TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 77 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 8 авг.
Бадий ёки илмий оммабоп адабиётлар(non fiction) ўқиш ҳамманинг ўз хоҳиш истаги. Бадий китоблар кўпроқ таасуротни, фикрлашни ривожлантирса, илмий китоблар билим, маълумотлар беради. Аммо, ҳеч қачон бадий ва non fiction китобларни ўзаро солиштириш, таққослаш ярамайди. Баъзилар илмий адабиётларга буткул берилиб кетиб, бадий адабиётдан фойда йўқ, деган ҳулосага келади. Бадий китобларни менсимай қўяди. Бундай калта фикрлашнинг ўзи одамнинг асли бадий китобга эҳтиёжи борлигини кўрсатади. Асли ҳамма дастлаб эртаклар, бадий китоблар билан мутолаага қизиққан. Кейин ўзгариш, илмий китобларга меҳр қўйиш мумкин, аммо бадий адабиётга ҳиёнат қилиш, уни чиқитга чиқариш керак эмас. ❓Сиз кўпроқ қандай китоблар ўқийсиз? 👉@kitoblog👈
#тезкор_ўқиш_техникаси Ўқиш пайтида одамларнинг 80% сўзларни ичида ё сиртида такрорлайди. Баъзан юмшоқ артикулацияни ўқувчининг лабларининг енгил ҳаракати билан кўриш мумкин, лекин кўпинча лаб қимирламай ҳам аммо томоқ мушаклари ҳаракатда бўлиши мумкин. Юлия Орлованинг фикрига кўра, бу мутолаани ўта секинлаштирадиган ёмон одат. Бирон нарса ҳақида ўқиётганда сиз дастлаб харфлар, бўғинлар кейин сўзлар шаклига келтириб такрорлайсиз. Натижада, сиз матнни фақат уни такрорлагандан кейингина тушунишга ўрганиб қоласиз. Aммо тушуниш учун бўғиз мушакларидан фойдаланиш шарт эмас. Фотосуратга қараганда, у нимани тасвирлаётганини сиз ўзингизга айтмайсиз, тушунтирмайсиз. "Бу дарахт, бу тоғлар, бу ерда сувлар оқиб турибди" қабилида. Расмдаги маълумотлар дарҳол нутқ органларини четлаб ўтиб, мияга узатилади. Ўқиш пайтида ҳам худди шундай бўлиши лозим. Лаблар ҳаракатларини бостириш учун уларни бармоқ билан босиш, оғизда нимадирни қисиб ушлаб туриш мумкин. Ички талаффуз билан курашиш учун матнни ўқиш мобайнида бир вақтнинг ўзида ўттизга қадар сананг ёки бирор қўшиқни (ҳатто сўзларсиз) ҳиргоя қилинг. Шунда томоқ мушаклари иштироки чекланади ва мия тўғридан-тўғри маълумот олишни бошлайди. Бир ёки икки ҳафта давомида сиз матннинг мазмунини тушунмаслигингиз мумкин, лекин аста-секин ҳаммаси нормал ҳолатга қайтади. Ва тезда бу ёмон одатдан қутиласиз. 👉@kitoblog👈
Hashtags
Опубликован 7 авг.
Эмоционал юқумлилик Биздаги акслантирувчи нейронлар бошқа одамлар дарди, қайғусини акслантира олади. Биз уларга ҳамдард бўла оламиз. Ҳудди шундай бошқа одамлар кайфияти ҳам бизга юқади. Ҳамкасбингизнинг ёмон кайфияти тезда сизга ҳам юқиб намоён бўлиши мумкин. Ёмон кайфият,яхши кайфиятга нисбатан юқимлироқ бўлади. Келли Макгонигал 👉@kitoblog👈
Опубликован 7 авг.
Оммадан ажралиб туришга уриниш, оломондек фикрлашдан қочиш бу яхши, аммо буни меъёрда амалга ошириш лозим. Улардан фикрлашда устун бўлсак, буни шундай намойиш қилиш керак-ки, токи оломон ҳам фикрлашимиздан ҳайратда қолсин. Бу ҳақида минглаб йиллар олдин ҳам шу гаплар ёзилган.. 🔹Сенека "Мактублар" дан:🔹 Ахир ўзимизни камтарона тутишимизга қарамасдан, файласуф, сўфий номининг ўзиёқ бу гумроҳ оломонда етарлича нафрат уйғотаётган бир пайтда, биз ўзимизни одамларнинг урф-одатларига зид тутсак, оқибати нима бўлади? Майли қалбимизда биз ўзгача бўлайлик – ташқи томондан биз одамлардан ажралиб турмаслигимиз керак. Оломондан яхшироқ яшаш учун балким ҳамма нарсани қилармиз, аммо буни оломонга ўчма-ўч қилмаслигимиз керак, акс ҳолда биз ўзимиз комил қилмоқчи бўлганларни қўрқитиб қўямиз ва ўзимиздан йироқлаштирамиз. Бизга монанд бўлишга тўғри келишидан қўрқишлари оқибатида улар ҳеч нарсада бизга ўхшашни истамай қоладилар – биз фақат шунга эришамиз. 👉@kitoblog👈
Опубликован 6 авг.
