TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват19,768Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 38 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 13 июн.

✅ Кимдир инвестиция деганда чўнтак тўлдиришни тушунади. Биз эса — одамнинг ҳаётини ўзгартиришни. 🌎 Бу йилги Тошкент халқаро инвестиция форуми айнан шундай бир бурилиш нуқтаси бўлди. Президент Мирзиёевнинг нутқини ўқиб чиқиб, форумдаги гаплар фақат валюта курси ёки капитал бозори учунмас, оддий инсонлар учун айтилгандай туюлди. 📌 Нутқдаям инвестиция биринчи навбатда инсон қадри учун хизмат қилиши кераклиги айтилди. ⚖️ Бу ғоя “Адолат” партияси нуқтаи назариниям ифода этади. Фракция раҳбари Робахон Маҳмудова фикрича, бу форумда нафақат иқтисодий имкониятлар, балки инсон учун тенглик, адолат ва яхшиланган ҳаёт сари йўл кўрсатилди. 🔗 Президентимизнинг форумдаги нутқи мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш ва халқаро муносабатларни мустаҳкамлашга содиқлигимизни яққол намоён этди. 💬 Сўзда эмас — амалда тенг имкониятлар. 💬 Қонунчиликда эмас — ҳаётда адолат. 🗣 Форумнинг руҳи шу. Давлатимиз энди шунчаки “сарфлаш учун” эмас, “ҳамфикрлар” учун жозибадор майдон бўлиб боряпти. 🧑‍🦲@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

538 views

Опубликован 12 июн.

#Халқ_сўзи_газетаси #Муносабат Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудованинг "ИШОНЧЛИ ВА БАРҚАРОР ҲАМКОРЛИК" сарлавҳали мақоласи "Халқ сўзи" газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди. 📖 Батафсил бу ерда ўқинг Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,450 views

Опубликован 12 июн.

#Муносабат Янги Ўзбекистон — инвесторлар учун улкан имкониятлар мамлакати Форум доирасида илк бор Ўзбекистон компанияларининг лойиҳалари ва қўшма ташаббусларини ўз ичига олган ихтисослашган кўргазма ташкил этилгани партиямиз ҳамда фракциямиз аъзоларига ҳар томонлама маъқул келди. Мазкур кўргазма мамлакатлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва рақобатбардош маҳсулотларни яратиш учун янги уфқларни очади. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,560 views

Опубликован 12 июн.

Шу кунларда “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2024 йил 18 июль) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кучга кирди. Ушбу қонун Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганининг яққол намуналаридан бири ҳисобланади. Бинобарин, маҳкумларга ўз Она Ватанида жазони ўташ ўташи учун имконият берилиши уларнинг ижтимоий реабилитациясини ва қайта тарбияланишини жадаллаштиради. Шу билан бирга, маҳкумлар жазони ўз давлатида ўтаса, улар яқин қариндошлари билан мунтазам кўришиб туриши мумкин бўлади ва бу эса оилавий муносабатларга ижобий таъсир қилади. Ушбу инсонпарвар қонун хориждаги ҳамюртларимиз, гарчи у ёки бу хатоси туфайли адашиб жиноят йўлига кириб қолган бўлса-да, ватандошларимизнинг ҳуқуқий ҳимояси кафолатланишини англатади. Эгрими тўғрими, ёмон ёки яхши бўлса ҳам, ўзбекистонликлардан юз ўгирмаслигимизни айнан шу қонун ҳам кўрсатиб турибди. Вақтлар ўтиб, бугун қардош мамлакатдан келадиган маҳбус ҳамюртларимиз билдирилган ишончни оқлаб, тўғри йўлга кириши ва жамиятга нафи тегадиган шахсларга айланишига ишониб қоламиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,480 views

Опубликован 10 июн.

#Қутлов ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНЛАРИДАН ЯНГИ ҒАЛАБА! Бугун Ўзбекистон футболи учун яна бир тарихий ўйин бўлди! Яқиндагина Бирлашган Араб Амирликлари жамоаси билан муносиб баҳс олиб бориб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз бу сафар ҳам ўз сўзини айтди ва Қатар терма жамоаси устидан ишончли ғалабага эришди! Бу натижа нафақат футболчиларимизнинг юксак маҳорати ва матонати, балки Янги Ўзбекистонда футбол изчил ривожланиб бораётганининг яққол исботидир. Шубҳасиз, жамоамиз жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўрмоқда ва ҳар бир ғалаба барчамизга янада ишонч бағишламоқда. Ўзбекистон халқини, миллий терма жамоамизнинг қаҳрамон ўғлонларини ва мураббийлар штабини навбатдаги ғалаба билан муборакбод этамиз! Ишончимиз комилки, терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилади. Олға, Ўзбекистон! Баракалла, йигитлар! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,570 views

Опубликован 10 июн.

Бугунги ялпи мажлисда судьяларнинг чинакам мустақиллигини, уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмаслигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишди кўриб чиқдик. Қонун лойиҳаси билан муайян суд ишларини ҳал этишга аралашиш мақсадида судья ёки халқ маслаҳатчисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда. ➡️ Яъни, бундан буён судья ёки халқ маслаҳатчисига муайян ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқишга тўсқинлик қилганлар ёки улар томонидан ғайриқонуний ҳукм ёхуд қарор чиқарилишига эришмоқчи бўлганлар алоҳида диспозиция билан жазоланади. ➡️ Бундан ташқари, судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарликни қўллаш механизмини такомиллаштириш кўзда тутилмоқда. ❕ Айтганча, бундан буён нафақат суд мажлиси пайтида, балки суд биносида ҳам тартибни бузганлар судга ҳурматсизлик қилган деб баҳоланади ва бунинг учун маъмурий жазога тортилади. 🔴 Бизнинг фракция қонун лойиҳаси билан таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни бир овоздан қўллаб-қувватлади. Боиси бизнинг партиямиз доимо судларнинг мустақиллигини таъминлаш борасидаги қонунларимизни кучайтириш тарафдори бўлиб келган. Чунки суд ишига аралашилса, унга нисбатан босим қилинса, адолат тамойиллари бузилади. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши судларга босим орқали аралашиш ёки судлар фаолиятини обрўсизлантиришга уринаётганларнинг сафи қисқаришига хизмат қилади, деб умид қиламиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,390 views

Опубликован 10 июн.

#Муносабат ЎЗБЕКИСТОН – СЛОВАКИЯ: ҳамкорликнинг янги босқичи Кўксарой қароргоҳида ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон ва Словакия етакчилари томонидан Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма декларациянинг имзоланиши мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш учун мустаҳкам замин яратди. Эришилган мазкур тарихий келишув, шубҳасиз, давлатимиз раҳбарининг очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсатининг ёрқин самараси, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи юксалиб бораётганининг яққол тасдиғидир. "Адолат" СДП учун ушбу ҳамкорликнинг ижтимоий-иқтисодий йўналишлари алоҳида аҳамият касб этади. Аввало, иқтисодий ҳамкорликнинг аниқ ва манзилли йўналишлари белгилаб олинганини юқори баҳолаймиз. Саноат кооперацияси, хусусан, автомобилсозлик, фармацевтика ва "яшил" энергетика каби соҳалардаги лойиҳалар янги, малакали иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва пировардида ҳар бир оила фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши билан партиямизнинг устувор дастурий мақсадларига ҳамоҳангдир. Шунингдек, рақамли технологиялар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма венчур фондининг ташкил этилиши ёшларимиз учун кенг имкониятлар эшигини очади. Зеро, инновациялар — тараққиёт ва ижтимоий адолат гаровидир. Партиямиз учун хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, уларга муносиб меҳнат шароитларининг таъминланиши ва ижтимоий кафолатлар масаласи доимо устувор аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан, музокараларда ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига алоҳида эътибор қаратилгани ва Словакия томонининг бу борада тизимли ҳамкорликдан манфаатдор экани ватандошларимизнинг меҳнат ҳуқуқларини халқаро стандартлар даражасида ҳимоя қилишга замин яратади. Гуманитар соҳада, хусусан, таълим ва илм-фан йўналишидаги алоқаларнинг кенгайиши, нуфузли Коменский университети билан қўшма тадқиқот дастурларининг йўлга қўйилиши – инсон капиталига сармоя киритишнинг энг самарали йўлидир. Зеро, кучли ижтимоий давлатни фақатгина билимли ва юқори малакали мутахассислар билан қуриш мумкин. Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги стратегик шериклик нафақат мамлакатларимиз тараққиётига хизмат қилади, балки энг аввало, халқларимиз манфаатларини таъминлашга ва жамиятда ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлашга кенг йўл очади. "Адолат" социал-демократик партияси эришилган келишувларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган "йўл харитаси"нинг ижроси устидан самарали парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатишда фаол иштирок этади ҳамда ушбу тарихий имкониятдан Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлида унумли фойдаланиш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,440 views

Опубликован 6 июн.

