TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 64 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 8 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Дебатда суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича аниқ таклифлар ўртага ташланди Жорий йилнинг 5 октябрь куни мамлакатимизнинг бир қатор таниқли телеканаллари орқали сиёсий партиялар раисларининг сайловчилар билан янгича форматдаги учрашуви эфирга узатилди. Бу учрашув, одатий кўрсатувлардан фарқли равишда, партияларнинг сайловолди дастуридаги устувор ғояларини аҳолига батафсил тушунтириш имконини яратди. Шунингдек, сайловчиларга ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан партия етакчиларидан аниқ ва батафсил жавоб олишига хизмат қилди. Дебатда партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурини халқчил тилда сайловчиларга тушунтириш баробарида, жамиятимиздаги долзарб масалаларга эътибор қаратилди. Учрашув давомида университет талабаси Жавоҳир Абдуллаев партия етакчисига судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш ва уларнинг ихтисослашувини янада кенгайтириш борасида партиянинг келгусидаги режалари ҳақида савол берди. Робахон Маҳмудова бу масалаларнинг бугунги кунда ўта муҳим эканини таъкидлаб, партиянинг бу борадаги режалари ва ташаббусларига атрофлича тўхталди. Унга кўра, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш учун адолатли ва мустақил суд тизимини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Бу мақсадда партия ҳар бир туман ва шаҳарда фуқаролик ишлари бўйича судларни ташкил этиш, маъмурий низоларни судгача ҳал қилиш тартибини жорий қилиш, “Судьялар мақоми тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш каби бир қатор муҳим таклифларни илгари сураётганлигини таъкидлади. Партиянинг ушбу ташаббуслари изоҳланар экан, бу фуқароларга енгиллик яратиш ва судлар фаолиятида сифат ҳамда самарадорликни оширишга қаратилган муҳим қадам эканлиги таъкидланди. Таъкидланганидек, судьяларнинг ихтисослашувини кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш ва иш юкламасини оптималлаштириш орқали суд қарорларни сифатли қабул қилиниши таъминланади. Маъмурий низоларни судгача ҳал қилиш тартибини жорий этиш фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг вақт ва маблағини тежашга, шунингдек, давлат органлари фаолиятининг масъулиятини оширишга хизмат қилади. Мухтасар айтганда, бундай янгича форматдаги мулоқотлар сайловчиларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини оширишга катта ҳисса қўшмоқда. Сайловчилар партияларнинг дастурлари ва ташаббуслари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиб, ўз танловини онгли равишда амалга ошириш имкониятига эга бўладилар. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатнинг демократик тараққиёти ва фуқаролик жамиятининг ривожланишига ёрдам беради. Бизни кузатиб боринг! 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 8 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Учрашув давомида Қорақалпоғистонда тиббиёт соҳасини ривожлантириш йўлида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Гавҳар Абдисаметова маълумот берди. Шундан сўнг тадбирда парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар сўзга чиқиб, ўз Сайловолди дастурларини йиғилганларга таништирди. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлигига номзод Шаҳзада Абдираманова Сайловолди дастурида мамлакат иқтисодий фаолияти натижасида юзага келган даромадларни адолатли тақсимлашни таъминлайдиган иқтисодий-ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш, бу борада, айниқса, солиқ солишнинг прогрессив ставкаларини ҳаётга татбиқ этиш ва бу орқали даромадлар тенгсизлигини камайтириш зарурлигини таъкидлади. Қолаверса, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига номзод Яхшибека Абдуллаева партия Сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда тайёрланган сайловолди дастурларида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, бандлик ва бошқа масалаларни қонунчилик доирасида бартараф этиш устувор вазифа этиб белгилангани хусусида сўз юритди. Партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Арисланбек Юсуповнинг сайловолди дастурида суд-ҳуқуқ тизими йўналишини такомиллаштириш, адвокатура мақомини кенгайтиришга оид масалалар ўрин эгаллаган. Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгесига номзод Жалғас Бердихановнинг дастурида эса сўз ва матбуот эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқини тўлиқ рўёбга чиқариш, мамлакатимизда фаолият юритаётган ОАВ мустақиллигини таъминлаш, журналист ва блогерларнинг эркин ишлаши учун шароитларни янада кенгайтириш, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириб боришга доир устувор вазифалар белгиланган. Учрашув сўнггида иштирокчи ёшлар ва тиббиёт ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига партия вакилларидан жавоб олишди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 8 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥 Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибой Қаипбергенов очиб, сайлов компанияси даврида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Сайловолди дастури тарғиботига бағишланган ташвиқот ишлари, пунктлар фаолияти ва номзодларнинг ҳудудларда олиб бораётган сайловчилар билан учрашувлари ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг Робахон Махмудова олийгоҳ ўқитувчи-профессорлари, тиббиёт ходимлари ва талаба ёшларга “Адолат” СДПнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури мазмун-моҳияти, хусусан, тиббиёт соҳаси бўйича акс этган ғоя ва таклифлари юзасидан сўз юритди. “Биз соғлиқни сақлаш масаласига биринчи навбатдаги ижтимоий вазифа сифатида қараймиз ва ҳар бир инсоннинг малакали тиббий хизматдан фойдаланишдек конституциявий ҳуқуқи рўёбга чиқишини кафолатлаймиз. Бизнинг тиббиёт соҳасидаги биринчи галдаги вазифамиз тиббиёт ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва уларнинг ҳуқуқларини кафолатлашдир” – деди Робахон Махмудова. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, тиббиёт ходимлари томонидан партия ташаббуси билан бутун дунёда замонавий тенденцияга айланиб бораётган “ақлли тиббиёт” тизимининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, “электрон поликлиника” ва “ягона электрон анкета” тизимларини йўлга қўйиш ғоялари қўллаб-қувватланмоқда. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 8 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Тиббиёт институти мажлислар залида Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова, парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодлар, партиянинг асосий электорати бўлган тиббиёт ходимлари ва ёшлар билан учрашуви бошланди. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 8 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥 Партия етакчисининг кейинги манзили Қорақалпоғистон тиббиёт институтида ташкил этилган «Адолат» СДП тарғибот-ташвиқот пункти бўлди. У ерда Робахон Махмудова пункт фаолияти билан танишди. Танишув мобайнида партия етакчиси тарғибот пунктларида «Адолат» СДПнинг ўтган беш йилликда амалга оширган ишлари ҳамда келгуси мақсадларини ўзида акс эттирган медиа маҳсулотлар намойишини кенгроқ йўлга қўйиш кераклигини айтди. Шунингдек, тарғибот-ташвиқот воситалари, тарқатма материаллар ва флаерлардан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 8 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Партия етакчиси Қорақалпоғистон Республикасида «Адолат» СДПнинг диққат марказида таълим ва тиббиёт соҳаси вакилларининг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг касбий ва меҳнат фаолиятини ҳимоя қилиш асосий ўрин эгаллайди. Партия етакчиси Робахон Махмудова ҳудудларда бўлиб, соҳа вакиллари билан мулоқот қилиш, уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш мақсадида учрашувлар ўтказяпти. Партия раҳбарининг навбатдаги учрашув манзили Қорақалпоғистон Республикаси бўлди. Айни дақиқаларда партия етакчиси Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиали фаолияти билан танишмоқда. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 6 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Партиямиз томонидан жойларда олиб борилаётган тарғибот учрашувлари, ташвиқот тадбирлари қизғин тус олмоқда. Куни кеча "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институтида бўлиб, профессор-ўқитувчилар ҳамда ёшлардан иборат сайловчилар билан учрашди. Унда Робахон Махмудова партиянинг Сайловолди дастуридаги энг муҳим ғоя ва ташаббуслар моҳиятини батафсил тушунтирар экан, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ҳаётий мисоллар асосида атрофлича жавоб берди. Бундай тарғибот учрашувлари партия вакиллари томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб кенг кўламда давом этмоқда. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 5 окт.
