувчи транспорт ҳайдовчилари учун комплекс ўқув дастурлари, “С” ва “Е” тоифаларида катта оғирликдаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича муассаса вилоятда таниқли бўлиб улгурган. Айни пайтда ўқув марказида 3 нафар малакали ўқитувчи назарий билим бериш, 12 нафар инструктор ҳайдаш амалиёти бўйича тингловчиларга амалий дарслар ўтиш, 4 нафар раҳбарият вакили персонал таълим жараёнининг юқори сифатини таъминлашга хизмат қилмоқда. Ўрганиш доирасида таълим жараёни, техник жиҳозлар, симуляторлар, автодром ҳолати, ўқув машиналар паркини кўздан кечирдик. Ёшлар ўртасида ҳайдовчиликка қизиқиш ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда бу каби автомактаблар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, партия лойиҳалари билан интеграция қилиш соҳада масъулиятли фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

2,170 views

Опубликован 13 июл.

#Жиззах_вилояти #Ўрганиш Конституцион билимлар — фаол фуқаролик пойдевори: Жиззахда “Конституция майдончаси” барпо этилмоқда Фуқаролик жамиятини юксалтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш — бугунги давлатимиз сиёсатида устувор вазифалардан бирига айланди. Бу йўлда қонун устуворлиги ва Конституция билимларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки инсон қадри, қонун устуворлиги ва адолат тамойиллари юксак бўлса, фуқароларнинг ҳуқуқий билими ошади, қонунларга ҳурмати ва ижтимоий фаоллиги кучаяди. Бу ўз навбатида, жамият тараққиётида асосий мезон бўлиб хизмат қилади. Айни шу мақсадда Жиззах шаҳридаги марказий ҳудуд — шаҳар ҳокимлиги яқинида “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан фуқаролар ҳуқуқий онгини юксалтириш, Конституция ва қонунлар мазмун-моҳиятини содда, интерактив тарзда етказишга қаратилган ҳамда инновацион ғояга асосланган илғор фуқаролик платформаси — “Конституция майдончаси” барпо этилмоқда. Ишчи гуруҳимиз билан ўрганишларимиз доирасида лойиҳанинг дастлабки қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишдик. Эътиборга молик жиҳат шундаки, ушбу лойиҳа партиямизнинг Сайловолди дастурида белгиланган муҳим йўналишлардан бири – аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва қонун устуворлиги тамойилларини жамиятда қарор топтириш мақсадида илгари сурилган муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади. Хусусан, дастурда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) марказларида Конституциянинг рамзий монументи ўрнатилган "Конституция хиёбонлари"ни барпо этиш” таклиф қилинган. Жиззах вилояти ушбу ғояни ҳаётга татбиқ этишда биринчи бўлиб амалий қадам ташлаган ҳудуд сифатида ўрнак бўлмоқда. Мазкур лойиҳа партия вилоят Кенгаши, “Тараққиёт” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида “Конституция — инсон ҳуқуқлари кафолати” деб номланган ташаббус доирасида амалга оширилмоқда. Қурилаётган майдон дунёқараши, ижтимоий ҳолати, ёши, касбидан қатъи назар, барча тоифа фуқаролар учун бирдек очиқ бўлади. Айниқса, яқин атрофда фаолият юритувчи шаҳар ҳокимлиги аппарати ходимлари, умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ва устозлари, атрофдаги маҳаллаларда яшаётган ёки қурилаётган кўп қаватли уйлардан кўчиб келаётган аҳоли бу ерга маданий ҳордиқ олиш, шу билан бирга ҳуқуқий билим олиш учун мунтазам ташриф буюради. Майдонда декоратив дарахтлар, фавворалар, бетакрор композициялар, турли ҳажмдаги ҳуқуқий кўргазма паннолари билан бирга, QR-кодлар орқали Конституциянинг моддалари, аудиокитоб бандлари билан танишиш имкони яратилади. Дарҳақиқат, бу каби лойиҳалар нафақат ҳуқуқий маданиятни оширади, балки жамиятда ижтимоий шерикчилик, маънавий муҳитнинг соғломлашуви, маҳаллалардаги фуқаролик фаоллиги, айниқса, ёшлар ўртасида фуқаролик жавобгарлигининг шаклланишига хизмат қилади. Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг сифатли ва ўз вақтида якунланиши, ахборот технологиялари билан бойитиш, таълим муассасалари билан тизимли ҳамкорликда фойдаланиш бўйича ўз фикрларимизни билдирдик. Шунингдек, сентябрь ойида майдонча расман фойдаланишга топшириладиган очилиш маросимида иштирок этиб, бунёд бўлган ҳуқуқий баркамолликни кенг ёритишни мақсад қилдик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,650 views

