TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват14,040Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 62 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 6 окт.

​​#shaxsiy_tavsiya Наоми Кляйн—Шок доктринаси(Доктрина шока) Иқтисод, сиёсатга қизиқувчилардан тортиб бугунги дунёдаги урушлар, воқеаларга теран назар солмоқчи бўлган барчага тавсия қилинади. Бу асар замонавий иқтисодий сиёсат, капиталистик тузум, эркин савдо каби концепциялардан тортиб Американинг гегемонлик сиёсати ҳақида ҳам қимматли маълумотлар беради. Турли урушларнинг, жаҳонда юз берган воқеалар асл сабабларини очишга уринади. Давлат бошқаруви, замонавий иқтисодий сиёсат ҳақида кўплаб билимларни олиш мумкин. Бошланғич иқтисодий билимга ега эмаслар, мактаб ўқувчиларига тўғри келмаса керак Билл Брайсон—Краткая история почти всего на свете Талабалар, мактаб ўқувчилари ва дунёқарашини кенгайтирмоқчи бўлган барчага тавсия қиламан. Муаллиф китобда дунёдаги барча нарса ҳақида ўта қизиқарли ва тушунарли тилда ёзади. Барча фан соҳаларидаги қизиқарли маълумотларни қамраб олган ўзига ҳос энциклопедия. Ҳеч нарсага қизиқмайдиган одамларга тавсия қилмаган бўлардим) Эрих Фром—Бегство от свободы. Психологияга қизиқувчилар, психологлар ва ўз руҳиятига назар солмоқчи бўлганларга. Китоб оддий одамнинг эркинлиги ҳусусиятлари, ҳукумат ва мужбуриятнинг юзага келиши ҳақида сўзлайди. 20 аср одами руҳияти ва мотивларини очиб беради. Бу фикрлар эса ҳали ҳануз актуал. Жаҳон урушлари ва Гитлернинг қандай хокимиятга келиши ҳам психологик жиҳатдан очиб берилган. Китобхон Ўктам Ўринтоев тавсиялари. Бизни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг: Телеграм: @azbouzshop Инстаграм: @azbo.uz Фейсбук: @azbo.uz Телефон: 55- 500- 02 -07

1,110 views

Опубликован 6 окт.

📝Ривожланаётган мамлакатларда шиддатли иқтисодий ислоҳотлар кўпинча ҳарбий тўнтаришлардан сўнг амалга оширилган. Индонезия, Чили, Уругвай, Туркия, Жанубий Корея ва Гана шулар жумласидан. Шунга ўхшаш бошқа муваффақиятли ўзгаришлар шунингдек бир партияли давлатларда юз берган: Мексика, Сингапур, Гонконг ва Тайван кабиларда. Бу ҳолатлар неолиберал Фридман фалсафасига зид эди. Демократия ва эркин бозор иқтисодиёти ҳар доим ҳам мос келавермайди. Фридман таклиф қиладиган "шок терапияси" аҳолининг кўп қисми даромадларини камайтириб, ижтимоий ҳимояни чеклашни назарда тутади. Аҳоли эса бунга рози бўлмайди. Демокртик давлатларда бунга эришиш учун фақат авторитар бошқарув талаб қилинади. 👤Стивен Хаггард, Калифорния университети, иқтисодчи. 👉@kitoblog👈

1,040 views

Опубликован 6 окт.

Доим бошқаларни айблайдиганларни олдинда узоқ йўл кутмоқда. Ўзини айблайдиган киши эса аллақачон йўлнинг ярмини босиб ўтган. Ҳеч кимни айбламайдиган киши эса манзилга этган. Будда 👉@kitoblog👈

1,190 views

Опубликован 4 окт.

