TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват7,510Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 6 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 16 мар.

🟦🟦🟦 Креатив иқтисодиёт субъектлари қўллаб-қувватланади 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида дастлаб Президентимиз раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга бағишлаб ўтказилган видеоселекторда илгари сурилган ташаббусларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Депутатлар аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги даражага кўтариш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилишга бағишланган ушбу йиғилиш юртимиздаги демократик қадриятларни янада чуқурлаштириш, пировардида халқ билдирган ишончни оқлаш масъулиятини кучайтириши билан аҳамиятли эканлигини қайд этдилар. Фракцияси аъзолари айниқса, алимент тўловчиларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш орқали мурожаатларни икки бараварга камайтириш, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиш каби энг зарур ҳужжатларни расмийлаштиришни соддалаштириш бўйича белгилаб берилган вазифаларни қўллаб-қувватлашди. Шундан сўнг, йиғилишда креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, мамлакатимизда маданият ва санъатни ривожлантириш, аҳоли ва юртимизга ташриф буюрувчи туристларни маданий дам олишларига кенг шарт-шароитлар яратиш ҳамда соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. ➡️БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз

361 views

Опубликован 15 мар.

#ҲАФТА_ТАҲЛИЛИ 🔴Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан якунига етган ҳафта давомида ўтказилган муҳим тадбирлар, депутатларимизнинг мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеликлар юзасидан муносабатлари бўйича ҳафталик дайжест. 🔴Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати 🎞 Бизни кузатиб боринг! ⚖️Расмий саҳифаларимиз

401 views

Опубликован 14 мар.

🚫🟦🟦🟦 🔴 Наврўз айёми арафасида кезаётган янгиланиш нафаси ҳар бир кўнгилга яратувчанлик завқини бағишламоқда. Мамлакатимизда кечаётган "Яшил макон" лойиҳаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида бугун "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши марказий аппарати жамоаси ҳам эзгу ташаббусга қўшилди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

365 views

Опубликован 14 мар.

"Адолат" СДП марказий аппаратида байрамолди хайрия ҳашари ташкиллаштирилди Ҳашар — халқимизга хос асрий анъана. Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, кўклам олдидан ободонлаштириш, кўчат экиш ва атроф-муҳитга меҳр бериш авлодлардан авлодларга ўтиб келаётган муқаддас қадрият ҳисобланади. Наврўз айёми арафасида кезаётган янгиланиш нафаси ҳар бир кўнгилга яратувчанлик завқини бағишламоқда. Мамлакатимизда кечаётган "Яшил макон" лойиҳаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида бугун "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши марказий аппарати жамоаси ҳам эзгу ташаббусга қўшилди. "Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади" шиори остида бирлашган партия раҳбарияти вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлар, Ёшлар парламенти аъзолари, аппарат раҳбар-ходимлари, фаоллар эрта тонгдан қўлларига иш қуролларини олиб, ҳудудни ободонлаштиришга киришдилар. Жараён давомида бино атрофи тартибга келтирилди. Дарахтлар оқланиб, яшил майдонларга шакл берилди, бегона ўтлардан тозаланган ерларга янги ниҳол кўчатлари қадалди. Бу жамоавий меҳнат партия ходимлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлаб, умумий мақсад йўлида жипслаштирди. 🔴 Кези келганда таъкидлаш жоизки, хайрия ҳашари партия тизимида фақат марказий аппарат билан чекланиб қолмай, республиканинг барча ҳудудий-маҳаллий кенгашлари ва "Адолат" хайрихоҳлари томонидан ҳам уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

402 views

Опубликован 14 мар.

364 views

Опубликован 13 мар.