Опубликован 13 июл.

#Жиззах_вилояти #Ўрганиш Жиззахлик “адолатчилар” билан одам савдосига қарши курашиш ойлигини вилоятда юқори савияда ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдик Яхши биласиз, давлат ва жамият тараққиётига ғов бўладиган асосий иллатлардан бири, ҳар биримиз учун инсонийлик мезонлари ва ҳуқуқий жиҳатдан долзарб бўлган муаммолардан бири — одам савдоси ҳисобланади. Ижтимоий тармоқларда бу борада ҳозир ҳам оғриқли мисоллар, жиноятлар ҳақидаги хабарлар тез-тез учрамоқда. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда ушбу жиноятнинг турлари ва шакллари анчагина ўзгарган, тўғрироғи “замонавийлашган”. Жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали сохта агентликлар, хориждаги юқори маошли иш таклифлари, “ўқишга ёрдам берамиз” деган ваъдалар ортидан ёшларимиз, айниқса, қизларимизнинг ҳаёти хавф остида қоляпти. Дунё миқёсида эса одам савдоси замонавий қулликнинг энг шафқатсиз кўриниши сифатида тан олинган. БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили камида 2 миллионга яқин инсон одам савдосининг қурбонига айланмоқда ва уларнинг 70 фоиздан зиёди — аёллар ва қизлардир. Улар меҳнат эксплуатацияси, жинсий зўравонлик, мажбурий никоҳ ёки ҳатто ноқонуний тана аъзолари савдосига жалб этилаётгани — ҳар бир давлат, жамият учун хатарли сигнал ва унга қарши курашишни доимий эътибор марказидаги вазифа сифатида қарашни тақозо этади. Жиззах вилоят ва туман-шаҳар кенгашлари раислари, депутатлар, партия фаоллари билан Халқ депутатлари вилоят котибиятида ўтказган учрашувимизда мазкур жиҳатларга алоҳида тўхталдик. Бунда ойлик доирасидаги ишларимизни янада кенгайтириш, олдимизда турган вазифаларни муҳокама қилиб, самарали иш ташкил этиш нафақат ҳуқуқий ёки сиёсий масала, балки миллий онг, ижтимоий масъулият ва инсоний қадр-қимматни ҳимоя қилиш билан бевосита боғлиқ эканига урғу бердик. Таъкидлаш жоиз, ўтган 10 кунлик даврда республика бўйича 987 та тадбир ўтказиб, уларга 15 минг нафардан ортиқ фуқарони қамраб олишга эришдик. Жараёнларимиз тафсилоти ҳамкор ташкилотлар сайтида 385 маротаба, телевидение орқали 23 маротаба, партия расмий ва ҳудудий Телеграм каналлари орқали 1 минг 46 маротаба, ҳамкор ташкилотларнинг Телеграм каналлари орқали 903 маротаба, Фейcбук ва Инстаграм ижтимоий тармоқлари орқали 1 минг 587 маротаба, партиянинг марказий ва ҳудудий ташкилот газеталарида 30 маротаба, жами 4 минг 974 маротаба ёритилди. Йиғилишда мактаб, коллеж ва ОТМлардаги ёшлар орасида хавфли таклифларни таниш, хатарли аломатларни англаш бўйича аниқ механизмларни жорий этиш, аёллар ва ёшлар билан ишлайдиган маҳаллий идоралар фаолиятини таҳлил қилиш, сўнгги йилларда қайси туман ёки шаҳарда ушбу жиноят билан боғлиқ ҳолатлар кўп кузатилган бўлса, ўша ҳудудларда мақсадли, статистикага асосланган профилактик ишлар олиб бориш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқишга келишиб олдик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,080 views

Опубликован 12 июл.

