TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 22 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 21 авг.
Сизнинг фикрлашингиз, одатларингизга асосий таъсирни нафақат оила, мактаб ё дўстлар балки поп-маданият шакллантиради. Тв, ОAВлар ва ижтимоий тармоқлар. Тадқиқотларга кўра ўртача болакай бир кунда 3 соат вақтини телевизор қаршисида ўтказади. Мактабни битиргунича у 14 000 соат вақтини тв қаршисида ўтказса, мактаб дарсларига 11 000 соат вақт сарфлайди. Бу турли оммавий журналлар, видеоўйинлар ва мусиқа эшитишни ҳисобга олмаганда. 18 ёшгача одам 750 000 дан ортиқ реклама роликлар, эълонларга кўзи тушади. Рекалама одамларни ишонувчан қилиб қўяди ва чуқур ўйламай фикр чиқаришга, оддий фикрларни ҳам факт сифатида қабул қилишга ўргатиб қўяди. Биз ўзимизда қандай ғоялар, фикрлар борлигини яхши биламиз, аммо бу фикрлар қандай вужудага келганига эътибор бермаймиз. Шахсий фикрларимиз аслида бошқалардан ўзлаштирилганини тан олиш биз учун таҳқирли ва ётдир. Шунинг учун биз бунга зўр бериб қаршилик қиламиз. Индивидуал бўлиш бу шунчаки мустақил бўлиш эмас, бу ўша мустақилликни қўлга киритишдир. Винсент Руджеро 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 авг.
“Инсон ўзи хоҳлаган ҳамма нарсага вақт топади” деган эди Федор Достоевский. Шундай экан одам ўзини нимагадир мажбурлашга уриниши, мотивация қидириши бефойда. Агар шу нарса ростан одамга керак бўлса, у бунга вақт топади. Тил ўрганиш, спорт билан шуғулланиш, китоб ўқиш... га кўпинча ўзимизни уринтирамиз-у, аммо 3 кунда мотивация, энергия ўлади. Чунки бу ички мотивация эмас. Кимларгадир, нимагадир ҳавас билан юзага келган спонтан хоҳиш ҳолос. Айни пайтда сизда бунданда қадрлироқ машғлотлар бор. Лекин, барибир одам ўзини мажбурлаши керак ку фойдали машғулотларга дейсиз-ми? Ҳа, аммо бунга фақат интизом ёрдам беради. Абитуриентлар ҳам ўқишга кириб олгунча кўп нарсадан воз кечади-ку. Ҳудди шундай жараён: натижа керак бўлса, дисциплинага амал қилиш керак. Акс ҳолда инсон ўзи чиндан хоҳламагунча, ўзини мажбурлаши, мотивация излашидан наф йўқ. 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 авг.
Китобларни йўқотсанглар ҳам, вообще ўзингларни йўқотманглар😅 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 авг.
Опубликован 19 авг.
⚡️Инглиз файласуфи Филип Фут "Вагонлар муаммоси" номли эксперимент муаллифи. Бу масаланинг турли кўриниши мавжуд. Унга кўра "Оғир вагонли поезд релсда кетяпти. Унинг йўлида релсга боғланган 5 киши бор. Бахтга қарши поезд йўлини заҳира йўлига ўзгартирувчи узатгич ҳам мавжуд. Заҳира йўлида эса битта одам бор. Сизда имкон бор, хўш поезд йўлини ўзгартирасизми ёки йўқ? Кўпчилик "ҳа ўзгартираман,шунда камроқ одам ўлади" дейиши мумкин.Аммо, ўша бир одам сизнинг қариндошингиз бўлсачи? Бу нарса одамларни яна боши берк кўчага олиб кириб қўяди. Бу ерда ягона тўғри жавоб йўқ.Бу саволларга жавоб беришига қараб одамларнинг морал, аҳлоқий ва инсоний хусусиятларига баҳо берилади. 👉@kitoblog👈
Опубликован 18 авг.
Аминманки, китобларни ўқиш ва сотиб олиш икки алоҳида машғулот. Сиз қай бири билан кўпроқ машғулсиз? 👉@kitoblog👈
Опубликован 18 авг.
