TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 39 из 84 · 1,001 постов
🟢#ОНЛАЙН #Бор_меҳримиз_сенга_болажон #Беғараз_донорлик_акцияси Айни пайтда Миробод тумани Санитария-осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида "Бор меҳримиз сенга, болажон!" – беғараз донорлик акцияси қизғин давом этмоқда. 🔴 Мазкур хайрли тадбирга эрта тонгдан партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова иштирокида старт берилди. Партия ташаббуси билан ўтказиб келинаётган ва бемор болажонлар саломатлигини тиклашга катта ҳисса қўшаётган акцияда мирободликлар кўнгилли равишда фаол иштирок этмоқда. Партия фаоли, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, партиянинг Миробод туман Кенгаши раиси Ташпўлат Матибаевнинг саъй-ҳаракатлари ва ташаббускорлиги туфайли тумандаги юздан ортиқ кўнгилли донорлар мазкур марказга ташриф буюриб, бемор болажонларга ҳаётбахш томчиларни улашмоқда. Партиямиз етакчиси ушбу акция жамиятимизда меҳр-оқибат ва бирдамлик каби эзгу қадриятларни тобора мустаҳкамлаётганини алоҳида эътироф этди. Тадбир давомида фуқароларимизга мазкур акциянинг мақсади, донорлар ва бемор болалар саломатлиги учун аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилмоқда. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
🟢#ОНЛАЙН #Бор_меҳримиз_сенга_болажон #Беғараз_донорлик_акцияси 📸ФОТОРЕПОРТАЖ:“Адолат” СДП фракцияси аъзолари “Бор меҳримиз сенга, болажон!" — беғараз донорлик акциясида. Жараёнларда сиз ҳам иштирок этинг! Бемор болажонларнинг соғайиши учун ўз ҳиссангизни қўшинг! adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Бор_меҳримиз_сенга_болажон #Беғараз_донорлик_акцияси “Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!" — беғараз донорлик акциясида партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари иштирок этди. Айтиш жоизки, мазкур акция минглаб партия фаоллари, депутатлари ва кўнгиллиларни бир мақсад йўлида бирлаштирди. Республика қон қуйиш марказида ўтказилаётган хайрли тадбирга ташриф буюрган ҳар бир иштирокчининг кўнглида мурғак болажонларимиз ҳеч қачон касал бўлишмасин, кўзлари ёшланмасин, умрлари узоқ бўлсин, Ватанимиз корига ярайдиган комил инсонлар бўлиб вояга етишсин, деган эзгу туйғу жўш урди. Жараёнларда сиз ҳам иштирок этинг! Бемор болажонларнинг соғайиши учун ўз ҳиссангизни қўшинг! adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 1 июн.
Ёш авлод саломатлиги ва тарбияси – доимий эътиборда Бухоро шаҳридаги 76-сонли мактабгача таълим ташкилотида кичкинтойлар учун унутилмас воқеалик – тайёрлов гуруҳи болажонларининг “Сўнгги қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди. 🔴 Маҳаллий саноатни ривожлантиришга қаратилган ишлар ҳолати бўйича Бухорода ўрганиш олиб бориш мақсадида вилоятга хизмат сафари билан борган Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ушбу тадбирга ташриф буюрди. Байрамона руҳда ўтган тадбирда эртамиз эгаларининг дилбар чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди. Истеъдодли кичкинтойларнинг шўх қўшиқлари, дилрабо рақслари, ақлий ўйинларни ифода этувчи намойишлари ҳамда ота-оналарнинг бу ердаги болаларга сифатли таълим ва тарбия беришга қаратилган ёндашувлар юзасидан ижобий фикрлари, айниқса, тарбиячиларнинг маҳорати мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган изчил ишларнинг ёрқин ифодаси бўлди. Партиямиз етакчиси ўз навбатида болажонларга эзгу тилаклар билдириб, уларнинг ҳар томонлама баркамол, соғлом ва ватанпарвар авлод бўлиб вояга етиши йўлида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритаркан, бу борада партия томонидан илгари сурилаётган муҳим