TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 61 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 15 окт.
Бугунги кунда йирик корпорациялар дунёнинг ўнлаб мамлакатларида юз минглаб ёки ҳатто миллионлаб ишчиларни иш билан таъминлайдиган энг муҳим ишлаб чиқарувчилардир. Икки юзта йирик корпорация дунёдаги умумий маҳсулотнинг тахминан 10 фоизини ишлаб чиқаради. Ҳисоб-китобларга кўра ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг халқаро савдосининг 30-50 фоизи аслида битта фирма ичидаги савдо ёки турли хил мамлакатларда фаолият юритадиган ягона мультимиллий корпорация (MNC) ёки трансмиллий корпорация (TNC) таркибига кирадиган ресурслар ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар айирбошланиши ҳисобланади. Таиланднинг Чонбури шаҳридаги Тоёта двигател заводи ўз маҳсулотини Япония ёки Покистондаги Тоёта йиғиш заводларига "сотишда" Таиланддан ушбу мамлакатларга экспорт қилувчи ҳисобланади, аммо бундай этказиб бериш ҳақиқий бозор битимлари эмас. Бу тарзда сотиладиган маҳсулотларнинг нархи бозордаги рақобатдош кучлар томонидан эмас, Японияда жойлашган штаб-квартирадан белгиланади. 📚Х. Дж. Чанг— Иқтисодиёт қандай тузилган 👉@kitoblog👈
Опубликован 14 окт.
Миллионлаб одамлар ҳиссиётга берилишдан қочишга қарор қилишди. Улар ўзларини ҳимоя қилиш учун қалин терига қопланиб олган. Ҳеч ким уларга зарар келтира олмайди. Лекин бунинг қиймати жуда баланд. Ҳеч ким уларга зарар келтира олмайди ва ҳеч ким уларни бахтли қила олмайди. Ошо 👉@kitoblog👈
Опубликован 13 окт.
Ҳеч сезганмисиз баъзан тармоқда ўз режа, мақсадларингиз ҳақида ёзгач, негадир энди бу ишларни амалга оширишга мотивация йўқолади. Кўпинча одамлар бошқалардан қўллаб қувватлаш, мақтов эшитиш учун баъзан ўзидаги тўлиқмаслик комплексини бартараф этиш учун ўз мақсадлари, ғоялари билан ўртоқлашади. Бу ҳолатда одамлар гўёки шу орқали "менда бари жойида" демоқчи бўлади. Эслаб қолинг, агар сизда мақтанишга хоҳиш кучли бўлса, бу кейин сиздаги ўша ишларга мотивацияни ўлдиради ва бунга илмий асос бор. Чунки миямиз амалий ҳаракат ва тасаввурдаги ишларни бир биридан фарқлай олмайди. Aгар биз кўчада юраяпмиз деб тасаввур қилсак, миямиз гўёки бу айни дамда содир бўлгандек ишлай бошлайди. Режалар билан ҳам шундай, агар биз уларни таъкидлаб, айтаверсак, миямиз бу ишларни ҳақиқатда амалга ошди деб ўйлай бошлайди. Ҳаммага ўз мақсадларини айтавериш, мияда бу мақсадлар амалга ошгандек таасурот қолдиради ва мия гўё амалга оширилган ишлардан қониқиш хосил қилиб, мотивацияни ўлдиради. Кўпинча одамлар камтарликдан ҳам ўз натижаларини намоён қилиш учун фойдаланишади. Қайсидир қиз ўзига ҳадеб гап отаверишларидан ғаши келишини , бошқа кимдир унга жуда кўп лойиҳалардан таклиф борлиги учун стрессдалигини таъкидлайди. Гарвард бизнес мактаби тадқиқотчилари асли бу одамлар ҳам камтарликдан ўзи ғурурланадиган натижаларга эътиборни ошириш учун фойдаланишини таъкидлаган. Камтарликдан улар ўзлари ва ўз натижаларни кўрсатиш учун фойдали йўл сифатида фойдаланишади. Умуман одамлар мақтанчоқларни, камтарлардан кўра яхши кўришини аниқланган. Зеро мақтанчоқлар бизга самимийроқ кўринади. Умуман олганда мақтаниш ва камтарликнинг ҳам ўз меъёри бор, муҳими биз бу меъёрни ўзимиз учун тўғри белгилай олишимизда. 👉@kitoblog👈
Опубликован 12 окт.