📚Социолог ва психолог Густав Лебоннинг "Омма психологияси" ҳақида бир неча марта ёзгандим. Китоб гарчи 1895 йилда ёзилган бўлсада, ундаги фикрлар ҳали ҳануз долзарб. Шу китоб чоп этилиб энди олдиндан буюртма олишаётган экан. Шунга яна бир бор тақризни улашмоқчиман. 🔹Китоб нима ҳақида? Муаллиф китобни ўзининг кўплаб саёҳатларидан олган хулосалари асосида ёзган. Дастлаб омма, авом онги қандай шаклланиши, аҳлоқ қоидалари вужудга келиши тушунтирилади. Алоҳида одам ва омма аҳлоқидаги ўзгаришлар қандай юз бериши очиб берилади. Умуман эндиликда омма, юқори табақа вакиллариданда аҳамиятли ўринга чиқиб бораётгани, давлат иродаси ва сиёсати омма таъсирида шаклланиши асослаб берилган. Оммани бошқарув ва манипуляция қилиш бўйича, унга таъсир ўтказиш бўйича қимматли маълумотлар бор. Ва бу маълумотлар тарихий воқеалар Француз инқилоби, Наполеон жанглари ва диний раҳнамолар мисолида исботлаб кетилади. Якунда лидерлар қандай ажралиб чиқиши ва парламент шаклланиши, давлат бошқаруви асослари ҳам ёритилган. 🔹Китобни нега ўқиш керак? Аввало биз ҳам омма таркибидамиз, демак ўзимизни, фикрлашимизни англаш учун жуда зарур китоб. Бугунги ахборот асрида эса биз манипуляцияга ҳар қачонгиданда кўпроқ учрамоқдамиз. Сиёсатчилар, раҳбарлар ва маркетологларнинг турли найрангларига учмаслик учун ҳам китобни ҳамма ўқиб чиқиши даркор. Бошқа томондан айнан етакчи бўлишни хоҳловчи, бошқаларга таъсир ўтказишни ўрганишни хоҳлайдиганлар учун ҳам асар айни муддао. Китоб асли халқнинг “кўзини очиш” учун ёзилган бўлсада, ўша пайтдаёқ аксинча давлат раҳбарлари, доҳийлар учун оммани бошқариш учун қўлланма ҳам бўлган. 🔹Китоб кимлар учун? Умуман турли найрангларга учишни истамайдиган оддий истеъмолчидан тортиб, сиёсатчилар, лидер бўлишни истовчилар, раҳбарлар, маркетологлар ва пиарчилар китобдан ўзига керакли маълумотларга эга бўлади. 🔹Китобдан олинган хулоса Шаҳсан ўзим китобдан кутганимдан кўпроқ таасурот олдим.Китоб ҳажми унчалик катта бўлмасада берилган фикрлар катта қийматга эга. Ўқиш жараёнида ҳар бир фикрнинг танишлиги, тўғри ёритилганига ажабландим ҳам. Мутолаа давомида асарда айтилган фикрлар, мисолларга кундалик ҳаётда ҳам дуч келишингизга амин бўласиз. ОАВ лардаги хабарлар, блоглардаги фикрлар, шиорлар, баланд минбарлардаги кишиларга бевосита ўзгача кўз билан қарай бошлайди одам. Уларнинг асл манфаатларини кўра бошлайсиз, гўё. Ҳатто ўша пайтдаги гаплар бугунги кунга ҳам мос келишини кўриб, китоб “эскирмайдиган классика” эканига амин бўлдим. Ўқувчи асарни ўқиб ҳам ўз ички олами, ҳам атрофдагилар муносабатларини янада теранроқ англай бошлайди. Шундай экан китобни ҳаммага тавсия қилиб қоламан. Мутолаадан ва фикрлашдан чарчаманг. 📤Китобни буюртма қилиш учун @bookuzbekга ёзинг. 👉@kitoblog👈

1,210 views

Опубликован 4 окт.