ташаббусларга ҳам алоҳида тўхталди. Тадбир асносида болаларнинг саломатлиги масаласига ҳам эътибор қаратилди. Ясси оёқлик ва сколиоз каби касалликларнинг эрта олдини олиш мақсадида малакали шифокорлар иштирокида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Кўрик натижаларига кўра, айрим болаларнинг саломатлиги билан боғлиқ бир қатор муаммолар аниқланиб, бу борада ота-оналарга зарур тавсиялар берилди, шунингдек, малакали мутахассислар томонидан уларни соғломлаштириш муолажалари учун йўлланмалар тақдим этилди. Партия раҳбари таъкидлаганидек, аҳолининг соғлом авлод тарбиясига оид эҳтиёжларини чуқур ўрганиш, болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, мавжуд муаммоларни эрта босқичда аниқлаш орқали тизимли ва самарали чора-тадбирлар кўриш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Мактабгача таълим тизими – фарзандларимизнинг илк билим, тарбия ва соғлом ҳаёт сари қўйиладиган муҳим қадами бўлиб, бу масканда яратилган ҳар бир имконият келажак авлод саломатлиги ва интеллектуал салоҳиятининг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади – деди Робахон Махмудова. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
#Табрик СИЗЛАР БИЗНИНГ УМИДИМИЗ, КЕЛАЖАГИМИЗСИЗ! Азиз болажонлар! Сизларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан чин дилдан табриклаймиз! Сизлар шу буюк миллатнинг келажаги, жонажон Ватанимизнинг бебаҳо бойлиги, порлоқ келажагимизнинг муносиб ворисларисиз. Бугунги кунда мамлакатимизда сизларнинг жисмонан соғлом ва баркамол бўлиб ўсишингиз, илмли ва зукко авлод сифатида вояга етишингиз учун улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 🔴 "Адолат" социал-демократик партияси ушбу эзгу саъй-ҳаракатларни доимо қўллаб-қувватлайди ва уларда фаол иштирок этади. Сайловолди дастуримизда белгиланган барча мақсадларимиз ҳам айнан сизларнинг фаровон келажагингизни таъминлашга қаратилган. Биз ёш авлоднинг ҳақ-ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш, уларнинг соғлом вояга етиши учун барча шароитларни яратиш, эртамиз эгаларининг соғлом ўсиши ва спорт билан шуғулланишини оммалаштириш мақсадида ҳар бир маҳаллада болалар спорт майдончаларини ташкил этиш, болаларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш каби бир қатор муҳим вазифаларни ўз олдимизга қўйганмиз. Шунингдек, оила институтининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, оналик, оталик ва болалик муҳофазасини кучайтириш мақсадида "Оналик, оталик ва болаликнинг давлат муҳофазаси тўғрисида"ги қонунни ишлаб чиқиш ҳам диққат марказимизда. Мамлакатимизда сизлар таълим олаётган боғча ва мактабларнинг замонавий бўлиши, ўқиб-ўрганишингиз учун барча шарт-шароитлар яратилиши, спорт билан мунтазам шуғулланишингиз учун майдончалар барпо этилишига алоҳида эътибор қаратилаётгани бизни ниҳоятда қувонтиради. Буларнинг барчаси сиз, азиз болажонлар учундир. Сизнинг беғубор дунёйингиз, кўзларингиздаги қувонч, юзларингиздаги табассум биз, катталарнинг ҳаётини янада мазмунли ва ёрқин қилади. Ишонамизки, сизлар улғайиб, энг етук мутахассислар, ўз Ватанининг фидойи инсонлари бўлиб етишасиз. Ораларингиздан Ватан посбонлари, моҳир шифокорлар, закий ўқитувчилар, жаҳон чемпионлари, қонун устуворлигини таъминлайдиган ҳалол халқ вакиллари етишиб чиқишига аминмиз. Биз, «Адолатчилар» сизнинг ҳуқуқ ва манфаатларингизни доимо ҳимоя қилишга, бахтли болаликни ҳис этиб улғайишингизга, доимий эътибор ва ғамхўрликда бўлишингизга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз. Кўзларингиздаги қувонч, бахт, меҳр учқуни сизларни ҳеч қачон тарк этмасин! Байрамингиз муборак бўлсин, азиз болажонлар! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 31 мая
https://youtu.be/MdlE996l41Y
#Бухоро_вилояти_Кенгаши “Камбағалликдан фаровонлик сари”: Садриддин Айний маҳалласидаги изчил ислоҳотлар ва кенг имкониятлар Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган туб ислоҳотлар бугун мамлакатимизнинг ҳар бир маҳалласида ўз аксини топмоқда. Жумладан, Бухоро шаҳридаги Садриддин Айний маҳалласида ҳам аҳолининг турмуш даражасини ошириш, бандлигини таъминлаш, уларни иқтисодий фаол қатламга жалб этишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллада “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, оилавий тадбиркорлик каби йўналишларда юзага келаётган имкониятлар аҳоли турмушига бевосита ижобий таъсир кўрсатмоқда. Маҳаллада жойлашган бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 3000 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Ўз навбатида корхоналарнинг салоҳияти ва маҳалла инфратузилмаси қўшимча иш ўринларини яратишга замин яратаётгани эътиборга молик. 🔴 “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ушбу маҳаллада бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар, тадбиркорлар ва ёшлар билан мулоқотлар давомида бандлик, касбга йўналтириш, ижтимоий хизматлар сифати, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларида суҳбатлашди. Маҳалла раиси Аваз Аҳмедовнинг айтишича, айнан ишлаб чиқариш корхоналари атрофида шаклланган бандлик инфратузилмаси орқали маҳаллада бугун ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар сони камайиб, фаол, ўз меҳнати билан яшашга интилаётган аҳоли қатлами шаклланмоқда. Партиямиз раҳбари таъкидлаганидек, ушбу тенденция ҳудудларда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим омил саналади. Маҳаллада аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш, аёлларни уй шароитида тадбиркорликка жалб этиш бўйича ҳам самарали ёндашувлар татбиқ этилмоқда. Партия етакчиси ушбу манзил “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг амалий самарасини яққол намоён этаётганини эътироф этар экан, “Садриддин Айний маҳалласидаги ўзгаришлар Янги Ўзбекистондаги ҳар бир маҳалла ижтимоий барқарорлик ва иқтисодий мустақилликка эришиши мумкинлигининг яққол тасдиғидир”, дея таъкидлади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Hashtags
#Бухоро_вилояти_Кенгаши Маҳаллий енгил саноат тараққиёти: Сифат, технология ва ишлаб чиқаришдаги муваффақиятлар Мамлакатимизда енгил саноат соҳасини ривожлантириш, маҳсулотлар сифатини халқаро стандартларга мослаштириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишдаги вазифалар ижросини таъминлаш, мавжуд ҳолатни жойида ўрганиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Бухоро вилоятида фаолият юритаётган бир қатор замонавий ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди. Шундай корхоналардан бири — Бухоро шаҳар Садриддин Айний маҳалласида жойлашган “Bosso Tex” масъулияти чекланган жамиятидир. Корхона ўзининг инновацион ишлаб чиқариш тизими, сифатга бўлган ёндашуви ва бозордаги фаоллиги билан ажралиб туради. “Bosso Tex” МЧЖ кундалик ҳаётда кенг қўлланиладиган, қулай, ўзгача дизайнга эга дастурхон ва салфеткалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхонада 70 нафар ишчи-ходим фаолият олиб боради. Аҳамиятлиси, ишчиларнинг асосий қисмини Садриддин Айний маҳалласи фуқаролари ташкил этади. Корхона раҳбари Хожиакбар Тўраев бошчилигида ташкил этилган ишлаб чиқариш марказида хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган барча технологик босқичлар бир жойнинг ўзида амалга оширилади. Бундай ёндашув маҳсулот сифатини доимий назорат қилиш, самарадорликни ошириш ва рақобатбардош нарх сиёсатини юритиш имконини бермоқда. Натижада ишлаб чиқариш ҳажми кунига 50 000 дан 100 000 донагача етмоқда. Ишлаб чиқариш линиялари замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, маҳсулотлар халқаро сифат стандартларига тўлиқ жавоб беради. Бу эса, ўз навбатида, нафақат ички бозорда, балки хорижликларда ҳам қизиқиш уйғотмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, корхонада Германиянинг "Lufthansa" авиакомпанияси буюртмаси асосида маҳсулот ишлаб чиқарилади. Маълумот учун, "Lufthansa" Германиянинг энг йирик авиакомпанияси бўлиб, "Star Alliance" авиакомпаниялари альянси асосчиларидан ҳисобланади. Маҳсулот сифатининг юқорилиги ва етказиб беришдаги барқарорлик хорижий мижозлар томонидан юқори баҳоланмоқда. Ушбу муваффақият нафақат иқтисодий барқарорликни таъминламоқда, балки маҳаллий аҳолининг бандлигини оширишга, айниқса, аёллар ва ёшлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратишга хизмат қилмоқда. Партиямиз етакчиси таъкидлаганидек, “Bosso Tex” МЧЖ фаолияти – маҳаллий саноатни ривожлантириш, юқори технологияларни жорий қилиш ва экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги самарали ёндашувларнинг натижадорлигига яққол мисол бўлади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Hashtags
#Бухоро_вилояти_Кенгаши Маҳаллий саноат – иқтисодий юксалиш таянчи Жорий йилнинг 26 май куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини ошириш, ҳудудларда саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинган эди. Йиғилишда, хусусан, ҳунармандчилик ва ишлаб чиқариш соҳаларида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Хабарингиз бор, ушбу йўналишдаги ишларнинг амалий ижросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Бухоро вилоятида бўлди. Партия раҳбари вилоятдаги бир қатор саноат корхоналарида бўлиб, уларда яратилган шарт-шароитлар, хотин-қизларнинг бандлиги ва ишлаб чиқариш имкониятлари билан танишди. 2024 йилнинг октябрь ойида фаолиятини бошлаган “Artel” масъулияти чекланган жамиятининг Бухоро филиалида бугунги кунда 2200 нафардан зиёд ишчи-хизматчилар меҳнат қилмоқда. 17 гектар майдонда жойлашган замонавий ишлаб чиқариш мажмуасининг 13 гектарида барпо этилган бино ва иншоатларда газ плиталари, мини-печлар, ҳаво тозалагич ва кондиционер каби маиший техника воситалари ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада уч сменали иш йўлга қўйилган бўлиб, ишчи-ходимларнинг 40 фоиздан ортиғини аёллар ташкил этади. Шунингдек, филиал қошида малака ошириш ва ўқув маркази фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда ишчилар замонавий ишлаб чиқариш жараёнларида ишлаш бўйича зарур билим ва кўникмаларни эгаллашади. Ишлаб чиқариш жараёнининг муҳим бўғини бўлган йиғувчи операторларнинг фидокорона меҳнати таҳсинга лойиқ. Айниқса, Ғиждувон ва Олот туманларидан автобусда узоқ йўл босиб келиб, “Artel” компаниясининг Бухоро филиалида меҳнат қилаётган Мафтуна Чориева ва Муаттар Жуманова каби меҳнаткаш аёлларнинг ибратли фаолиятини алоҳида таъкидлаш жоиз. Улар ўз меҳнатлари эвазига ойига ўртача 3,5 миллион сўм маош олишмоқда. Партиямиз етакчиси корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш асносида “Artel”нинг тажрибали мутахассисларидан бири – пайвандчи Гулноза Аҳадова билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида Гулноза опа корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган қулай шароитлар, меҳнат муҳити ва раҳбариятнинг эътиборидан мамнун эканлигини қайд этди. Унинг таъкидлашича, замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада меҳнат қилиш, ўз соҳасининг етук мутахассисига айланиш имконияти давлатимиз сиёсатида инсон омилига қаратилаётган ёндашувнинг яққол ифодасидир. Тадбир якунида корхонада “Адолат” социал-демократик партиясининг бошланғич партия ташкилоти таъсис этилди. Янги ташкил этилган БПТ аъзоларига партия гувоҳномаларини Сиёсий Кенгаш раиси шахсан ўзи тантанали равишда топширди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Hashtags