⚡️🇺🇿Встреча председателей политических партий с избирателями в новом формате! 5 октября в 18:00 в эфир выйдет встреча председателей политических партий и избирателей, организованная Международным пресс-клубом и Национальной телерадиокомпанией. Посмотреть встречу в новом формате можно на телеканалах "Узбекистан 24", "Узбекистан", "Ёшлар", "Махалла", Ташкент, "Маданият ва Маърифат" — на узбекском языке, на телеканале "Дунё буйлаб" — на русском языке, на телеканале "Foreign Language" — на английском языке, на телеканале Каракалпакстан — на Каракалпакском языке. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
#Адолатга_овоз_беринг 🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Адолат ҳар бир инсон учун! Қонунлар устувор бўлган адолатли жамият учун “Адолат“ социал-демократик партияси ва номзодларига овоз беринг! 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Hashtags
Опубликован 5 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Сиёсий партиялар раисларининг сайловчилар билан учрашуви янгича форматда! 5-октабр куни соат 18:00 да Халқаро Пресс клуб ва Миллий телерадиокомпания томонидан ташкил этилган сиёсий партия раислари ва сайловчилар учрашуви эфирга узатилади. Янги форматдаги учрашувни "Ўзбекистон 24", "Ўзбекистон", "Ёшлар", "Маҳалла", "Тошкент", "Маданият ва маърифат" телеканалларида — ўзбек тилида, "Дунё бўйлаб" телеканалида — рус тилида, "Foreign language" телеканалида — инглиз тилида, "Қарақалпақстан" телеканалида — қорақалпоқ тилида томоша қилишингиз мумкин. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 5 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 “Адолат“ СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институтида сайловчилар билан учрашди Сайловлар ҳар бир демократик давлатнинг сиёсий ҳаётида марказий аҳамиятга эга. Ушбу жараён, фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини амалга ошириш, ижтимоий ва иқтисодий масалаларда ўз позициясини белгилаш имконини беради, шунингдек, фуқароларнинг сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишини таъминлаб, ўз овози орқали ижтимоий ўзгаришларга таъсир кўрсатишга хизмат қилади. Эътироф этилганидек, жорий йилнинг 27 октябрида юртимизда бўлиб ўтадиган маҳаллий вакиллик органлари сайлови жамиятни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиши кутилмоқда. Мазкур сиёсий жараён депутатликка номзодлар томонидан аҳолининг таклиф ва эҳтиёжларини инобатга олиш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг иштироки ва масъулиятини оширишга қаратилган. “Адолат“ СДП сайлов кампаниясида фаол иштирок этишни ўзининг устувор вазифаси сифатида белгилаб, уни янги тўлқин билан олиб боряпти. Айни кунларда партия етакчиси Робахон Махмудова жамиятдаги турли қатлам вакиллари билан фаол мулоқотни таъминлаш, партиянинг мақсадлари ва янги Сайловолди дастурини кенг оммага етказиш, сайловчилар билан яқин алоқа ўрнатиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида учрашувлар ўтказмоқда. Жорий йилнинг 5 октябрь куни Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институтида ўтказилган навбатдаги шундай учрашувда партиянинг олий таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ соҳаларидаги муҳим таклиф ва ғоялари қизғин муҳокама қилинди. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 5 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Музей фаолияти билан танишгандан сўнг, партия етакчиси институт фаоллар залида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши масъуллари, депутатликка кўрсатилган номзодлар, профессор-ўқитувчилар, партия фаоллари ва талабалар билан учрашув ўтказмоқда. Айни дамда сайловчиларга “Адолат” СДП номзодлари, партиянинг асосий ғоя ва таклифлари, 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури таништирилмоқда. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube