TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват21,467Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 21 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 28 авг.

"Сохта бизнес-тренерлар ҳақида аччиқ ҳақиқатлар" ҳақидаги видеони ўзбекчага ўгиришибди. Барака топишсин! Ўйлайманки, кимларгадир шу видеони кўриб ақли кирар. Пулини энди инфо-қаллобларга сарфлаб уларни бойитишни бас қилар! P/S. Ўртоқлар, бугунги хаётимизда содда бўлиш ярамайди. Танқидий тафаккуримизни ўстирайлик. Сизга бойлик, бахт ва омадни ваъда қилувчиларнинг ширин сўзларига учманг. Бу видеони инфо-қаллоблар тузоғига тушган ёки тушиш арафасидагиларга юборинг. Alter-Ego🎭

1,000 views

Опубликован 28 авг.

Антиутопиялар ва "мияни ювиш" Сўнгги бир неча йилларда бизда антиутопик асарларга қизиқиш ортди, десак адашмаймиз. Бугун кўпчиликка таниш бўлган «1984», «Молхона» каби асарлар айнан шу жанрдаги асарлар эканини балки ўша кўпчилик билмас. Бу асарлар дастлаб ўзбек тилига таржима қилиниб чиқарилганда катта шов-шувга сабаб бўлган бўлсада, асар мутоласидан кейин китобхонларнинг кўплаб саволларига сабаб бўлди. Асар мазмунини тушиниш, ундан ҳулоса чиқаришга кўплар қийналганини ижтимоий тармоқлар орқали билдирди. «Bugun.uz» антиутопия жанри ва энг машҳур антиутопик асарларга батафсил тўхталиб ўтади. .... Антиутопия ёки дистопияда эса айни утопик жамиятларга қарама-қарши бўлган ноидеал, бузилган жамият ҳаёти тасвирланади. Бундай асарларда одатда бирон бир давлат ёки жамиятдаги салбий ҳаёт тарзи, бошқарув тизими кўрсатилади. Бу йўналишдаги дастлабки асарлардан бири 1651 йилда нашр қилинган Томас Гоббснинг «Левиафан» асари эди. Унда давлат Инжилдаги йирик денгиз маҳлуқи левиафанга қиёсаланиб, аҳоли давлатдан ҳудди шу маҳлуқдан қўрқиб тургандек қўрқиши, ҳайиқиши лозимлиги таъкидланади... Давоми: http://bugun.uz/76217 👉@kitoblog👈

1,150 views

Опубликован 27 авг.

Бу мен ўша совғага олган китоб. Муаллиф ёш бўлишига қарамай муваффақиятли бизнесмен бўлиб етишади. Бойлик, каръера ҳаммаси жойида. Аммо, оиладаги низолар, рафиқасининг хиёнати уни тушкун аҳволга тушуриб қўяди. Аҳвол шу даражага етади ки, у ўзини ўлдириш учун тўппончани қўлига олади ва.. Табиийки у ўзини ўлдирмайди. Хўш уни яшашга ундаган нарса нима эди? Қандай қилиб оддий одамлар мисли кўрилмаган, иложсиз ҳисобланган натижаларга эришган? Буларнинг бари асарда ёритилган. Бир нафасда ўқиладиган китоб экан. Тез орада фикрларни билдираман. 👉@kitoblog👈

1,040 views

Опубликован 27 авг.

📰 Теодор Драйзер деса кўз олдимизга “Америка фожеаси”, “Сармоядор”, “Титан” каби асарлар келади. Драйзер адабиётда реализм йўналишинг энг йўқори чўққиларида туради мен учун. Яқинда эса адибнинг “Тузоқ” номли ҳикоялар тўпламини ўқидим ва бу фикримга янада амин бўлдим. Америкаликлар ҳаётини реал тасвирлашда Драйзер моҳирона тасвирлар ва совуққонликдан фойдаланган. Ҳикоялар нафақат сиёсатчилар, амалдорлар ҳаёти ҳақида(Драйзерни шундайлар ҳаётини тасвирлайди дейди кўплар), балки қуйи қатлам, ишчи ва камбағаллар ҳаётини ҳам ишонарли тарзда яратиб берган. Ҳикояларда турли сиёсий ўйинлар ва ҳийлалар, одамларнинг бойлик ва обрў йулидаги тубанликлар кўрсатилиб сиёсатга қизиқувчилар учун ўзига ҳос қўлланма ҳам бўла олган. Жумладан “Тузоқ” ҳикояси қайсидир жиҳатлардан сиёсатчилар ҳақидаги машхур “Қоғоз уй” сериали воқеаларини ҳам эслатиб юборади. 📃Бу ҳикояга батафсилроқ тўхталиб ўтаман, зеро у сизга яна бир тренддаги воқеани ҳам эслатади. Сиёсатчи Грегори қўлида жиноятчилар гурухи ҳақидаги махфий маълумотлар бор. Буни ошкор қилиб у ўз мавқеини ошириши ва шахарда адолат ўрнатилишига хизмат қилиши мумкин. Аммо, сайлов олдидан қулай фурсатни кутишга мажбур. Бу жиноят гурухи эса бевосита шахар мэри билан ҳам алоқадор. Эндиликда жиноятчилар Грегоридаги маълумотлар чиқмаслиги имконини топиши керак. Бунинг учун улар бир неча одамларни ёллаб Грегорига яқинлаштиради ва унинг заиф томонларини билиб уни шантаж қилиш йўлини қидиришади. Грегорининг ўзини шарманда қилиб,обрўсизлантришга уринишади. Бу ўринда сиёсий найранглар, дўстлик,севги, садоқат каби туйғулар ҳам аралашиб кетади. Хўш қайси томон ғолиб келади, буни албатта китобни ўқиб билиш мумкин. 🔰Озодлик ва Қорли кунда ҳикоялари ҳам жуда маъқул бўлди. Қорли кундада киши бахт ва хурсанчилик қанчалар нисбий эканини тушуниб етади. Ишчилар учун бир кунда топиладиган 1 доллар 75 цент ҳам фаровонлик экани кишини бошқача таъсирлантиради.Озодликда хам ҳаёт мазмуни ҳақидаги ажойиб, таъсирчан фикрлар учрайди. Драйзер нафақат совуққон реалист балки сентиментал адиб сифатида ҳам таасурот уйғотди. Хуллас, бошқаларга ҳам мароқли мутолаа. 👉@kitoblog👈

997 views

Опубликован 27 авг.

​​Бугун 27 август америкалик ёзувчи Теодор Драйзер туғилган кун. Драйзер реалист ёзувчилардан бўлиб, бойлар, зодагонлар ҳаётидан ҳам кўра оддий одамлар турмушини тасвирлашга уринган. Асарларини ўқиб “орзудаги Америка“ у қадар ҳам биз ўйлагандек эмаслилига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Қуйида Драйзер ҳикояларига тақризни бир эслаб оламиз. ⤵️ 👉@kitoblog👈

1,160 views

Опубликован 26 авг.

Бугунги ҳолимиз. Дунё, яралганига 2021 йил бўлган😐 Эрамиздан аввал яшаганлар эса изоҳ эгасига 😏 қилмоқда. 👉@kitoblog👈

1,680 views

Опубликован 26 авг.

Бугун сиёсатчилар айтишади-ки, гўёки халқ эркинликдан фойдаланишни билмагунча, эркин бўлишга лойиқ эмас. Бу ҳудди аҳмоқларнинг "сузишни ўрганмагунча, сувга тушма" деб айтишига ўхшайди. Томас Маколей, инглиз тарихчиси 👉@kitoblog👈

1,060 views

Опубликован 26 авг.

​Агар сен дунёда гўзаллик ва покликни кўраётган бўлсанг, бу сенинг ички оламинг гўзаллигини билдиради. Зеро дунё кўзгуга ўхшайди, унда ҳамма ўз аксини кўради. 👉@kitoblog👈

1,160 views

Опубликован 25 авг.

​​Жасурбекни барча фикрларига қўшилган ҳолда, букблогерлар учрашуви мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида кўтаринки кайфиятда ўтгани ва куй қўшиқларга уланиб кетганини айтмоқчиман😅 https://t.me/Panda_books/1699 Яхши ўтирдик, мен Жасурбекни ҳам, Асалхонни ҳам ўзим учун янгидан кашф этдим. Блог бизни нималарга ўргатгани-ю, қандай "тарбиялагани" ҳақида гаплашдик. Нофаол букблогерларни танқид қилиб қўйдик🙂. Учрашув бош сабабчиси Асалхон(@m1racle_books) эди. Ўзининг янги лойҳаси @mybook_store дан совғалар бор экан, Жасурбек билан қабул қивордик. Раҳмат яна бир бора. @mybook_store — янги турли ўзбекча, русча, инглизча турфа китобларга бой онлайн дўкон. Мен русча зўр китоб танладим, бу ҳақида эртага тўлиқ обзор қиламан. Бемалол буюртма қилиш мумкин🙂 Қайси китоб топилачи) 👉@kitoblog👈

7,790 views

Опубликован 25 авг.

​​​Aгар одам ўз ҳолатидан норози бўлса, буни ўзгартиришнинг 2 йўли бор: ёки ҳаёт тарзини яхшилаш, ёки руҳий ҳолатини яхшилаш. Биринчиси доим ҳам амалга ошавермайди, аммо иккинчини амалга ошириш ўз қўлимизда. 👉@kitoblog👈

1,390 views

Опубликован 23 авг.

Ким биологик ҳаёт кечирса, биологик ўлим топади.. Кун ҳикмати. Қайта қайта ўқишга арзийдиган гап 👉@kitoblog👈

1,480 views

Опубликован 23 авг.

"Инсоннинг ўзлигида қанчалик кўп бўлса, унга ташқаридан шунчалик кам эҳтиёж сезилади, бошқалар унга кўп нарса бера олмайди. Шунинг учун интеллект одамовиликка олиб келади. Aртур Шопенгауер — "Афоризмлар"‌‌ 👉@kitoblog👈

1,560 views
12•••5•••10•••15•••1920212223•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384