TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 37 из 84 · 1,001 постов
#Табрик СИЗ, АДОЛАТ ОВОЗИСИЗ! Ҳурматли журналистлар, муҳтарам матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари! Сиз, азизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз! Бу сана нафақат қалам ва микрофон аҳли, балки бутун жамиятимиз учун ҳам муҳим кундир. Зеро, эркин ва профессионал журналистика шунчаки ахборот тарқатувчи эмас, балки жамиятни уйғотувчи, фикрловчи ва юксалтирувчи қудратли кучдир. Журналистлик — оддий касб эмас. Бу — ботирлик, холислик, юксак ақл ва масъулият талаб қиладиган фидойиликдир. Биз ҳар бир сўз эгасига бутун жамият номидан сўзлаётган шахс сифатида қараймиз ва сизнинг эркин, ҳақиқатпарвар позициянгизни адолатни қарор топтиришдаги энг муҳим таянчимиз, деб биламиз. “Адолат” социал-демократик партияси сўз эркинлигини демократик қадрият ва фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдевори сифатида қадрлайди. Биз журналист овозини давлат ва жамият ўртасидаги адолат мезонини ифода этувчи муҳим ижтимоий механизм, деб биламиз. Чунки ҳақиқатни очиқ айтиш, муаммоларни яширмасдан муҳокама қилиш — бугунги очиқ жамиятнинг асосий талабидир. Шубҳасиз, сўнгги йилларда юртимизда сўз эркинлигини таъминлаш, ОАВ фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Эндиликда журналистлар ва сиёсий партиялар ўртасидаги муносабатни янги, яъни ҳақиқий стратегик ҳамкорлик даражасига олиб чиқишни зарур, деб ҳисоблаймиз. Зотан, бугунги дунё ахборот кураши майдонига айланган бир пайтда, ахборот хуружлари ва тенгсизлигидан аҳолимиз манфаатларини ҳимоя қилиш бизнинг устувор вазифамиздир. Шу мақсадда “Адолат” партияси мамлакатимизда ахборот сиёсатини ривожлантириш, жумладан, журналистлар хавфсизлигини кафолатлаш, уларнинг ахборот олиш эркинлигини таъминлаш, давлат идоралари фаолиятида “Очиқ эшиклар сиёсати”ни мустаҳкамлаш, блогер ва фрилансерларнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаш ҳамда маҳаллий ОАВни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ таклифларни илгари сурмоқда ва бу йўлдаги барча ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Қадрли ижодкорлар! Барчангизни яна бир бор касб байрамингиз билан табриклаймиз. Сизларга мустаҳкам соғлик, ижодий парвозлар, қаламингизга ўткирлик, сўзингизга эса куч-қудрат тилаймиз. Биз сизларни эшитишга, қўллаб-қувватлашга ва доимий ҳамкорлик қилишга ҳамиша тайёрмиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Қутлов Юксак мукофот муборак! Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Фармони эълон қилинди. Бизни мамнун этган хушхабар шу бўлдики, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик тамойилини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, Янги Ўзбекистонда эришилаётган улкан ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, юқори малакали, замонавий журналист кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун партиямиз муассислигидаги “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасининг мухбири Камол Матёқубов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди! Биз устоз журналист Камол Матёқубовни юксак мукофот билан чин дилдан қутлаймиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
#Сирдарё_вилояти #Ўрганиш “Намуна” — номига муносиб маҳалла: ўзгаришлар сезиларли, натижалар қувонарли Шундан сўнг Робахон Махмудова Гулистон шаҳри марказида жойлашган “Намуна” маҳалласидаги “маҳалла еттилиги” фаолиятини таҳлил қилиб, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар жараёнида қай даражада иштирок этаётганини ўрганди. Дарҳақиқат, маҳалла институти бугун юртимизда халқ давлатга эмас, давлат халққа хизмат қилиши керак деган тамойилнинг ҳаётдаги амалий кўриниши сифатида намоён бўляпти. Одамлар ўз муаммоси, дарди, қувончини айтаман, деб борадиган илк бўғин ҳамдир. Шу маънода, маҳалладаги ижтимоий муҳит, аҳолининг турмуш даражаси, ўзаро ҳамжиҳатлик ҳамда институционал ечимлар бугунги ислоҳотлар самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичларидан биридир. Солиқ соҳасида 40 йиллик тажрибага эга Тўйчивай Хонназаров раислик қилиб келаётган маҳалла айни пайтда “яшил тоифа”да. Бу — аҳолининг давлат органлари билан фаол мулоқоти, профилактика, тарғибот ва ижтимоий ҳимоя механизмларининг тўғри йўлга қўйилганидан далолат беради. “Маҳалла еттилиги” эса аҳоли билан ҳамиша ҳамфикр. Телеграм гуруҳи орқали доимий мулоқотда бўлиб, мурожаатлар имкони борича 1 кунда ҳал этилишига ҳаракат қилинади. Раиснинг замонавий воситалар орқали аҳоли билан алоқани йўлга қўйиши давлат ва жамият ўртасидаги масофани қисқартирувчи ўта муҳим омил сифатида эътироф этилди. Ҳоким ёрдамчиси Низомжон Эгамов, хотин-қизлар фаоли Башорат Абдувоҳидова, профилактика инспектори Абдумалик Унербоев, ижтимоий ходим Ойгул Бойжигитовалардан иборат еттилик аниқ вазифалар асосида маҳалланинг барча қатламлари билан тизимли иш олиб бормоқда. Маҳалладаги ижтимоий муҳит таҳлили жараёнида Робахон Махмудова томонидан ажримлар динамикаси алоҳида ўрганилди. Сўнгги 5 йилда 13 та ажрим қайд этилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 0 га тушган. 3 та оила мутахассислар ва маҳалла еттилиги саъй-ҳаракати билан яраштирилган. — Оила — жамиятнинг асосий бўғини.Ҳар бир бузилган оила — бир неча инсон тақдирининг издан чиқиши, дегани. Маҳаллада ажримлар сонини камайтириш, қариндошлик никоҳлари, ижтимоий боқимандалик каби ҳолатлар бўйича хусусан, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси ва профилактика инспектори биргаликда тизимли ёндашувни кучайтириши даркор,— дея таъкидлади партия етакчиси. 8 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган “Намуна” маҳалласида 1 минг 749 та хонадон мавжуд бўлиб, 500 нафарга яқин фуқаро ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакили сифатида рўйхатга олинган. 270 нафари ногиронлиги бор шахслар. Уларни 12 та ижтимоий тоифага ажратиш асосида манзилли чоралар кўрилмоқда. Болаларга ёрдам олувчи оилалар сони 150 тадан 118 нафаргача қисқаргани — ижобий ижтимоий динамикани кўрсатади. Бу эса эҳтиёжмандларни рўйхатдан чиқариш эмас, балки уларнинг турмуш даражаси ва имкониятларининг оширилаётганидан далолатдир. 920 нафар ёш истиқомат қилувчи мазкур ҳудудда 49 нафар ёш ўтган йили мактабда ўқишни якунлаган, улардан 33 нафари олий таълимга ўқишга кирган. Ёшлар репетиторлик курслари ва “Алпомиш” спорт мактаби, сузиш ҳавзасидаги тўгаракларга жалб этилган. Бу орқали ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, саломатлик ва тарбияни уйғунлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Маҳаллада 150 та оилага оилавий кредитлар ажратилган, бу иқтисодий мустақилликни таъминлашга хизмат қилмоқда.5 нафар шахс пробацияда бўлиб, улар бошқа ҳудудлардан кўчиб келган, профилактика ишлари мунтазам йўлга қўйилган. Маҳалла ҳудуди тўлиқ камералаштирилган, бу жиноятчиликни олдини олишда муҳим омил, албатта. Бир сўз билан айтганда, “Намуна” маҳалласи ҳақиқатан ҳам номига мос. Бу ерда “маҳалла еттилиги”нинг тизимли ва яқиндан ҳамкорликдаги фаолияти, масъулиятли ёндашуви натижасида давлат ва жамият ўртасидаги ишонч, очиқлик ва фаол мулоқот муҳити қарор топган. Жараённи биз билан бирга кузатинг. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
Опубликован 26 июн.