Юқоридаги сўровномада энг кўп тилга олинган букблогерлар назаримда Miracle Books ва Mahin's World бўлди. Мени ҳам бир неча бор тилга олишибди, ҳурсанд бўлдим. Бу бир томонлама табиий. Юқоридаги 2 блог ҳам энг ўқувчилари кўп блоглардан ҳисобланади. Ўқувчилар аҳамияти катта. Аудитория кенг бўлиши, сени кўплаб одамлар кузатиши, фикр билдириши муаллифга илҳом беради. Шу сабаб айниқса ҳали ёш канал эгалари ўзаро бир бирини пиар қилишни, мавзуси мос каттароқ каналларга реклама беришдан қайтмаслиги керак. 100-200 кишига ёзиш бошқаю, 2000-10000 одамга ёзиш бошқа. Бу одамни маъсулиятли бўлишга ҳам ундайди. Кўпчиликда бир фикр бор. Мен ўзим учун ёзаман, ўзимга қизиқ бўлса бўлди, битта одам бўлса ҳам ёзавераман, дейишади. Аммо, бу мотивацияни ўлдиради. Кейин ёзишга иштиёқ сўнади. Яна бир ҳолат эса "яхши, сифатли ёзсам канал ўзи оммалашиб, одамлар кўпайиб кетади" деб ўйлаш. Лекин ундай бўлмайди. Кейин одам тушкунликка тушади, баъзан бошқаларни шундай маълумотлар қадрига етмаётганликда айблайди. Аммо, йўқ бу нотўғри. Аслида жуда кўп одам ҳали сизнинг контентингиздан хабари йўқ. Биздаги энг катта каналлар, яхши блогерлар ҳам реклама орқасидан кўтарилган. Бошида айниқса рекламага, пиарга ўрғу берилмаса канал шу куйи қолиб кетаверади. Ўзим ҳам канални шундай кўтарганман. Бизда одамлар ўзларидан ўзи бировни реклама қилиши камёб ҳол. Шу сабаб дастлаб таниш билишларга илтимос қилиб, кейин пулга бўлсада рек қилиш керак. Айниқса 1000 таликка етгунча, кейин реклама алмашишга ҳам бошқа каналлардан таклиф бўлади. Кейин одам кўпайса каналдан пул қиламан деган фикрлар ҳам хато. 5000-10000 лик каналлар ҳам яхши фойда қилмайди. Ўзини рекламасига кетган пулни оқласа ҳам катта гап. Букблоглар бўлса китоб, бошқа совғалар келиб туруши мумкин ҳолос. Каналдан энг катта ютуқ, агар блог бўлса шахсий бренд шакллантиришингиз мумкин. Кўпчилик таниса, медияда билишса бу бошқа қулайликларни ҳам олиб келиши мумкин. Ҳуллас канал юритиш бўйича озроқ фикрлар шулар, яна фикрлар билдирарман🙂 👉@kitoblog👈
#Сўровнома So'nggi yillarda bukbloger bilan shug'ullanuvchi kitobxonlar anchagina ko'payib qoldi. 🌱 Siz kimlarni kuzatasiz, bukbloger sabab qaysi kitobni qiziqib, o'qib chiqqansiz? 🌱 Ularning tavsiyasida o'qib, yoqtirmagan asarlaringiz qaysi? 🌱 Eng yoqtirgan 3ta bukblogeringiz kim? 👉@bookuzbekistan
Hashtags
Опубликован 17 авг.
Болалигимда кўп фантастик, илмий-фантастик асарлар ўқирдим. Қаҳрмонлар ҳаракати, қудратига ҳавас қилардим. Роса илҳомлантирарди. Ҳозир илмий фантастик асарлар бизда жуда кам. Борлари ҳам етарли савияга эга эмас. Лекин шундай савияли асарлар ҳалиям борлигига шу асарни ўқий бошлаб амин бўлдим. Муаллиф Озод Мўмин машҳур фантаст Айзек Азимов асарларини ҳам таржима қилган, ўзи ҳам физик олим экан. Демак, илмий фантастика ёзиши бекор эмас. "Лабиринт" ҳикоясини ўқиб тушундимки, муаллиф шунчаки фантастика ёзмаган, унга бошқа абадий мазвулар, инсонлар руҳияти, муносабатларини ҳам қўшиб кетган. Қисқаси тавсую, Академнашрдан китобхонларга яна янги туҳфа. Баҳра олинг. 👉@kitoblog👈
Опубликован 17 авг.
Қоғоз китоблар электронидан барибир қулайроқ🙂 👉@kitoblog👈
Опубликован 16 авг.
Бўлди ишлаб кетти ҳамма тармоқлар. Лекин ишламагани мақул эди, кўпроқ китоб ўқишга вақт бўларди🥲 👉@kitoblog👈
Опубликован 16 авг.
Кўп ва хўп ёзворганимиздан Телеграм ишламай қолди шекилли🙂 ВПН билан кирдим, сизларда нима гап?)