TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 58 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 10 нояб.
Иш, ҳисоботлар сабаб бир неча кундан бери каналга кўпроқ ёза олмадим. Ўзи баъзан бўш бўлганимда ҳам, нимани ёзишни кўп ўйлайман. Сон ортидан қувиб сифатни йўқтогим келмайди. Аммо, канал кунлаб, ҳафталаб бўш ётишига ҳам чидолмайман. Ўзи каналга ёзмаётган пайтларим ҳам мутолаа билан банд бўламан. Шунга кўпинча иқтибос, парчалар улашиб тураман. Бугун(кечаги кун) анчадан бери йиғилган ғуборларим чиқиб кетди. Яхши дўстлар даврасда бўлдим. Куй қўшиқ, рақс ҳаммасидан баҳра олдим. Ҳа китоб ҳам совға қилишди, бу ҳақида кечга батафсилроқ видеотақриз қиларман. Одам ўзини эркин ҳис қиладиган ўзига ўхшашлар даврасида бўлгани жуда фойдали. Шундай эркин, ортиқча андазага тушмаган одамлар суҳбатида бўлиш мароқли. Одам ҳам завқ, ҳам мотивация олади. Кун ҳаммага хайрли келсин. Яхши давралар кўпаяверсин. @kitoblog📕
Опубликован 9 нояб.
📚Омма олдига бутун мақсадлар қўйиш керак, уларнинг тафсилотига ҳожат йўқ. Дейлик, юзлаб жиноятларнинг талафоти биргина улкан жиноятникидан кўпроқ бўлиши мумкин. Бироқ юзлаб майда жиноятлардан кўра битта каттароқ жиноят омма тасаввурига кучлироқ таъсир ўтказади. Бир неча йил олдин Парижда юзага чиққан эпидемия беш мингга яқин инсон ўлимига сабабчи бўлди, бироқ халқда ҳеч қандай таассурот қолдиролмади. Бунга сабаб, воқелик бир бутун сифатида кўрилмай, ўлим сони тўғрисидаги статистика ҳафталик газеталарда бериб борилганида эди. Бироқ, айни ўша пайтда беш минг эмас, балки беш юз кишини ўлимига сабаб бўладиган бирон ҳодиса яхлит воқелик сифатида рўй берганида, дейлик Эйфел минораси йиқилиб тушганида, бу воқеа оломон тасаввурига жиддий таъсир кўрсатган бўларди. Бошқа бир мисол: янгиликларда Атлантик кемаси хавф остида эканлиги эълон қилинади. Бу хабар оммага таъсир этади ва омма бир ҳафта давомида хавотирда юради. Бироқ расмий манбалар 1894-йилнинг ўзида 850та юк кемалари ва 203та оддий кемалар йўқолгани тўғрисида хабар беришганда, ҳеч ким парвойига ҳам илмайди. Омма ҳеч қачон давомий йўқотишларга хавотир билан қарамаган, унинг эътиборини Атлантик кемасининг хавф остида қолишига ўхшаган яхлитвоқеликлар жалб қила олади. Омма тасаввурига таъсир ўтказадиган нарса маълумотнинг ўзи эмас, балки уни етказиш услубидир. Уларга маълумотни ғайриоддий йўлда етказиш керак, токи уларнинг мияси буни оддий шаклда қабул қила олмасин. Оммада таассурот уйғотиш санъатини эгаллаш бир пайтнинг ўзида оммани бошқариш санъатини эгаллашдир. 📒Г. Лебон — Омма психологияси 👉@kitoblog👈
