TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват16,650Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 53 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 10 дек.

Бир адабий интервюни ўқиб қолдим. Бугунги Россиядаги адабиёт мактаб дарслигидаги адиблар қандай танлангани ҳақида фикр боради. Айтишларича бугунги дарслик Сталин пайтида шаклланган ва сиёсий жиҳатдан тўғри, "коммунистик мафкурага" ҳос адиблар, ёзувчилар танлаб олиниб дарсликка киритилган. Оқибатда ўша дарсликдагиларни бугун энг яхши адиб сифатида билишади, асарлари ҳам кенг тарқалган. Пушкин, Лермонтов, Достоевский, Толстойлар шулар жумласидан. Аслида ўша пайт бошқа кўплаб яхши адиблар бўлган, аммо ўша даврда "танлаб олинганлар" шунинг учун ҳам кўпчилик орасида машҳур бшлиб кетган. Суҳбатдошлар бугунги дарсликни тузишда янги ёзувчиларни кўпайтиришни, эътироф этилмаганларни танитиш лозимлигини айтишади. Биздаги адабиёт дарслиги билан ҳам менимча шундай қилиш керак. Ўзбек ва жаҳон адабиёти бўйича ҳам янги муаллифлар, эътироф этилмаган адиблар ижодига бир баҳо бериш керак. Аммо, бу қийин жараён, аста секин амалга ошар.. 👉@kitoblog👈

1,140 views

Опубликован 10 дек.

Ушбу иллюзияни япониялик психиатр Aкиоши Китаока ихтиро қилган. Хотиржам, мувозанатдаги ва етарли дам олган одамлар учун иллюзия ҳаракатсиз бўлади. Aгар иллюзия фаол ҳаракатланаётган бўлса, унда сиз дам олишингиз ва саккиз соат ухлашингиз керак. Агар иллюзия жуда тез ҳаракат қилса, сиз шошилинч равишда касалхонага боришингиз керак... Ўзингизни текшириб кўринг, лозим бўлса дам олинг🙂 👉@kitoblog👈

1,780 views

Опубликован 9 дек.

ФИКРСИЗЛИКДАГИ ЗЕРИКИШ Шодмонқул Салом бир мақоласида шундай ёзибди: “Ёлғиз кишининг, умуман, бугунги кун одамининг энг катта фожеаси зерикишдир. Зерикаётган одамдан кўра хавфли мавжудот йўқ”. Бу фикр раҳматли Абдулла Ориповнинг бир гапини эсимга солди. Чамаси, ўтган асрнинг 90-йиллари эди. Абдулла ака Италияга бориб келди. Сафар таассуротларини эшитайлик, деб уйига зиёратга бордик. Абдулла ака гурунгида: “Римга нега келдинг, тунислик бола?” деган шеърини ўқиб бериб, шеърнинг яралиши ҳақида сўзлади. Воқеа шундай эди: бир тунислик саргардон ўсмир бола иш излаб Римга келиб қолади. Бир кечаси римлик бой-бадавлат одамларнинг олифта болалари овора юрган шу мусофир болани кўчада тутиб оладилар ва устига бензин қуйиб ёқиб юборадилар. Тунислик бола шу жойнинг ўзида куйиб ўлади. Абдулла ака ҳодисанинг охирини хавотир ва қайғу билан айтгани ҳамон эсимда: “Биласизларми, кейин нима бўлган, – деди-да у бир муддат ўйга толди, кўзларида мунг қалқди. – Кейин тергов пайтида олифта безорилардан: “Нега бундай қилдинглар?” деб сўрашганида, улар: “Зерикиб кетдик. Зерикканимиздан шундай қилдик. Томоша учун”, деб жавоб беришган. Шодмонқул тўғри ёзибди, зерикаётган одамдан кўра хавфлироқ мавжудот йўқ, айниқса, у фикрламайдиган бўлсa... Эшқобил Шукур, "Ҳаёт адабиёти ва адабиёт ҳаёти" мақоласидан олинди (ЎзАС» газетаси 49-сон) @kitobxonam

1,030 views

Опубликован 9 дек.

