TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 37 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 1 мар.
📚Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" асарига ёзилган тақриз. Ўтган ойнинг оҳирги тақризи. Марҳамат, ўқинг ва фикр билдиринг. 👉@kitoblog👈
Бугунги Заковат кастингдан. #zakovatdakuch#uzbekpower#zakovat 👉@kitoblog👈
Опубликован 28 февр.
Бугун машнақамиз🙂 Ҳумо аренада жуда катта тайёргарлик кетмоқда. Заковат кастингга келадиганлар бўлса кўришиб қолармиз балки.. Барчага кастингда омад! 👉@kitoblog👈
Опубликован 26 февр.
Томас Гоббснинг "Левиафан" асарини ўқияпман. Гоббсни жаҳонга танитган асар шу. Лекин бизда кўпчилик ўзи танимаса ҳам керак. Замонавий сиёсий фалсафа асосчиси ҳисобланади у. Фикрларини жуда аниқ ва лўнда тушунтира олишидан ҳайрон қолдим. Мураккаб нарсаларни ҳам оддий тушунтира олади. Асарда ҳиссиётлар, нутқ, билим, тафаккур каби тушунчалардан бошлаб бутун бир давлат бошқаруви тизими асослари ёритиб берилган. Ҳозирча бир фикри жуда маъқул бўлди: Ярим билимга, нотўғри тушунчага эгалар умуман билимсизлардан кўра ҳавфлироқдир. Чунки улар шу нотўғри билимга бошқаларни ҳам йўналтириши мумкин. Ўзи бундай гаплар бизда ҳам кўп айтиларди: Чаласаводлар, саводсизлардан ёмонроқ деймиз. Гоббс яна шунчаки авторитетга қараб ўқиладиган китоблар ва улардаги фикрларга амал қилувчиларни, йўлбошчиликка кўрни сайлаган одамларга қиёслайди. У ҳақиқий рационаллик, мантиқий тафаккур тарафдори. Ва шундай фикрлаш йўлларини китобида ҳам яхши ёритиб берган. 👉@kitoblog👈
Опубликован 26 февр.
📝 Академнашр танловида 3-ўринни олгандим. 300 минг сўм мукофотни ўтказиб беришганди. Бугун диплом ва китоблар совғаси ҳам келибди. Ажойиб, фақат Лао Зи китоби адашиб қолибди🙂 Шунисигаям раҳмат. П. С. Нашриёт илгари ҳам янги нашрлардан совға қилиб кетганди. Тез орада "бу ерда ҳамма нарса бўлиши мумкин") 👉@kitoblog👈
Опубликован 25 февр.
📚Ф.М.Достоевский - "Ака ука Карамазовлар" иқтибослар: -Бошқа одам мен қанчалик азоб чекаётганимни ҳеч қачон тушунолмайди, чунки у бошқа, мен эмас. - Рус йиғлаш керак бўлган жойда доим кулиб юради. - ... одам худодан ҳам кўра мўжизаларни излайди. - Тушун мен худони эмас, у яратган дунёни тан ололмайман. Шу тангри яратган дунё эканини ҳеч қачон қабул қилолмайман. - Бу ҳолат қандайдир бир-бирини севадиган душманларга ўхшарди. - У ўзидаги қабиҳлик учун барчадан ўч олишга уринарди. - Реалистда иймон мужиза сабабли пайдо бўлмайди, аксинча иймон сабабли мўжиза туғилади. - Социалист-насроний даҳрий-социалистдан кўра қўрқинчлироқ. 👉@kitoblog👈
Опубликован 24 февр.
