TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 56 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 22 нояб.
Мана ўша юракча🙂
Опубликован 21 нояб.
🧩Юқоридаги картинага диққат билан разм солинг. Унда турли томонга қараган учбурчаклар тасвирланган. Улар орасида битта юрак шакли бор. Ўша юрак шаклини 30 сония ичида топиш керак. 📝Бу машқ сизда тезкор ўқиш кўникмасини яратади. Матнга диққат билан қараш ва керакли маълумотни тез топишни ўрганасиз. ⏱Хўш, 30 сонияда улгурдингизми? 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 нояб.
Бу кичик ревью, World Economic Forumнинг асосчиларидан бири бўлган, дунёга машҳур иқтисодчи Клаус Шваб томонидан ёзилган Тўртинчи Саноат Инқилоби китоби ҳақида. Китоб нима ҳақида: - Тўртинчи саноат инқилоби - Industry 4.0 (адашмадингиз); - Тўртинчи саноат инқилоби содир бўлиши учун туртки бўлаётган ҳозирги кундаги жараёнлар ва факторлар; - Тўртинчи саноат инқилобининг қолган уч инқилобдан фарқи; - Тўртинчи саноат инқилобининг таъсир доираси - яъни унинг дунёда қай даражада ёйилиши ва жамият ҳаётини қай тарзда ўзгартириб юбориши; - Тўртинчи саноат инқилоби олиб келиши мумкин бўлган ижтимоий, иқтисодий ва техник ўзгаришлар. Китобни ўқиш кимга тавсия қилинади: - ёшларга; - катталарга; (яъни ҳаммага) - айниқса, ҳукумат тепасида ўтирадиган ва ўтирмоқчи бўлганларга. Китобнинг фойдали томонлари: - ёрқин келажак бўлиши мумкинлигига умид пайдо бўлади; - келажакда талаб катта бўладиган мутахассисликларни аниқлаб олишга ёрдам беради; Китобнинг зарарли томонлари: - китобда тасвирланган ва содир бўлиши тахмин қилинган жараёнлар ва ўзгаришларнинг ҳеч бўлмаса бир қисми бизнинг давлатга қачон етиб келади ёки умуман етиб келадими деб ўйлаб, бошингиз оғриб қолади. p.s. Тарих дарсларини яхши ўқимай, "Биринчи, Иккинчи ва Учинчи саноат инқилоблари қачон содир бўлди-ю, мен қуруқ қолдим" деяётганлар бўлса, гуглни ёрдамга чақиринг. @readnroll
Опубликован 20 нояб.
Таъсир психологияси 👉@kitoblog
Опубликован 19 нояб.
💬Кўраётган нарсангга кўз юмиш мумкин, лекин ҳис қилаётган нарсани юрагингдан беркитолмайсан. Ф. Ницше 👉@kitoblog👈
#Winter_Is_Coming Қиш. Қор. Қаҳва ичиб китоб ўқишнинг айни пайти?!... Но, но. Йўқ. Қиш биз учун ҳақиқий синов. Идеализм бизларда реализм билан тўқнаш келади. Аксарият одамлар уйни иситиши керак, чироқ йўқ. Сув музлаган. 21 асрда ҳам ҳатто энг бирламчи эҳтиёжлар билан аҳоли қониқарли таъминланмаган. Ҳар куни янгиликларда ис газидан захарланиб ўлган навбатдаги одамлар ҳақида ўқиганимда, иссиқ ўринда бўлган этим бир жунжикади. Янги эр-хотин, бутун бир оила ис газидан... Қиш синов, ҳатто бундан ҳам фойдаланиб қолувчилар кўп. Бу гаплар одатий йўлга 3 баравар йўлкира берилаётган таксида ёзилди. Тугади. Йўқ, аслида бошланди.. @kitoblog
Hashtags
Опубликован 17 нояб.
