TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 57 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 14 нояб.
📚Бугун бир қанча кутилган совғаларни олдим. Қуйидаги 4 та китоб ҳам @infocapitalbooks дан туҳфа қилинди🙂 Машҳур психологлар Роберт Чалдини ва Пол Экман асарлари ўзбекчага ўгирилганидан тўғриси ҳурсанд бўлдим. Шунингдек Wal Mart асосчиси Сэм Уолтон китоби ҳам бор. Яхши китоблар бари, ўқишни Р.Чалдинининг "Таъсир психологияси" дан бошласам керак. 🎥Китобларга видеотақриз бўлсинми? 👉@kitoblog
#тезкор_ўқиш_техникаси Шульте жадвали Маълум тартибдаги объектларни топиш тезлигини ривожлантириш бўйича тренер. Aйнан шу жадвал ёрдамида кўз билан китобда кўпроқ матнни қамраб олиш, периферик кўришни ривожлантириш мумкин. Жадвалдан фойдаланиш учун уни 30-40 см узоқликда ушланг. Марказдаги нуқтага диққатни жамлаб, ундан кўзни узмай 1 дан 25 гача тартибда барча рақамларни иложи борича тезроқ топинг. Ўртача босқичда 25-30 секундда улгуриш керак, тезкор ҳолда 15 секундда. Машғулотни кунига 10 дақиқа, китоб ўқишдан олдин қўлласа ҳам бўлади. Шульте жадвали деб ёзиб @pic ва интернетдан турли кўринишларини топсангиз бўлади. ⏰Хўш бир уринишдаёқ вазифани уддаладингизми? 👉@kitoblog👈
Hashtags
Опубликован 13 нояб.
ТАРИХ ХАҚИДА Онлайн сухбатлар давомида ёш ва оми юртдошларимиздан борган сари тез-тез «Ўзи шу тарихнинг (фан сифатида) нима кераги бор?» саволини эшитиб келаман (яна бир ахмоқона гапига жавобан тарихни сал чуқурроқ ўрганиш тавсия этилганда). Энди худди шу саволни жиддий равишда кап-катта, мендан бешта кўпроқ қишни кўриб қўйган одамдан эшитиб, ёқамни ушладим. «Тарих нима учун керак?» саволига жавобни тушуниш осонроқ кечиши учун, бир аналогияга мурожаат қилишимиз мумкин. Мана масалан Сизни (шу сатрларни ўқиётган шахсни) олайлик — бугунги кунда сизнинг ҚАНДАЙ ШАХСлигингизни, қандай вазиятда қандай йўл тутишингиз ва қандай қарорлар қабул қилишингизни (умуман, сизни "шахс" сифатида шакллантирувчи) қайси МЕЗОН (фактор) белгилайди? Факат битта мезон — у хам бўлса сизнинг ХАЁТИЙ ТАЖРИБАНГИЗ. Бу тажрибани эса сиз дунёга келган моментингиздан бошлаб, мавжуд воқеъликда хар бир кўрган, эшитган, сезган, ўқиган ва бошқа йўллар билан қабул қилиш орқали йиғилиб келинаётган МАЪЛУМОТЛАРИНГИЗ БАЗАСИ ташкил этади. Яъни, бошқача қилиб айтганда — сизнинг шахсий ТАРИХИНГИЗ. Энди тасаввур қилинг, сизда қабул қилинаётган маълумотларни кейинчалик мурожаат қилиш учун сақлаб қолиш қобилияти йўқ (хотира умуман ишламайди). Бунда сиз хатто юришни ва овқатни қўл билан ейишни хам ўргана олмай, ўлиб кетасиз, гапириш ва ундан мураккаброқ фаолият билан шуғулланиш (ва умуман фикрлай олиш) у ёқда турсин. Ана энди шу шахсий тарихингизни БУТУН ЖАМИЯТ даражасига экстраполяция қилсак, тушунамизки, ўз тарихини (ва бошка жамиятлар тарихини) билмаган жамият — хар бир янги авлод даражасида «юришни қайта ўрганишга», яъни шу ва бошка жамиятларнинг ўтмишдаги барча хатоларини қайтараверишга, қанча кураш ва қурбонликлар орқали эришган ютуқларини йуқотиб бораверишга (ва уларга қайта эришиш учун янги қурбонларга ва янги курашга) махкум бўлаверади. Шунинг учун хам жамиятнинг ХАР БИР аъзоси инсоният тарихини билиши ва унинг қонуниятларини тушуниши — энг мухим масалалардан бири, қандайдир ривожланиш бўлишини истаса шу жамият аъзолари.