#Предзаказ#ОлдинданТўлов ​💥Янги таржима — ОММА ПСИХОЛОГИЯСИ 🤹‍♂️ Тасаввур қилинг, омма бир жойда тўпланганини кўриб қолдингиз. Ҳамма куйиб-пишиб, бақириб ўзича ниманидир уқтиряпти. Сиз ҳам омма ичига кирдингиз. Ўн дақиқа ўтар-ўтмас, авомдаги куйинчаклик ва ғазаб ҳисси сизни ҳам эгаллайди. Худдики кимдир сеҳрлаб қўйгандек. Энди сиз, ярим соат олдин режангизда умуман бўлмаган ишларни қиласиз. 🏆 Густав Лебоннинг "Омма психологияси" (Инглиз тилида The Crowd: A Study of the Popular Mind) китоби биринчи бор 1985 йилда, француз тилида нашр этилган бўлиб, актуаллигини бугунги кунгача йўқотмай келяпти. Шундан бери неча йил ўтган бўлса ҳамки кичик жамоа лидерларидан тортиб, журналистлару-сиёсатчиларгача ўқишади. 🌀 Таниқли психолог бу китобида, омма якка шахсга қандай таъсир ўтказиши, унинг қандай шаклланиши, қай йўсинда ҳимояланиш мумкинлиги, омма таъсирига тушмаслик учун нима қилиш кераклиги ҳақида ёзади 📣 Бу китобдаги маълумотлар сабаб, қанчадан-қанча гуруҳлар, компаниялар, партияларнинг шиорлари, ташвиқот сўзлари ва турли соҳалардаги реклама баннерлари яратилган, яратиляпти ва яратилади. ❓ Китобни бемалол кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган десак бўлади. Сабаби, ҳар биримиз шу жамиятнинг, шу омманинг бир бўлагимиз. Фаолияти сабабли, инсонлар билан мулоқотга кўп кирувчи касб эгалари бўлган сиёсатчи, журналист, PR-менежерларига алоҳида тавсия этилади! ❗️Китоб 20 октябргача нашр этилади. Биринчи буюртма берган мижозлар китобни биринчилардан бўлиб олишади. 👉Китоб ҳақида батафсил👈 ✍🏼Таржимон: Раҳимжон Қудратов 🖨Нашриёт: Янги аср авлоди 📖Бет: 176 саҳифа 📘Муқова: Қаттиқ 💰Нархи: 18.000 сўм 🚚Китобларни бутун Республика бўйлаб етказиб берамиз Буюртма бериш учун⬇️: 🛒Сайт орқали: http://book.uz/Omma-psixologiyasi- ☎️Телефон: +998 99 891 03 24 📲Телеграм: t.me/bookuzbek @bookuzbekistan — янги ва ҳамёнбоп китоблар

1,080 views

Опубликован 4 окт.

#Самим_собой Инсоннинг турли қарорларидаги, мақсадларидаги энг биринчи рақиби - унинг ўзи. Одам аввало ўзини, ўз эгосини енга олсагина кейин бошқалар, жамият фикрини четлаб ўтиши мумкин. Одамнинг ўзи билан кўраши эса бир вақтнинг ўзида энг қийинидир. Бу кураш ҳеч қачон тугамайди. Йиллар давомида одам ҳар томонлама ривожлангани сари, бу кураш янада қийинлашиб бораверади. Одамнинг ўзига ўзи берадиган турли саволлар, дилеммалар кўпаяди. Аммо одам бу курашда ютиб чиққач, ўзлигини(ўз эгосини) бўсундира олгач, энди у бошқалар учун енгилмас рақибга айланади. У ёки бошқаларни ҳам яксон қилади, ёки ишонч билан ўз ортидан эргаштиради. Matrang - ‘С самим собой’ С самим собой (да-а!) С самим собой (да-а!) С самим собой (да-а!) Этот вечный бой, с самим собой, с самим собой

1,080 views

Опубликован 3 окт.

💬У вақтларда Нехлюдов ҳақиқий мен деб ўзининг руҳий дунёсини билар,- энди эса соғлом, бақувват қуруқ танасини, ҳайвоний нафсини мен деб ҳисоблар эди. Ундаги бу даҳшатли ўзгаришига сабаб фақат шу эдики, у ўзига ишонмай, бошқаларга ишонадиган бўлиб қолган эди. Узига ишонмай, бошқаларга ишонадиган бўлиб қолганига сабаб шу эдики, ўзига ишониб яшаш ниҳоятда оғир эди: ўзига ишониб яшаганда ҳар қандай масалани жон койитмай хурсандчилик қилиш пайида бўлган ҳайвоний нафсининг фойдасига эмас, балки деярли ҳамма вақт унинг зарарига ҳал қилиш керак бўларди; бошқаларга ишониб яшаганда эса, ҳеч нарсани ҳал қилишнинг ҳожати йўқ, ҳаммаси ҳал қилинган ва доим маънавий ҳаёт зарарига, ҳайвоний нафсининг фойдасига ҳал қилинган бўларди. Бундан ташқари, ўзига ишониб яшаганда у доим одамларнинг маломатига қоларди, бошқаларга ишонганда эса, атрофини ўраб олган одамларга манзур бўларди. 📚Л. Толстой—Тирилиш 👉@kitoblog👈

1,360 views

Опубликован 1 окт.