#Жиззах_вилояти #Ўрганиш БИРГА ЯШАЙМИЗ, БИРГА МЕҲНАТ ҚИЛАМИЗ! “Ezgu niyat” — кўнгилларга нур, ҳаётга мазмун бағишлаётган маскан Ҳар бир инсон жамиятда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаш учун фаол меҳнат қилиш, турмушини яхшилаш ва ижтимоий кафолатлардан унумли фойдаланиш ҳуқуқига эга. Лекин тақдир бу борада ҳаммага ҳам бир хил имконият тақдим этмаган. Кимгадир бу ёруғ оламнинг гўзаллигини рўйи-рост кўрсатса, бундай неъмат яна кимнингдир кўзида эмас, қалбида жилваланади. Шундай бўлса-да, Ватан тақдирига дахлдор ҳамюртларимиз, шукрки, салмоқли. Уларнинг жасорати, сабри ва ҳаётга бўлган муҳаббати баъзи соғлом инсонларга қараганда анча кучли ва равшанроқ. Жиззах шаҳрида жойлашган Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти тизимидаги “Ezgu niyat ўқув ишлаб чиқариш корхонасига борганимизда кўнглимдан шу фикрлар ўтди. Бу жой нафақат ижтимоий муассаса, балки имконияти чекланган бўлса-да, ҳалол меҳнати орқали юрт тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшаётган фуқароларни жамлаган нурли маскан эканига амин бўлдик. Сўнгги йилларда юртимизда имконияти чекланган фуқароларни жамият ҳаётига фаол жалб этиш, уларни моддий, маънавий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Корхона раҳбари Наргиза Тўйчиеванинг бизга маълум қилишича, айни пайтда масканда 27 нафар ходим меҳнат қилаётган бўлса, уларнинг 6 нафарини биринчи гуруҳ, 2 нафарини 2-гуруҳ, 13 нафарини бошқа турдаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда 6 нафарини соғлом фуқаролар ташкил этади. Улар электромонтаж воситалари, спорт инвентарлари қисмларини йиғиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Бу жараён нафақат иш ўрни, балки ўзини тўлақонли фуқаро сифатида ҳис этиш, даромад топиш, мустақил турмуш кечириш имкониятини яратади. Корхонада ходимлар учун иш шароитлари, ойлик маош ва ижтимоий ҳимоя чоралари белгиланган. Ишчилар билан суҳбатда “Адолат” социал-демократик партияси имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлашни ўзининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаганини, шу мақсадда илк бор янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудиокитоби ва Брайл алифбосидаги варианти тайёрланиб, имконияти чекланган фуқароларга тақдим этилаётганини маълум қилдик. Бирга яшаш – ҳамжиҳатлик. Бирга меҳнат қилиш – қадр. Бирга ривожланиш – тараққиёт! Ана шу тамойил асосида ташкил этилган “Ezgu niyat” каби масканлар нафақат ижтимоий ечим, балки миллий тараққиётимизнинг юзи, инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилувчи инсонпарвар механизм ҳисобланади. Мулоқот жараёнида уларни қўллаб-қувватлаш, иш шароитларини яхшилаш, фаол ҳаётга кенгроқ жалб этиш юзасидан аниқ таклиф ва ташаббусларни илгари сурдик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

737 views

Опубликован 12 июл.