🎞🟦🟦🟦 Хабарингиз бор, юртимизда ҳар пайшанба "Ёшлар куни" сифатида белгиланган. Ушбу кунни мен ҳам айнан ёшлар даврасида — Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг иқтидорли, илмга чанқоқ ўқувчилари билан ўтказдим ва уларга яратилган шароитлар билан танишиш асносида бевосита мулоқот қилдик. 168 нафар ўғил-қизимиз таҳсил олаётган мазкур таълим даргоҳидаги муҳитни, ёшларнинг кўзида ёниб турган оловни кўриб, очиғи, жуда қувондим. Суҳбатимиз давомида шунга амин бўлдимки, ёшларимиз нафақат жамиятимизнинг демографик фаол қатлами, балки мамлакатимиз тараққиётининг чинакам стратегик кучидир! Биз ёшлар билан тадбиркорлик ташаббусларини, “Келажак тадбиркори” ва “Ёшлар венчурс” дастурлари доирасидаги стартап лойиҳаларни халқаро бозорга олиб чиқиш, шунингдек, хорижда таълим олиш имкониятларини муҳокама қилдик. Айниқса, мактаб ўқувчиларининг эришаётган ютуқларидан бошим кўкка етди. Тасаввур қилинг, 11-синф ўқувчиси Дилафруз Собирова АҚШнинг нуфузли Гарвард университетига 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинибди! Унга партиямизнинг эсдалик совғаларини топширар эканман, Президентимиз қўлидан Зулфия номидаги Давлат мукофотини олган қизимиз билан фахрландим. Яна бир иқтидорли қизимиз Шаҳризода Мусажонова эса Гонконг Политехника университетига 128 минг долларлик грант ютиб олгани мазкур мактабдаги юқори салоҳиятдан далолатдир. Ёшларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини, китобхонлик маданиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида мактаб кутубхонасига Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг “Адолат” СДП томонидан махсус яратилган аудио китоблар жамланмасини топширдик. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

551 views

Опубликован 13 мар.

🟦🟦🟦🟦 Халқ билан мулоқот — ислоҳотлар самарадорлиги ва аҳоли розилигининг бош мезони Бугун давлатимиз раҳбари раислигида ўтган видеоселектор йиғилиши давлат бошқаруви органлари учун муҳим "имтиҳон" вазифасини ўтади. Боиси, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги даражага кўтариш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилишга бағишланган ушбу мулоқот юртимиздаги демократик қадриятларни янада чуқурлаштириш, пировардида, халқ билдирган ишончни оқлаш масъулиятини кучайтириши билан аҳамиятлидир. Президентимиз таъкидлаганидек, "Ҳар бир инсон ва хонадон муаммосини билиб, вақтида кўмак беришим керак" деган тамойил эндиликда шунчаки шиор эмас, балки барча бўғиндаги раҳбарларнинг кундалик иш тартиби ва бош қоидасига айланиши шарт. Зеро, тизимдаги ҳар бир мурожаат ортида — бир инсон тақдири, унинг давлатга бўлган умиди ва ишончи ётибди. Сўнгги тўққиз йилда аҳоли даромади икки баравар ошгани, маҳаллаларда турмуш шароитини яхшилаш учун биргина жорий йилнинг ўзида 56 триллион сўм ажратилаётгани ислоҳотларнинг амалий ифодасидир. Бироқ моддий имкониятлар ва тайёр тизим бўла туриб, нега айрим ҳудудларда мурожаатлар сони камаймаяпти? Йиғилишда бу савол масъуллар олдига очиқ ва кескин қўйилди. Мамлакатимизда ҳар ўн минг кишига ўртача 319 та мурожаат тўғри келаётган бир пайтда, Тошкент шаҳри, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарё каби ҳудудларда бу кўрсаткич анча юқорилигича қолмоқда. Бу рақамлар жойлардаги раҳбарларнинг халқ билан ишлашда ҳали ишга солинмаган имкониятлари ва масъулиятсизликка йўл қўяётган нуқталарини рўй-рост кўрсатиб берди. Шунингдек, айрим ҳоким ва вазирларнинг мурожаатларга юзаки ёндашаётгани, Сергелидаги кўприк мисолида бўлгани каби, оддий муаммолар ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлмагунча ечилмай қолаётгани тизимдаги энг оғриқли нуқта сифатида қайд этилди. Бу каби лоқайдлик нафақат муаммони кўпайтиради, балки одамларнинг давлатга бўлган ишончига путур етказади. Биз, "адолатчилар" инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари давлат ва жамиятнинг энг юксак қадриятлари эканлигини тан олиб, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш тарафдоримиз. Йиғилишда Қарши шаҳри тажрибаси мурожаатлар билан ишлашнинг янги модели сифатида кўрсатиб ўтилди. Бу ерда ҳар бир рақам ортида аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Уй-жой сўраб мурожаат қилган 124 нафар фуқаро билан банклар ва девелоперлар бирма-бир учрашиб, 3 минг 700 та хонадонли янги уйлардан таклиф бериши, кредит ва субсидия масаласини жойида ҳал этиши қатъий вазифа қилиб қўйилган. Нафақа сўраб мурожаат қилган 877 нафар аёлнинг муаммоси фақат пул бериш билан чекланмади. Бунда 300 нафардан ортиқ болани боғчага жойлаштириш, ишсиз аёлларни касбга ўқитиш ва 150 нафардан зиёд эҳтиёжманд оналарга тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар ажратиш орқали уларнинг муаммоси илдизи билан ҳал қилингани эътироф этилди. Биз, "Адолат" чилар, айниқса, алимент тўловчиларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш орқали мурожаатларни икки бараварга камайтириш, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиш каби энг зарур ҳужжатларни расмийлаштиришни соддалаштириш, Ички ишлар ва МИБ ходимларининг муомала маданияти ва касбий масъулиятини тубдан юксалтириш бўйича қатъий топшириқларни қўллаб-қувватлаймиз. Дарҳақиқат, аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги тезкорлик — жамият барқарорлиги ва эртанги кунга бўлган ишонч демакдир. Шундай экан, биз ҳам фаолиятимизнинг устувор йўналиши бўлган халқ билан мулоқот тамойилига эътиборимизни янада кучайтиришимиз, ҳар бир масалани "маҳаллабай" ва "хонадонбай" таҳлил қилиш орқали инсон қадрини амалда таъминлашимиз лозим. Зотан, давлат ва жамоат идораларининг энг олий мақсади — халққа хизмат қилиш ва унинг розилигига эришишдир. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

