TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват11,423Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 33 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 1 авг.

🗺Навоий бўйлаб сафаримиз давомида республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг вилоят филиалида бўлдик. 📌 Аввало, ушбу вилоят республикамизнинг ҳудуд жиҳатдан энг йирик минтақаси эканини таъкидлаш жоиз. Бу заминда бир миллион нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шундан қарийб 510 минг нафари хотин-қизлар ҳиссасига тўғри келади. Шу нуқтаи назардан ҳомиладор аёллар ўртасида олиб борилаётган тиббий профилактик ишлар, муддатидан олдин ҳамда кам вазнда туғилган чақалоқлар бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш, таҳлил қилиш долзарб аҳамиятга эга. Зеро, фарзандларимиз баркамол туғилиши миллат эртасини белгилайди. Жорий йилнинг биринчи ярмида марказда 2948 та туғуруқлар амалга оширилгани муассасанинг аҳамиятини кўрсатмоқда. Ўрганиш давомида “Ишонч-2030” лойиҳаси бўйича харид қилинган замонавий жиҳозлар бўйича тўлиқ маълумот олдик. Ҳомиладорлик патологиясида оналар ва кам вазнли чақалоқларни парваришлаш учун мавжуд шароитларни ўргандик. — Сўнгги йилларда муассасамизга 11 турдаги 26 та замонавий тиббий аппаратлар келтирилди, — дейди марказ директори Акрам Эшонқулов. — Қолаверса, маҳаллий бюджетдан 720 млн сўм маблағ ажратилиши эвазига автогемотрансфузия аппарати харид қилинди. Унинг ёрдамида оғир туғуруқни бошидан кечирган аёлларга бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш имкони яратилган. Эътиборга молик яна бир жиҳат, хотин-қизларда учрайдиган онкологик хасталикларни аниқлаш учун ПЦР-лаборатория ташхисларининг бевосита марказда ўтказилаётганидир. Ушбу хизмат тури орқали ҳар куни 180 нафаргача аёллардан намуналар олиняпти. ⚖️Марказ ходимлари билан суҳбатда тиббиёт соҳасидаги айрим муаммолар, жумладан шифокор ва фармацевтика ходимлари ўртасидаги манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш борасида фикр алмашдик.Бу каби нохуш ҳолатларга чек қўйиш бўйича амалий чоралар кўрилаётгани таъкидланди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

727 views

Опубликован 31 июл.

Ўз жамоасининг равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган инсон эътирофга лойиқдир. Бу, ўз навбатида, жамиятда ижтимоий адолат қарор топаётганининг ёрқин кўриниши ҳисобланади. Зеро, ходимнинг ҳуқуқи ҳимояланган, саломатлиги мустаҳкамланган ва меҳнати қадрланган жамиятгина барқарор ривожлана олади. ⚖️ Шу маънода, “Адолат” СДП ўз дастурида меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ҳамда муносиб меҳнат шароитларини яратишга алоҳида аҳамият қаратади. Партия ишчи гуруҳининг “Навоийазот” акциядорлик жамиятидаги ўрганишлари давомида айнан шу йўналишдаги ишларга гувоҳ бўлдик. Айниқса, корхона ходимлари саломатлигини муҳофаза қилишга хизмат қилаётган кўп тармоқли даволаш-профилактика маркази фаолияти эътиборимизни тортди. Муассасада 180 нафарга яқин малакали ходимлар фаолият юритади, уларнинг асосий вазифаси ходимларни мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиш, соғломлаштириш чора-тадбирларини тизимли амалга оширишдан иборат. Марказ таркибида 50 ўринли жарроҳлик бўлими, кунига 400 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга поликлиника мавжуд. Эътиборлиси, бу ерда нафақат корхонанинг ҳозирги ходимлари, балки узоқ йиллар меҳнат қилиб, нафақага чиққан фахрийлар ҳам тиббий хизматдан бепул фойдаланиш имконига эга. Бундан ташқари, завод ҳудудида 7 та соғломлаштириш шохобчасининг мавжудлиги фавқулодда ҳолатларда биринчи тиббий ёрдамни тезкор кўрсатиш имконини беради. Буларнинг барчаси корхона нафақат ишлаб чиқариш қудратига, балки инсон омилига ҳам юксак масъулият билан ёндашишидан далолатдир. Мухтасар айтганда, мамлакатимиздаги ҳар бир йирик корхона ўз ходимларининг нафақат меҳнат шароитини, балки ижтимоий ҳимояси ва саломатлигини ҳам биринчи ўринга қўйиши зарур. Бу орқали биз нафақат самарали ишлаб чиқаришга, балки инсон қадри устувор бўлган жамиятни барпо этишга ҳам эришамиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

