TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват9,045Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 8 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 27 февр.

🟦🟦🟦 Ёшларимизнинг шижоати — ислоҳотларимиз муваффақиятининг бош мезонидир Фарғона туманидаги ихтисослаштирилган мактабда иқтидорли ёшларимиз билан учрашувимиз бизда жуда катта таассурот қолдирди. Бу мулоқот шунчаки навбатдаги тадбир эмас, балки мамлакатимизда ёшлар сиёсати чиндан ҳам янги босқичга кўтарилаётганининг амалий ифодаси бўлди, десам муболаға бўлмайди. Мулоқотимиз аввалида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 февраль куни ёшлар билан бўлиб ўтган тарихий учрашувдаги ташаббусларини атрофлича муҳокама қилдик. Зотан, Президентимиз айтганларидек, ушбу ёшларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллиги — Янги Ўзбекистон тараққиётининг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучидир. Учрашув давомида биз учун бир ҳақиқат янада ойдинлашди: бугун ёшлар учун яратилаётган имкониятлар нафақат уларнинг шахсий камолоти, балки жамиятимиз равнақи учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Суҳбат асносида бугун стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, инновацион ғояларга кенг йўл очиш ва халқаро майдонда рақобатбардош кадрларни тайёрлаш — буларнинг барчаси ёшларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга қаратилганини алоҳида таъкидладик. Шу билан бирга, уларни сиёсий жараёнларда, қарорлар қабул қилинишида фаол иштирок этишга чақирдик. Чунки мустақил фикрлайдиган ёшлар — демократик жамиятнинг таянчидир. Мактаб ўқувчилари орасида Камолиддин Тоштемиров каби юксак натижаларга эришаётган ёшларни кўриб, очиғи жуда фахрландик. Тасаввур қилинг, 11-синф ўқувчиси бўла туриб, АҚШнинг Wingate University томонидан 114 000 доллар миқдоридаги грантни қўлга киритиш — бу улкан муваффақият! Камолиддин нафақат халқаро университетлар талабаси бўлди, балки «GREEN FOODS CHAYIN» МЧЖни ташкил этиб, тадбиркорликда ҳам илк қадамларини ташлаган. Бундай шижоатли ёшлар нафақат мактабнинг, балки бутун миллатимизнинг фахридир. Мулоқотимиз давомида иқтидорли ўқувчилар томонидан рақамли иқтисодиёт, экологик барқарорлик ва таълимдаги инновациялар бўйича илгари сурилган ғояларни эшитиб, уларнинг юксак интеллектуал салоҳиятига яна бир бор амин бўлдик. Мухтасар айтганда, Президентимиз томонидан белгилаб берилган эзгу ташаббуслар ҳар бир ёшда Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини уйғотмоқда. Бизнинг партиямиз ва давлатимиз учун билимли, фаол ва ватанпарвар ёшлар — Янги Ўзбекистон пойдеворини барпо этувчи асосий куч бўлиб хизмат қилади. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

1,660 views

Опубликован 27 февр.

🚫🟦🟦🟦 🟦🟦🟦🟦🟦 🔴 Фарғонада «Aдолат»чи шифокорлар сафи янада кенгайди: Шаҳар болалар шифохонасининг 25 нафар ташаббускор ходими «Адолат» СДП аъзосига айланди. Партия етакчиси Робахон Махмудова билан кечган учрашувда асосий эътибор болалар тиббиётини ривожлантириш ва соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

349 views

Опубликован 27 февр.

🚫🟦🟦🟦 🟦🟦🟦🟦🟦 🔴 Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси раҳбари Робахон Маҳмудова Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг овқатдан заҳарланиши билан боғлиқ вазиятни шахсан ўрганди. Партия етакчиси шифохонада бемор болалар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқот қилиб, озиқ-овқат хавфсизлиги ва тиббий хизмат сифати устидан партиявий назорат ўрнатилишини ҳамда соҳадаги камчиликлар юзасидан тизимли чоралар кўрилишини таъкидлади. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

379 views

Опубликован 27 февр.

🚫🟦🟦🟦 🟦🟦🟦🟦🟦 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Маҳмудова Фарғона туманининг Қирғизистон билан чегарадош, олис «Ҳосилот» маҳалласида бўлиб, аҳоли ва маҳалла «еттилиги» билан мулоқот ўтказди. Учрашувда ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда киберфирибгарликка қарши курашиш каби муҳим ижтимоий масалалар муҳокама марказида бўлди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

361 views

Опубликован 27 февр.

🟦🟦🟦 Фракция раҳбари эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Маҳмудованинг Фарғона вилоятидаги ўрганишлари муборак Рамазон ойининг шукуҳли кунларида давом этмоқда. Маълумки, жорий йилда Рамазон ойи давлатимиз раҳбарининг қарорига мувофиқ, «Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» деган эзгу ғоя асосида ўтказилмоқда. Ушбу хайрли ташаббус доирасида партия раҳбари Фарғона шаҳридаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлиги бор фуқаролар билан учрашиб, уларнинг яшаш шароитлари ҳамда кундалик эҳтиёжларини ўрганди. Хусусан, Фарғона шаҳридаги «Афросиёб» МФЙда яшовчи Муяссархон Юнусова хонадонида кечган мулоқот ниҳоятда самимий ва таъсирли бўлди. Муяссархон аянинг тақдири синовларга тўла: уч фарзандни тарбиялаётган ёлғиз аёлнинг уйи кутилмаганда содир бўлган ёнғин оқибатида буткул вайронага айланган эди. Оғир дамларда маҳаллий ҳокимлик ва саховатпеша ҳомийлар кўмаги билан қисқа муддат ичида янги, шинам уй тиклаб берилди. Муяссархон Юнусова партия етакчиси билан суҳбатда ижтимоий хизмат ходимлари томонидан кўрсатилаётган доимий эътибор ва ғамхўрликдан мамнунлигини билдирди. Кўрсатилган бундай эътибор унга маънавий куч бағишлаганини таъкидлаб, фарзандларини Ватанга муносиб инсонлар этиб тарбиялашни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйганини айтди. Вилоят бўйлаб ўрганишлар ва аҳоли билан бевосита мулоқотлар давом этмоқда. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

349 views

Опубликован 27 февр.

🚫🟦🟦🟦 🟦🟦🟦🟦🟦 Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган ёшларнинг иқтисодий ва сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш — бугунги ислоҳотларнинг устувор йўналишидир. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Маҳмудованинг Фарғонадаги Президент мактаби ўқувчилари билан ўтказган учрашуви ана шу эзгу мақсадларнинг амалий ифодасига айланди. Мулоқот давомида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 февраль куни мамлакат ёшлари билан учрашувда белгилаб берган устувор вазифалари ва янги ташаббуслари ҳамда навқирон авлоднинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш масалалари диққат марказида бўлди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

368 views

Опубликован 27 февр.

🟦🟦🟦 Партия етакчиси Фарғонада ижтимоий ҳимоя соҳаси билан танишди 🔴 Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш ва аҳоли вакиллари билан мулоқот қилиш мақсадида вилоятда ўрганишлар олиб бормоқда. Партия етакчиси дастлаб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси фаолиятини ўрганди. Мазкур бошқарма Давлат раҳбарининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда замонавий бинода аҳолига кенг кўламли ижтимоий хизматлар кўрсатиб келмоқда. Жараёнда мутахассислар томонидан Ўзбекистонда ногиронликни белгилаш тизимини рақамлаштириш ва соҳада хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасидаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Рақамларга назар: ➡️Фарғона вилоятида жами 95 989 нафар ногиронлиги бўлган шахс рўйхатга олинган. ➡️Уларнинг 15 058 нафари 18 ёшгача бўлган болалар. ➡️Болаларнинг 7 094 нафари ўзгалар парваришига муҳтож. ➡️2025 йил давомида протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация техник воситаларига муҳтож 10 899 нафар шахсга амалий ёрдам кўрсатилган. Бошқарма томонидан ушбу йўналишда тизимли ишлар олиб борилмоқда ва эҳтиёжманд қатламни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш таъминланмоқда. Робахон Маҳмудова бошқарма ходимлари билан мулоқотда ҳар бир инсон ижтимоий кўмакка муҳтож бўлганда, зарур ёрдамни ўз вақтида олиши лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, замонавий технологиялар орқали хизматларни такомиллаштириш ва ёрдам самарадорлигини ошириш муҳимлигига эътибор қаратди. Ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъминланган оилаларни қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий ҳокимият ҳамда Агентлик билан ҳамкорликда янги механизмларни ишлаб чиқиш бўйича ўз тавсияларини берди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

444 views

Опубликован 26 февр.