Хар йили мамлакатда минглаб талабалар ўқиш пулини тўлай олмагани учун институтлардан ҳайдалади. Ҳар йили яна ўн минглаб талабалар фақатгина отасининг пуллари бўлгани учунгина ўқишга киради ва диплом олади. Ҳар йили юз минглаб оталар боласини ўқитиш учун қулликка рози бўлади. Ҳар йили яна шунча оталар боласи учун пора олади, давлат сирларидан кўра ҳозир азизроқ бўлган бойлигини талон-торож қилади. Ҳар йили минглаб ўқитувчилар бир тийинга қиммат илмий ишларини ёқлайди ва шу илмни талабаларга пуллайди. Ҳар йили қанчадан-қанча қизлар фақат ўқиш пули учун ўзини сотади. Ҳар йили минглаб оналар боласини ўқитиш учун ўз жигарини даволатишдан воз кечади. Ҳар йили неча ёш ўқишга пул топиш учун Ватандан чиқиб кетади. Ҳар йили... ҳар йили шу аҳвол янги бўлади. Яшаради, тозаланади ва такрорланади. ди. 📚Ж. Жовлиев—Қўрқма 👉@kitoblog👈
Опубликован 23 февр.
— Politsiyachilar deganingiz kimlar? — so'radi Selyodochka. — Qaroqchilar! - dedi Kolosok g'azablanib. — Rost gap, qaroqchilar! Aslida politsiyachilarning vazifasi aholini o'g'ri va qaroqchilardan himoya qilish, lekin ular faqat boylarnigina himoya qilishadi.…
Опубликован 23 февр.
— Politsiyachilar deganingiz kimlar? — so'radi Selyodochka. — Qaroqchilar! - dedi Kolosok g'azablanib. — Rost gap, qaroqchilar! Aslida politsiyachilarning vazifasi aholini o'g'ri va qaroqchilardan himoya qilish, lekin ular faqat boylarnigina himoya qilishadi. Boylarning o'zlari esa haqiqiy qaroqchilar. Faqat ular bizni o'zlari o'ylab topadigan qonunlar orqasiga yashiringan holda o'marishadi. Endi menga ayting, meni qonuniy yo'l bilan o'marishdimi, qonunga zid ravishdami — menga nima farqi bor? Menga baribir! — Sizlarda hammasi qandaydir g'alati ekan! — dedi Vintik. — Nega unda sizlar politsiyachilarga va... kim deb atardingizlar... boylarga quloq solasizlar? — Quloq solmay ham bir ko'ring. Hammasi ularning qo'lida: yerlar, fabrikalar, pullar, bular ham yetmagandek — qurollar! "Bilmasvoy Oyda", Nikolay Nosov, 1964-yil. @Bookerberg
Опубликован 22 февр.
💬 “Кимдир илк қадамни қўймоғи керак. Қуруқ саволлар, гумонлар, хавотирлардан қутулиб бошламоғи керак дунёга кўз очишни, ўқишни оналари ҳам ўзбекнинг! Кимдир, аёл ё бокира бир қиз, Ватан учун ўлмоғи керак-ку туғишдан ортиб! Мен она бўлмоқдан кўра, шу миллат учун юксак ўқимоқни афзал кўрдим! Е хато қилдимми, ота? Фақат қулфарзанд туғмоқ шарафми бу қопқондаги юртда? Оналар шундоқ ҳам кўп-ку, ичлари тўла бола! Мен улар туққан болаларни тўпламоқчи эдим илмга, маърифатга, аммо қаршимда турибди бир ўқ ва бахтиқаро ота!” 📚Ж. Жовлиев—Қўрқма 👉@kitoblog👈
Опубликован 21 февр.
Ташқи оламнинг гўзаллиги, ички оламингизнинг қандайлигига боғлиқ.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 февр.
Қабристонда қабрлар қаторини оралаб юрарканман, қабр тошларидаги туғилган ва ўлган саналарни кўздан кечираман. Ҳаёт бўлган йиллар туғилган кун ва ўлган кун орасидаги биргина чизиқча, холос. Бутун умр бир чизиқчада мужассам. Ҳаяжонли, тиконли, қайғули, армонли, зерикарли ёхуд хатарли умр йўллари, ўн саккиз йил давом этганми ёки саксон йилми, барибир, чизиқчалар бир хил. 📚Ж. Молинари—Бу ерда ҳамма нарса бўлиши мумкин. 👉@kitoblog👈