#Сирдарё_вилояти #Ўрганиш Ёшлар технопарки — интеллектуал салоҳият ва инновацион ғоялар маркази Сирдарё вилоятидаги ўрганишлар доирасида Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги “Ёшлар технопарки” давлат муассасаси фаолияти билан яқиндан танишди. Албатта, бугун дунёдаги рақобат интеллектуал имкониятлар, инновацион ечимлар ва замонавий технологиялар асосида юритилаётган бир пайтда бундай марказларнинг ҳар бир ҳудудда ташкил этилиши нафақат ёшлар имкониятларини кенгайтиради, балки мамлакатнинг келгусидаги иқтисодий хавфсизлиги ва стратегик ривожланишини ҳам таъминлайди. 2022 йилда 8,7 миллиард сўмлик давлат маблағи ҳисобидан фаолиятини бошлаган мазкур технопарк қисқа вақт ичида ёшларнинг ижодий тафаккури, стартап ғоялари ва IT соҳасидаги салоҳиятини қўллаб-қувватлашда илғор тажриба мактабига айланди. Бугунги кунда технопарк бир вақтнинг ўзида 600 нафаргача ёшни қамраб олиш имкониятига эга бўлиб, “Fablab”, “coworking zona”, “Innox” бизнес-инкубатори каби инновацион платформалар орқали ёшларнинг билим ва кўникмаларини амалиётга татбиқ этишга хизмат қилмоқда. Ажабланарлиси шундаки, технопарк томонидан амалга оширилган лойиҳалар орқали 4 минг 300 нафардан ортиқ ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларда бизнес ва технологияга оид кўникмаларни шакллантириш таъминланди. Шу жумладан, уларнинг 1 645 нафари хотин-қизлар эканлиги — гендер тенглигини таъминлаш, аёллар салоҳиятини рўёбга чиқаришда технопаркнинг алоҳида ўрни борлигини кўрсатади. Технопарк фаолияти нафақат маҳаллий, балки халқаро ҳамкорликлар орқали ҳам юксак натижаларга эришмоқда. Жумладан, Германия, Ҳиндистон, Туркия ва Хитой давлатлари билан йўлга қўйилган истиқболли ҳамкорлик натижасида умумий қиймати 49 миллиард сўмлик маҳсулот ва ечимлар хорижга экспорт қилинган. Бу, шубҳасиз, “ўзбек инновацион модели”нинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигидан далолат. Айниқса, “Gold Pure Food” стартап лойиҳаси доирасида янтоқ ўсимлигидан ем-озуқа, узум уруғидан махсус мой, тиббиётда кенг қўлланиладиган эластик бандаж ва бинт маҳсулотларини ишлаб чиқариш амалиёти йўлга қўйилгани авваллари ғоя бўлган бўлса,бугунга келиб тайёр инновацион маҳсулотгача етиб борди ва вилоятнинг экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшмоқда. — Ёшларимизнинг инновацион салоҳияти ва технологик интилишлари бугунги ислоҳотларимизга чинакам маънода жўшқин энергия бахш этмоқда. Улар — ғоя, изланиш ва натижага интилиш намунаси, — деди Робахон Махмудова технопарк фаолиятини кўздан кечирар экан. — Шу боис, биз ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни миллий иқтисодиётнинг муҳим бўғинига айлантиришни устувор вазифа, деб биламиз. Бир сўз билан айтганда, технопаркдаги амалий ишланмалар, ёшларнинг ўзига ишончи, соҳаларга инновация киритиш бўйича ташаббуслари ва технологик саводхонлиги мамлакатда ёшлар сиёсати қандай реал самара бераётганини амалда намоён этмоқда. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши #Ўрганиш Соғлом авлод — барқарор жамият таянчи Партия етакчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятдаги ўрганишлари доирасида дастлаб Гулистон шаҳридаги 19-сонли мактабгача таълим муассасасида болалар соғлиғига оид долзарб йўналиш — яссиоёқлик ва сколиоз каби патологияларни эрта аниқлаш ва уларга кўмак бериш мақсадида ташкил этилган тиббий кўрикда иштирок этди. Тиббий текширув жараёнини яқиндан кузатган партия етакчиси муассасадаги санитар-гигиеник шароитлар, тиббий ходимлар фаолияти, болаларнинг умумий ҳолати ҳамда профилактик хизматларнинг сифатини ҳам ўрганди. — Ҳар бир давлатнинг асосий ижтимоий ресурси инсон капитали эканини инобатга олган ҳолда, болалар соғлиғида умумий аҳволни чуқурроқ аниқлаш ва муаммоларни бартараф этишда тизимли ёндашувни йўлга қўйиш ишларини жадаллаштиришимиз зарур. Чунки болаларимизда соғлиқ билан боғлиқ муаммоларнинг олди барвақт олинмаса ёки ўз вақтида аниқланмаса, келгусида уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати, таълимдаги фаоллиги ва имкониятларини чеклаб қўйишимиз ҳеч гап эмас, —деди Робахон Махмудова. Маълумотга кўра, айни пайтда 190 ўринга мўлжалланган боғчада 104 нафар тарбияланувчи бор. Тиббий кўрикда уларнинг 1 нафарида яссиоёқлик, кўкрак қафаси деформацияси бўйича 7 та, қомат бузилиши бўйича 3 та ҳолат аниқланди. Кўрик якунида ишчи гуруҳ раҳбари бундай ҳолатлар ўзаро боғлиқ омиллар – нотўғри юриш ва ўтириш, носоғлом турмуш тарзи, етарли жисмоний фаолликнинг йўқлиги туфайли юзага келаётгани сабабли мактабгача таълим муассасаларида жисмоний фаоллик, физиотерапия ва профилактика ишларига янада жиддий эътибор қаратиш зарурлигини қайд этди. — Соғлом авлод — барқарор жамият таянчи. Биз буни амалда исботлашимиз учун ҳаракатларимизни кенгайтирмоқдамиз. Шу туфайли партиямиз ҳар бир мактабгача таълим муассасасидаги тиббий муҳит, ортопедик касалликларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ишларни қонунчилик ва жамоатчилик даражасида қўллаб-қувватлайди. Яссиоёқлик ва сколиоз эса келажак авлоднинг ҳаракат, ўзини эркин ифода этиш, таълимга қизиқиши ва ҳатто ҳаётий фаолиятига таъсир қилувчи жиддий омил. Бундай ҳолатларда кечикаётган ҳар бир кун — боланинг имконияти камайиши билан тенглигини унутмайлик,— дея таъкидлади фракция раҳбари. Навбатдаги манзил — Гулистон шаҳридаги “Intellekt” хусусий мактабгача таълим муассасасида ўтказилган тиббий кўрикда ҳам айни шу жиҳатларга урғу берилди. “Адолат” СДП раҳбари Робахон Махмудова боғчадаги тарбияланувчи болаларни сколиоз ва яссиоёқлик ҳолатлари бўйича ихтисослашган тиббий мутахассислар томонидан 9 босқичли махсус ортопедик йўлакдан ўтказиш жараёнида қатнашди. Шунингдек, санитария-гигиена шароитлари, муассасада болаларнинг жисмоний фаоллиги ва профилактика ишлари қай тарзда йўлга қўйилганини таҳлил қилди. Маълум бўлишича, ушбу касалликларни 7 ёшгача аниқлаб, даволаш имконияти мавжуд. Ортопедик касалликларнинг катта қисми енгил даражада кўзга ташланмайди, аста-секин ривожланади. Шу боис, партия раҳбари мутахассислар билан суҳбат чоғида болаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш билан бирга соғлом ва витаминларга бой овқатланишини таъминлаш зарурлиги, бунда мева ва сабзавотлар улушини кўпайтириш муҳимлиги бўйича ўз фикрларини билдирди. — Соғлом авлод — барқарор тараққиёт кафолати. Болаликда аниқланган ҳар бир ҳолат — эртанги ҳаётда бир асоратнинг олдини олишдир. Биз “Адолат” партияси сифатида ҳар бир боланинг жисмоний, маънавий ва руҳий ривожланишига ёрдам беришни жамият олдидаги юксак масъулиятимиз, деб биламиз. Сабаби соғлиқни асраш — адолатни таъминлашнинг энг олий кўринишидир, — деди партия етакчиси. Маълумот учун, мазкур муассасада 180 нафар бола тарбияланади. Кўрик давомида 2 нафар болада сколиоз аломатлари кузатилди. Уларга профилактик чоралар ва кейинги тиббий кузатувлар бўйича тавсиялар берилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