#Табрик ЭЗГУЛИК, БИРДАМЛИК ВА ШУКРОНАЛИК АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН! Қадрли партиядошлар, азиз юртдошлар! Юртимизга файзу барака, қалбларимизга чексиз қувонч олиб кирган улуғ айём – муқаддас Қурбон ҳайити билан Сиз, азизларни самимий табриклаймиз! Ушбу қутлуғ айём, аввало, барчамизни эзгуликка, сабрга, ўзгаларга нисбатан меҳрибон ва саховатли бўлишга, ўзаро кечиримлилик ва ҳамжиҳатликка ундайди. Айни файзли дамлар оилавий ришталарни мустаҳкамлаш, қариндош-уруғ, ёру дўстлар даврасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш учун энг яхши фурсатдир. Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, унинг шаъни ва ғурурини юксалтириш, халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ана шундай эзгу ғоялар билан чамбарчас боғлиқдир. Бу муқаддас айёмнинг инсонпарварлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро меҳр-оқибатга ундовчи моҳияти жамиятимиздаги ижобий ўзгаришларга руҳан мадад беради. “Адолат” социал-демократик партияси учун ҳам ушбу айёмнинг қадриятлари ғоят муҳим. Зеро, жамиятда адолат, тенглик, инсонпарварлик тамойилларини қарор топтириш, ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш – бизнинг олий мақсадларимиздир. Ушбу муборак кунда кексаларни зиёрат қилиб, уларнинг дуосини олайлик, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзайлик, беморлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнглини кўтарайлик. Зотан, ана шундай эзгу ишлар орқали жамиятимизда меҳр-оқибат ришталари янада мустаҳкамланади. Муҳтарам юртдошлар! Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Муқаддас Қурбон ҳайити юртимизга қут-барака, халқимизга эса фаровонлик ва бахт олиб келсин! Жонажон Ўзбекистонимизнинг келажаги янада буюк, осмонимиз эса доимо мусаффо бўлсин! Байрам барчамизга муборак бўлсин! adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter |YouTube

2,640 views

Опубликован 5 июн.

БАРАКАЛЛА, ЙИГИТЛАР! СИЗ БУНИ УДДАЛАДИНГИЗ! БИЗ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДАМИЗ! ЯНГИ ТАРИХ ЁЗИЛДИ! Кўп йиллик орзу, 37 миллион халқнинг умиди, ота-боболаримизнинг дуолари бугун ижобат бўлди! Сизлар – Янги Ўзбекистоннинг янги қаҳрамонларисиз! Сизнинг майдондаги матонатингиз, синмас иродангиз ва Ватанга бўлган чексиз муҳаббатингиз бизга буюк ғалабани тортиқ этди! Айни дамда кўчаларимиз шодиёнага, юракларимиз ғурурга тўла! Бугун бутун Ўзбекистон бир тану бир жон бўлиб, ғалабангизни нишонламоқда. Раҳмат сизга, қаҳрамонлар! Сиз бизга бир олам қувонч ва чексиз ифтихор туйғусини бахш этдингиз! Ғалаба муборак, азиз юртдошлар! Ғалаба муборак, Ўзбекистоним! adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

3,130 views

Опубликован 5 июн.

Бугун – тарих саҳифаларига янги сатрлар ёзиладиган, 37 миллионлик халқнинг орзуси рўёбга чиқадиган кун! Узоқ кутдик, интилдик, ишондик. Мана, ўша орзуга бир қадам қолди. Бир неча дақиқалардан сўнг майдон узра 11 ўғлон бутун бир миллат бўлиб саф тортади. Уларнинг исми тарихга, қалбимизга олтин ҳарфлар билан ёзилади. ОЛҒА, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ ҚАҲРАМОНЛАРИ! adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter |YouTube

1,470 views

Опубликован 5 июн.

#Бор_меҳримиз_сенга_болажон #Беғараз_донорлик_акцияси 🔴Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Яшнобод туманида жойлашган "Қон препаратлари" илмий-ишлаб чиқариш корхонасида ташкил этилган «Бор меҳримиз сенга, болажон!» – беғараз донорлик акцияси жараёнларидан видеорепортаж. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter |YouTube

1,080 views

Опубликован 5 июн.