​📚Нассим Талебнинг «Қора оққуш» китобини ўқишни бошладим. Талеб ливанлик собиқ бизнес трейдер, ёзувчи, фалсафа доктори. У айни шу асаридан кейин катта машҳурликка эришган. Бу асар эса ҳаётимиздаги турли “қора оққуш” лар – кутилмаган ҳолатлар, тасодифларга тайёр туриш лозимлигини, бундай ҳолатлар қандай вужудга келишини тушунтиришга уқтиради. Асарда муаллиф эҳтимоллар ҳақида, скептицизим, статистик маълумотларнинг нотўғри баҳоланиши, масштабли касблар борасидаги фикрларини билдириб ўтади. 📊Нассим жуда кўп олдинги муаллифларни инкор қилган, Гаусс эгриси умуман нотўри деб ҳукм чиқарган. У ишлаб чиққан ўзига ҳос таҳлил усуллари ёрдамида 2008-йилги инқироздан у ишлаган компания катта фойда билан чиққан. Шунга қарамай уни фикрлари, ғоялари ҳам кўп танқид қилинади. Уни одатий “интеллектуал қаллоб” деб ҳам таъриф беришган. Аммо, китобнинг бир неча бўлимарини ўқиб янгича кутилмаган ғоялар, оригинал фикрларни кўрдим. Ҳатто бундан ҳайратландим. Унинг ўзи ҳам китобни ёзишдан мақсад ҳудди бошқа муаллифлардек фактларни мустаҳкамлаш эмас, балки анъанавий мантиқни оёғини осмондан қилиб ташлаш деган. ✅Назаримда бу китобни ҳамма ўқиши керак, таржима билан шуғулланувчилар ҳам қизиқиб кўрса бўлади. 📝Қуйида шу «Қора оққуш» китобининг кириш қисмларидан иқтибослар келтираман: 👉Австралия кашф қилинмагунча одамлар барча оққушлар оппоқ рангда бўлади деб ишонишган, биринчи қора оққушга дуч келган орнитолог қаттиқ ҳайратга тушгани аниқ. 👉Хўш миямиз нима учун мўлжалланган: фикрлаш ва таҳлил қилиш учунми? Йўқ таҳлил қилиш катта энергия талаб қилади, мия-организм эса ўз ўзидан энергияни сарфлаб, ўзини қийнашни хоҳламайди 👉Профилактикага терапиядан кўра кўпроқ аҳамият бериш кераклигини ҳамма билади, аммо камдан кам ҳолларда профилактика билан шуғулланувчилар мақтовга сазовор бўлади. 👉Агар яхшилаб изласангиз албатта исталган нуқтаи назарингизни қўллаб қувватлайдиган марҳум классиклардан бирининг фикрини топасиз.Худди шундай аксинча фикрни исботлайдиган классикни ҳам. 👉Дунёқарашингиз кенгайгани сари ўқилмаган китобларингиздан иборат кутубхонангиз кенгайиб бораверади. 👉Агар сизда етарлича капитал бўлса “ақлий фоҳишалик” билан шуғулланишингизга хoжат қолмайди, ортиқча бошқалар босимисиз ишлайсиз. 👉Эрудит ўз билимидан қониқмайди, айни шу қониқмаслик эса платонизм(ўз билимига юқори баҳо бериш, идеаллаштириш, тез хулоса чиқариш) дан яхши ҳимоя ҳисобланади. 👉@kitoblog👈

1,040 views

Опубликован 8 дек.

“Ҳамма ҳам йигирма беш ёшида даҳо бўлиши мумкин. Эллик ёшда эса бунинг учун нимадир қилиш керак." ✍️ - Чарлз Буковски 👉@kitoblog👈

1,140 views

Опубликован 8 дек.

Хитой мактабидаги одатий дарс. Нафақат расм чизиш ва ёзиш балки 3D моделлар билан ҳам ишлаш мумкин бўлган интерактив доска. 👉@kitoblog👈

2,220 views

Опубликован 8 дек.