Юқоридаги мем албатта ҳазил бўлсада, бир ҳақиқатни тушунишимиз керак. Китоб ўқиш ростдан ҳам кишини ақлли, ўқимишли, билимли ёки фаросатли эканини билдирмайди. Ўқиш бор, уқиш бор. Аҳир орамизда 30-40 та китоб ўқиб, бошқаларни бармоқ учида кўрсатадиганлар камми? Илгарилари, 40-50 йил оллин ҳам ҳатто билим олиш, ўрганишнинг асосий манбаи китоб эди. Китоб ўқиган киши, билимли саналарди. Лекин бугун интернет, телефон ва гаджетлар ёрдамида ҳам кўплаб билимларга эга бўлиш, маълумотлар олиш мумкин. Шундай экан, одам кўп китоб ўқийдими, интернетда ўтирадими муҳими ақли, фаросати бўлсин. 👉@kitoblog👈
Опубликован 6 авг.
Агар мени қудратимга шубҳа қилсанглар мен эришган натижаларга қаранглар😅 Zabarjad нашриёти Дориан Грей портрети асари бўйича ўтказган муҳокамада ҳам, тақризлар танловида ҳам 1-ўринни олдим. Бу албатта асарга бўлган қизиқишим сабаб. @ZabarjadMedia да яхши пул мукофотли танловлар ўтказиляпти. Уларда чиққан битта асарни ўқиб, бир нечта танловда қатнашиб яхшигина совғаларга эга чиқса бўлади. Ўзим ҳозирча 100 000 сўм ютдим😎 Ҳа танловда ютган тақризим мана. Барчага мароқли мутолаа! 👉@kitoblog👈
Опубликован 6 авг.
"Zabarjadga taqriz" loyihamizga yuborilgan taqrizlar hakamlarimiz ( Ma'mura Qutliyeva, Dildora Bahriddinova, Sadoqat Holmonova) tomonidan ko'rib chiqildi va yozilgan taqrizlar uchun 5 ballik tizimda baholandi. Quyida umumiy natijalar bilan tanishing: 🥇1. O‘ktam O‘rintoyev — 15 ball 🥈2. Nilufar Oripova — 14 ball 🥈2. Ilhom Salimov — 14 ball 🥉3. Nilufar Sharipova — 12 ball 4. Nilufar Sharipova — 11 ball 4. Shirin Madreymova — 11 ball 4. Teshayev Azizbek — 11 ball 5.Rustamjon Davlataliyev — 10 ball 5. Marjona Muhammadova — 10 ball 🥇 1-o‘rinni olganlarga 50 000 so‘mlik, 🥈 2-o‘rinni olganlarga 35 000 so‘mlik 🥉 va 3-o‘rinni olganlarga 20 000 so‘mlik pul mukofoti yoki shu miqdorda kitob xarid qilish uchun vaucher taqdim qilinadi. G'oliblarimizni chin dildan tabriklaymiz va mukofotni olish uchun zm_adminga murojaat qilishingizni so'raymiz👏👏
Опубликован 6 авг.
Станислав Ежи Лец нинг "Тартибланмаган фикрлар" афоризмлар тўпламини тугатдим. Ўзига ҳос сарказмга эга, пародаксал фикрлар, ўқиб кўринг: ▪️Бирор кишининг вафот этганлиги, у ҳали яшаганлигини исботламайди. ▪️Оломон юзлаб оғиз билан тановул қилсада, битта катта оғиз билан қичқиради. ▪️Мен тушимда Фрейдни кўрдим. Бу нимани англатаркин? ▪️Aдабиётни кўпинча реаллик маҳбусларининг ҳақиқатдан қочишини осонлаштирганлиги учун айблашади. ▪️Шоирлар болаларга ўхшайди: ёзув столига ўтиришлари билан оёқлари ердан узилади. ▪️Шафқатсиз қонунлар ҳукмронлик қиладиган жойда одамлар қонунсизликни орзу қиладилар. ▪️ Худо сифатида улуғланган одамлар вақт ўтиши билан ҳақиқатан ҳам инсон қиёфасини йўқотадилар. ▪️Мен эътиқодлиманми? Бу ҳақида фақат Худо билади. ▪️Мен тушимда ҳақиқатни кўрдим. Уҳҳ, қандай енгиллик билан уйғондим-а. 👉@kitoblog👈
Опубликован 5 авг.
💬 Ўз қарорларингиз қай тарзда шаклланишини бир зум ўйлаб кўринг. Сиз туғилган вақт ва жойингизни, ота онангизни танламагансиз. Қайси жинсда туғилиш ва ўша туғилган муҳитни ҳам. Миянинг ривожланиши ва генларнинг сифати ҳам сизга боғлиқ эмас. 🧿Энди эса миянгиз айни шу генлар, туғилганингиздан бошлаб жисмоний ўсишингиз, одамлар билан алоқангиз, сиз дуч келган ғоялар ва юз берган воқеалар асосида танлов амалга оширади. Бутун ҳаётингиз давомида унга сингдирилган кўрсатмалардан келиб чиқиб қарор қабул қилади. Қани бу ерда эркинлик? Энди сиз беихтиёр ўз истакларингиздан келиб чиқиб бирон иш қиласиз. Aммо, шу истаклар қаердан пайдо бўлган? Сем Харрис-Мавжуд бўлмаган эркинлик 👉@kitoblog👈
Опубликован 5 авг.
💬Кун иқтибоси 👉@kitoblog👈
Опубликован 4 авг.
Салом, хурматли Аналитик-Олим, Стратег, Ташкилотчилар.. тестни ишлаб, жавоблардан қойил қолиб ўтирибсизми🙂 Аслида бу каби психотестлар фақат умумий, кўпчиликка ҳос ҳислатларни айтади. Бу ҳолат Барнум эффекти дейилади. Аммо юқоридаги бу тест бундан баттар, аслида 20 та шаҳсиятингиз ҳақида савол бериб, фикрингизни билиб олгач, наҳотки сиз ҳақингизда хулоса чиқариш қийин бўлса😅 Эътибор беринг, "Сиз даврада суҳбатни биринчи бошлайсизми?" деб сўралган. "Ҳа шундай" дейсиз. Тест эса бўлди сизни интроверт, одамлар билан чиқишолмайди деб хулоса қилади. Ёки, "турли табирларда кеч қолиб қоласизми?" деб туриб, кейин йўқ десангиз, демак шовқинни ёқтирмайсиз деб, жавоб беради. Аҳир булар шундоқ ойдин ҳолат-ку. Тест оҳирида эса ҳамдардлик, ишончлилик, ҳиссиёт ҳақида ҳам батафсил сўраб олган. Умуман бу каби тестлар ўзи умумий фикрлар билан чекланади ҳолос. Менга аналитик, стратег натижалари деярли мос тушаверади. Қисқаси шунақа🙂 👉@kitoblog👈
Опубликован 4 авг.
Ботга кўп келадиган саволларда асосан кимлигим, ишлаш-ўқиш соҳаларим ва бошқа шаҳсий саволар сўралади. Бугун битта психологик тест ечдим. Ўзиям жавоби 90% тўғри чиқди🙂 Шу тест жавобини қуйида бераман, шаҳсиятимни билиб олинглар😅: 🧩МЕЪМОР, ТAНҚИДЧИ, ТAҲЛИЛЧИ Ушбу тип — фалсафий ақлга эга бўлган эрудит. Жуда эҳтиёткор, қарорни ўтмишни келажак билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилиб ва унинг тўғрилигига ишончи комил бўлганда қабул қилади. У кучли ҳиссиётларни ёқтирмайди, илиқлик ва қулайликни қадрлайди. Улар ўз билимларига кучли ишонишади. Ўйчанлик уларга интуиция берадиган барча нарсани ўрганишга ундайди. Объективликка интилиши уларнинг барча маълумотларини батафсил таҳлил қилишини талаб қилади. Улар кўпинча тинимсиз равишда ошиб бораётган маълумотларни биттага жамлашга уринади. Бироқ, янги хабарлар ва далилларнинг доимий равишда пайдо бўлиши бунга йўл қўймайди. Натижада, уларнинг ғоялари ва режалари қанчалик пухта ишланган бўлмасин, сўнгги дақиқада уларга янгилик киритилиши мумкин. ⚜Мана бу ўша психотестга линк: https://makepedia.uz/bu-qiziq/psixologik-testlar-xarakterni-aniqlash-uchun/ ✳️Кирсанглар, 20 та савол. Танлайсизлар ва жавоб чиқади. Сизлар тестни ечиб қанчалар руҳиятингизни тўғри топганидан ҳурсанд бўлиб туринглар, мен кейин нега бундай тестлар доим "тўғри" чиқишини тушунтириб бераман.. 🔜 👉@kitoblog👈