557 views

Опубликован 31 июл.

Қудратли саноат халқ фаровонлиги учун хизмат қилмоқда Хизмат сафари давомида “Навоийазот” АЖ бошқаруви раиси Фарруҳ Самадов билан суҳбатлашдик. Зеро, саноат мамлакат иқтисодиёти ва халқ фаровонлигига хизмат қилади. Ушбу жараёнда атроф-муҳит тозалиги ва инсон саломатлиги ҳам эътиборда бўлиши лозим. Куни кеча Президентимиз бошчилигида ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат етиштириш, кимёвий ўғитлардан меъёрида фойдаланиш ва экологик назоратни кучайтириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилганди. Демак, биз барча саноат лойиҳаларини экологик талабларга тўла мослаштиришга қатъий ёндашишимиз керак. Қайд этилишича, 450 гектар майдонни эгаллаган саноат ҳудуди ситуацион марказ орқали тўлиқ назорат қилинади. Бу орқали корхонада юзага келиши мумкин бўлган саноат, экологик, техноген фавқулодда ҳолатларни тезкорлик билан аниқлаш имкони яратилган. — Бундан ташқари, махсус экология бошқармаси, фавқулодда вазиятлар гуруҳи, техник-хавфсизлик ходимлари кун-у, тун иш олиб боради, — деди жамият бошқаруви раиси Фарруҳ Самадов биз билан суҳбатда. — Корхонамизни 2030 йилгача тўлиқ модернизация қилиш мақсад қилиняпти. Ушбу жараёнда, аввало, “яшил иқтисодиёт” тамойиллари, энергия тежамкорлик ва иқтисодий самарадорлик диққат марказимизда бўлади. Бу борада Швейцариянинг илғор компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. “Навоий азот” АЖ томонидан нафақат корхона ҳудуди, балки ёндош аҳоли яшаш масканларида ҳам ҳаво таркибини мунтазам назорат қилиш ускуналари ўрнатилаётганини ижобий баҳоладик ҳамда ушбу амалий ишларни халққа жонли етказиш, фаоллар, нуронийлар ва оммавий ахборот воситалари учун прес-тур ўтказишни тавсия қилдик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

443 views

Опубликован 31 июл.

🔴Ишчи гуруҳимиз билан дастлаб мамлакатимиз саноатининг фахри саналмиш — “Навоийазот” акциядорлик жамиятида бўлдик. Эътироф этиш жоиз, ушбу корхона — нафақат юртимиз, балки бутун Марказий Осиёда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи саналади. Бу ерда бугунги кунда 8 минг 600 нафардан зиёд ходим фидокорона меҳнат қилмоқда. Улар орасида 3 минг 450 нафар хотин-қизлар борлиги эса саноатда гендер мувозанатини таъминлашда эришилган муҳим натижалардан биридир. Қувонарлиси, мажмуада хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бошқарув раиси ўринбосари лавозими жорий этилган ва Хотин-қизлар қўмитаси самарали фаолият олиб бормоқда. Мазкур тизимли ёндашув ўз самарасини бериб, ўтган йили тармоқ “Гендер тенглигини таъминлаш бўйича энг яхши ташкилот” сифатида тан олингани ҳудудда гендер тенглигига бўлган муносабатдаги ижобий трансформацияни англатади. Меҳнат жамоаси билан учрашувимиз давомида саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ўзаро уйғунлик, илм-фан ютуқларининг кенг татбиқи ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш борасидаги фикр алмашдик. Албатта, бугунги кунда ҳар қарич ерни унумли ўзлаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш глобал аҳамият касб этаётгани барчага аён. Шу нуқтаи назардан, “Навоийазот” меҳнат жамоасининг саъй-ҳаракатлари нафақат саноат, балки агросаноат тизимидаги ютуқларга ҳам муносиб ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидладик. Партиямизнинг дастурий мақсадларидаги табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, экологик тоза ва барқарор саноат технологияларини жорий этиш, фуқароларнинг ижтимоий фаровонлигини таъминлаш айнан шундай фидойи меҳнат жамоалари кўмагида ҳаётга татбиқ этилишига ишонамиз. Тадбир давомида жамият бошқаруви раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Насиба Содиқова партиямизнинг бошланғич ташкилотини тузиш ташаббусини илгари сурди. Ушбу таклифни мамнуният билан қўллаб-қувватлаб, партиямиз ғояларига хайрихоҳлик билдирган 50 нафардан ортиқ фаол ходимни сафимизга қабул қилдик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