📚Ф.М.Достоевский—Ойдин тунлар «Оний ҳаловат! Бир инсон умрига кифоямас-ми, бу?» Ойдин тунлар асарини аслида бундан анча йиллар олдин ўқигандим, ўшанда оддий севги қиссасидек таасурот ўйғотганди,ҳолос. Аммо бу гал асарни ўқир эканман, барча ҳиссиётларни бошдан ўтказгандек, бош қаҳрамоннинг кечмишларини, психологик ҳолатини ўз кўзим билан кўриб тургандек бўлдим. Бош қаҳрамон бир ҳаёлпараст йигит. Лекин у ортиқча маиший нарсаларга бош қотириб ўтирмайди, уларни ҳаёл қилмайди. Нураган уйлар, атрофдаги одамларнинг фаолияти, кўчадаги одамалар унга бегона, арзимас нарсалар.Унинг ҳаёлида ўзга олам бор, у шу оламида яшайди. Ўзи қай бири ҳақиқий ҳаёт эканига ҳам шубҳа қилади. Тушида капалакка айланиб қолган Хитой ҳукмдорини ёдга солади.Ўшанда ҳукмдор асли туши ҳақиқий ҳаётми ёки яшаётган умри тушми деган саволлар гирдобида қолганди. Бизнинг ҳаёлпарастнинг эса нафақат турмушда омади келмаган, балки шаҳсий ҳаётда ҳам. У энди ўзи танишган гўё иккинчи ярми деб ўйлаган қизни учратгандаёқ, бир кичик тарсаки олди: "Уни яхши кўриб қолиш мумкин эмас". Кошки кўнгил раъйига қарши чиқиб бўлса... Лекин йигит ҳақиқий самимий ва том маънода ҳалол инсон эди.У шундай севарди-ки, бу севгиси севган инсонига ортиқча юк бўлишни хоҳламасди. Ҳатто севганига бошқа инсон билан бахтли бўлишига ҳам ёрдам берарди. Билмадим, бу йигитнинг ростдан ҳам самимий соф истагимиди, ёки сўнгги сонияларгача севгилисига бўлган умидимиди? Менимча, иккинчиси. Чунки, севги кишини ҳар кўйга солади, киши севган одами гарча уни севмасада у билан бирга лаҳзалардан оний бахтни ҳис қилади. Аммо сўз бошидаги иқтибосга қайтамиз: лаҳзалик бахт, бир неча кунлик сармастлик кишининг бутун умрига баробарми? Киши ўша онлар учун, энди қолган умрини бир маромда ўтказа оладими? Йўқ бу етарли эмас, балки Достоевский бошқа фикрдадир,аммо мен киши ҳаловатга ва бахтга эришишга уринишда давом этавериши керак деб ҳисоблайман. Киши мутлақ ҳаловатга эришмаслиги аниқ, аммо фақат бахтли ўтмишни эслаб ҳам яшаб бўлмайди. «О, агар у сиз бўлсангиз эди!» Асардаги мен учун энг самимий сўзлар.. У сиз бўлсангиз...Сиз у эмас.Аксинча. Сиз кимгадир доимо яхшилик қилишингиз, меҳрибон, самимий ва ғамхўр бўлишингиз мумкин, аммо "ўша бошқа" си ўрнини боса олмайсиз. Осмондаги ойни маржон қилиб тақмайсизми у эмассиз.Бор йўғи шу. У сизни севолмайди, уни ғамхўрлик, меҳр билан ўзингизники қилиб олишингиз мумкин, аммо қуруқ танага, жисман эгалик қиласиз. Унинг қалби бошқа одамни деб тураверади. Ҳақиқий самимият эса сиз бошқа бировга ҳеч ғаразсиз яхшиликлар қилиб, меҳр бериб ундан шундай жавобга умид қилмасликдир. Ўша инсоннинг одатий муносабатини тўғри тушуна олишдир.Аммо, бунга кўпчилигимиз қодир эмас, қодир бўлиши ҳам қийин. Киши бировга меҳр бераркан, камида бироз эътиборга ҳаққим бордир, деб ҳисоблайди. Аммо ростдан шундайми? У сиздан меҳрни қарзга сўраганмиди? Нега қарши шундай жавоб бўлиши керак ёки ростдан бўлиши кераг-у, одамлар сурбетлашиб кеттими? Мен нотўғри фикрлаяпманми. Билмадим. Аммо мен ҳавас қиламан. Бировга ҳеч таъналарсиз яхшилик қиладиганларга, бировдан катта умид қилмайдиганларга, бошқалардан ҳафсаласи пир бўлмайдиганларга. Зеро бировдан нимадир кутиш фақат бизнинг айбимиз, ўзгаларнинг маъсулияти эмас.. 👉@kitoblog👈

1,260 views

Опубликован 7 дек.

Табиий бойликларнинг етишмаслиги интеллект, интизом ва ихтирочилик қобилиятининг оширилиши билан қопланиши лозим.(c) 👉@kitoblog👈

1,230 views

Опубликован 7 дек.