#Жиззах_вилояти #Ўрганиш Ёшлар ва ислоҳот Мамлакатимизда ёшлар имкониятларини кенгайтириш, уларни давлат ва жамият бошқарувига жалб этиш, маънавий, интеллектуал, иқтисодий жиҳатдан ўсишини рағбатлантириш бугунги ислоҳотлар марказидаги вазифалар биридир. Шу нуқтаи назардан, ўрганишларимиз доирасида Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах шаҳар бўлимидаги партиямиз бошланғич ташкилоти фаолияти билан танишиб, ҳудуддаги ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот ўтказдик. Вилоят марказида яшовчи 40 мингдан ортиқ жиззахлик ёшларни давлатимиз раҳбарининг ёшларга кўрсатаётган ғамхўрлиги ва эътиборидан баҳраманд қилишдек масъулиятли вазифа — партиямизнинг изланувчан ва тиришқоқ ёшларидан бири, Ёшлар парламенти аъзоси Фарзона Адиловага топширилган. Фарзона фаоллиги, ташаббускорлиги билан нафақат шаҳар ёшлари, балки республика миқёсида ҳам муносиб эътирофларга сазовор бўлиб келмоқда. Фикримни Ёшлар куни муносабати билан эълон қилинган Президент Фармонига мувофиқ, Адилова Фарзона Алишер қизининг “Келажак бунёдкори” медалига сазовор бўлгани ҳам тасдиқлайди. Бу нафақат шахсий ютуқ, балки Жиззахда ёшлар сиёсати қандай асосга қурилгани, умидли, ташаббускор кадрлар шаклланаётганининг амалий тасдиғидир. Шаҳар бўлимида партиямизнинг бошланғич ташкилоти фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 35 нафар маҳалла ёшлар етакчиларини ўз сафида бирлаштирган. Бу сиёсий камолот, уларнинг ўз жамоаларида фаолликни ошириш, манзилли ишлашни такомиллаштиришда асосий роль ўйнайди. Масалан, 423 нафар ёш "оталиқ" тизимига асосан ҳуқуқ-тартибот органлари масъулларига бириктирилган. Бунда жамиятда ўз ўрнини топа олмаётган, ноқулай ижтимоий вазиятдаги ёшлар билан бевосита ишлаш механизмлари шаклланган. Шунингдек, йил бошида ўтказилган таҳлилда 258 нафар "оғир тоифа"даги ёшлар аниқланган ва улар 17 та идора раҳбарларига бириктирилган. Ушбу манзилли ёндашув натижасида уларнинг 81 фоизи — 220 нафар ёш доимий иш билан таъминланган. Бу ишонч ва институционал тизим натижасидир. Айни пайтда ёшлар таътилда эканини инобатга олсак, уларнинг фаоллиги бўш вақтини қандай ўтказиши билан ҳам чамбарчас боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас. Жиззах шаҳрида бу йўналишда иқтидорли ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш ва спорт орқали тарбиялаш воситасига айланган “Беш ташаббус олимпиадаси” тадбирлари, футбол ва волейбол мусобақалари орқали жамоавий руҳни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган спорт машғулотлари ташкил этилмоқда. Учрашувда шаҳар етакчилари “Антикоррупция волонтёрлари” лойиҳаси ҳақида маълумот берганида, унинг коррупцияга қарши жамоатчилик назоратини кучайтириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда бир қанча ўзига хосликларга эга экани эътиборимизни тортди. Биз, партиямиз ҳамиша ёшларнинг таклифларига очиқлиги ва уларга амалий қўллаб-қувватлаш тамойили асосида ёндашишини маълум қилдик. Шунингдек, жорий йил давомида амалга оширилаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!”, "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги", "Одам савдосига қарши курашиш ойлиги" ҳақида маълумот бердик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

810 views

Опубликован 12 июл.