771 views

Опубликован 31 июл.

🔴Бугун партиямиз фаоллари ва депутатларидан иборат ишчи гуруҳ билан Навоий вилоятига йўл олдик. Сафаримизнинг асосий мақсади – мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳудуддаги амалий ижроси билан танишиш. Биз учун энг муҳими – одамлар билан юзма-юз мулоқот қилиш, халқ манфаатлари йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг аҳоли турмушида ижобий акс этаётганини кўришдир. Шунингдек, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, янги иш ўринлари яратиш каби масалалар ҳам диққатимиз марказида бўлади. Айниқса, шифокорлар билан учрашиб, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, фертиль ёшидаги аёллар саломатлиги каби нозик масалаларни чуқур ўрганишни режалаштирганмиз. Янги Ўзбекистонни барпо этишда Навоий тажрибаси, ҳудуд аҳлининг таклифлари биз учун жуда қадрли. Умид қиламизки, ташрифимиз самарали ва фойдали бўлади. Кун тартибимиз тиғиз бўлишига қарамай, тафсилотларни улашиб боришга ҳаракат қиламиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

527 views

Опубликован 30 июл.

🌐 Жаҳон миқёсида бугунги геосиёсий ва иқтисодий беқарорлик шароити ҳар бир давлат олдига ўз иқтисодий хавфсизлигини барқарор таъминлаш, стратегик мустақиллигини асраш ва аҳолисини озиқ-овқат билан кафолатли таъминлашни устувор вазифа этиб қўймоқда. Бу жараёнда миллий аграр салоҳиятни юксалтириш ва ундан унумли фойдаланиш нафақат иқтисодий барқарорлик, балки ижтимоий осойишталикнинг ҳам муҳим омилига саналади. ⏩Шу маънода бугун давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ана шундай стратегик муаммоларни ҳал этишга қаратилган муҳим сиёсий платформа вазифасини ўтагани билан аҳамиятли бўлди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,220 views

Опубликован 30 июл.