​Бир ёш йигит Моцартдан симфонияларни қандай ёзишни сўрабди. - Сиз ҳали жуда ёшсиз, - жавоб берибди Моцарт, - яхшиси балладалардан бошламайсизми? - Aммо ўзингиз атиги тўққиз ёшингизда симфония ёзгансизку ... - Тўғри, - жавоб берибди Моцарт, - лекин мен ҳеч кимдан қандай ёзишни сўрамаганманда. 👉@kitoblog👈

1,370 views

Опубликован 1 окт.

Ассалому алайкум азиз устоз ва мураббийлар! 💐 Барчангизни 1-октябрь Устоз ва мураббийлар куни байрами билан муборакбод этаман. Таълим-тарбия беришдек сермашаккат ва шарафли ишингизда омад ёр булсин! Киши эришган ютуқларнинг ярмида яқинлари, ота-онаси хиссаси бўлса, қолган ярми устозлари хиссасига тўғри келади. Байрам муборак! 👉@kitoblog👈

1,260 views

Опубликован 30 сент.

​📚Уруш ташвиқотининг асосий тамойиллари инглиз дипломати Лорд Понсонби томонидан 1928 йилдаги "Уруш пайтидаги ёлғонлар" китобида баён қилинган. Ушбу тамойилларнинг моҳияти қуйидагилардан иборат: 1) Биз урушни хоҳламаймиз. Aсосийси, одамларни "ёмон одамлар" биздан нафратланиши ва аллақачон урушни бошлашганига (ёки бошлашга тайёр) ишонтиришдир. 2) Уруш фақат душманнинг айби билан олиб борилади. "Бошқалар" урушни бошладилар ёки кундан-кунга тезроқ бошлашни режа қилишяпти. Биз ўзимизни ҳимоя қилишга "мажбурмиз". 3) Қарама-қарши мамлакат раҳбари тирик иблисдир. Сизга бутун бир ўзга халқни ёмон кўрсатиш шарт эмас, деб ёзган Понсонби. Шунчаки душман қиёфасини шахслаштириш лозим. "Душманлар" раҳбари руҳий касал, ақлдан озган, бузуқ одам эканлигини аҳолига кўрсатиш керак. 4) Биз ўз манфаатларимиз учун эмас, балки адолат учун курашмоқдамиз. Ҳар қандай урушда инсонпарварлик сабаблари таъкидланиб, биринчи навбатда иқтисодий мақсадлар кўзлансада буни одамларга билдирмаслик керак. 5) Душман атайлаб шафқатсизлик қилади, биз эса тасодифан. Душман томонидан содир этилган ваҳшийликлар ҳақида маълумотни иложи борича тезроқ тарқатиш керак. Бундай ҳаракатлар айнан уларга хос эканлигини кўрсатиш керак. 6) Душман тақиқланган қуроллардан фойдаланади. 7) Бизнинг йўқотишларимиз унчалик кўп эмас, душманнинг йўқотишлари жуда катта. 8) Маданият, санъат намояндалари ва зиёлилар бизнинг ишимизни қўллаб-қувватлайдилар. 9) Бизнинг вазифамиз муқаддасдир. 10) Бизнинг тарғиботимизга шубҳа қиладиган киши хоиндир. 👉@kitoblog👈

1,140 views

Опубликован 30 сент.