📚Катта шахмат тахтасида Ўзбекистоннинг ўрни. Збигнев Бзежинскийнинг “Катта шахмат тахтаси” асари асосан Американинг гегемонлик стратегияси ва келажакдаги геосиёсати ҳақида сўзласада унда бошқа давлатлар Россия, Ўрта Осиё ва Ўзбекистон геосиёсати ҳақида ҳам анча-мунча маълумотлар бор. 📌Жумладан, Бзежинский Қозоғистон худудда қалқон вазифасини бажарса, Ўзбекистон турли миллатлар ҳиссиётинг қалби эканини айтиб ўтади. Қозоғистон Россия билан чегарадош ва шу сабабли Ўрта Осиё давлатарини Россиянинг жисмоний босимлардан сақлаб туради. Лекин Қозоғистонда рус миллати вакиллари ҳам кўп, шунинг учун миллийлик туйғусини бутун аҳолида уйғотиш, миллий ғояга бирлаштириш қийин. 📈Бу борада эса Ўзбекистонда устунлик юқори албатта. Региондаги энг кўп сонли аҳоли ва айниқса аҳолининг 75% бир миллат; ўзбеклардан(1997-99-йй) ташкил топгани мамлакатда национализмга урғу беришни осонлаштиради. Шунингдек, янги давлатни хукумат Темурийлар давлати авлодларидан деб ҳисоблашлари ҳам, аҳолида тарихий аждодларга ғурур билан ёндошув туйғусини осонгина уйғотади. Ўрта Осиёда айнан Ўзбекистон ўз давлатининг, миллатнинг субъектив натижаларини кўз-кўз қилишда бошқа давлатларга нисбатан олдинги ўринда. Ички конфликтларга қарамай, ҳеч қачон илгариги колониал статусга қайтмаслигини давлат шу сигналлар орқали билдиради. Бундай миллий руҳга бирлашишда, Ўзбекистон бошқа Ўрта Осиё мамлакатлари учун наъмуна бўла олади ва келакжакда регионнинг янги лидери бўлишга бош номзод ҳисобланади. 🇺🇸Америка Ўрта Осиёга ўз таъсирини ўтказа олиш учун анчайин узоқ жойлашган, Россия эса аксинча анчайин яқин бўлсада империялик таъсирини ўтказиш учун иқтисодий жиҳатдан кучсиз. Бу борада Америка ҳудуддаги давлатлар учун жозибалироқ ҳисобланади. Аммо, Россия шу сиёсий кучи блан ҳам Ўрта Осиёга турк, эрон қизиқишини қисман жиловлаб тура олади. Агар Россия Озарбайжонни ўз таъсирига бўсиндира олса, Ўрта Осиё давлатларини Еворпадан буткул изоляция қилиб қўяди. Ана шунда энди ҳудуддаги бўйсиндириш қийин бўлган давлатлар Ўзбекистон ва Туркманистонга маълум босим ўтказа олади. 💬 Лекин Ўрта Осиё давлатларининг ўзаро муносабатларига баҳо бериб ҳам ҳудуд келажаги буткул мавҳум эканини айтиш қийин эмас. Збигнев Бзежинский-Катта шахмат тахтаси.1997 й. Бошқаларга ҳам улашинг! 👉@kitoblog👈
Опубликован 17 нояб.
Jamiyat umidi, davlat ishonchi, insoniyatning oqil, dono va bilimdon tabaqasi -Talabalarga bayramingiz muborak deymiz! 🥳🎊🎉 🎁 Yoqib ketdi- a? 😀 Bayram, bayramdek bo'lsin deb, Asaxiy Books jamoasi siz uchun ajoyib sovg'a tayyorlab qo'ydik. Faqat va faqat talabalar uchun 17-noyabrdan 31-dekabrgacha Asaxiy Books loyihasida tarjima va chop qilingan kitoblar uchun 20 % chegirmani taqdim etamiz. *Chegirma kitob do'konimiz va yetkazib berish xizmatida ham bir xil amal qiladi. ** Chegirmani olishda talabalikni tasdiqlovchi xujjatni taqdim etish talab qilinadi. www.asaxiy.uz- sizning sevimli internet do'koningiz.
Опубликован 17 нояб.