#Муносабат ЎЗБЕКИСТОН — УМУМИЙ УЙИМИЗ Ягона Ватан, муштарак тақдир ва барқарор келажак истиқболлари Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Президентимиз томонидан йўлланган байрам табриги сўнгги йилларда Янги Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида шаклланаётган миллий ва фуқаровий бирдамлик, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат муҳитини ўзида акс эттиргани билан эътирофга сазовордир. Бу эса нафақат рамзий, балки мустаҳкам қонунчилик, адолатли давлат бошқаруви ва инсон қадрини улуғловчи сиёсатимизга асосланган прагматик позиция сифатида миллий тараққиётимизда алоҳида аҳамият касб этади. Дарҳақиқат, азал-азалдан умумий уй, умумий тақдир ва муштарак келажак ғояси бизни ҳамиша юксак марраларга ундаб келган. Мана шу тамойил асосида турфа миллат ва элатлар ўз тили, дини, маданияти қандай бўлишидан қатъи назар, ўзини бу юртнинг тўлақонли, тенг ҳуқуқли ва дахлсиз аъзоси сифатида ҳис этиши бугунги кунда ҳам тобора мустаҳкамланиб боряпти. Хусусан, мамлакатимиздаги 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари миллий ва маданий ўзлигини эркин ифода этаётгани, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бирига айлангани ҳам сўзимизни исботлайди. Аҳамият қаратсак, юртимизда миллатлараро муносабатлар соҳасидаги ислоҳотлар айни вақтга келиб, нафақат ички барқарорликни таъминлаш, балки мамлакатимизнинг халқаро имижи, минтақавий етакчи сифатидаги мақомини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилаётганини кўрамиз. Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган халқлар дўстлигини мустаҳкамлаш, минтақавий ҳамкорлик ва яхши қўшничилик сиёсати самарасида “Марказий Осиё руҳи” деган янги тушунча дунё сиёсий лексиконида мустаҳкам ўрин олди. Шубҳасиз, ушбу “руҳ”ни шакллантиришда халқ дипломатияси, миллий маданий марказлар ва ватандошлар бирлашмаларининг фаол иштирок этаётганини алоҳида эътирофга лойиқ, деб баҳолаймиз. Бунда барча миллат ва элатлар вакилларининг тинч, фаровон ҳаёти, адолатли имкониятлар муҳитида яшаши, фуқаровий тенглик ва ўзаро ҳурматнинг амалда таъминланиши эса бугунги куннинг, шубҳасиз, энг катта бойлиги ҳисобланади. Чунки миллатлараро тотувлик фақат маънавий қадрият эмас, балки мустаҳкам тараққиёт асосидир. Барқарорлик, ижтимоий адолат ва инсон ҳуқуқларига риоя каби илғор тамойиллар айнан шундай бағрикенг муҳитда ривожланади. 🔴 Шу нуқтаи назардан, “Адолат” социал-демократик партияси миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлаш, турли тоифадаги фуқаролар ўртасида тенг ҳуқуқлилик ва ижтимоий адолатни қарор топтириш устувор вазифа сифатида белгилаган. Партиямиз нафақат ҳуқуқий ва демократик воситалар орқали, балки инсон қадрини улуғлайдиган, адолат мезонларига асосланган сиёсат билангина фаровон жамият барпо этиш мумкин, деб ҳисоблайди. Шу боис, айни пайтда ҳам партиямизнинг барча бўғинлари — депутатлар, фаоллар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари жамиятда адолат, ўзаро ҳурмат ва миллатлараро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш йўлида изчил ҳаракат қилмоқда. Умуман, юртимизда бу борада олиб борилаётган сиёсий фаолият ва масъулият натижасида мамлакатимизда умумий келажак ғояси халқлар дўстлиги руҳи билан боғланмоқда. Шу туфайли бугунги байрамни фақат расмий сана эмас, балки халқлар ўртасидаги муносабатларнинг юксак савиядаги ифодаси, десак, муболаға бўлмайди. Зеро, ягона Ватан, муштарак тақдир ва барқарор келажак — бу ғоялар атрофида бирлашган халқни ҳеч қандай ташқи ёки ички таҳдид енголмайди. Миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш эса Янги Ўзбекистонни барпо этишда халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини янада чамбарчас боғлашига ишонамиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,280 views

Опубликован 29 июл.