ҚАТРА ҚОН — ҲАЁТ УМИДИ: Тошкентда “Адолат” СДПнинг донорлик акцияси юксак уюшқоқликда ўтмоқда Инсонпарварлик, меҳр-саховат ва ҳамжиҳатлик каби эзгу фазилатлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган азалий қадриятлардир. Айниқса, бемор ва кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам қўлини чўзиш миллатимизга хос бебаҳо хислат саналади. Ана шундай эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган навбатдаги хайрия тадбири пойтахтимиз аҳолисининг фаол иштирокида бўлиб ўтди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Яшнобод туманида жойлашган "Қон препаратлари" илмий-ишлаб чиқариш корхонасида ташкил этилган «Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остидаги беғараз донорлик акцияси эрта тонгданоқ юзлаб ватандошларимизни бир мақсад йўлида бирлаштирди. Юқори малакали шифокорлар жамоаси ва энг сўнгги русумдаги замонавий тиббий технологиялар билан жиҳозланган муассасада донорлар учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилди. Ҳар бир иштирокчининг саломатлиги чуқур назоратдан ўтказилиб, қон топшириш жараёнининг мутлақо хавфсиз ва қулай муҳитда ўтиши таъминланди. Бу эса акцияга келган кўнгиллиларда ижобий таассурот қолдириб, уларнинг эзгу ниятига янада ишонч бағишлади. Тадбирни партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова очиб берар экан, акциянинг аҳамиятига алоҳида тўхталди: — «Бор меҳримиз сенга, болажон!» беғараз донорлик акцияси бугун нафақат пойтахтимизда, балки мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг қулоч ёзмоқда. Аҳолимизнинг, миллати ва касбидан қатъи назар, ушбу эзгу ташаббусни қизғин қўллаб-қувватлаётгани жамиятимизда меҳр-оқибат, бирдамлик ва инсонпарварлик туйғулари юксалиб бораётганидан далолат беради. Бир томчи қоннинг инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкинлигини англаган, кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишни ўзининг инсоний бурчи деб билган юртдошларимиз бор экан, миллатимизга хос қадриятлар ҳамиша барҳаётдир. “Адолат” СДП ижтимоий адолат ва тенглик тамойилларига асосланган ҳолда, бу каби ҳаётбахш лойиҳаларни мунтазам давом эттиради ва уни янада оммавийлаштиришни мақсад қилган, – деди партия етакчиси. Акцияда юздан ортиқ кўнгиллилар – партия фаоллари, ёшлар, турли соҳа вакиллари ва эзгуликка бефарқ бўлмаган пойтахт аҳли қатнашди. Улар орасида таниқли тадбиркор, “Murad Buildings” компанияси асосчиси Мурод Назаров ҳам партиямиз ташаббусини қўллаб-қувватлаб, бемор болажонлар учун ҳаёт томчиларини улашди. — Мен учун бу каби ижтимоий лойиҳаларда қатнашиш, аввало, фуқаролик бурчимдир. “Адолат” партиясининг Тошкент шаҳар Кенгаши билан доимий ҳамкорликда ишлаб, уларнинг эзгу ташаббусларини доим қўллаб-қувватлаб келаман. Бугунги акцияда иштирок этишимнинг сабаби оддий: биз бугун Янги Ўзбекистонни барпо этар эканмиз, аввало, соғлом жамият, соғлом келажакни қуришимиз керак. Унинг пойдевори эса соғлом болалардир. Ҳар бир томчи қонимиз бир болакайнинг ҳаётга қайтишига, бир оиланинг бахтиёрлигига сабаб бўлиши мумкинлигини тасаввур қилишнинг ўзи улкан бахт. Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш йўлида яратилаётган имкониятлар, биз, тадбиркорлар зиммасига ҳам жамият олдида масъулият юклайди. Агар биз амалий ишларимиз билан ўрнак бўла олсак, эртага бу каби лойиҳалардаги кўнгиллилар сафи янада кенгаяди. Шу сабабли «Бор меҳримиз сенга, болажон!» акциясида ҳар йили камида 2-3 маротаба қатнашаман ва барча ҳамкасбларимни, юртдошларимни ҳам шунга даъват этаман, – деди Мурод Назаров. Жараён давомида партиянинг хайрли ташаббусини қўллаб-қувватлаб, бемор болажонларнинг соғайишлари учун бебаҳо неъмат – ўз қонини топшириб, инсонпарварлик ва меҳр-оқибатнинг ёрқин намунасини кўрсатган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирилди. Ушбу тадбир бу каби эзгу ҳаракатлар жамиятда бирдамлик ришталарини мустаҳкамлашда нечоғли муҳим аҳамиятга эга эканини яна бир бор намоён этди. adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

2,020 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••353637383940•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384