🟦🟦🟦 🟦🟦🟦🟦🟦 МЕҲР ВА ЭЪТИБОР: Партия етакчиси эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова Фарғона вилоятидаги ўрганишлари доирасида Фарғона шаҳридаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли ва ногиронлиги бўлган фуқаролар билан учрашиб, уларнинг кундалик ҳаёти ва эҳтиёжлари билан яқиндан танишди. Партия етакчисининг навбатдаги манзили Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” МФЙ, Ободлик кўчасида яшовчи Муяссархон Юнусованинг хонадони бўлди. Мазкур оила бошига тушган оғир синовлар — оила бошлиғининг вафоти ва турар жойнинг ёнғин оқибатида вайрон бўлиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмаган эди. Шундай оғир дамларда Фарғона шаҳар ҳокимлиги ва саховатпеша ҳомийлар кўмаги билан вайронага айланган уй ўрнида қисқа муддатда янги ва шинам уй қуриб битказилди. Муяссархон Юнусова партия етакчиси билан кечган самимий мулоқотда давлат ва ижтимоий хизмат ходимлари томонидан кўрсатилаётган доимий эътибор ва кўмакдан мамнунлигини таъкидлади. Хонадон соҳибаси кўрсатилган эътибор унга маънавий куч бағишлаганини, фарзандларини Ватанга садоқатли инсонлар қилиб тарбиялаш йўлида катта рағбат бўлганини билдириб, ўз миннатдорлигини изҳор этди. Партия етакчисининг Фарғона вилоятидаги ўрганишлари ва аҳоли билан юзма-юз мулоқотлари давом этмоқда. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

534 views

Опубликован 26 февр.

🟦🟦🟦 🟦🟦🟦🟦🟦 🔴 Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни билан яқиндан танишиш ва аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида ҳудудда бўлиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси фаолияти билан танишди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

902 views

Опубликован 24 февр.

🟦🟦🟦🟦 Ёшлар – миллий тараққиётни ҳаракатлантирувчи куч Ёшликни умр баҳорига менгзашади. Сабаби, бу олтин давр ҳар биримиз учун шижоат, интилиш, ўзгариш асосида шахсий муваффақиятга эришишда ва жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шуни аниқ айтиш мумкинки, ёшлигимизда бизга бугунгидек имконият ва шароит яратиб берилмаган. Танлов имкониятимиз ҳам бу қадар кенг бўлмаган. Бугунги кун ёшлари – миллатимиз фарзандлари – давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги остида камолга етмоқда. Уларга ҳар бир соҳада ўз салоҳиятини намоён этиши, билим олиши, касб ўрганиши, тадбиркорликка қадам қўйиши, спорт ва инновация соҳасида ютуқларга эришиши учун тизимли шароитлар яратилмоқда. Президентимизнинг Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган фаол ёшлар билан мулоқоти ҳам давлатимизнинг ёшлар сиёсатига янгича суръат бахш этиши шубҳасиз. Бундай учрашувлар ёшларимиз интиқ кутадиган, очиқ мулоқот ва амалий қарорлар қабул қилинадиган муҳим анъанага айланганини эътироф этишимиз даркор. Ёшларни демографик қатлам сифатида эмас, балки мамлакат тараққиётининг ҳал қилувчи стратегик кучи сифатида баҳолаш ёндашуви жараённинг ўзига хос жиҳати бўлди, албатта. ➡️ БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз

1,660 views

Опубликован 24 февр.

Робахон МАХМУДОВА, СОГЛАСНО МЕЖДУНАРОДНЫМ НОРМАМ Участие Президента Шавката Мирзиёева в первом саммите Совета мира, состоявшемся в Вашингтоне, свидетельствует о начале нового важного этапа во внешней политике нашей страны. Газета «Народное слово» №36 от 21.02.2026 🇺🇿@OMQP_kutubxonasi

949 views

Опубликован 23 февр.

🟦🟦🟦 Болалар омбудсманнинг маърузаси кўриб чиқилди 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил(Болалар омбудсман)нинг 2025 йилдаги бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари томонидан риоя этилиши ҳолати ҳақидаги маърузаси кўриб чиқилди. Маърузада келтирилганидек, сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда бола ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2025 йилда бола ҳуқуқларига оид 6 та қонун, давлатимиз раҳбарининг 8 та фармони ва 6 та қарори қабул қилинган. Ҳисобот даврида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига 1 934 та мурожаат келиб тушган. Вакилга бевосита болалар томонидан 42 та мурожаат йўлланган бўлиб, бу жами мурожаатларнинг 2,17 фоизини ташкил этган. Ўтган даврда вакил ва унинг минтақавий бўлимлари томонидан 115 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилиб, 1 000 дан ортиқ умумий ва 150 дан ортиқ якка учрашувлар ўтказилган. Аниқланган бола ҳуқуқларининг бузилиши ҳолати юзасидан тақдимнома ва огоҳлантиришлар киритилган. ➡️БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз

1,090 views
12•••5678910•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384