#Жиззах_вилояти #Ўрганиш Томорқа — хонадон фаровонлиги манбаи Бугунги кунда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, инфляция ва бозордаги нарх мувозанатини барқарор сақлаш, ижтимоий кайфиятни барқарорлаштириш ва боқимандаликка қарши тизимли ёндашувни шакллантиришда томорқачилик — самарали ечимлардан бири сифатида эътироф этилаётир. Очиғи, айни пайтда бу масала ҳар жиҳатдан долзарб — энди уй атрофидаги 5–10 сотих ер шунчаки ўт ўсиб ётадиган бўш майдон бўлмаслиги, аксинча илм, меҳнат ва ташаббус орқали даромадли бизнес, озиқ-овқат манбаи, ҳатто ижтимоий фаровонлик манбаи бўлиб хизмат қилиши зарур. Мазкур ёндашувнинг амалий тасдиғини биз лалмикорлик “Энг яхши томорқачи” кўкрак нишони соҳиби, моҳир чевар ва меҳнатсевар боғбон Ўрозгул Аҳмедова хонадонида кузатдик. Унинг томорқасида қишлоқ меҳнатининг шарафи акс этган, нафақат уйда, балки маҳалласини ҳам обод қилишга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Хонадонда 15 сотихли иссиқхона мавжуд бўлиб, унда мавсумга қараб қулупнай, саримсоқпиёз, резавор мевалар ва гуллар етиштирилади. Жорий йилдан бошлаб гул кўчати парваришлаш йўлга қўйилган. Ҳосили бозорбоп, талаби юқори, ойига 7–8 миллион сўмлик даромад келтирмоқда. Албатта, мазкур натижа, ўз ўрнида, кичик меҳнат орқали иқтисодий барқарорликка эришиш мумкинлигини кўрсатади. Эътиборлиси, “устоз-шогирд” анъанаси асосида қизлари билан бирга меҳнат қилади. Бу йил қизи олий таълим муассасасига кириш арафасида. Ўрозгул опа фарзандлари учун фақатгина иқтисодий шароит яратиб бермаяпти, балки уларга меҳнатсеварликни, ташаббускорликни ва мустақил ҳаёт учун керакли кўникмаларни ҳам ўргатмоқда. Бизни қувонтиргани — Ўрозгул Аҳмедованинг ташаббускорлиги маҳаллада бошқа аёллар учун ҳам илҳом манбаига айланган. Уларнинг кўпчилиги ундан маслаҳат сўраб, ўз томорқаларини қайта жонлантирди, гуллар, қулупнай, ҳатто голубика (қора қорағат) етиштиришни бошлади. Маҳаллада ҳозирда 30 сотих ерда тажриба сифатида голубика парваришланган бўлса, ҳозир лалмикорлик кўплаб аёллар бунинг пандини олишган. Илгари тувакда ўстириладиган ушбу мевалар энди иқлимга мослаштирилиб, очиқ майдонда етиштирилмоқда. Бу эса маҳалладаги илм, тажриба ва янгиликка очиқлик даражасини англатади. Аҳолининг бундай фаоллиги ҳудуддаги ижтимоий кайфият, иқтисодий мустақиллик ва ўзаро ўрнак олиш маданиятини кучайтирмоқда. Фуқаролар бир-биридан илҳомланиб, бир-бирига кўмаклашмоқда. Бу эса маҳаллада барқарорликни мустаҳкамловчи омилдир. Ўрозгул опанинг ҳаёт тарзи ва меҳнатга муносабати уни нафақат маҳалланинг фаоли, балки жамоатчиликдаги етук фуқаро сифатида ҳам танитди. Шу боис, қаҳрамонимизни “Адолат” партиямиз сафига қабул қилдик. Шунингдек, бу ердаги суҳбат давомида эҳтиёжманд аёлларнинг таклиф ва фикрларини ҳам тингладик. Маҳалла кўчаларини тунги ёритиш тизими билан таъминлаш ишларини бошлаш, бу жараённи партия ва жамоатчилик назоратида олиб бориш лозимлигини таъкидладик. Маҳалланинг ёшлари ҳам ташаббусдан четда эмас. Мактаб тўгараклари, спорт ва маданият лойиҳалари орқали уларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этиляпти. 2023 йилда мактабни битирган 32 нафар ёшдан 20 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилингани шундан далолат. Айни пайтда “драйвер соҳа” сифатида аёллар орасида сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш кенг оммалашмоқда. 50 нафар аёл мазкур йўналишда касбий билим ва кўникмаларга эга бўлиб, туман бозорларини сут, қатиқ, қаймоқ каби маҳсулотлар билан таъминлашга ҳисса қўшмоқда. Айни пайтда 144 нафар аёл “Аёллар дафтари”да рўйхатда турса, улардан 28 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган, 38 нафари эса туман тиббиёт муассасаларида чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилган. Хотин-қизлар фаолининг ташаббуси билан оғир ижтимоий аҳволда бўлган 6 нафар боланинг шароити яхшиланган, 4 нафар аёл касаначиликка йўналтирилган. Қолаверса, икки нафар моҳир тикувчи маҳалладаги 25 нафар қизга чеварлик асосларини ўргатаётгани, ушбу устоз-шогирд анъанаси қайта тикланаётганининг ўзиёқ намуна бўлишга арзийди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,200 views