​Садизм ҳақида. 22+) Аввалги постларда интим муносабатларда келиб чиқадиган муаммолар ва улар аслида муаммо эмаслиги ҳақида гаплашгандик. Лекин психопаталогик садизм, мазаҳизм каби муаммолар ҳам борки уларни шунчаки сабр қилиш ёки миядан негатив фикрларни чиқариб юбориш билан даволаб бўлмайди. Тизимли тарзда даволаш, мунтазам назорат бўлиб туриш лозим. Садизм сўзини илк юор Рихард фон Эбинг Крафт ўзининг "Жинсий психопатия" китобида қўллаган. Бу китоб нашр қилингач катта норозиликларга сабаб бўлган. Эбинг Крафт ҳаётлик пайтидаёқ 13марта қайта нашр қилиниб ҳар сафар тезкорлик сотиб тугатилган. Садизм бу ўзгаларни қийнаш, жонини оғритиш, азоблаш, калтаклаш эвазига ўзида мамнунлик ҳисси сезиш. Садист меъёрдаги одамлар каби жинсий алоқага киришса лаззат ҳиссини туя олмайди. Бўғиш, калтаклаш, уриш унга интим муносабатлардаги роҳатни белгилаб беради. Садизм оғир формасида эса садист интим муносабатлар пайтида шунчаки бўғиб туриш билан кифояланади (ёки пичоқ, ўткир тиғли буюмлар билан оғир тан жароҳати етказади). Китоб кузатишлар асосида ёзилган бўлиб интим муносабатларга киришиш пайтида 10-15 нафар қизларни роҳат учун ўлдирган қотиллар ҳақида дахшатли реал ҳикоялар берилган. (Парфюмер романи эсингизга тушдими?) Садизм ёшликда берилган ҳаддан азоб, таҳқирлаш, болага нисбатан ишончсизлик ёки невростения ва эпилептик ҳолатлардан сўнг намоён бўлади. Некрофиллар бу энди ўта жирканч ва дахшатлилар. Некрофиллар мурда билан жинсий алоқага киришиб шу орқали ўз майлни қондирувчилар ҳисобланади. Некрофиллардан бири мурда билан алоқага киришиб кейин уни денгизга улоқтириб, икки кундан сўнг яна денгиздан тортиб чиқариб яна интим муносабатга киришгани қайд этилган. Некрофиллар йиллар мобайнида даволаниб ижтимоий ҳаётга қайтгандан сўнг ҳам маълум бир муддат ўтгач бу дарди яна ҳуруж қила бошлаган. Мазоҳизм эса садизмни акси бўлиб у ҳақида кейинроқ ёзаман. https://www.instagram.com/p/CFv5ev3jaRe/?igshid=1r6oz6urfl82e Китобни ўқиш учун Каналга уланиш👉@kitobxorr

1,000 views

Опубликован 29 сент.

Толстой ва бадиий тасвир Лев Толстойнинг "Тирилиш" асарини ўқияпман. Йирик асар. Йириклигига сабаблардан бири бадиий тасвирларнинг жуда кўплиги бўлса керак. Оддий столни тасвирлашга Толстойга бир бет камлик қилади. Суд жараёни тасвири, диалогларга бошидаги деярли 50 бет кетган. Судъяларнинг шаҳсий ҳаётдаги ўйнашларидан тортиб, юзидаги холи айни қаерда эканигача батафсил тўхталиб ўтади😅 Тўғриси асарларда бу атроф муҳит, одамлар ташқи кўриниши, хоналардаги буюмлар тасвирлари ортиқчадек туюлади. Балки адашаётгандирман, асарни тўлиқ тушунишга шу элементлар ҳам ёрдам берар. Лекин барибир бу ҳолатлардан кўра қахрамонларнинг ички олами, руҳияти қизиқроқ, менга. Кимгадир акси бўлса керак). Умуман барча классик асарларда ўзи бадиий тасвирлаш ўта кучли Лекин шу бадиий тасвирлар, лирик чекинишлар ўша давр, муҳитга ўқувчини ҳам тушуриб қўяди. Вазиятга бугун билан эмас, ўша давр нафаси билан қарашга олиб келади, назаримда. Шунда қахрамонлар ҳолатини теранроқ ҳис қилиш мумкин балки.. ❔Сизгачи бундай тасвирлар ёқадими? Уларга муносабатингиз қандай? 👉🏻@kitoblog

1,200 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••606162636465•••70•••75•••80•••8384