Опубликован 13 нояб.
Turli sharoitlarni hisobga olib, "Kitob dunyosi'" gazetasining Telegramdagi rasmiy sahifasini ochdik. U yerda siz gazetada chiqqan eng sara tarjimalar bilan tanishib borishingiz mumkin. Jumladan, Nobel mukofoti sohiblarining asarlari, Kamyu, Sartr kabi Yevropa adabiyotining gigantlari yozgan adabiy-falsafiy, nazariy esselar, jahon nasri va she'riyati... Bepul ochilganda foydalanib olinglar 🤠 Manzil: @kitob_dunyosi_gazetasi
Опубликован 13 нояб.
Нейрофизиолог Девид Люис томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, атиги 6 дақиқали мутолаадан сўнг стресс даражаси 70 фоизга камаяди. Бу мусиқа ёки сайр қилиш таъсиридан ҳам самаралироқдир. 👉@kitoblog👈
Опубликован 12 нояб.
📚Томас Морнинг 1516 йилда ёзилган "Утопия" сини ўқияпман. Кичкина китоб бир кунда ўқиб чиқса бўлади. Бу асарда у идеал, орзудаги мамлакат Утопия ороли ҳақида ёзади. Унда ҳамма ҳамжиҳатликда ва бахтли яшайди. Мор асар орқали орзудаги давлат тизимини, жамият шаклини тушунтириб беришга уринади. ▪️Асарга кўра барча иллатлар ва кулфатларнинг асосий сабаби хусусий мулк ва унинг натижасида юзага келадиган шахс ва жамият манфаатлари, бой ва камбағал, ҳашамат ва қашшоқлик ўртасидаги зиддиятлардир. Хусусий мулк ва пул ҳеч қандай қонун ва санкциялар билан тўхтатиб бўлмайдиган жиноятларни келтириб чиқаради. ▪️Утопия (идеал мамлакат) - 54 та шаҳарнинг ўзига хос федерациясидан иборат. Ҳар бир шаҳарнинг тузилиши ва бошқарув шакли бир хил. ▪️Шаҳарда 6000 оила мавжуд; оилада - 10 дан 16 нафаргача катталар бор. Ҳар бир оила маълум бир касб билан шуғулланади (бир оиладан бошқасига ўтишга рухсат берилади). Шаҳарга туташ қишлоқда ишлаш учун "қишлоқ оилалари" ташкил этилади, уларда шаҳар аҳолиси камида икки йил ишлаши керак. ▪️Утопияда мансабдор шаҳслар сайланади. Ҳар 30 оила бир йил давомида филархларни (сифогрант) сайлайди; 10 та филархнинг бошида протофиларх (транибор) туради. Прото-филархлар олимлар орасидан сайланади. Улар ҳукмдор бошчилигидаги шаҳар сенатини тузадилар. Ҳукмдорни (адем) шаҳар филархлари халқ томонидан таклиф қилинган номзодлардан сайлашади. Шаҳарнинг энг муҳим ишларини халқ йиғилишлари ҳал қилади; улар мансабдор шахсларнинг аксариятини сайлайди ва уларнинг ҳисоботларини тинглайди. ▪️Утопияда хусусий мулк йўқ ва шунинг учун утопияликлар ўртасида тортишувлар кам учрайди ва жиноятлар ҳам кам. Шу сабабли ҳам утопияликларга кенг ва мураккаб қонунчилик тизими керак эмас. ▪️Утопияликлар урушни чинакам ваҳшийлик сифатида қаттиқ ёмон кўришади. Aммо, агар лозим бўлиб қолиш эҳтимоли сабаб улар доимо ҳарбий фанларни машқ қиладилар. Одатда уруш учун ёлланма аскарлар ишлатилади. 🔜Асосий фикрлар шу, парчалардан ҳали яна улашаман.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 12 нояб.
Ниҳоят видеотақриз. Густав Лебоннинг "Омма психологияси" китоби ҳақида. ▪️ Китоб нима ҳақида? ▪️ Китобни нега ўқиш керак? ▪️ Таълим тизимининг камчиликлари ҳақида асардаги фикрлар. 👉@kitoblog👈
Опубликован 12 нояб.