Опубликован 11 июл.

#Жиззах_вилояти #Ўрганиш “Лалмикор” — ҳамжиҳатлик қарор топган маҳалла: адолат, ижтимоий ҳимоя ва фаоллик маскани Дарҳақиқат, маҳалла — бугунги Ўзбекистонда инсон манфаатлари марказга қўйилган янги бошқарув моделидаги энг муҳим ижтимоий тузилма. У давлат билан халқ ўртасидаги амалий кўприк, ишонч муҳити ва одамларнинг ҳаёт сифатини белгилаб берадиган дастлабки боғланиш нуқтасидир. Жорий ўрганишлар доирасида Зарбдор туманидаги “Лалмикор” маҳалласида бўлиб, “маҳалла еттилиги”нинг аҳоли билан ҳамкорлиги, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишдаги иштироки билан танишдик. Таъкидлаш керак, 2017 йилда янгича номда қайтадан ташкил топган “Лалмикор”да бугун 668 та хонадонда 3 741 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда. Маҳалла аҳолисининг 70 фоизини ёш оилалар ташкил этади. Бу ердаги янгиланиш ва юксалишга бўлган интилиш Президентимизнинг ўтган йил 9 апрель куни ушбу маҳаллага ташрифидан сўнг янги босқичга кўтарилди. Давлатимиз раҳбари ўз ташрифи давомида маҳалладаги йўллар, инфратузилмалар, “Яшил макон” доирасидаги ободонлаштириш ишлари ҳамда аҳолининг томорқачилик салоҳияти билан танишган эди.  Маҳалладаги ташландиқ жойлар бугун ҳосилдор ерларга, сўлим боғларга айланган. Аҳоли асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Ҳар бир хонадоннинг ўз томорқаси бор. Қолаверса, аҳоли учун 126 гектар ер ажратилиб, бозорбоп резавор мевалар — хўжағат, маймунжон, голубика каби маҳсулотлар етиштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу мевалар ҳосилга киргандан сўнг экспортчилар томонидан харид қилинади — бу эса маҳалла аҳолисининг даромад манбаи ошишига хизмат қилмоқда. Президентимиз ўшанда сифатли маҳсулот етиштириш учун аҳолига агротехник билимлар бериш, банклар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланишини қайд этганди. Суҳбат чоғида Президентимиз раислигида жорий йил 9 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросини ҳам алоҳида муҳокама қилдик. Жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш, тирбандликларни камайтириш, ёш ҳайдовчиларнинг масъулиятини ошириш борасида маҳаллада амалга оширилаётган ишларни кўриб чиқдик. "Бувижонлар гуруҳи" ва маҳалла нуронийларининг профилактика ишларидаги иштирокини кучайтириш, аҳолида ҳуқуқий онг ва фуқаролик масъулиятини оширишга қаратилган тадбирларни мунтазам йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди. Учрашув якунида фаолияти ва ижтимоий масъулияти билан бошқаларга ўрнак бўлаётган “маҳалла еттилиги” аъзоларини “Адолат” СДП сафига қабул қилдик. Уларга партия гувоҳномаларини тантанали тарзда топширдик. “Бувижонлар гуруҳи” аъзоларига ҳам партиянинг эсдалик совғаларини тақдим этдик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

989 views

Опубликован 11 июл.

