TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 23 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 16 авг.
Бугунги Афғондаги қочқинлар билан вазиятларни кўриб, Жианна Молинарининг асари эсимга тушди. Асарда ҳам самолет шассисида музлаб қолган муҳожирнинг тақдири, ҳиссиётлари батафсил ёритиб берилган. Ўқиб эти жунжикади одамнинг. Шу асарга ёзган тақризимдан парча улашмоқчиман. Ўқинг, фикрланг: Европада сўнгги йилларда мигрантлар муаммоси асосий ўринни эгаллаган. Муҳожирларнинг қочиб келиши кўпинча қораланади, танқид қилинади. Аммо, бир муҳожирнинг самолёт баллонларига илашиб бўлсада ўзга юртга кетмоқчлигидан билиш мумкин-ки, бу улар учун ҳаёт-мамот масаласи бўлиши ҳам мумкин. Асар бошида очлик, болаларининг очлиги бўриларни улар илгари умуман ташриф буюрмаган ҳудудларга келишга, ҳаётларини ҳавф остига қўйишга мажурлагани ёзилган. Мигрантлар билан ҳам шундай. Уларни ҳам шунчаки бўри ва гала дейишади.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 16 авг.
- Ролик қўйилади, босма ёзув ўқилади, ёруғлик импулслари селен фотоэлементлари томонидан товуш тўлқинларига айланади ва ... — "Ва уйқуда ўрганиш амалга оширилади", деб тугатди доктор Гафни. — Улар Шекспирни ўқишадими? - сўради Ёввойи, улар мактаб кутубхонаси ёнидан ўтиб, биокимё лабораторияларига бораётганларида. - Aлбатта, йўқ, - деди директор қизариб. - Кутубхонамиз, - деди доктор Гафни, - фақат маълумотномалар билан тўлдирилган. Ёшларимиз сенсорли кино залларида вақтичоғлик қилишлари мумкин. Биз ёлғизлик билан боғлиқ машғулотларни рағбатлантирмаймиз. Олдос Ҳаксли — Ажиб янги дунё 👉@kitoblog👈
Опубликован 15 авг.
Уруш бу манфаатлар тўқнашуви. Икки ёки бир неча одамларнинг, гуруҳларнинг манфаатлари тўқнашар экан зиддиятлар, қон тўкишлар бўлаверади. Левиафан(барчани қўрқувда ушлаган афсонавий денгиз маҳлуқи) каби қудратли давлат шаклланмаса, ўзаро келишувга эришилмагунча "барчага қарши уруш" давом этаверади, деган эди Томас Гоббс. Бугунги Афғонда юз берган ҳолатлар ҳам шуни кўрсатмоқда. Турли томонларнинг ўзаро манфаатлари сабаб йиллар давомида уруш тинмади. Энди улардан бири ғолиб чиқди ва давлатни қўлга олиб Левиафанга айланди. Гоббс ҳам бундай давлат шаклланиши 2 йўл билан бўлишини айтади: a) барчанинг ўзаро келишуви, умумий фаровонлик йўлида марказий бошқарув шаклланади. b) қарама қарши томонлардан бири бошқаларини енгиб ўз ҳукуматини ўрнатади. Айни иккинчи ҳол билан Толиблар бугун ҳукуматни қўлга олди. Бу кўп йиллик урушни тўхтатади, токи бошқа рақиб чиқмагунча. Аммо ўрнатилган ҳукумат давлатни қандай бошқаради, мамлактда аҳвол яхшиланадими, бу сўроқ остида. Тарихда бундай ўрнатилган ҳукуматлар дастлаб кўплаб ваъдаларни берган бўлсада, доим ҳам тинчликни сақлай олмаган, фаровонликка эриша олмаган. Ишқилиб тинчлик бўлсин, буёғини кузатамиз. 👉@kitoblog👈
Опубликован 14 авг.
"Кўп билган эмас, балки фойдали нарсани билган одам — даҳодир" Эсхил (эрамиздан аввалги 525 - 456 йиллар) - қадимги юнон шоири-трагик, драматург. Бизга 90 га яқин трагедиялари етиб келган, фақат олтитаси тўлиқ шаклда. 👉@kitoblog👈
Опубликован 14 авг.
Сиз тарғиботчи ҳам популяризатор ҳам сиз😅. Панда ҳозирда энг фаол букблогерлардан десам адашмасам керак. Ҳам энг фойдали, сараланган контент беради. Эринмасдан ёзганига бекорчи деб ўйлайди, кўплар🙂 Илгари ўзим ҳам блогда кўп ёзардим. Ҳозир менда концентрация йўқолган. Китоб ўқишга диққат қилишим керак. Ўқийман, ўқиган нарсаларимдан кўпроқ ғоя олишга уринаман. Аммо, буни етказишга қийналаман. Шунчаки иқтибослар улашгим келмайди. Энди диққат қилишга уринаман. Блогда борлигингиздан ҳурсандман. Сизларга яхши контент улашгим келади, ўзимга куч қувват🥲 https://t.me/Panda_books/1628 👉@kitoblog👈
Опубликован 9 авг.