2 кундан бери бир китобга видеотақриз қиламан деб жуда кечикиб кетдим. Видеони таҳрирлаш жуда қийин бўлди, эҳҳе😅 Кеча 2-00 ларда тугатдим, ниҳоят. Кўплаб видеоредактор ларни Kinemaster, YouCut, InShot ишлатиб, бир амаллаб кўнглимга ёққандай видео таёрладим. Бугун тақдим қиламан. Узоқлашманг, янги китобдан баҳраманд бўлинг🙂 👉@kitoblog
Опубликован 11 нояб.
📚Бугун Достоевский туғилган кун ДОСТОЕВСКИЙ Фёдор Михайлович 1821.30.10(11.11), Москва — 1881.28.1 (9.2), Санкт-Петербург — рус ёзувчиси. Ижодий фаолияти 1844 й. да бошланган. Биринчи романи — «Бечора одамлар»да (1846) хўрланган, ижтимоий адолатсизликка дучор бўлган «кичкина одамлар»нинг қисмати ҳикоя қилинган. «Қиёфадош» (1846), «Оқ тунлар» (1848) қиссалари ҳам ижтимоий мавзуда. Н. Добролюбов, В. Белинский каби демократ зиёлиларнинг инқилобий ғояларига маҳлиё бўлиб қолган Достоевский 1847 й. дан рус инқилобчиси ва хаёлий социалисти М. В. Петрашевский тўгарагига фаол қатнашиб, хаёлий социализм ғоясини қўллаб-қувватлайди. Мазкур тўгаракда қатнашиб, мавжуд давлат тузумини куч ишлатиб ўзгартиришга ҳаракат қилгани учун Достоевский ўлим жазосига хукм қилинади (1849). Нуфузли давлат ва жамоат арбобларининг аралашувидан сўнг, подшо Александр II ўлим жазосини 4 йиллик каторга сургуни билан алмаштиради. Ёзувчи Омск каторга қамоқхонасида (1850—54) ва Семипалатинскда интизомий ҳарбий хизматда бўлди (1854—59). 1859 й. дан Петербургда Узоқ муддатли тутқунлик ва сургун Д. ижодида ўз ифодасини топади, тушкунлик устувор мавзуга айланади. «Степанчиков қишлоғи ва унинг ахолией» (1859), «Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар» (1861), «Ўлик хонадондан мактублар» (1861—62) асарлари жаҳолат ботқоғига ботиб, инсоний қиёфасини йўқотган руслар ҳаётига бағишланган. Достоевский Достоевский (акаси) билан ҳамкорликда «Время» (1861—63), «Эпоха» (1864—65) жур. ларини нашр этади. Буларда Россиядаги крепостнойлик тартиби, аслзода (дворян) ларнинг маънавийахлоқий тубанлиги, меҳнаткашлар шафқатсиз эксплуатация қилинишини фош этишдан ташқари, миллатчилик, буюк давлатчилик (шовинизм) ғоялари, хусусан, чор Россияси томонидан Туркистоннинг забт этилиши тарғиб қилинади. «Биз Европага бостириб борсак, улар бизни варварлар сифатида қарши олади, Осиёда эса бизни маданиятли миллат каби кутиб олишади», деб, Кауфман, Скобелев сингари ҳарбийлар Туркистонни босиб олишга даъват этилади. «Жиноят ва жазо» (1866), «Телба» (1868) романларида рус халқининг маънавий муаммолари бадиий бўёқларда яққол акс эттирилган. «Жинлар» (1871— 72), «Ўсмир» (1875) романларида эса рус «оқсуяклари» табақаси, амалдорлари орасида маънавий қашшоқлик, амалпарастлик, очкўзлик ва худбинлик каби иллатлар чуқур илдиз отгани кўрсатилган, ички-миллий муаммоларни бошқа бир халқ ҳисобига ҳал этиб бўлмаслиги эътироф этилган. «Оға-ини Карамазовлар» (1879—80) романида жамият ва шахс ўртасидаги чуқур зиддият, руҳий инқироз ва фожиа ўз ифодасини топган. Достоевский ижоди, гарчи зиддиятли бўлсада, рус ва жаҳон адабиётига катта таъсир кўрсатган. Достоевский 19-а. даги реалистик роман жанрини янги ўзига хос томонлар билан бойитди. Адиб тўлақонли бадиий образларда нафақат воқеалар оқимини, инсонлар такдирини, қалб курашини, балки жамият маънавий ҳаётидаги фожиавий конфликтларни ҳам бера олди. Ўзининг интеллектуал романларида фикрларнинг кескин курашини, ғоя ва дунёқарашнинг фожиавий тўқнашувини маҳорат билан тасвирлади. Достоевский романлари вазмин тасвир услуби эмас, аксинча, соф драматик жанрларга хос кескинлиги ва лиро-публицистик пафоси билан ажралади. Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо», «Телба» ва б. асарлари Иброҳим Ғафуров томонидан ўзбек тилига таржима қилинган. Набижон Боқий. 👉@kitoblog
Опубликован 11 нояб.