#Халқ_сўзи_газетаси #Муносабат Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудованинг "ЙЎЛЛАРДА АДОЛАТ ВА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ – УСТУВОР МАҚСАД" сарлавҳали мақоласи "Халқ сўзи" газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди. 📖 Батафсил бу ерда ўқинг Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

387 views

Опубликован 11 июл.

#Жиззах_вилояти #Ўрганиш Ёшлар таътили “бўш вақт” эмас, “фойдали вақт” бўлиши керак Жорий йил 15 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар таътилини мазмунли ташкил этиш, уларнинг бўш вақтини самарали йўналтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. Ушбу стратегик ташаббус – “Долзарб 90 кун” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ишчи гуруҳимизнинг галдаги манзили — Зарбдор тумани “Лалмикор” маҳалласида жойлашган 12-умумтаълим мактаби бўлди. Таъкидлаш жоизки, баҳаво табиат бағрида жойлашган мазкур мактабга кириб борарканмиз, бу ердаги саришталик, мактаб раҳбарияти, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги дўстона муҳит, фаолиятдаги юқори натижадорлик эътиборимизни тортди. Ўқувчи-ёшлар ўз уйига яқин, дарахтлар салқинида устозлари бағрида интеллектуал ўйинлар, ижодий ва жисмоний фаолият турлари билан мунтазам шуғулланмоқда. Суҳбатда “Заковат” интеллектуал ўйини, “Қизлар академияси”, “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа” ва “Рақамли авлод” онлайн лойиҳалари ёшлар ўртасида катта қизиқиш уйғотгани, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришда катта самара бераётгани алоҳида қайд этилди. Атхам Аҳмедов раҳбарлигида таълим сифати, тарбия ва таътилдаги фаолият ўртасидаги мутаносиблик самарали йўлга қўйилганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Мазкур даргоҳда 306 нафар ўқувчи таҳсил олади. Ўтган ўқув йилида 16 нафар битирувчидан 12 нафари олий таълим муассасаларига кирган, қолган 4 нафари эса маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарига жалб этилган ҳолда 100 фоизлик бандлик таъминланган. Бу — таълим ва меҳнат бозори интеграциясининг маҳаллий даражада самарали ечим топаётганини кўрсатади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 7 нафар битирувчининг 4 нафарида халқаро ва миллий даражадаги сертификатлар мавжуд. Бу уларнинг нафақат билим, балки замонавий рақобатбардош кўникмаларни пухта ўзлаштираётганини англатади. Демак, мактаб нафақат мактабгача ва умумий таълим вазифасини бажараяпти, балки ёш авлодни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш бўйича амалий натижаларга ҳам эришмоқда. Мактабда жами 31 нафар ўқитувчи фаолият юритмоқда. Уларнинг 5 нафари олий тоифали, 7 нафари биринчи, 2 нафари иккинчи тоифали бўлиб, қолган 17 нафар педагог — мутахассис тоифасида. Бу эса ўқитувчилар салоҳиятининг сифатли ва барқарор шаклланганидан дарак беради. Шунингдек, “Долзарб 90 кун” дастурида 270 нафар ёш, яъни умумий ўқувчилар сонининг 80 фоизи ҳамда 24 нафар ўқитувчи иштирок этмоқда. Бу рақамлар таътилни фойдали ва мазмунли ташкил этишда мактабнинг ташкилий салоҳияти юқори эканини кўрсатади. Шу билан бирга, мактабнинг спорт соҳасидаги ютуқлари ҳам диққатга сазовор. Ўқувчилар республика миқёсидаги турли мусобақаларда юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижаси сифатида мактаб яқинда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ютиб олди ва мазкур маблағ асосида замонавий мини-футбол майдончаси қуриб, ишга туширди. Дарҳақиқат, ёзги таътил ёшлар ҳаётида муҳим давр ҳисобланади. Яъни, уларни бу вақтда салбий муҳит таъсиридан асраш — жамият олдидаги муҳим вазифадир. Шунинг учун Президентимиз таълим муассасалари, маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотларга ёшлар учун таътилни нафақат дам олиш, балки ривожланиш, қизиқишга йўналиш, қобилиятни рўёбга чиқариш имконияти сифатида ташкил этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берган. Шу нуқтаи назардан, партия таълим муассасалари, маҳаллий ижро органлари ва маданият муассасалари билан ҳамкорликда ёшлар учун яратилган шароитларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Танишув мобайнида ушбу ташаббуснинг амалий ижроси доимий мониторинг қилиниши, натижаларга кўра қонунчилик даражасида таклифлар тайёрланиши маълум қилинди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,780 views

Опубликован 11 июл.