🔰Мортимер Адлернинг «Китобларни қандай ўқиш керак?» асаридан китоб ўқиш борасидаги тавсиялари: 1. Буюк китоблар такрорлашлар-у, йиғма фикрлардан эмас, буткул янги фикрлардан иборат бўлади. Шунингдек, бу фикрлар ҳеч ҳам зангламайди. 2. Агар одамлар китобларни ўқишга ва ёзишга қийналсалар, унда улар ўша китоб ёзувчиларни танқид қилишни бошлашади. 3. Сиз ўқитувчига савол бериб тушунмаган жойларингизни узоқ ўйламай билиб олишингиз мумкин. Китобларга бундай савол бериб эса сиз жавобни барибир ўзингиз топасиз. Китоблар сизнинг тафаккурингиз даражасида сизга ёрдам бера олади. 4. Китоб ўқишда ҳам ҳудди бошқа ишлардаги каби амалиёт талаб қилинади. Шу сабабли кўпроқ ўқинг. 5. Агар сиз яхши китобларн ўқиб ҳам шаҳсий ҳаётда бемаъни иш тутаётган бўлсангиз, демак ўқишга бекор вақт сарфлабсиз. 6. Баъзан китобни тушуниш учун уни уқиш эмас, балки ўша китоб ҳақида ўқиш керак. 7. Сиз китобни самарали ва тўғри ўқиётганингизнинг биринчи белгиси бу - чарчоқ. Ҳақиқий мутолаа миянинг шиддатли ишлашини талаб этади. 👉@kitoblog👈
Опубликован 12 окт.
Бугунги демократия Демократия бешиги ҳисобланган Қадимги Грецияда демократияга салбий муносабатда бўлишган. У "оломон бошқаруви" ни англатган. Омманинг билимсизлиги (табиийки бошқарувга нўноқлиги) ва етарли мулкка эга эмаслиги сабаб Платон демократияни энг ёмон бошқарув шакли деб ҳисоблаган. ХIХ асрга қадар "демократия" атамаси "оломон бошқаруви" ни билдирувчи камситувчи маънога эга эди. Aммо бугун ҳаммамиз демократмиз. Бугун демократия трендга айланди. Либераллар, консерваторлар, социалистлар, коммунистлар, анархистлар ва ҳатто фашистлар демократия фазилатларини улуғлашга ва ўзларининг демократик мандатларини намойиш қилишга тайёр ҳолга келишди. 20-асрнинг охирига келиб асосий мафкуравий тизимлар битта-битта қулаши оқибатида эса демократия тўлқини аввалгидан ҳам баланд кўтарилгандек бўлди. Социализм ўзининг жозибадорлигини йўқотди, капитализмнинг фойдалари тобора шубҳали бўла бошлади - бу вазиятда демократия, эҳтимол, замонамизнинг сиёсий манзарасидаги ягона ишончли таянчи бўлиб кўрина бошлади. Aмалда демократия моделларидан энг кенг тан олингани - либерал демократия. Унинг асосий ҳусусиятлари қуйидагилар: — Доимий сайловларга асосланган, вакиллик шаклидаги демокртия; — Партияларнинг рақобати ва сайлов тизими асосида иш олиб борилиши; — Давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида аниқ тафовутни сақлаши ва мустақил ижтимоий гуруҳлар, хусусий мулк мавжуд бўлишига имкон беради. Шунингдек, либерал демократик тизимларнинг амалда қандай ишлаши баҳсли масала. Плюрализм нуқтаи назаридан унинг асосий устунлиги шундаки, у фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ва сиёсатчиларнинг жамият олдида ҳисобдорлигини рағбатлантиради. Элитист назариётчилар сиёсий ҳокимият имтиёзли озчиликнинг қўлида тўпланиш тенденциясига эга эканлигини таъкидлашади. "Янги ўнг" назариётчилари жамиятга "демократик юкланиш" кўп тушушидан хавотирга тушадилар. Ва ниҳоят, марксистлар демократия ва ўзаро капитализмнинг мос келмаслиги ҳақида фикр билдиришади. Гарчи "либерал демократия" сўзлари бирга қўлланилсада демократия ва либерализм соф маънода бир-бирга мос эмас. Чунки демократияда халқ манфаатлари индивидуал манфаатлардан устунроқ ҳисобланади. Халқ бошқарувида одамлар ўзаро бир бирининг эркинлиги борасида ҳам хукм чиқарадилар. Демократия бу одам мустақил ўз-ўзини бошқарадиган эмас, балки бошқаларни бошқариши мумкин бўлган тизим. Э.Хейвуд—Политология 👉@kitoblog👈
Опубликован 10 окт.