#Сирдарё_вилояти #Ўрганиш Очиқлик, адолат ва халқ манфаати — устувор мезон Бугунги Ўзбекистонда миллий тараққиётнинг янги босқичи давлат бошқаруви ва ижтимоий ҳаётда инсон манфаатларини кафолатлаш, адолат тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш, жамиятда очиқлик, самарадорлик ва жавобгарлик муҳитини қарор топтиришга йўналтирилмоқда. Бу борада жорий йилнинг 16 июнь куни Президентимиз раислигида ўтказилган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар таҳлили бўйича видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, уларнинг моҳиятини аҳолига етказиш чора-тадбирлар самарадорлигини таъминлашда муҳим омилдир. Айни пайтда халқ билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни тинглаш ва уларга самарали ечим таклиф этиш орқали давлат ва жамият ўртасидаги ишончни янада мустаҳкамлаш долзарб аҳамият касб этмоқда. 🔴 Шундан келиб чиқиб, ислоҳотлар моҳиятини фуқароларимизга етказиш, жойларда адолат мезонларига таянилган ижтимоий сиёсатнинг қай даражада амалга оширилаётганини ўрганиш, юртдошларимиз кундалик ҳаётидаги долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш механизмларини ишлаб чиқиш мақсадида “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ 25 июнь куни Сирдарё вилоятида ўрганиш ишларини бошлади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
Опубликован 24 июн.
Бугун бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисда ижтимоий иш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилдик. Бугунги кунда мамлакатимизда инсонларга кўмак беришга қаратилган самарали механизмларни амалга оширувчи профессионал ижтимоий хизмат ходимлари бор, хусусий сектор вакиллари ўртасида ҳам ижтимоий хизмат кўрсатувчилари бор. Лекин бу фаолиятни тартибга солишга қаратилган ягона қонун йўқ. Демак, бу бўшлиқни тўлдириш вақти келган. Ва бугун биз биринчи ўқишда қабул қилган “Ижтимоий иш тўғрисида”ги қонун шу бўшлиқни тўлдиришга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. Чунки қонунда ижтимоий хизмат ва ёрдамларни кимлар кўрсатиши мумкин, улар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга, давлат ташкилоти билан хусусий секторнинг бу борадаги алоқалари нималарга асосланади — шу ва бошқа кўплаб саволларга жавоб беришга қаратилган нормалар мавжудлиги бизнинг фракциямизга маъқул келди. Қонун билан таклиф этилаётган янгиликлар бизнинг дастурий мақсадларимизга ҳар томонлама мос келади. Бизнинг фикримизча, ушбу қонуннинг қабул қилиниши муҳтож одамлар, шу жумладан етим болалар, қариялар ва ногиронлар манфаатларини янада самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади. Ушбу қонун ижтимоий хизматларни тақдим этишнинг аниқ стандартларини белгилайди, фуқаролар учун ушбу хизматларнинг юқори сифати ва улардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди. Қолаверса, мазкур қонун ижтимоий ишчиларни ўқитиш ва малакасини оширишга тизимли ёндашувни шакллантиришга ҳисса қўшади. Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда ижтимоий сиёсатнинг барқарор ривожланишига ёрдам беради, бу эса, ўз навбатида, жамият ва иқтисодиётнинг ривожланишига хизмат қилади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 20 июн.