Салом, дўстлар! Сизларни ПсихоСферанинг (shahisblog) муаллифи Шаҳзода Саъдуллаева билан биргаликда #psy_read хештеги остида ўтказиладиган Психология ва Китоблар номли танловимизга таклиф қилиб қоламиз. Танлов 22-ноябрь Халқаро Психологлар Куни муносабати билан ва ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш мақсадида ташкиллаштирилди. Шартлар: 1. Китоблар ва психологияни бир-бирига маҳорат билан боғлаб, 10-15 та (!) гапдан иборат матн ёзинг. (Мисол учун, китобларнинг инсон психологиясига таъсири ёки китобларнинг инсон психологиясини англашда ёрдами ва ҳкз. каби боғлаб) 2. Ёзган матнингизни #psy_read хештеги билан 21.11.20 соат 22:00 га (Ўзбекистон вақти билан) қадар @readnrollcontact_bot ёки @Shahish_bot га юборинг. Матнни ҳар иккала каналга юборсангиз ҳам, матнингиз фақатгина бир каналда қўйилади. 3. Танлов қатнашчилари @shahisblog ва @readnroll каналларига аъзо бўлишлари керак. Ғолиб бўлган инсон икки канал аъзоси бўлмаса, ўйиндан четлатилиб, ўрнига бошқа бир инсон ғолиб сифатида танланади. Соврин: 1. Ғолиблар сони жами 3 та бўлиб, ғолиб бўлган инсон хоҳлаган китоб дўконидан (asaxiy.uz, book.uz ва шу кабилар) қуйидаги ваучерларни ютиб олиш имкониятига эга: 1-ўрин: 100 минг сўмлик ваучер 2-ўрин: 75 минг сўмлик ваучер 3-ўрин: 50 минг сўмлик ваучер 2. Қатнашчилар томонидан жўнатилган матнлар мазмуни, тузилиши ва ёзувчининг маҳоратига кўра 3 ҳакам томонидан баҳоланади: - Садриддин Шамс - Ўктам Уринтаев - Рустам Нарбаев 3. Танлов ғолиблари 22.11.20 куни эълон қилиниб, ваучер-совғалар 1-2 кун давомида ғолибларга жўнатилади. Барчангизнинг фаоллигингизни ва матнларингизни кутиб қоламиз. Ҳурмат билан, @readnroll ва @shahisblog
Hashtags
Опубликован 7 нояб.
Исроилнинг 5-бош вазири Голда Меирдан исталган давлатни буюк давлатга айлантириш сирлари: 1. Коррупцияни ватанга ҳиёнатга тенглаштиринг, коррупционерларни эса хоинларга. 2. Уч касб вакилларига энг юқори маош ва ҳурмат бажо келтиринг. Булар ҳарбийлар, ўқитувчилар ва шифокорлар. 3. Энг муҳими ишланг, ишланг ва яна ишланг. Чунки сиздан бошқа ҳеч ким сизга ғамҳўрлик қилмайди, ҳимоя қилмайди. Ва сизнинг давлатингиз сиздан бошқаларга керак ҳам эмас. Қачонки юқоридагилар шунчаки шиор эмас, балки ҳаёт тарзига айланса демак сиз кўзланган ниятга етгансиз. 👉@kitoblog👈
Опубликован 7 нояб.
🎊 "Тандирдан иссиқ узилган" яна бир жаҳон бестселлери! 📓 Ҳенри Форд: Менинг ҳаётим У - адашди, касодга учради ва қайта бойиди, патентлар учун судланди, рақобатда ютди-ютқазди. Американи Буюк депрессиядан олиб чиқди ва энг узоқ вақт давомида иқтисодий барқарорликни сақлаб қолган шахс сифатида инсоният тарихига кирди. У истеъдодли кашфиётчи, моҳир иш бошқарувчи ва энг зукко бизнесмен! Ҳенри Форд! 1911 йилда дунёни ўзгартирди. Ҳозирги кунда заводларда кенг қўлланиладиган конвейер, иш вақтини қисқартириш, энг кам ойлик иш ҳақи, 5 кунлик иш ва кўплаб ишлаб чиқариш методлари айнан шу инсон томонидан илк маротаба қўлланилди. ☝🏿 Унинг ғоялари ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш усуллари тадбиркорнинг ўзи томонидан ёзилган "Менинг ҳаётим" китобидан ўрин олган. Дунёнинг энг таниқли бизнесменлари кутубхонасидан ўрин олган асар! 📓 Муқова: Қаттиқ 💰 Нархи: 40 000 сўм 🌐Онлайн Буюртма қилиш 📲Тел: +998 71 200 01 05 📧Телеграм: @asaxiybook
Опубликован 5 нояб.
📝 Дунёда энг кўп тарқалган фикр, ҳар бир кишининг ўзига хос маълум бир хусусияти бўлади, хунифеъл, ақлли, аҳмоқ, ғайратли, ялқов одам бўлади ва ҳоказо деган фикрдир. Лекин одамлар бунақа бўлмайди. Биз одам ҳақида у кўпинча баджаҳл эмас, хушфеъл бўлади, кўпинча аҳмоқ эмас, ақлли, ялқов эмас, ғайратли ёки аксича бўлади дейишимиз мумкин; лекин бир одамни агарда, у хушфеъл ёинки ақлли, десанг-у, бошқа бирини жаҳлдор ёки аҳмоқ десак нотўғри гапирган бўламиз. Биз бўлсак доимо одамларни шундай ажратамиз. Бу нотўгри. Одамлар дарёдек гап: ҳаммасининг суви бир хил, хамма жойда ўша сув, лекин дарё гоҳ кенг бўлади, гоҳ тор, гоҳ тез оқади, гоҳ секин, суви гоҳ тиниқ бўлади, гоҳ лойиқа, гоҳ совук, гоҳ илиқ бўлади. Одамлар ҳам шундай. Ҳар бир одамда ҳамма инсоний хусусиятларнинг куртаги бўлади. Одам шу хусусиятларнинг гоҳ бирини, гоҳ бошқасини намоён қилади, баъзан ўша одамнинг ўзи бутунлай ўзгариб кетади. 📚Лев Толстой—Тирилиш
Опубликован 4 нояб.
— Агар мактаб дастурида ўқувчилар қандай қилиб соқов қул кучукни чўктиргани каби ҳикоялар ўрнига "1984" ва "Молхона" каби асарларни ўқиганида биз бошқа мамлакатда яшаётган бўлардик. — Агар одамлар ўша соқов қул ҳақидаги ҳикоянинг мазмунига тушунганида биз аниқ бошқа мамлакатда яшаётган бўлардик.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 3 нояб.
Мен энг ёқтирган адиблардан бири Албер Камю ҳисобланади. Унинг "Бегона", "Сизиф ҳақида афсона", "Исёнкор одам", "Бахтли ўлим" каби асарлари ва новеллалари катта таасурот қолдирган. У сабабли ҳаёт мазмуни, экзистенциал фалсафа, абсурдизм билан танишдим, фикрлаш доирам ҳам анча ўзгарган. Ҳаётга қарашим анча осонлашган, ортиқча нарсаларга ҳавотир ва экзистенциал инқирозга тушмаслигимга ҳам унинг асарлари сабабчи. Лекин уни асарларини, дейлик "Бегона" ни ўқиб тушунмайлиганлар, ёки асардан дарҳол Мерсони айблайдиганлар кўп. Бундан хафа бўлмайман, чунки бу янги китобхоннинг тажрибаси билан ҳам боғлиқ, экзистенциал инқирозга бир бор тушган одамга уни асарлари айни малҳам бўлади. Қуйида унинг турли асарларидан иқтибослар келтираман. Ҳар бир сўзигача эътибор қилиш керак. Ҳар бир иқтибосига ярим бет шарҳ ёзса бўлади.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 3 нояб.
Менталитет Ушбу атаманинг таърифи француз олими Люсен Левий-Брюл (1857-1939) томонидан таклиф қилинган. Ибтидоий халқларнинг жамоавий ҳаётини ўрганиб чиққан олим "коллектив тасаввур" деб менталитетни таърифлаган. Немис файласуфи Эрнест Кассирера (1874-1945) дунёни ва табиатни идрок этиш орқали менталитет пайдо бўлишини тушунтирган. Менталитет - бу маълум бир гуруҳ (этнос, халқ, миллат) га хос бўлган, одат бўлиб қолган фикрлаш тарзи. Менталитет - турли қарашлар, ахлоқий қадриятлар, хулқ-атвор нормалари, дин ва эътиқодлар, ҳаётий кўрсатмалар ва маданий хусусиятларнинг мураккаб тизимини ўзида акс эттиради. Ушбу тасаввурлар тўплами маълум бир гуруҳ одамларининг хулқ-атвори, муносабатлари ва ҳис-туйғуларида ифодаланади ва у онгсиз, мулоҳаза юритишни талаб этмайди (Герд Телленбах 1903-1999). Менталитет асрлар давомида шаклланиб, инсон онгида мустаҳкам ўрнашиб боради. У одамнинг бошқа мамлакатга кўчиб ўтиши ёки бошқа этник гуруҳга "кириши" туфайли ўзгариб қолмайди. Ўзгариш фақат бир неча авлоддан кейин содир бўлади. 👉@kitoblog👈
Опубликован 2 нояб.
📝Китобни қандай қилиб хотирада тўлиқ сақлаш мумкин? 1. Матнни гапириб беринг. 2. Иқтибосларни ёзинг. 3. Иқтибосларни ёдлаш учун 10-20 дақиқа вақт ажратинг. 4. 10 дақиқа давомида сокинликда китоб ҳақида мулоҳаза юритинг. 5. Aсосий фикр ва хулосаларни 3-5 жумла билан тузинг. 6. Мини-тақриз ёзинг. ✅Буларнинг барчаси сизга матнни таҳлил қилиш, фикрингизни ифода этиш, ҳис-туйғуларингизни англаш, фикрлашни фаоллаштириш, таҳлилий кўникмалар ва хотирани ривожлантириш учун ажойиб имконият беради. 👉@kitoblog👈
Опубликован 2 нояб.
🔹Ҳаётга турли ракурслар Одатда, ўғри, қотил, жосус, фоҳиша ва ҳоказолар ўз касбларини ёмон деб ҳисоблаб ор қилишлари керак, деб ўйлайдилар. Аслида шунинг тамомила акси бўлади. Тақдир ва гуноҳлари — хатолари туфайли бир алпозга тушиб қолган кишилар, тутаётган ишлари қанчалик нотўғри бўлмасин, турмуш ҳақида шундай бир хулосага келиб қўйган бўладиларки, назарларида ҳозирги тутган ўринлари ва қилаётган ишлари яхши ва эътиборли бўлиб кўринади. Шу фикрлари йўққа чиқмаслиги - учун одамлар, беихтиёр, турмуш ҳақидаги фикрларини тан оладиган ва ўзларининг унда тутган ўринлари яхши эканлигини инкор этмайдиган кишилар доирасидан чиқмасликка ҳаракат қиладилар. Ўғрилар эпчилликлари, фоҳишалар бузуқликлари, қотиллар бағритошликлари билан мақтанишса, биз танг қоламиз. Биз бу аҳволга шунинг учун ҳам танг қоламизки, бу одамлар яшаган доира, муҳит жуда чекланган, биз эсак шу муҳитдан четдамиз. Лекин шуниси ҳам борки, бойларнинг ўз бойлиги, яъни таловчилиги билан мақтангани, лашкарбошиларнинг ўз ғалабалари, яъни қонхўрликлари билан мақтангани, ҳокимларнинг ўз қудратлари, яъни зўравонликлари билан мактангани шу ҳодисанинг худди ўзгинаси эмасми? Бу одамларнинг ҳаётида ўз мавқеларини оқлаш учун ҳаёт ҳақидаги, эзгулик ва ёвузлик ҳақидаги тушунчани бузаётганликларини кўрмаслигимизнинг сабаби шундаки, шу тариқа тушунчаси бузуқ кишилар доираси катта, бунинг устига ўзимиз ҳам худди шу тоифа одамларданмиз. 📚Л. Толстой—Тирилиш
Опубликован 1 нояб.
📑Энг сара мақола, тақризлар—2 🔗Кўк линк устига босилса каналдаги шу мақолага борилади. 1. Густав Лебон китобидан иқтибослар. 2. Габриэль Гарсиа Маркес - Полковникка ҳеч ким хат ёзмайди 3. Фалес диалоги 4. Китоб ўқиганда уйқуни бартараф этиш 5. Барнум эффекти 6. Мотивация нега бефойда? 7. Минимализм идеал ҳаётми? 8. М. Лабковский—Хочу и буду(иқтибослар) 9. Мен ёқтирган Топ-10 китоб 10. Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси(pdf китоб) 11. Э. Дюркгейм—Девиант ҳулқ атвор. 12. 2020 йил янги Китоблар тўплами. 👉@kitoblog👈