#Меҳнат_ярмаркаси МЕҲНАТ БОЗОРИДАГИ АДОЛАТ ВА ИМКОНИЯТ: пойтахтда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди Маълумки, аҳоли, айниқса, ёшларнинг муносиб иш ўринлари билан таъминланиши нафақат иқтисодий барқарорлик, балки ижтимоий осойишталик, ҳуқуқбузарликлар ва одам савдоси каби иллатларнинг олдини олишда ҳам муҳим омил ҳисобланади. Шу боис, мамлакатимизда барча даражадаги давлат ва жамоат ташкилотлари фуқаролар бандлигини таъминлаш, меҳнат бозорини тартибга солиш ҳамда ишсизликка қарши изчил ва тизимли иш олиб боришмоқда. “Одам савдосига қарши курашиш” ойлиги доирасида партиямизнинг Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”ни ишсиз фуқароларни доимий меҳнатга жалб этиш орқали жамият тараққиётига ҳисса қўшишини таъминловчи муҳим амалий ташаббус сифатида баҳолашимиз мумкин. Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган ярмаркада Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 140 дан ортиқ давлат ва нодавлат ташкилотлари, йирик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари томонидан мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида зарур маълумотлар тақдим этилди. Жарёнда фуқаролар бўш иш ўринлари бўйича таклиф ва талаб билан танишиш, тўғридан-тўғри иш берувчилар билан мулоқот қилиш, ҳужжатларини топшириш, саволларига жавоб олиш имкониятига эга бўлишди. Тадбирда иштирок этар эканмиз, аҳоли ўртасида меҳнат ҳуқуқлари, хавфсиз миграция, одам савдосининг белгилари ва ундан ҳимоя механизмлари бўйича ҳуқуқий тарғибот ишларини ҳам олиб бордик. Айниқса, ёшлар ва аёллар ўртасида ишончли маълумот тарқатиш, ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш ва фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратдик. 🔴 Партиямиз ўз Сайловолди дастурида аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ва улар учун барқарор даромад манбаини яратиш орқали ижтимоий фаровонликка эришишни асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаб олган. Шундан келиб чиқиб, меҳнат бозорида тенг имкониятларни таъминлаш, аҳоли бандлигини кенгайтириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни ҳамкор ташкилотлар билан бундан кейин ҳам изчил давом эттиришга келишиб олдик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,180 views

Опубликован 29 июл.

#Халқ_сўзи_газетаси #Муносабат 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудованинг "АДОЛАТ, ТЕНГЛИК ВА ФАРОВОНЛИК ТАМОЙИЛЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ – УСТУВОР МАҚСАД" сарлавҳали мақоласи "Халқ сўзи" газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди. 📖 Батафсил бу ерда ўқинг ⚖️Расмий саҳифаларимиз

417 views

Опубликован 28 июл.

#Фракция ✅Қонун устуворлиги – бу ҳар бир инсоннинг ижтимоий ҳолати ёки моддий имкониятидан қатъи назар ўз ҳуқуқларини амалда тўлақонли ҳимоя қила олишидир. Афсуски, баъзан кам таъминланган фуқароларимиз малакали адвокат хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўла олмайдилар. 🔴 Бугун Қонунчилик палатасидаги фракциямиз билан айнан шу муаммога ечим топишга қаратилган муҳим қонун лойиҳасини муҳокама қилдик. Лойиҳанинг асосий мақсади – эҳтиёжманд шахсларга Конституциявий судга мурожаат қилишда давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам олиш имкониятини яратишдир. 📌 Маълумки, янгиланган Конституциямиз фуқароларга ўз ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлган қонун устидан Конституциявий судга шикоят қилиш ҳуқуқини берган. Бироқ, шу кунгача кам таъминланган фуқароларимиз ушбу ҳуқуқдан фойдаланишининг аниқ механизми мавжуд эмас эди. Шу нуқтаи назардан, мазкур қонун лойиҳаси мавжуд ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириши билан биз учун муҳим аҳамият касб этди. 🔴Аҳолимиз томонидан бундай юридик ёрдамга эҳтиёж юқори. Масалан, 2024 йилнинг ўзида Конституциявий судга 1 800 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Бу кўрсаткич фуқароларимизнинг адолатни қарор топтиришга интилиши юқори эканлигини ва ўз навбатида, уларга профессионал ҳуқуқий кўмак зарурлигини кўрсатади. ⚖️Шу боис, бугунги йиғилишда фракциямиз аъзолари билан мазкур лойиҳани концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватладик. Зеро, бу ўзгариш ижтимоий адолат тамойилларига тўла мос келади. Қонуннинг қабул қилиниши кам таъминланган фуқаролар учун ҳам ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда тенг имкониятлар яратиб, жамиятда қонун устуворлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,320 views

Опубликован 25 июл.