Маҳалла – аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим бўғин Жорий йилнинг 16 июнь куни Президентмиз раислигида ўтказилган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар таҳлили бўйича видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ва ислоҳотлар мазмунини аҳолига етказиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Фарғона вилоятида маҳалла фаоллари билан учрашди. 🔴 Фарғона шаҳрида жойлашган Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари маҳалла раислари, партия фаоллари ва жамоатчилик вакиллари билан ташкил этилган очиқ мулоқотда партиямиз етакчиси мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг марказида инсон манфаатлари турганини алоҳида таъкидлади. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter |YouTube
#Муносабат Халқчил ислоҳотлар аҳолини эшитишдан бошланади Президентимиз раислигида изчил таҳлилий руҳда ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимиз аҳолисини, шу билан бирга, тадбиркорларни ўйлантириб турган кўплаб ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-ҳуқуқий муаммолар ҳақли равишда танқид остига олинди. Энг кўп урғу берилган масала — раҳбарлар, масъуллар халқнинг дарди-ташвиши билан яшаши, ишлаши кераклиги билан боғлиқ бўлди. Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши шарт эканлигига оид тамойил ва талаб яна бир ёдга олинди. Бу жараёнда учраётган ҳар бир тўсиқ ва муаммо бирма-бир кўрсатиб ўтилиши билан бир қаторда, уларнинг аниқ ечимлари кўрсатиб ўтилди. Хусусан, жамиятга кучли, салоҳиятли, ижтимоий масъулиятни сезувчи, халқ учун очиқ ҳамда тегишли ваколатга эга ҳокимият кераклиги қайд этилди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
Опубликован 15 июн.
Партия ташаббуси эътироф этилди Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан Республика қон қуйиш марказида байрам тадбири ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика қон қуйиш маркази ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, жамоатчилик фаоллари, юртимизда кўнгилли донорлик ҳаракатини ривожлантиришга ҳисса қўшаётган ташкилотлар вакиллари иштирок этди. ⚖️ Тадбирда «Адолат» СДПнинг юртдошларимизни беғараз донорликка жалб этишга қаратилган «Бор меҳримиз сенга, болажон!» хайрия акцияси ва бошқа ижтимоий ташаббуслари алоҳида эътироф этилди. Эзгу лойиҳалардаги фаоллиги учун партиямиз раҳбарияти ва барча “Адолат”чиларга миннатдорчилик билдирилди. 🔴 Тадбирда сўз олган партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова соҳа мутахассислари ва донорларни Бутунжаҳон донорлар куни билан самимий қутлар экан, ушбу сана партия учун алоҳида аҳамиятга эга эканини, чунки жамиятимизда беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш “Адолат” СДПнинг ижтимоий йўналишдаги мақсад-вазифаларига ҳамоҳанглигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, партиямиз етакчиси «Адолат» СДП аҳоли саломатлигини сақлаш, жамиятда меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғояларини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи хайрли лойиҳаларни бундан кейин ҳам кенг кўламда давом эттиришини ва бу борада Республика қон қуйиш маркази билан доимий ҳамкорликка тайёр эканини қайд этди. Маълумот ўрнида, партия томонидан 9 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Бор меҳримиз сенга, болажон!» беғараз донорлик акцияси юз