TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват19,040Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 38 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 19 февр.

✨Эскапизм нима?✨ Эскапизм бу исталган ёқимсиз ҳолат ва муаммодан қочиш ва унинг ўрнини бошқа кўнгилҳушлик билан тўлдириш. Буни кўпинча реалликдан қочиш ҳам дейишади. Яъни одам реал ҳаётдан бироз узоқлашиш, ташвишларни унутиш учун ижтимоий тармоқларга, кинолар кўриш ё мутолаага қаттиқ берилиб кетади. Одатий ҳаётдан қочишнинг кўплаб усуллари мавжуд: санъат, китоблар, кино, дин, ўйинлар, алкоголизм ва ҳк. Фрейд, "бизга берилган ҳаёт жуда мураккаб ва азобли" дейди ва "ҳаётни енгиллаштирувчи воситаларсиз унга бардош беролмаймиз" деб айтган. Умуман барча одамларда маълум вақт муаммолардан қочиш зарурати бўлади. Сиз барча нарса ечимини тополмайсиз, баъзан уни унутиш энг яхши йўл. Сиз ҳам реалликдан тез тез қочиб турасизми? 👉@kitoblog👈

1,810 views

Опубликован 18 февр.

"Фаренгейт 451" китобининг ўзига хос иссиқликка таъсирчан нашри. Бу китобни фақат саҳифаларига олов ёқиш орқали ўқиш мумкин. 👉@kitoblog👈

2,120 views

Опубликован 17 февр.

1,560 views

Опубликован 17 февр.

📙Хайриддин Султон—Одамлардан тинглаб ҳикоя Адиб Х. Султоннинг янги ҳикоялар тўпламини ўқиб чиқдим. Тўплам номидан аёнки, ҳикоялар давлат амалдори бўлган адибнинг турли одамлардан эшитганлари ва кўрган кечирганлари асосида ёзилган. Шунингдек, уларга ажойиб тарзда бадиий ишлов берилган, ўзига ҳос сўзлардан фойдаланилган. Тўғриси, ҳикояларни ўқисангиз дастлаб юзингизга табассум югиради, аммо кейин бу табассум аччиқ кулгига айланади. Турли ўй-ҳаёллар оламига тушиб қоласиз. Ички ишлар вазирининг ошга бориши, мудофаа вазирининг имомлик қилгани ҳақидаги воқеалар ҳар томонлама борича ёритилган ва кўпчиликка қизиқ бўлади. Айниқса вазирнинг "кечаси икки-учда уйга қайтсам, ўзимни бахтли ҳисоблайман" деган ҳитобиданоқ, кўплаб жиҳатлар ҳақида хулоса қилиш мумкин. "Ўзбек халқининг миллий ғояси" ҳикояси эса кўплаб мунозараларга сабаб бўлувчи "миллий ғоя ўзи нима?" деган саволга жавоб беради. Бу жавоб гарчи кулгули кўринсада, аммо ҳақиқатдан ҳоли эмас. Карантиндаги воқеалар ҳам бу "ғоя" нинг исботи сифатида келтирилган. "Миллий ғоя" нималиги ва бошқа турли ҳаётий воқеаларга қизиқяпсизми, унда албатта китобни ўқиб чиқинг. Китоб шунчаки воқеалар тўплами эмас, балки ҳаётий тажрибалар манбаидир. 👉@kitoblog👈

1,470 views

Опубликован 17 февр.

📹 Wallmart ва стартаплар ҳақидаги уларнинг яралиш тарихи борасидаги ажойиб китобларга яна бир букток. Кўринг, лайк босинг ва бошқаларга ҳам улашинг🙂 👉@kitoblog👈

1,280 views

Опубликован 17 февр.

📣 "Қўрқма"сларни чорлаймиз! Қалами ўткир, камераси учқур, ғоялари ноодатийлар "Қўрқма"нг, келаверинг. Сизлар учун махсус янгилигимиз бор ахир!🎁 "Қўрқма"чилар учун асар муаллифи Жавлон Жовлиев махсус танлов эълон қилади. Ғолиблар Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда…

1,240 views

Опубликован 17 февр.

📣 "Қўрқма"сларни чорлаймиз! Қалами ўткир, камераси учқур, ғоялари ноодатийлар "Қўрқма"нг, келаверинг. Сизлар учун махсус янгилигимиз бор ахир!🎁 "Қўрқма"чилар учун асар муаллифи Жавлон Жовлиев махсус танлов эълон қилади. Ғолиблар Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Asaxiy Books томонидан совғаларга эга бўладилар. 🥇 ўрин «Bookreader»📱 🥈 ўрин 15 та китоб📚 🥉 ўрин 5 та китоб 📚 билан тақдирланади. Шу жойигача қизиқиб ўқиган экансиз, мана ҳозир айтамиз сиздан нима исташимизни🤓 "Қўрқма" асари ҳақида бор фикру мулоҳазаларингиз ёки китоб билан тушилган энг креатив фотосуратни 25 феврал, соат 15:00 га қадар телеграмдаги @qorqma_tanlov электрон манзилига юборинг. 📌 "Энг яхши тақриз" ёки "Энг яхши фотосурат" номинацияси ғолиби сизлигингизни ҳаммага исботлаш вақти келди. "Қўрқма"нг, охирини ўйлаган қаҳрамон бўлолмайди! 😁 @ijodkorlarkengashi

1,200 views

Опубликован 17 февр.