🟦🟦🟦🟦🟦 Одам савдоси — бу замонавий қуллик, инсон қадрини, ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилувчи энг оғир жиноятдир. Бугун ушбу иллатга қарши курашда давлат, жамоатчилик, сиёсий партиялар ҳамкорлиги ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этади. 🔴“Биз одам савдосига қаршимиз!” ойлиги доирасида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Респуб­лика реабилитация марказида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти, ИИВ, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, “Истиқболли авлод” ННТ ҳамда “Адолат” СДП вакиллари иштирок этиб, мазкур иллатга қарши курашишдаги истиқболли ечимлар, мавжуд муаммолар ва янгича ёндашувлар муҳокама қилинди. 📌Жумладан: 🔍 Одам савдосининг олдини олишда ҳамкорликнинг янги механизмлари; 🔍 Жабр кўрганларга психологик, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш; 🔍 Ёшлар ва меҳнат муҳожирлари ўртасида ҳуқуқий маданият, узлуксиз хабардорликни ошириш масалаларига эътибор қаратилди. – Партиямиз жамоатчилик билан очиқ мулоқот ва фуқаролар билан тўғридан-тўғри ишлаш усулларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Мазкур соҳадаги қонунчилик, ижтимоий ҳимоя ва реабилитация ишларини янада кенгайтириш эса доимий устувор вазифамиз бўлиб қолади. Энг муҳими, депутатларимиз ва фаолларимиз мазкур Марказ билан ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр, – деди партия етакчиси Робахон Махмудова. ✅Шунингдек, тадбир иштирокчилари Марказ фаолияти билан танишиб, одам савдосидан жабрланганларга яратилган шароитларни ўрганишди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

561 views

Опубликован 22 июл.

Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган ялпи мажлисда маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими ва жамоат тартибини сақлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқдик. Маҳаллалардаги муҳит хавфсиз, барқарор бўлса, жамиятда тинчлик-хотиржамлик ҳукм суради. Минглаб инсонлар, минглаб тақдирлар туташган жойда баъзан қонунга зид ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар учраб туради, афсуски. Бир қарашда “майда” ҳуқуқбузарликдек кўринадиган айрим қонун бузилиши ҳолатларини ўз вақтида бартараф қилиш ва назорат қилиш маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани фаолиятига раҳбарлик қиладиган ички ишлар органлари профилактика бош инспектори зиммасига юклатилган. Умуман олганда, нисбатан янги тизим — ижтимоий профилактика тизими вакилларига қандай ҳуқуқ, ваколат ва мажбуриятлар берилиши қонун даражасида белгиланиши керак эди. Бугун биз, депутатлар кўриб чиққан қонун лойиҳасида айнан шу мазмундаги ўзгартириш ва қўшимчалар ўз аксини топди. Хусусан, қонун лойиҳаси билан қуйидагиларга маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллаш ваколати берилди: ички ишлар органларининг бош профилактика инспектори ва профилактика кичик инспекторлари; жамоат тартибини сақлаш хизмати ҳамда патруль-пост хизматини ташкил этиш тармоқларининг мансабдор шахслари. Шу билан бирга, ички ишлар органларининг патруль-пост ходимларига пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузган тақдирда уларнинг ҳуқуқбузарликларига нисбатан тегишли баённомаларни тузиш, қарор қабул қилиш ваколатлари берилмоқда. Умуман олганда, фракциямиз аъзолари жамиятда тинчлик-хотиржамлик ҳукм суришига, қонун устуворлиги таъминланишига хизмат қиладиган қонун лойиҳасини маъқуллаб, овоз беришди. Мазкур қонун қабул қилиниб, кучга кирса, аҳолининг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарларга нисбатан ўз вақтида жазо муқаррарлиги таъминланиши борасида олиб борилаётган ишларимиз янада юқори кўтарилади, деб умид қиламиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

2,420 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••303132333435•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384