#Бухоро_вилояти_Кенгаши Ғиждувон туманидаги Файзулла Хўжаев маҳалласида “Камбағалликдан фаровонлик сари” давлат дастури доирасида амалга оширилаётган эзгу ишлар ўзининг кўлами ва аҳамияти билан эътиборни тортмоқда. Бу борада “Бек багсс” масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти алоҳида эътирофга лойиқдир. Бугун ушбу корхона нафақат ишлаб чиқариш, балки ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар, хусусан, ногиронлиги бўлган фуқаролар учун чинакам имкониятлар майдонига айланган. 🔴 Корхона фаолияти “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова иштирокида ўрганилди. Мазкур тадбир партиянинг ижтимоий адолат ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган дастурий мақсадларининг амалдаги ифодасини намоён этди. Тадбиркор Содиқ Беков ташаббуси билан 2017 йилда ташкил этилган “Бек багсс” МЧЖ бугунги кунда 108 нафар ишчи-ходимни доимий иш билан таъминлаган. “Бек багсс” МЧЖ ўзининг асосий йўналиши сифатида сумка ва чамадонлар ишлаб чиқаришни танлаган бўлиб, унинг маҳсулотлари сифати ва замонавий дизайни билан республика бўйлаб харидорлар эътиборини қозониб келмоқда. Корхона имконияти чекланган инсонларни ишга қабул қилиб, уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирок этишлари, иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлишлари учун зарур имкониятларни яратиб бераётгани алоҳида эътиборга молик. Партия етакчиси корхонага ташрифи давомида ишчилар, жумладан, хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг меҳнат шароитлари билан танишди. Яратилган қулай шароитлар, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини тўлиқ таъминланганлиги, айниқса, имконияти чекланган фуқаролар учун яратилган махсус шарт-шароитлар партиямиз раҳбари томонидан ижобий баҳоланди. Айни ташаббуслар партиянинг ижтимоий адолатни таъминлашга қаратилган дастурий мақсадларининг амалий ифодаси сифатида эътироф этилди ва уларни мамлакатимизда янада кенгайтириш лозимлиги таъкидланди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 30 мая
"Ҳаж текстиль" МЧЖ – ишлаб чиқариш, экспорт ва ижтимоий масъулият намунаси Бухоро вилояти Ғиждувон туманининг иқтисодий салоҳиятига сезиларли ҳисса қўшиб келаётган “Ҳаж текстиль” масъулияти чекланган жамияти қисқа вақт ичида республикамиз даражасида текстиль саноатида ўз ўрнига эга бўлишга муваффақ бўлди. 2021 йилда ташкил этилган мазкур корхона, ўзининг инновацион ёндашуви ва фидойи жамоаси туфайли тез суръатлар билан ривожланиб, бугунги кунда 1515 нафар фуқарони доимий иш ўрни билан таъминламоқда. Айни вақтда хизмат сафари билан Бухоро вилоятида бўлиб турган “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова мазкур корхона фаолияти билан танишди. “Ҳаж текстиль” МЧЖ кийим-кечак маҳсулотларининг кенг ассортиментини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона томонидан яратилаётган замонавий ва сифатли маҳсулотлар нафақат ички бозорда харидоргир бўлмоқда, балки қўшни давлатлар ва узоқ хорижга ҳам экспорт қилинмоқда. “Ҳаж текстиль” вилоят умумий экспорт ҳажмининг сезиларли қисмини, яъни 20 фоизини таъминлаб, минтақа иқтисодиётининг барқарор ривожланишига муҳим ҳисса қўшиб