минглаб кўнгиллиларни эзгу мақсад йўлида бирлаштирмоқда. Ўтган давр мобайнида акция доирасида 10 минг литрдан зиёд қон жамғарилиб, 50 минг нафарга яқин беморлар, айниқса, болалар саломатлигини тиклашга ва ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Табрик ЯХШИЛИК ҚИЛ ЯХШИЛИКДАН ЯХШИСИ ЙЎҚ! Қадрли донорлар! Азиз меҳр-мурувват соҳиблари! Аввало, сиз, азизларни Бутунжаҳон донорлар куни билан самимий табриклаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни йўллашдан бағоят бахтиёрман. Албатта, инсон яшар экан, унинг қалбини эзгулик ва ҳиммат билан тўлдирадиган энг олийжаноб туйғу — бу меҳрдир. Шу маънода кўнглимизда нурафшон ниятлар, амалда эса одамларга фойда келтириш, яхшилик қилишга интилиш кўринишида намоён бўладиган донорликни нафақат тиббий аҳамиятга эга амал, балки инсонпарварлик ва фидойиликнинг амалий ифодаси ҳамда энг шарафли ва олийҳиммат вазифалардан бири, дейиш мумкин. Бундай инсоний кўмак туфайли қон топширган ҳар бир инсон кимгадир умр бағишлайди, кимнидир соғлиғини тиклаб, ҳаётига нур олиб киради. Демак, мазкур хайрли ишда қатнашишнинг ўзи шараф ва юксак савобдир. Аҳамиятлиси, кейинги йилларда юртимизда ижтимоий соҳалар, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимини замонавийлаштириш, жамиятда инсонпарварлик фалсафасини ҳаёт тарзига айлантириш асосида донорлик ҳаракатини оммавийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, миллий қонунчилигимизда донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишонини таъсис этиб, мукофот билан тақдирланган шахсларга улар учун қулай бўлган вақтда меҳнат таътилига чиқиш, шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан бепул фойдаланиш, санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш имконияти яратилди. Азиз меҳр-мурувват соҳиблари! ⚖️ Яхши маълумки, “Адолат” социал-демократик партияси бу каби инсонпарварлик ғояларини амалда намоён этиш, жамиятда яхшилик қилиш маданиятини қарор топтиришга қаратилган эзгу ташаббусларни доим қўллаб-қувватлаб келади. Бунга ёрқин мисол сифатида ҳар йили 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан яқин ҳамкоримиз – республика Қон қуйиш маркази ва унинг ҳудудий филиалларида ташкил этиб келаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остидаги беғараз донорлик акциясини келтириш мумкин. 🔴 Жорий йилнинг 2–13 июнь кунлари ушбу инсонпарварлик тарғиботини кенг жамоатчилик иштирокида юқори савияда, кўтаринки руҳда ўтказишга эътибор қаратиб, турли касб эгалари, талаба-ёшлар, партия фаолларидан иборат минглаб кўнгиллиларнинг қонга муҳтож болалар ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз ҳиссасини қўшишига тарғиб қилдик. Айни дамда ҳам бу саъй-ҳаракатлар орқали донорликнинг беқиёс аҳамиятини аҳоли онгига чуқурроқ сингдириш, яхшилик қилиш ва беғараз ёрдам кўрсатиш ғоясини янада мустаҳкамлашга интилмоқдамиз. Муҳтарам донорлар! Томирларингизда оқиб турган ҳаёт қатралари —миллатимиз соғлом келажагининг мустаҳкам замини, жасоратингиз — бугунги тиббий эҳтиёжга жавобгина эмас, балки эртанги маънавий юксалиш, адолат ва барқарорликка қўшилган ҳиссадир. Шу боис, ҳар бирингизга мустаҳкам соғлик, куч-қувват, оилангизга тинчлик ва бахт, эзгу ниятларингизга муваффақият ва зафарлар тилайман. Эзгуликни тарғиб қилишдан асло чарчаманг, азиз қаҳрамонлар! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags