TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват24,480Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 76 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 11 авг.

​​🔥"Тандирдан иссиқ узилган" Asaxiy Booksнинг яна бир таржима китоби. Пауло Коэльо: Алиф ⚡️ Пауло Коэльо халқаро миқёсда эътироф этилган "Алкимёгар", "Ўн бир дақиқа", "Ҳаж зиёрати" ва "Дўзах архиви" асарлари муаллифи. Унинг китоблари 160 мамлакатда 130 миллиондан ортиқ нусхада сотилган ва 72 тилга таржима қилинган. 📝 Ушбу асар қисман ёзувчининг автобиографияси ҳам бўлиб, фалсафий руҳда битилган. Эътиқоди ва руҳиятида инқироз юзага келган адиб шахсий такомил йўлини саёҳатда деб билади. У саёҳати давомида кашф қилган инсонлар, воқеа-ҳодисалар, мистик вазиятар ва ҳис-туйғуларни китобда юатафсил акс эттирган. Бу ввазиятга ҳар бир китобхон тушган бўлиши, у туйған ҳисларни ҳар бир шахс туйиши, ўхшаш ҳодисаларни бошдан кечириши мумкин. 🔹 "Алиф шундай қудратли бир меҳварки, унда жам бўлган, бирлашган кишилар, параллел оламга саёҳат қилиши мумкин. Аммо бу бирлашув қувватига ҳар ким ҳам дош бера олмайди. Алифда бўлиш учун киши ўз нафси, майллари устидан ғолиб бўлмоғи даркор. Ушбу асар суфийлик, шаманлик ва турли диний таълимотлар ҳақида маълумотларга бой. Инжил ва Қурондан ҳам оятлар, шарҳлар келтирилган. Унда ҳаётда биргина вақт борлиги, у ҳам бўлса, ҳозирги вақт экани айтилади. Вақт турғун эмас. У мудом илгарилайди. Биз унинг маълум бир нуқтасида мавжудмиз, холос." Умумий маълумотлар: ⤵️ 👨‍💼Таржимон: Бобур Йўлдошев 🧑‍🎨Дизайнер: Асила Умарова 📖Бетлари сони: 308 💰Нархи: 34 000 сўм 🚕Етказиб бериш: 7 000 Сўм 🛒Онлайн Буюртма қилиш - https://bit.ly/3gNkKah 📲Тел: +998 71 200 01 06 📧Телеграм: @asaxiybook Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади.🚚 Расмий саҳифаларимиз Instagram| Facebook|Telegram

1,370 views

Опубликован 11 авг.

📝Сўнгги пайтларда китобларда фаҳш, интим саҳналар ва муносабатлар тасвирланиши борасида турлича фикрлар янграмоқда. Айниқса ўта негатив, қарши фикрлар кўп. Бу борада Х. Йўлдошевнинг қуйидаги "Санъатда ахлоқ бўлиши шартми?” мақоласини бироз қисқартириб бермоқдаман. Жуда адекват, ўринли фикрлар билдирилган. Кўринг 👉@kitoblog👈

1,250 views

Опубликован 11 авг.

​🏛 АҚШ да кутубхоналар сони McDonald's ресторанлари сонидан кўпроқ экан. Агар барча филиаларни ҳисобга олинса АҚШ да 16000 кутубхона бор, Макдоналдс ресторанлари эса 14000 экан. Ҳатто у ерда кутубхоналарни кўрсатувчи маҳсус йўл белгилари ҳам бор экан. Унда қўлида китоб очиб турган одам бор экан. Бизда, кутубхоналар аҳволи ҳақида гапиришга ачинади одам. Аксарият, китобхонлар ҳам китоб дўконларини яхши билиши мумкин, аммо қаерларда кутубхона борлигини ҳам билмайди. Аҳир кутубхоналар жуда камёб, борида ҳам шароит кўнгилдагидек эмас. Энг катта, ҳашаматли А. Навоий номидаги кутубхонага кириб чиқиш эса олтин конига кириб-чиқишга ўхшайди. Ўта қаттиқ текширув, гардероб эҳҳе. Китоблар кўп, шароит яхши аммо мана шундай ҳолатлар, регистрация қилиш билан боғлиқ расмиятчилик бироз дилни ҳира қилади. Аслида эркин, одамлар бемалол кириб чиқадиган кутубхоналарни кўпайтириш керак. Камералар, технологиялар билан назорат қилиш ҳам қийин эмас, асли. Кутубхоналарда қулайлик бўлса, одамлар у ерга дўконлардан кўра кўпроқ ташриф буюради. 👉@kitoblog👈

1,710 views

Опубликован 11 авг.

​​🔊Ўзини ўзи амалга оширувчи башорат Р.Мертон ўзининг 1968 йилги "Ижтимоий назария ва ижтимоий структура" асарида "ўзини ўзи амалга оширувчи башорат"(self-fulfilling prophecy) терминини ишлатгач, термин кенг жамоатчиликда машҳурликка эришган. ✅Ўзини ўзи амалга оширувчи башорат бу - дастлаб мутлақо ёлғон бўлган башоратнинг якунда ҳақиқатга айланишидир. Бунда одамлар онгида пайдо бўлган асоссиз таҳмин, улар ҳулқини ўзгаришига сабаб бўлади ва оқибатда таҳмин реалликка кўчади. 🛒Бу ҳолатнинг ёрқин мисоли эса карантиндаги ҳолат: одамлар карантин энди киритилаётган пайтда картошка, ун ва бошқа махсулотлар тугаб қолади, қимматлашади деб ваҳимага тушди. Асли бунга яққол асос йўқ эди. Аммо одамлар шунчаки турли гап сўзлар сабаб кўпроқ озиқ-овқат ва бошқаларни ғамлашга тушиб кетди. Оқибатда махсулотлар дефицитлашиб нархлар ҳақиқатдан ошди. Ёки одатий мавсумий ҳолатларда доллар ошади деб таҳмин қилишни бошлайди кўплар. Доллар йиғиш пойгаси бошланади ва доллар кутилганидек ошади. Ёки кимдир "мени ҳеч ким яхши кўрмайди" деб ўзига паст баҳо беришни бошлайди ва одамлар билан алоқадан ўзини тияди. Табиийки унга бошқалар унчалик ҳам эътибор бермайди. ▪️Одамларнинг тақдир борасидаги ишончини ҳам шундай баҳоласа бўлади. Одам ўзига установкалар, қолиплар қўйиб олгач онгсиз равишда ўша қолип асосида ривожланади. 👉@kitoblog👈

1,440 views

Опубликован 10 авг.

Кўпчилик турли орзу ва мақсадлар қўяди, доимо фаровон келажакка умид қилиб юрамиз. Aммо, шу орзулар билан юриб яшашни унутиб қўямиз. Бугун яшамаймиз, келажакни кутамиз. Орзуларга ҳаракат қилишни кечиктирамиз, ҳали тайёр эмасмиз деб ўйлаймиз. Хўш нега? Чунки хато қилишдан қўрқамиз. “Шу ишни қилсам хато бўлсачи”, “Яна адашсамчи” деб ўйлайверамиз. Aслида идеал одам йўқ. Хато ҳаммада бўлади. Хатолар бу бизнинг бой тажрибаларимиз бўлади келажакда. Шунинг учун бундан қўрқиб, ҳаракат қилишни тўхтатиш керак эмас. Томас Эдисон узоқ чидовчи лампочкани яратиш учун 1 000 га яқин синовлар олиб борган. Машхур ёзувчи Жоан Роулингнинг Гарри Поттер ҳақидаги асарларини дастлаб 12 та нашриёт чоп этишдан бош тортган. Бугун эса у айнан ёзувчилик ортидан миллиардерга айланган биринчи инсон. Хаёлий орзуларга берилиб бугунни қўлдан бой берманг. Лаҳзадан унумли фойдаланинг яъни carpe diem.. 👉@kitoblog👈

1,410 views

Опубликован 10 авг.

Энди Билл Гейтс тарихига ўтамиз. Бу инсоннинг тарихи ҳам қизиқарлиликда «Битлз» тарихидан кам эмас. Ёрқин истеъдодли навқирон математик ўзи учун дастурлаш оламини очади. Гарвард университетида ўқишни тарк этади. Ўз дўстлари билан Microsoft номли компьютер фирмасини барпо этади. Ўзининг даҳолиги, дадиллиги ва нафсонияти кучлилиги туфайли фирмани гигантга — дастурий таъминот маҳсулоти ишлаб чиқарувчига айлантирди. Бу энг умумий тарздаги бир тарихдир. Энди эса чуқурроқ ковлаб кўрайлик-чи. Гейтснинг отаси — Сиэтл шаҳрилик бой адвокат, онаси — сармояси улкан банкирнинг қизи эди. Митти Билл ёшига нисбатан жуда билимдон бола эди, дарсларда зерикиб қоларди. Шунинг учун еттинчи синфда уни ота-онаси оддий мактабдан олиб, сиэтллик оқсуякларнинг болалари ўқийдиган хусусий ўқув муассасаси бўлган «Лейксайд»га жўнатишди. Бу ерда Гейтс иккинчи йил ўқий бошлаганида компьютер клуби очилди. 📚М. Гладуелл—Зукколар ва ландовурлар 👉@kitoblog👈

8,510 views

Опубликован 10 авг.

​📚Бармоқ билан ўқиш #тезкор_ўқиш_техникаси Ўқиш пайтида кўзларингиз бир текис чизиқ бўйлаб ҳаракатланаётгандай туюлишига қарамай, аслида ҳар 1,5-2 та сўзда мунтазам равишда тўхтаб қоласиз, пауза қиласиз. Ушбу тўхтаб қолишлар қисқа муддатли бўлса ҳам, улар ҳар бир саҳифада икки дақиқагача вақтни бекор олиши мумкин. Кўзларни бундай тормозлардан халос қилиш учун, эволюция жараёнида кўз эга бўлган хусусиятдан фойдаланинг. Аслида кўз атрофдаги ҳаракатни илғаб олиш учун яратилган (иккинчи кўз эса симметрия учун). Aйнан ҳаракатларни кўриш орқали атрофида содир бўлаётган нарсалар ҳақида асосий маълумотлар олинади. Мутолаа жараёнида ҳам шундай бўлиши лозим. Қўлингизга бирон кўрсатгич, қалам олинг ва уни қатор остига олиб бориб, матнни ўқишни бошланг(бармоқдан фойдаланиш ҳам мумкин). Кўз ҳаракатни ушлаган ҳолда, ортиқча паузаларсиз ўқишни бошлайди. Aгар қаламсиз ўқийман десангиз, унда қатор, ёзувлар тагидаги оқ интервалга диққат қилиш мумкин. Бу бироз қийинроқ, аммо бир неча уринишлар билан эпласа бўлади. Дастлабки тезликни ўзлаштирсангиз, кўзлар ҳар сафар кўрсатгичнинг ҳаракатини тезлаштиради. Aста-секин, улар ортиб бораётган босимга ўрганадилар ва тезлик сезиларли даражада ошади. Буни текшириб кўришингиз ҳам мумкин: бирор матнни бир дақиқа давомида қалам билан ўқиб, тўхтаган жойни белгиланг. Кейин яна қайта ўқинг ва бу гал белгиланган жойдан ўтишга ҳаракат қилинг. Бир неча марта синаб кўриб, бу яхшигина самарали эканига гувоҳ бўласиз. 👉@kitoblog👈

1,560 views

Опубликован 9 авг.

​Айнан омадли инсонларнинг олдида кўпинча яна янги имконият эшиклари очилади, улар янада катта ютуқларга олиб боради. Айнан бой инсонлар юқори солиқ имтиёзларига эга бўлади. Муаллимлар айнан яхши талабаларга янада кўпроқ эътибору билим берадилар... 📚М. Гладуэлл—Зукколар ва ландовурлар 👉@kitoblog👈

1,590 views

Опубликован 9 авг.

​Янги китобни бошладим.. Унчалик катта бўлмаган, қизиқарли китоб. Бу китоб бўйича танлов ҳам бўлаётган экан, шунга қизиқдим. Қизиқ фактларга бой, балки китоб бўйича аудиоподкаст қилишни ҳам ўйлаб қўйдим..Ўқиганлар кўп бўлса керак🙋🏻‍♂ 👉@kitoblog👈

1,450 views

Опубликован 9 авг.

Айтишларича бугун Бутунжаҳон китобсеварлар куни экан. Барча канлдагиларни табриклайман, китобларни севмайдиган одам бу каналда бўлмайди албатта😅 Ҳа китоблар ўқиш энг фойдали машғулотлардан. @kitobqurti нинг фикрига қўшиламан. Ақлли бўлиш учун китоб ўқинг, аммо ақлли кўриниш учун эмас. Китоб ўқиш,тақриз ёзиш бир қобилият, ўзгача иқтидор эмас қизиққан барча эплай олади. Сўнгги пайтларда бизда китоблогерлар кўпайди. Бундан очиғи фақат ҳурсандман. Чунки, қанча кўп сўзловчилар бўлса шунча турфа фикрлар чиқади, солиштирилади, баҳоланади ва энг муносиблар фарқланади. Бундай блоглар эса одатий олди қочди фикрлардан кўра керакли контент беради. Бу ерда мавжуд bookbloger лар рўйҳати келтирилган: https://t.me/bookblogers/9 Ёққанига аъзо бўлинг, кузатинг, қўллаб қувватланг. ⁉️Ўзи қайси китоблогерларни кузатиб борасиз? Қаси каналлар сизга маъқул, фикрлашайлик? 👉@kitoblog👈

1,450 views

Опубликован 9 авг.

​Ёзувчи, математик, полиглот Нассем Талебдан сўрашмоқда: Чет тилини ўрганиш учун нима қилиш керак? Унинг жавоби эса қуйидагича: "Ўқинг, ўқинг ва яна китоб ўқинг" Дарҳақиқат, исталган хорижий тилни ўрганишда ўша тилдаги китобларни ўқиш энг катта фойда беради. Ўқиш давомида сўзларни қуруқ ёдламай, аксинча қайси ўринларда ишлатилишини ҳам билиб оласиз. Кўпчилик тил ўрганувчилар грамматикага боғланиб қолади, асли грамматика базасини билиб олсангиз етарли. Ўзим ҳам инглиз тилини ўрганишни бошлаганимда даражамга мос(elementary, intermediate..) китобларни ўқирдим, аудиокитоблар эшитардим. Инглизчада айниқса бундай китоблар жуда кўп. Диккенс, Джейн Остин, Ш.Бронте, О.Уайльд каби инглиз адабиёти вакилларини ўша пайт ўқишни бошлагандим. Ҳуллас, carpe diem🙂 👉@kitoblog👈

1,360 views

Опубликован 8 авг.

​💬​Ўз орзуларингизни амалга оиширишга интилинг, акс ҳолда бошқа кимдир сиздан ўз орзуларини амалга оширишда фойдаланади. Фарра Грей 👉@kitoblog👈

1,380 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••7475767778•••80•••8384