Ха Джун Чангнинн "Как устроена экономика" китобни анча олдин бошлаган бўлсамда вақти вақти билан ўқиб энди тугатдим. Бу асарни иқтисодий таълимотлар, категорияларни ўрганмоқчи бўлганлар, иқтисодиёт қандай ишлашига тушунишни хоҳлайдиган ҳар қайси ўқувчиларга энг яхши китоблардан дея тавсия қила оламан. Асар сўнгида муалоиф бир гапни айтади. Исталган фуқаро у агар демократик давлатда яшайман дер экан бемалол кучли иқтисоди, экспертларни савол остига қўя олиши керак. Улар билан беллаша олиши керак. Нега биз бир неча "экспертлар" фикрига кириб, улар яюги деб кўрсатган қарорларни бир овоздан қабул қилишимиз керак? Сиёсий қарорларнинг иқтисодий оқибатинини тушуна олмаслик, оддий аҳоли учун жуда қимматга тушуши мумкин. Ҳар қандай сиёсий ўзгаришлар, қарорлар қабул қилинганда, бир пайтлар сиёсатчи, нотиқ Цицерон бериб келган бир саволни бериш керак: Cui bono?. Бундан кимга фойда? Бундан ким кўпроқ ютади? Ана шунда қарорлар, амалларнинг асл юзага келиш сабаблари аниқлашади. 👉@kitoblog👈
Опубликован 6 авг.
Жаноблар, нимани мақсад қилиб, бундай боши-кети йўқ улкан ташкилот фаолият олиб боради? Худди менинг тақдиримда юз бергандек, гуноҳсиз кишиларни ҳибсга олиш, уларга қарши жиноий иш қўзғаб, бемаъни, аслида йўқ айбларни тақаш - натижасиз жараёндир. Бутун бир тизимнинг ана шундай мутлақ бемаънилик асосида иш юритишидан, бало-қазодай ёпирилган тўраларнинг ашаддий ришватбозлигидан қандай қилиб қочиб қутулиш мумкин? 👉@kitoblog👈
Опубликован 5 авг.
Bir kunda necha bet kitob o‘qisam ekan yoki bir yilda nechta kitob o‘qisam ekan deb o‘ylanayotganlarga Agar bir yilda haftasiga bittadan qilib 52 ta kitobni o‘qisangiz, bu narsa hayotingizni yaxshi tomonga abadul-abad o‘zgartirib yuborishiga sababchi bo‘lgan diqqatga sazovor voqea bo‘ladi. Kitob o‘qish haqida gapirganimda sonni obrazli ma’noda tilga oldim aslida. Chunki sizning yaxshi kitobxon ekaningiz qanchalik ko‘p kitob o‘qishingiz bilan emas, balki o‘qigan kitoblaringizning mag‘zini chaqa olishingiz va o‘rgangan narsalaringizni hayotingizga tatbiq qilishingiz bilan aniqlanadi. Shunday qilib, agar siz muntazam ravishda har kuni kitob o‘qisangiz, o‘qigan kitoblaringizning soni kam bo‘lishi muammo emas, eng muhimi o‘qiyotgan kitoblaringizning har bir satrini to‘g‘ri tushuna olishingizdir. Kitob o‘qishdan zavqlaning. Har kuni muntazam kitob o‘qing. Xohlaganingizcha kitob o‘qing. Kitob soniga ahamiyat bermang. Kitobning ma’nosiga chuqur tushuning, avtor nima demoqchi ekanini biling. Kitobdan olayotgan har kunlik yangi bilimlar hayotingizni o‘zgartirayotganiga va sizga zavq berayotganiga ahamiyat qiling.
Опубликован 5 авг.
Академнашр яна бир янги китобдан туҳфа жўнатибди. Муаллиф нотаниш туюлди. Ҳозирда Кореяда яшаб, ижод қилар экан. Ўзига ҳос йўналиши бор муаллифга ўхшади. Расмлага эса гап йўқ🙂 Қолган фикрлар асарни ўқиб чиққандан кейин энди. 👉@kitoblog👈
Опубликован 4 авг.