♻️Ўзгаришлар даври босқичлари Психологлар Жеймс Прохазки ва Жон Норкроссларнинг “Позитив ўзгаришлар психологияси” китобида келтирилган “Ўзгаришлар даври” номли, ўзгаришга элтувчи босқичлар 6 та бўлиб қуйидагилардан иборат: 1⃣ Ўзгаришга қаршилик (Менда ҳаммаси жойида,нега ўзгаришим керак деб ҳисоблаш.) 2⃣ Ўйлаб кўриш (Муаммо борлигини тан олиш ва балки нимадир қилиш керакдир деб ўйлаш) 3⃣ Тайёргарлик(Одам муаммони ечиш учун аниқ ҳаракатларни бошлайди, ўзидаги ниманидир ўзгартиришни режа қилади) 4⃣ Ҳаракат(учинчи босқичдаги режа асосида ўзгаришга ҳаракат бошланади. Натижа қандай бўлишига қараб, оқибатлар ўйланади, солиштирилади. Шунга монанд ҳаракатлар давом этади) 5⃣ Ўзгаришни сақлаб қолиш(Муаммо ечилган, киши ўзи хоҳлагандек ўзгарган бўлсада риск бор бўлади. Одам яна осонгина олдинги ҳолига қайтиши мумкин. Ирода синаладиган пайт келади) 6⃣ Якун(Сўнгги босқичда ўзгариш буткул тугатилади. Мавжуд муаммо ўзини эслатмайди. Киши олдинги ҳолатини қўмсамай қўяди) ✅Одамлар психологга одатда 2-босқчида мурожаат қилишади. Қандай ўзгариш, ўзи ўзгариш керакми, деган гапларга психолог ёрдамида мотивацион интервю орқали жавоб изланади. Мотивацион интервю олиб боришда психолог, муаммо масштабини, ўзгаришлар кўламини аниқлашга ҳаракат қилади. Ўзгаришга сабаблар мотиви ва сабаби аниқланади. Шу сабабли ҳам услуб мотивацион интервю деб номланган. 👉@kitoblog👈
Опубликован 10 нояб.
Танлов қилиш жуда қийин. Айниқса бунда ўзингиз ва бошқалар фикрлари ўртасида зидият бўлса. Ҳамма сизни нимагадир кўндирмоқчи бўлади, аммо ўзингиз буни унчалик хоҳламайсиз. Бир қарорга келишингиз керак. Ёки яқинларингиз фикрига кўнасиз ёки ўз билганингизча иш кўриб, бор маъсулиятни бўйинга оласиз. Қарор оқибати ёмон бўлса айб ёки сизда, бўлмаса бошқаларда бўлади.. Сиз кўпинча қандай қарор қиласиз? 👉@kitoblog
Опубликован 10 нояб.
Қайси китобларни ўқияпман? Томас Гоббснинг "Левиафан" ини тугатдим. Фуқаро ва раҳбар(суверен) ўртасидаги муносабатлар, келишувлар бўлиши, давлат ишларида нима тўғри, адолатли ва қонунийлиги борасида қимматли фикрлар бор. Ўқинглар. Толстойнинг "Тирилиши" эса давом этмоқда. Инсон ўзини қачон ҳотиржам сезади. Қачон кўнгли таскин топади. Наҳот, виждон азоби, айбдорлик ҳисси одамни шунчалик ишлар қилишга ундаса. Бу ерда савол, одамда бундай виждон қандай шаклланади, қизиқ? Политэкономия бўйича бир қанча китоблар. Қулдорлик жамиятлари пайдо бўлишидан тортиб, замонавий капитализм қандай шаклланганини ўрганиш одамнинг жамият муносабатларини янада яхшироқ тушунишга олиб келади. Қисқаси шулар, бу китоблардаги қизиқ, мунозарага ундовчи фикрларни албатта каналда улашиб тураман. 📚@kitoblog