келмоқда. Корхонанинг яна бир муҳим хусусияти – ёш кадрларга бўлган эътибори ва уларнинг профессионал ўсишига яратилган шароитлардир. “Ҳаж текстиль” базасида замонавий ўқув хоналари ташкил этилган бўлиб, бу ерда ёшлар малакали устозлар раҳбарлигида тикувчиликнинг энг сўнгги технологиялари ва усулларини чуқур ўрганиш имкониятига эга. Назарий билимлар амалий машғулотлар билан уйғун ҳолда олиб борилиши ёшларнинг тез фурсатда маҳоратли тикувчи сифатида шаклланишига замин яратмоқда. Бу орқали корхона нафақат ўз эҳтиёжлари учун малакали кадрлар тайёрламоқда, балки туманда ёшларнинг бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда. Корхона раҳбари Нурмуҳаммад Акилов бошчилигидаги жамоа фаолияти фақатгина ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш билан чекланмайди. Улар ижтимоий масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, хусусан, кам таъминланган оилалар ва ишсиз ёшларга барқарор иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бу ташаббус нафақат корхона ходимларининг фаровонлигини оширишга, балки бутун туман аҳолисининг турмуш даражасини яхшилашга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Ушбу илғор тажриба партиямиз етакчиси томонидан ижобий баҳоланди. Корхона раҳбарининг ташаббускорлиги ва ходимларга яратилган имкониятлар алоҳида таъкидлаб ўтилди. 🔴 Ўрганиш якунида корхонанинг 17 нафар фаол ишчи ходими “Адолат” социал-демократик партияси сафига қабул қилинди ва корхонада партиянинг бошланғич ташкилоти тузилди. Бу ходимлар ўзларининг сиёсий ва фуқаролик позицияларини фаол ифода этиш, жамият ҳаётида янада фаол иштирок этиш ҳамда “Адолат” СДПнинг мақсад ва вазифаларини амалиётга татбиқ этиш имкониятига эга бўлишди. Бугун мазкур корхона нафақат замонавий технологиялар билан жиҳозланган ишлаб чиқариш мажмуаси, балки ўз ходимлари учун таълим ва касб-ҳунар ўргатиш маркази, туман аҳолиси учун эса ижтимоий барқарорликни таъминловчи муҳим маскан сифатида республикамизнинг бошқа корхоналари учун чинакам ибрат бўлмоқда. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
#Диққат_АКЦИЯ! “БОР МЕҲРИМИЗ СЕНГА, БОЛАЖОН!” ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ Азиз юртдошлар! “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказиладиган беғараз донорлик акциясига таклиф этамиз. 🔹 Акция 2-13 июнь кунлари (дам олиш кунлари бундан мустасно) соат 9:00 дан – 16:00 гача Республика қон қўйиш марказида ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида ўтказилади. 📍Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 138-уй Республика қон қуйиш маркази биноси. 🟢Мўлжал: “Ҳосилот” меҳмонхонаси қаршисида. “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилаётган тадбирнинг мақсади – тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш, болалар саломатлигини муҳофаза этиш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болажонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишдир. Донорлик тартиби бўйича эслатма: ✔️18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши; ✔️1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги; ✔️Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги; ✔️Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши лозим; ✔️Сариқ касалга чалинмаганлиги ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади. ☎️Қўшимча маълумот учун: www.adolat.uz +99893 845-88-34 +99899 051-01-80 [email protected] fb.com/sdpu.adolat/ t.me/adolat_uz/ instagram.com/adolat_sdp/twittercom/AdolatSDP Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Марказий аппарати Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Hashtags