Тадбиркор учун китоблар ❓Савол: Бизнес билан шуғулланадиганлар қандай китобларни ўқишини тавсия қиласиз? ✅ Жавоб: Умумий барча тадбиркорларга адабиёт рўйхатини таклиф қилиш қийин, лекин ҳаракат қилиб кўраман. 1. Соҳа адабиёти. Бизнесингиз “эпицентри” нима? Яъни асосий фаолияти нима атрофида? Агар тезкор таомлар бўлса, демак бургер, сомса, пицца каби мавзуларида ва шулар билан боғлиқ ускуналари, иш юритиш ҳақида пойдевор билим берувчи адабиётни топиб ўқинг. Қурилиш, кўчмас мулк, таълим, кийим ишлаб чиқариш, улгуржи савдога оид махсус манбалар билан ўша соха ичидаги тадбиркор яқиндан таниш бўлгани яхши. Жуда мутахассис бўлиб кетмаса ҳам мутахассислар билан бир тўлқинда гаплаша оладиган бўлиши керак. Бундай адабиётни икки турга бўлинг: асослар ҳақида маълумот берувчи адабиёт ва долзарб янгиликлар, янги технология ва ёндашувларга бағишланган адабиёт. 2. Молия, бошқарув ва бухгалтерия ҳисоби асосларига аталган адабиёт. Бухгалтер ҳисоботини яхши тушунадиган бўлишингиз ва бухгалтерингиз ишини яхши англашингиз керак. Бу биринчидан тўғри қарорлар учун муҳим бизнес маълумотларни жамлаб таҳлил қилишга ўргатса, иккинчи тарафдан бухгалтер иши ва ҳисоботларга оид масалаларни назорат қилишга ёрдам беради. Бунга бепарво бўлиш жуда кўп касодларга сабаб бўлган. Ҳисоб соҳасини ўрганиш қийин эмас ва бизнесмендан бухгалтер бўлиб кетиш талаб қилинмайди, хафсала қилинса бир ойда асосларни ўзлаштирса бўлади. Ҳисоб китобсиз бизнес ўлик бизнес. 3. Мулкчилик, фуқаролик кодекси, шартномалар юритиш, бож ва солиқ иши ҳақида адабиёт. Бу мавзулар билан қанча кўп тўқнашадиган бўлсангиз шунча кўпроқ билим ортиришга урининг. 4. Бизнесга оид адабиёт. Буни тадбиркорнинг савияси, соҳаси, мақсадларига қараб белгилаш мумкин бўлар эди. Шунинг учун фақат айримларини келтираман: - Маркетинг: мумтоз, вақт билан синалган Филипп Котлернинг маркетинг ҳақида дарсликлари. “Маркетинг урушлари”, “Позиционлаш” каби ғояларни илгари сурган Жек Траут асарлари. - Бизнесга ёндашувлар ҳақида Жим Коллинз асарлари: “От хорошего к великому», “Как гибнут великие”, “Великие по собственному выбору”. - Стратегик, тактик ва операцион режаларш, қарорлар қабул қилиш учун таҳлилий фикрлаш моделларнини таклиф қилган Элияху Голдратнинг “Цель (Мақсад)” ва унинг давоми қилиб ёзилган китоблар. Аммо менга манзур бўлгани унинг шогирди Детмер ёзган “Голдрат и Теория Ограничений” асарида асосий моделларни бир китобга жамлаган. - Остервальдернинг “Стартап” ва “Бизнес-модел” қўлланмалари. Албатта бизнесчи стартап босқичида бўлмаслиги мумкин, аммо муаллиф таклиф қилаётган таҳлилий модел бизнес системасига ўзгача, самарали услуб билан қарашни ўргатади, ўта содда ва тушунарли тилда ёзилган, аниқ схемалар чизмалар берилган. Муаллифнинг бу китобларини амалий қўлланма деса бўладики, ундан командангиз билан ишни режалаш, нимадан бошлаш, қандай ўзгартиришлар киритиш ҳақида самарали қарорлар чиқаришга таянч бўла олади. 5. Таниқли бизнесменлар биографиялари, мисол учун Рокфеллер, Форд, Стив Жобс, Брэнсон, Баффет ва ҳоказоларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти. 6. Машҳур стратег ва сиёсатчилар асарлари: Низомулмулк, Макиавелли, Сун Цзи (оригинал, академик таржимада) ва шунга ўхшаганлар. Темур тузуклари, қадимги хитой ҳарбий стратагемалари, Ксенофотнинг “Анабассис” каби асарлар ҳам кучли озуқа беради. Роберт Гриннинг “33 стратегий войны” ва унинг бошқа тарихий мисолларга асосланган тавсияли китоблари, Малкольм Гладуэлл асарлари. 7. Бадиий асарлар: О.Генри ҳикоялари (фирибгарликнинг деярли барча турлари очиб берилган, уларга тушиб қолмаслик учун тавсия қиламан), Жек Лондон ҳикоялари, Т.Драйзернинг “Финансист” трилогияси, Айн Ренд “Атлант расправил плечи” трилогияси. Муҳим эслатма: китоб ўқиш билан киши бизнесмен бўлиб қолмайди. Бу китоблар таниш сўзлардан иборат бўлса ҳам ҳақиқий маъносини амалиётга кириб тушуна олишингиз мумкин, лекин буни сизга ҳеч ким кафолатламайди. Жамшид Муслимов https://t.me/subnazar 👉@kitoblog👈
Опубликован 4 авг.