1,090 views

Опубликован 13 мар.

Ҳар қандай қурилишда энг асосий мезон сифат, хавфсизлик ва жамоатчилик назорати бўлиб қолиши лозим Сўнгги йилларда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари сабаб пойтахтимиз нафақат мамлакатимизнинг, балки Марказий Осиёнинг энг йирик ва муҳташам шаҳарларидан бирига айланиб бормоқда, бу эса нафақат юртимиз аҳолиси, балки хорижлик мутахассислар томонидан ҳам юқори баҳоланаётгани бежиз эмас. Мамлакатда шундай ўзгаришлар кечаётган бир паллада янги қурилган объектларни қулаб тушиши қурилиш ишларининг сифати, техник назорати, лойиҳа экспертизаси ҳамда қабул қилиш жараёнида белгиланган талабларга қай даражада риоя этилгани бир қатор жиддий саволларни келтириб чиқармоқда. Қайд этиш жоизки, куни кеча Мирзо Улуғбек туманидаги “Буюк Турон” йўл ўтказгичининг бир қисми қулаб тушган. Ушбу иншоот қурилиши учун давлат бюджетидан 128,6 миллиард сўм маблағ сарфланган ва 2024 йил август ойида фойдаланишга топширилган. Маълумотларга кўра, иншоот қурилишида юз йилдан ортиқ хизмат қилиш кафолатига эга бўлган темир конструкциялардан фойдаланилган. Лекин фойдаланишга топширилганига икки йил бўлмай туриб, унинг бир қисми қулаб тушгани жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу борада, “Адолат” социал-демократик партияси мазкур ҳолат юзасидан қуйидаги ҳолатларга ойдинлик киритилиши лозим, деб ҳисоблайди: Биринчидан, иншоотни барпо этишда қурилиш меъёрлари, муҳандислик стандартлари ва хавфсизлик талабларига қай даражада риоя этилганлик ҳолати; Иккинчидан, объект бўйича давлат маблағларининг сарфланиши қанчалик асосли ва самарали бўлгани, бунда очиқлик ва адолат тамойиллари қай даражада таъминланганини ҳам аниқлаштириш керак; Учинчидан, йўл ўтказгич билан боғлиқ воқеанинг сабаблари атрофлича ўрганилиб, натижалари очиқ ва шаффоф тарзда жамоатчиликка етказилиши, айбдорлар қонун доирасида жавобгарликка тортилиши ва адолатни таъминланиши ҳамда келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича аниқ чоралар кўрилиши муҳим аҳамият касб этади. Бунёдкорлик ишлари юртимиз тараққиётининг муҳим кўрсаткичидир. Бироқ, ҳар қандай қурилиш лойиҳасида энг асосий мезон сифат, хавфсизлик ва жамоатчилик назорати бўлиб қолиши керак. 🔴“Адолат” социал-демократик партияси матбуот хизмати ⚖️Расмий саҳифаларимиз

245 views

Опубликован 13 мар.