📚2020 йил янги Китоблар тўплами. 1. «Институт», Стивен Кинг Бу китоб турли паранормал қобилиятга эга болаларни ўрганувчи институт ҳақида. Бу ерда уларни ўрганишади ва ҳеч қаерга қўйиб юборишмайди. Тадқиқотлар фақат эзгулик мақсадида ҳам эмас, албатта. АҚШ сиёсий тизими ва фуқароларнинг эркинлик борасидаги ҳолатлари ёритилган жуда қизиқ сюжетли китоб. 2. «Қурбақалар»,(Лягушки) Мо Ян Бу асар Хитойнинг шавфқатсиз "бир оила—бир фарзанд" сиёсати ҳақида. Бош қаҳрамон акушер Ван Син шундай "ортиқча" болаларнинг туғилишига ҳалақит қилиши керак. Мо Ян 2012 йили "галлюцинатор реализм" учун "Нобел" мукофоти соҳиби бўлган. 3. «Яхшироқ жойга станция»(Станцию на пути туда, где лучше), Бенджамин Вуд Евроиттифоқ қисқа руйҳатига кирган психологик роман. Асар болаликдаги руҳий жароҳатлар ва уларнинг кейинги ҳаётимизга таъсири ҳақида. Бош қаҳрамон 12 ёшида олган кўнгилсизлик оқибатларига қарши курашишга интилади. Дэниел асли аниқ нима бўлганини эслолмайди ва бугунги ҳолатини тушуниш учун ўтмишини аниқлаштириши лозим. 5. «Фитнанинг русча маданияти»(Русская культура заговора, Илья Яблоков) Китоб турли фитна, иҳтилофлар тарихи ва социологиясига бағишланган. Лидс университети лектори Илья турли фитаналар, ғарб ёҳуд еврейлар "ҳукмронлиги" масалаларини таҳлил қилади. Конспирологиянинг келиб чиқиш жойларини ўрганиб, энг абсурд фикрлар қандай пайдо бўлишини кўрсатиб беради. 5.«Фактология» (Фактологичность, Ханс Рослинг) Дунёнинг неча фоиз аҳолиси қашшоқ? Нега сайёра аҳолиси тинмай кўпаяди? Неча фоиз қизлар мактабни битиришмоқда? Биз кўпинча глобал тенденцияларни нотўғри баҳолаймиз. Педагоглар, журналистлар, банкирлар ҳатто Нобел лауретлари ҳам адашади. Бу китобда эса муаллиф кузатувни таҳминлардан ажратиш, фактларни тасдиқлашни тушунтиради. 👉@kitoblog👈
Опубликован 10 окт.
Siz yuqoridagi kitoblarni o'qishni xohlaysizmi? Ammo barcha kitoblarni sotib olishga mablag'ingiz yo'qmi? Unda siz uchun ajoyib aksiya. Yuqoridagi kitoblardan birini sotib oling, o'qing. O'qib bo'lganingizdan so'ng qaytarib olib kelsangiz, boshqa kitobga almashtirib beramiz. Batafsil malumot https://t.me/uzbookclub/24 da. Bu kabi takliflarni o'tkazib yubormaslik uchun @uzbookclub kanaliga a'zo bo'ling va bilimingizni boyiting!
Опубликован 10 окт.