"Бу дунёда одамлар билан бирга яшашим учун, аввало ўзим билан ўз дунёимда яшашни ўрганишим керак." 📚Ҳарпер Ли—Мазахчи қушни ўлдириш 👉@kitoblog👈

1,300 views

Опубликован 16 февр.

Кеч бўлганда урушмангларе😅 Ўзи яхши букблогерлар кам бўлса🙂 Бизда ўзи нон-фикшн камроқ ўқилади, Пандабукс шунинг учун кўпроқ тарғиб қилишга уринган назаримда. Аслида, Китобхўр ҳам кўпроқ илмий оммабоп китобларга тақризлар, фикрлар бериб боради. Булар албатта тавсия сифатида. Кимнидир фақат бадиий китоб ўқишда айблаш нотўғри, аммо унга нон фикшнни тавсия қилиш мумкин🙂. Бари яхши, муҳими ўқишдан чарчаманглар. 👉@kitoblog👈

2,480 views

Опубликован 16 февр.

https://t.me/kitobxorr/4313 Bu fikrlar agar mening yuqoridagi postimga qaratilgan bo'lsa (har holda men shunday tushundim) bu yerda hech kim aql bo'layotgani yo'q. Agar adashayotgan bo'lsam, uzr! To'g'ri, har kim o'z tanlovi bo'yicha kitob o'qiydi. Xohlasa badiiy, xohlasa ilmiy. Ammo kitob o'qishda ularni balansda ushlashga chaqirish hecham aqllilik qilish emas deb hisoblayman! O'zingiz aytganingizdek, burningizni har yoqqa tiqavermasangiz, hammasi joyida bo'ladi. @panda_books

1,240 views

Опубликован 15 февр.

​📚Густав Лебон - Омма психологияси Нима ҳақидалиги номидан ҳам маълум бўлган бундан 125 йил олдин ёзилган янги таржима китобдан иқтибослар. Шундан кейин китоблар эскиради деманглар🙂 👉Инсон ғоя, ҳиссиёт ва одатлар томонидан бошқарилади ва буларнинг биронтаси ўзимиз билан бирга дунёга келмаган. 👉Илм-фан билан яшашда бизга чидам керак, чунки у барбод этган иллузияларни қайтиб ҳеч нарса тиклай олмайди. 👉Нарсаларни фақатгина расмга олиши мумкин бўлган, аммо нарсаларга тегинишга рухсат бўлмаган дунёни тасаввур қилиб кўринг. Бундай дунёда нарсаларнинг аниқ шакли тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш қийин кечган бўларди. 👉Давримизнинг муҳим хусусиятларидир бири шундаки, бугун инсониятнинг фикрлаш тарзи ўзгариш жараёнини бошдан кечирмоқда. Бу ўзгаришларга сабаб бўлаётган иккита асосий омил мавжуд. Биринчиси – цивилизация элементларининг илдизи ҳисобланган диний, сиёсий ва ижтимоий эътиқодларнинг емирилиши. Иккинчиси – замонавий илм-фан ва саноат инқилоби оқибатида юзага чиққан бутунлай янги шароитлар ва янгича фикрлаш тарзи. 👉Цивилизация ҳеч қачон авом томонидан вужудга келтирилган эмас, у доимо кичик интеллектуал қатлам томонидан яратилиб келинган ва бошқарилган. 👉Фактларга таянадиган бўлсак, дунё бошқарувчилари, барча дин ва империяларнинг асосчилари, барча эътиқод даъватчилари, кичик-кичик гуруҳларнинг бошчилари инстинктив ҳолатда омма характеридан хабардор бўлган ва улар ўзлари англамаган ҳолда кучли психологлар бўлишган. 👉@kitoblog👈

1,630 views

Опубликован 14 февр.

Бугун халқаро китоб улашиш куни экан. Мен ҳеч китоб улашишга ҳам, олишга ҳам қизиқмаганман. Бировлардан китоб сўрашни-ку, ёқтирмайман😅. Ўзи қоғоз китоб кам ўқирдим. Майли сизлар китоб улашишдан чарчаманг. Сўнгги марта кимга қайси китобни совға қилдингиз ёки олдингиз? 👉@kitoblog👈

1,710 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••353637383940•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384