- Озод бўлишни хоҳламайсанми? - Нима ҳақида гапираётганингни билмайман. Мен шундоқ ҳам озодман. Эркли равишда завқланаман, кўнгилхушлик қиламан. Энди ҳар бир одам бахтли. - Ҳа, - кулди Бернард. - "Ҳозир ҳар биримиз бахтли" Биз буни беш ёшдан бошлаб болаларга сингдирамиз. Aммо бошқача озодлик сени ўзига жалб қилмаяптими - бошқача тарзда бахтли бўлиш эркинлиги? Айтайлик, умумий қолипда эмас, балки ўз ўзингча? - Мен нимани назарда тутаётганингни билмайман, деб такрорлади яна у... 👉@kitoblog👈
Опубликован 3 авг.
📚Нассим Талебнинг «Қора оққуш» китобини ўқишни бошладим. Талеб ливанлик собиқ бизнес трейдер, ёзувчи, фалсафа доктори. У айни шу асаридан кейин катта машҳурликка эришган. Бу асар эса ҳаётимиздаги турли “қора оққуш” лар – кутилмаган ҳолатлар, тасодифларга тайёр туриш лозимлигини, бундай ҳолатлар қандай вужудга келишини тушунтиришга уқтиради. Асарда муаллиф эҳтимоллар ҳақида, скептицизим, статистик маълумотларнинг нотўғри баҳоланиши, масштабли касблар борасидаги фикрларини билдириб ўтади. 📊Нассим жуда кўп олдинги муаллифларни инкор қилган, Гаусс эгриси умуман нотўри деб ҳукм чиқарган. У ишлаб чиққан ўзига ҳос таҳлил усуллари ёрдамида 2008-йилги инқироздан у ишлаган компания катта фойда билан чиққан. Шунга қарамай уни фикрлари, ғоялари ҳам кўп танқид қилинади. Уни одатий “интеллектуал қаллоб” деб ҳам таъриф беришган. Аммо, китобнинг бир неча бўлимарини ўқиб янгича кутилмаган ғоялар, оригинал фикрларни кўрдим. Ҳатто бундан ҳайратландим. Унинг ўзи ҳам китобни ёзишдан мақсад ҳудди бошқа муаллифлардек фактларни мустаҳкамлаш эмас, балки анъанавий мантиқни оёғини осмондан қилиб ташлаш деган. ✅Назаримда бу китобни ҳамма ўқиши керак, таржима билан шуғулланувчилар ҳам қизиқиб кўрса бўлади. 📝Қуйида шу «Қора оққуш» китобининг кириш қисмларидан иқтибослар келтираман: 👉Австралия кашф қилинмагунча одамлар барча оққушлар оппоқ рангда бўлади деб ишонишган, биринчи қора оққушга дуч келган орнитолог қаттиқ ҳайратга тушгани аниқ. 👉Хўш миямиз нима учун мўлжалланган: фикрлаш ва таҳлил қилиш учунми? Йўқ таҳлил қилиш катта энергия талаб қилади, мия-организм эса ўз ўзидан энергияни сарфлаб, ўзини қийнашни хоҳламайди 👉Профилактикага терапиядан кўра кўпроқ аҳамият бериш кераклигини ҳамма билади, аммо камдан кам ҳолларда профилактика билан шуғулланувчилар мақтовга сазовор бўлади. 👉Агар яхшилаб изласангиз албатта исталган нуқтаи назарингизни қўллаб қувватлайдиган марҳум классиклардан бирининг фикрини топасиз.Худди шундай аксинча фикрни исботлайдиган классикни ҳам. 👉Дунёқарашингиз кенгайгани сари ўқилмаган китобларингиздан иборат кутубхонангиз кенгайиб бораверади. 👉Агар сизда етарлича капитал бўлса “ақлий фоҳишалик” билан шуғулланишингизга хoжат қолмайди, ортиқча бошқалар босимисиз ишлайсиз. 👉Эрудит ўз билимидан қониқмайди, айни шу қониқмаслик эса платонизм(ўз билимига юқори баҳо бериш, идеаллаштириш, тез хулоса чиқариш) дан яхши ҳимоя ҳисобланади. 👉@kitoblog👈