— Энг буюк нарса нима? — Макон буюкдир, чунки у ҳамма нарсани ўз бағрига олади. — Энг учқур нарса нима ? — Ақл ҳамма нарсадан учқурдир, у ҳамма нарсадан ўзади. — Доноларнинг доноси нима? — Вақт, чунки у ҳамма нарсани кашф этади. — Ҳамма учун хос бўлган умумийлик нима ? — Умидворлик, чунки одамларда ҳеч нарса бўлмаганда ҳам у албатта бўлади. — Энг кучли нарса нима? — Зарурият, чунки у ҳамманинг устидан ҳукмронлик қилади. — Нима қийин? — Ўз-ўзингни билиш. — Нима осон? — Бошқаларга маслаҳат бериш. — Ким бахтли? — Тани-жони соғ, руҳи хотиржам ва маънавий камолотга интилувчи инсон. 👤Фалес. Грек файласуфи, эра. ав.624-547 йиллар. 👉@kitoblog👈
Опубликован 9 окт.
📖Ҳақиқий адабиётни қандай ўқиш керак “Aдабиётни, ҳақиқий адабиётни бир нафасда ютиб юбормаслик керак. Уни ҳудди қалб ёки ақл учун фойдали бўлган дори каби кичик миқдорларда, яхшилаб майдалаб завқ билан қабул қилиш керак. Шундагина сиз унинг ноёб ифорини қадрлай бошлайсиз. Эзилган, майдаланган зарралар сизнинг қонингиз билан қўшилиб яна қайта сизнинг онгингизда бирлашиб яхлит гўзалликка эга бўлади." ~ Владимир Набоковнинг рус адабиёти бўйича маърузаларидан 👉@kitoblog👈
Опубликован 8 окт.
Адабиёт бўйича Нобел мукофотини америкалик шоира Луиза Глюк олди. Таҳминларимиз умуман ўзини оқламади🙂 Мукофот унга "шеърларида индивидуал мавжудликни универсалга айлантира олгани учун" берилган. Русча шеъри бор экан, кўрингларчи: 📝Луиза Глюк. Горе Цирцеи В конце концов я открылась твоей жене так, как это делают боги, в ее доме на Итаке: голосом без тела. Она застыла над ткацким станком, повернулась сперва направо, потом налево, хотя, понятное дело, бессмысленно было искать источник этого звука среди реальных вещей. Вряд ли она вернется к своему станку после того, что услышала. Когда увидишь ее снова, скажи ей, что так прощаются боги. Если я всегда в ее мыслях - я всегда с тобой. 👉@kitoblog👈
Опубликован 8 окт.
Бугун ниҳоят Нобел мукофотининг адабиёт йўналиши бўйича ғолиб аниқланади. Турли рейтинглар бўйича ҳозирча кучли бешлик қуйидагича: Мариз Конде (5.00) Людмила Улицкая (6.00) Харуки Мураками (7.00) Маргарет Этвуд (7.00) Нгуги Ва Тхионго (9.00) Турли номзодлар рўйҳати бундан узун. Кўпчиликка таниш Стивен Кинг, Мишел Уэлбек, Милан Кундера ва Кормик МакКартилар ҳам бор. Ғолибликка келсак, адашмасам Мураками 10 йилдан бери номзоди қўйилиб ғолиб бўла олмаётган ёзувчилардан. Агар бошқа йил лауреатларига қаралса Мураками Нобел олишга лойиқ ёзувчилардан. Аммо, бу йил ҳам эга чиқа олмаса керак. Бу йилги бош номзод Маргарет Этвуд. Канадалик ёзувчи 2 та Букер мукофоти(Буюк Британиянинг энг олий мукофоти) олган. Энди навбат Нобелга назаримда. "Рассказ служанки" асари эса ҳаммага таниш. Руслар Улицкаяга мухлислик қилмоқда. У рус тилида ижод қилувчи ягона номзод. 📌Буёғини кўрамиз сизнингча ким Нобел соҳиби бўлади? 👉@kitoblog👈
Опубликован 7 окт.
📚С. Беккет-Годони кутиб асари ҳақида Бу асар инсониятнинг яшашдан мақсадлари ва бир бирига ишончи ҳақида сўзлайди. Умид ва илинж асосида одам ҳамма нарсага сабр қилишини кўрсатади. Батафсил 👉@kitoblog👈