БИЛИМЛИ ЁШЛАР — «АДОЛАТ» ТАЯНЧИ ВА ЮРТ ИСТИҚБОЛИ 🔴 Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова мамлакатимизда ҳар пайшанба ўтказиладиган "Ёшлар куни" муносабати билан Фарғона шаҳридаги Президент мактабида бўлиб, таълим даргоҳининг фаолияти ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди ва ёшлар билан суҳбатлашди. Илм-фанга чанқоқ 168 нафар ёш таҳсил олаётган мазкур мактабда педагоглар ва ўқувчилар билан кечган самимий мулоқот юртимиздаги таълим ислоҳотларининг амалий ифодасига айланган. “Раҳбар ва ёшлар” мавзусидаги очиқ мулоқотда Робахон Маҳмудова юртимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати, давлат дастурлари ҳамда “Адолат” СДПнинг бу борадаги устувор вазифаларига тўхталди. Партия раҳбари ўз нутқида ёшлар нафақат демографик фаол қатлам, балки мамлакат тараққиётининг стратегик кучи эканини, уларнинг сифатли билим олиши ва касбий салоҳиятини ривожлантириши давлат сиёсатининг марказида туришини алоҳида таъкидлади. Учрашув давомида ёшлар тадбиркорлиги ва халқаро таълим имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, “Келажак тадбиркори” ва “Ёшлар венчурс” дастурлари стартап лойиҳаларни халқаро бозорга олиб чиқишда муҳим кўприк бўлаётгани қайд этилди. Таъкидланганидек, ҳар йили 600 мингдан ортиқ ёш меҳнат бозорига кириб келаётган бир пайтда ёш тадбиркорларга берилаётган имтиёзли кредитлар ва “Ёшлар бизнес инкубатори” тизими уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Ўз навбатида, мактаб ўқувчиларининг эришаётган ютуқлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Жумладан, 11-синф ўқувчиси Дилафруз Собировани АҚШнинг машҳур Гарвард университетига 100 фоизлик грант асосида қабул қилингани ва Президентимиз қўлидан Зулфия номидаги Давлат мукофотини олгани юксак эътирофга лойиқ. Шунингдек, Шаҳризода Мусажоновани дунёнинг нуфузли олийгоҳларидан бири — Гонконг Политехника университетига 128 минг долларлик грант асосида ўқишга киргани ҳам мазкур таълим масканидаги юқори салоҳиятдан далолат беради. Партия раҳбари тенгдошларига чинакам намуна бўлиб, ёшларга яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб келаётган Дилафруз Собировага “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг эсдалик совғаларини топшириб, унинг келгуси изланишларида зафарлар тилади. Мулоқот чоғида ёшларнинг маънавий-ижтимоий қиёфаси, китобхонлик маданияти ва волонтёрлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Ўз навбатида, мактаб кутубхонасига Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан яратилган аудио китоблари жамланмаси тақдим этилди. Шунингдек, Робахон Маҳмудова ёшларни келгусида партия қошидаги “Ёш адолатчилар” қаноти ва Олий Мажлис ҳузуридаги Ёшлар парламенти ишида фаол бўлишга чорлади. Зеро, бу платформалар ёшларнинг сиёсий онгини юксалтириш ва уларни келажак раҳбарлари сифатида тарбиялашда муҳим мактаб бўлиб хизмат қилади. Учрашув якунида таъкидланганидек, демографик ўсишни иқтисодий кучга, интеллектуал салоҳиятни эса глобал рақобатбардошликка айлантиришда ёшлар асосий ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. Бу каби учрашувлар эртамиз эгаларини янги марралар сари руҳлантириши шубҳасиз. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

1,660 views

Опубликован 10 мар.

🟦🟦🟦 “Кенгаш соати” институти жорий қилинмоқда 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги Президент фармонининг мазмун-моҳиятига эътибор қаратилди. Депутатлар ушбу фармон аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка мутлақо муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилганини, ҳужжат билан жиноят ва маъмурий қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар орқали жисмоний, руҳий ва иқтисодий зўравонлик учун жавобгарлик чоралари аниқлаштирилаётганини қайд этдилар. Партия ўз дастурий мақсадларида ижтимоий адолат, тенг ҳуқуқлилик ва қонун устуворлигини таъминлашни устувор вазифа, деб билиши, мазкур ҳужжат айнан шу тамойилларни амалда қарор топтиришга хизмат қилиши таъкидланди. Шунингдек, йиғилишда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. 🔴БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз

512 views

Опубликован 10 мар.

🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

369 views

Опубликован 10 мар.

🟦🟦🟦 ХАЛҚАРО АЁЛ СУДЬЯЛАР КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! Муҳтарама аёл судьялар! Қадрли соҳа фахрийлари ва азиз ҳамкасблар! 🔴 Барчангизни 10 март – Халқаро аёл судьялар куни муносабати билан “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ҳамда кўп сонли партиядошларимиз номидан муборакбод этамиз! Албатта, бугунги байрам жамиятимизда адолат мезонларини ўрнатишда аёл зотининг нақадар муҳим ўрин тутишини эътироф этиш кунидир. Зеро, судьялик мақоми зиммасида инсон тақдири ва давлат барқарорлиги турган юксак масъулият ҳисобланади. Аёл судьянинг фаолияти эса тизимнинг нафақат қатъияти, балки унинг виждони ва инсонпарварлик тимсолидир. Тарихимизга назар солсак, XII асрда яшаган Самарқанднинг буюк фақиҳаси Фотима ас-Самарқандий, Мисрда "Илм нафисаси" дея эътироф этилган Саида Нафиса каби оқила аждодларимизнинг адолатли сўзи билан энг чигал низолар барҳам топганига гувоҳ бўламиз. Бугунги замондош аёл судьяларимиз мана шундай бой маънавий мероснинг муносиб давомчилари сифатида, ўзларининг оналик меҳри ва касбий матонати билан энг мураккаб тақдирларни тўғри йўлга солаётганлари ҳар қандай таҳсинга лойиқдир. Давлатимиз раҳбари томонидан суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш ва хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар бугун ўз мевасини бермоқда. Бир гуруҳ аёл судьяларимизнинг юксак давлат мукофотлари билан тақдирланиши ҳамда Халқаро аёл судьялар ассоциацияси аъзолигидек юксак мақомга сазовор бўлиши тизимда фидокорона меҳнат қилаётган барча аёл-қизларимизга бўлган юксак ишонч ва эҳтиром рамзидир. Азиз ҳамкасблар! Маълумки, аёл судья ҳар бир далилни нафақат қонун нуқтаи назаридан, балки қалб билан ҳам ўрганади. Сиз чиқараётган ҳар бир қарор замирида оиланинг тақдири, болалар келажаги ва жамиятдаги адолат тантанаси мужассам. “Адолат” партияси сизнинг бу шарафли йўлдаги фаолиятингизни, ҳуқуқшуносликка қадам қўяётган ёш қизларимиз учун “устоз-шогирд” анъаналарини ривожлантиришингизни ҳамиша қўллаб-қувватлайди. Мақсадимиз — хотин-қизларимизнинг тазйиқ ва зўравонликка учрамаслиги, оила пойдевори дарз кетмаслиги ва жамиятда юксак ҳуқуқий маданият қарор топишидир. Бу йўлда сизнинг билим ва иродангиз, мағрур ва енгилмас қиёфангиз биз учун маънавий куч манбаи бўлиб хизмат қилади. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва масъулиятли фаолиятингизда янги зафарлар тилайман. Хонадонингиздан тинчлик-хотиржамлик, қалбингиздан эса адолат ва эзгулик зиёси аримасин. Байрамингиз муборак бўлсин, адолат посбонлари!

1,190 views
12•••45678•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384