Тик токерлар ҳақидаги интервью видеони кўрдим. Уларни ерга ураётган, тик токни тақиқлаш керак деяётганлар кўп сўнги пайтларда. Аммо, танганинг бошқа томони бор. Видеони кўриб 17-18 ёш болалар самимий, мустақил фикр бераётгани гувоҳи бўлдим. Улар бошқалардек ота-она қўлига қараб қолмай, ўзлари кун кўряпти. Ҳатто уйдагиларини ҳам таъминлаётган экан. Бу ёшлар бойвачча, мажорлар эмас, пул учун тик ток олиб қобилияти ортидан кўтарилган. Ҳўш шулар агар шундай кўтарилмаганда, ўқишни битириб Россия ё бошқа жойда мигрант бўлиб кетмаслигига ким кафолат бера оларди? Ёки кўчада такасалтанг, ота онасига юк бўлиб ҳам яшайверарди. Олий таълимга қизиқиш йўқ, дейишяпти. Ҳатто дарслар тик токдаги ишларимга ҳалақит қилади дейди. Бугун ойига 1000$ топиб тургандан кейин, 4 йил контракт тўлаб 2-3 млн ойликка ўқиймайди-да албатта🙂 Айниқса К. Қаҳҳоров фикрлари жуда маъқул бўлди. Сохталик йўқ, борича гапирган. 18 ёш боланинг гапи 28 ёшлилардан кам эмас. Ўзини бошқалардек яхши кўрсатишга уринмайди, кўнгилочар роликлар оламан дейди. "Тик токда ҳам сифатли, маънили контент бор, агар сиз кўпроқ шундай видеоларни кўрсангиз, унда бошқа бачканалари сизга кўринмайди, ҳамма излаганини топадиган жой" деяпти. Қисқаси шу, жиноят қилмаяпти, мажбурий обунага ундамай, талабга қараб ишлаб, кун тебратишяпти. Ёқмаса кўрмаслик мумкин, аммо тик токни тақиқлаш шарт эмас. 👉@kitoblog👈

1,830 views

Опубликован 7 дек.

​​2021 yilda o'qilishi shart bo'lgan 21 kitob. (Freedom's library tavsiyasi) 1. Homo Deus: Kelajakning qisqacha tarixi - Yual Noa Xarari 2. Sunniy aqiydalar - Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf 3. Lolita - Vladimir Nobakov 4. Nega davlatlar qashshoq(Why nations fail) - Daren Ajemoglu, Jeyms Robinson 5. Vaqtning qisqacha tarixi - Stiven Xoking 6. Политика - Aristotel 7. Государство - Platon 8. Gorio ota - Balzak 9. Barchasi dabdala (😁)(Everything is fucked) - Mark Menson 10. Urush va tinchlik - Lev Tolstoy 11. Jinoyat va jazo - Dostoyevskiy 12. Yolg'on psixologiyasi - Pol Ekman 13. Usta va Margarita - Mixail Bulgakov 14. Otamdan qolgan dalalar - Tog'ay Murod 15. Qo'rqinchili Tehron - Mushfiq Kozimiy 16. Sivilizatsiyalar to'qnashuvi - Samuel Xatington 17. Imkonsizlik fizikasi - Mitio Kaku 18. Brave new world - Oldos Xaksli 19. Biz (Мы) - Zamyatin 20. Qizil va qora - Stendal 21. Javdarzordagi qo'ruvchi - Jerom Devid Selinjer Ulashishingiz, ro'yhatni davom ettirishingiz va o'zingizni ro'yhatingizni tuzishingiz mumkin @kutubxona_library

1,130 views

Опубликован 7 дек.

💬 Ёзиш бу фикрлашнинг бир тури. Бирор ғояни ёзишга, ёзма тушунтиришга келганда киши ўша мавзуни ўзи қанчалик тушунишини билиб олади. Ҳудди шундай китобларни ўқиш, росмана тушунишда ҳам улар ҳақидаги фикрни қоралаб қўйиш керак. Ўқиган китобингизга ҳеч бўлмаса бир абзац фикр, тақриз билдириб қўйсангиз, ўқиган китобингиз ёддан чиқмайди. Фикрларингиз чарҳланади, нутқ маданияти ҳам ошади. Бугун жуда кўпчилик ижтимоий тармоқларда ўз фикрини ёзиб бориши ошган. Турли йўналишдаги блогерлар анча кўп. Киши аниқ бир йўналишда блог юритишини қўллаб қуватлайман. Фақат шу соҳага одам ўзи қизиқиши, яхши билиши даркор. Шунда блог ҳам қизиқ, ҳам фойдали бўлади. Баъзилар "мен бу соҳани зўр биламан, фақат ёзгим келмайди, эп кўрмайман" қабилида гапиришади. Аслида ҳақиқатдан бир соҳани билсангиз, бошқаларга ҳам уни тушунишда ёрдам берганингиз маъқул. Киши компютер ёнига ўтириб ёзишни бошлаганида ўзи соҳани қанчалик билиши, ойдинлашиб қолади. Фикрлашдан, ёзишдан чарчаманг! 👉@kitoblog👈

1,400 views

Опубликован 6 дек.

Барча жавоблар ўзингизда. Сиз китобларда ёзилганидан кўпроқ нарса биласиз. Aммо буларни эслаш учун - китобларни ўқиш, ички оламингизга назар солиш, ўзингизни тинглашингиз керак. 👉@kitoblog👈

1,450 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••505152535455•••60•••65•••70•••75•••80•••8384