Мутолаа депрессиясини қандай енгиш керак? Кўпинча мутолаадан чарчаш жараёни содир бўлади - китоблар ҳеч қандай завқ ва фойда келтирмай қўйгандек туюлади. Ўқишга ҳафсала ўлади, бу мутолаа депрессияси. Бундан чиқишнинг осон усуллари эса шундай: ✅Форматларни ўзгартириш Электрон, қоғозли китобларни ўқинг, аудио китобларни тингланг. Турфа хилликка интилинг. Битта форматда қотиб қолманг ✅Бирданига иккита китоб ўқинг Бу сизга битта китобдан чарчамасликка ва ўқишга бўлган қизиқишни сақлаб қолишга имкон беради. Бири кичикроқ китоб бўлса, тугатганингизда ўзингизга мотивация бўлади. ✅Ўзингизни машбурламанг Мутолаа жараёни мароқли бўлмаса, шунчаки тугатиб қўйиш, режа учун ўқиманг. Китобдан қандай фойда олиш ҳақида ўйланг. ✅Буткул янги жанрни ўқинг Кўпинча саргузашт, детектив ёқса энди тарихий, психологик китобларни ўқинг. Ёки аксинча. Ўзингиз ҳатто қизиқ эмас деб ҳисоблаган жанрдаги китобларни ўқиб кўринг. Бу янги таасуротлар улашади. 👉@kitoblog👈
Опубликован 16 нояб.
📚Ғарбнинг маълум фалсафий оқимининг асосида инсон – ташландиқ, яъни у бу дунёга ташлаб кетилган ва, бинобарин, унинг ўзидан ўзга ёрдамчиси ҳам, халоскори ҳам йўқ, деган қараш мавжуд. Ҳаёт бунинг каби юзлаб, минглаб «назариялар» учун асос бераверади. Ҳатто айтиш мумкинки, даҳрий учун ҳам, диндор учун ҳам бу дунёда оқлов-сабаблар тўлиб-тошиб ётибди. Эҳтимол, одамзоднинг ўзидан ўзга таянчи йўқ, деган даҳриёна қараш Ғарб дунёсининг моддий-техникавий жиҳатдан илгарилаб кетишига сабаб бўлган ўнлаб, юзлаб омиллардан биридир. Швейцар психиатри Карл Густав Юнг эса, Шарқ инсонининг руҳий жиҳатдан бақувватлигига ҳавас билан қарайдики, Румийда айни шу нарсанинг моҳияти билан чуқур танишиш имкони бор. 📒У. Ҳамдамов — "Ичиндаги ичиндадир" кириш қисми. 👉@kitoblog👈
Опубликован 15 нояб.
📚Янги таржима қилинган китобларга фикрлар. Кўринг, ўқинг ва фикрлашдан тўхтаманг🙂 👉@kitoblog👈
Опубликован 15 нояб.
🙇🏻♂Мутолаадаги ҳолат ➖ Китобни доим кўздан 30-40 см масофада, 45 даражада ушланг. БУ дегани столда ўтирганингизда китоб тагига 5-7 см ли бирор нарса, қалинроқ бошқа китоб қўйсангиз бўлади(расмда кўрсатилган) ➖Тезкор ўқиш техникасини қўллаш учун тўғри ўтирган ҳолда ёки тик турган ҳолда китоб ўқинг. Тўғри ётиб, диванга суяниб ўқишни ҳам ёқтирамиз, аммо бу тана учун ҳам, кўз учун ҳам зарарли. Кейин бунда тез ўқиш ҳақида унутсангиз ҳам бўлади. Одатда, ётиб ўқисак тез уйқу келади. ➖Қийин китоблар, матнларни ўқишдан олдин жисмоний машқлар билан ўзингизни енергияга бойитинг. Қўлларни кенг очиб ёпинг, бармоқларни қимирлатиб гимнастика қилинг. Ҳатто ўтириб туриш, отжимание каби машқлар ҳам энергияга бойитиб, тетиклаштиради. Мияга кислород бориши тезлашади, демак ўқиб фикрлаш осонлашади. Бунга 3-5 дақиқа сарфлаш мумкин. ➖Мутолаа давомида ҳар 30-60 дақиқада танаффус қилинг. Ташқарига чиқинг, бироз юринг, жисмоний иш билан шуғуллансангиз бўлади. Бунга 5-10 дақиқа вақт кетиши мумкин. ➖Ҳаддан зиёд ёруғ ёки қоронғи ҳонада ўқиманг. Бу ҳам тез ўқишга ҳалақит қилади. Ёруғлик одатда турли жойдан тушиб тургани маъқул. Кейин ўқиётганингизда китобга соянгиз тушиб қолмаслиги керак. 👉@kitoblog👈