#Муносабат “ХАЙП” ВА ҲАҚИҚАТ: Мусибатдан манфаат изламайлик Бир неча кун аввал Урганч шаҳрида юз берган кўнгилсиз ҳолат ижтимоий тармоқларни ларзага келтирди. Вояга етмаган, 15-16 ёшли қизлар кўп қаватли уй томидан ўзларини ташлаб, ҳалок бўлган… Аслида ушбу ҳолат жамиятимиз учун фавқулодда фожиадир. Икки навниҳолнинг катта ҳаётга кириб келмай туриб, нобуд бўлиши ҳар биримизнинг олдимизга қатор саволлар қўяди. Хабарлардан ойдинланишича, қизлар ўз жонига қасд қилган. Бино эса ҳали тўлиқ битмай, хавфсизлик талабларига тўла жавоб бермай туриб, фойдаланишга топширилган… Икки қизнинг руҳий ҳолати шу даражага етгунига қадар наҳот ҳеч ким эътибор қаратмади? Маҳалла тизимида ишлаётган хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси уларнинг муаммолари билан қизиққанмиди? Албатта, фожианинг келиб чиқиши сабаблари, бунга айбдор бўлганлар аниқланади. Аммо ушбу воқеа атрофида кечаётган турли-гап сўзлар, айниқса, кишини ўйга толдиради. Жамиятимизда сўнгги вақтларда виртуал хайпга берилиш, обуначи тўплашга зўр бериш, лайкбозлик каби иллатлар тобора авж олаётгани, афсуски, аччиқ ҳақиқат. Юқоридаги ҳолатда ҳам масаланинг асосий моҳияти қолиб, турли тахминлар билан нобуд бўлган қизлар шаънини таҳқирлаш кўзга ташланмоқда. Ҳар ким ўзи билганича масалани бўрттириб, обуначиларига тақдим этаётгани, аммо ҳеч ким марҳумалар кимнингдир 15-16 йил умид билан катта қилган фарзанди бўлганини ўйламаслиги энг оғриқли жиҳат, бизнингча. Билдирилаётган салбий фикрлар, аввало, билиб-билмай уларнинг руҳига қилинган туҳмат бўлса, иккинчи томондан ота-онаси, яқинларининг мусибатини икки карра оширишдир. Ахир қачондан бери бировлар бошига тушган кулфатдан фойдаланадиган бўлдик? Масаланинг яна бир жиҳати бор. Афсуски, фожиа юз берди. Ижтимоий тармоқларда воқеа жараёнининг виделавҳаларигача тарқалиб улгурди. Орадан кунлар ўтмоқда. Аммо маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ҳанузгача асослантирилган, расмий муносабат билдирилмади. Ахборотлашган жамиятнинг қонунияти шундай. Ҳаққоний ахборот берилмас экан, бўшлиқни, албатта, ҳақиқатга тўғри келмайдиган, фейк хабарлар тўлдиради. Ижтимоий тармоқларда дилни хира қиладиган мулоҳазалар тўлиб-тошаётганининг сабабларидан бири ҳам шу. Шундай вазиятларда биринчи манба сифатида масъул ваколатли органларнинг ахборот хизматлари томонидан тезкор муносабат берилиши ниҳоятда муҳим. Бу, аввало, жамоатчилик орасида нотўғри ахборот тарқалишининг олдини олади. Иккинчидан, кимнингдир шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқлари бузилишидан ҳимоя қилади ҳамда жамиятда адолат тамойилларини таъминлашга хизмат қилади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

975 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••3233343536•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384