TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват16,540Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 64 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 25 сент.

Кутилганидек сервер ишламаяпти😐dtm.uz ва abitur.dtm.uz га киролмаяпти кўпчилик. Наҳотки сайтга йирикроқ сервер олишнинг иложи йўқ. Ёки жавобларни эълон қилишда бирон алтернатив йўллар қилиш керак. Шунча куттирганга яраша энди сайтни тўғрилаб қўйишсада энди😏 👉@kitoblog👈

1,100 views

Опубликован 25 сент.

❇️Бугун соат 15:00 дан кейин барча абитуриентлар: — Уре, кирибман! — Озгина бир балл етмий қобти — Оббо, сайт ишламаяпти-ку, маникини кўриб берила? — Контракт бўпман, ўқимиман энди. — Ўзи мен ўша кирганимда ўйин бўп кетганини билгандим.. — Майли, кейинги йилда энди — Энди аниқ узатворишади🤦🏻‍♀ — dtm.uz га кириб бўмади-ю, қотиб қоган эээ!! — Ҳа Россия эканда буёғи 🙆🏻‍♂ — Стадионга бориб билса бўмидими балларни?(🤦‍♂) — Эҳҳ, бюджетга ярим балл етмабди, майлида.. — Суперконтрактга қаердан гаплашилади? Баллари чиққанми? — Юридик нима бўлди? 400та бюджетми? — Бизда одолат йўқлигини билардим ўзи😏 — Балл барибир тушмабди бу йил — Бўлди, бугундан нетга кириш йўқ. Кейинги йилга тайёрланаман (бир ҳафтадан кейин киради, "салом" деб) Яна вариантларда давом этинг😅 👉@kitoblog👈

2,070 views

Опубликован 24 сент.

- Менимча, агар шайтон мавжуд бўлмаганда, уни одам барибир яратган бўларди, демак уни одам ўз қиёфасида ва ўзига ўхшаш қилиб яратарди. - Ҳа ҳудди Худодек бўларканда унда. ➖➖➖➖ Инсониятга қанчалик кўп меҳр қўйсам, одамларни, яъни алоҳида, индивид сифатида шунчалик кам яхши кўраман. 📚Ака ука Карамазовлар— Ф. М. Достоевский. 👉@kitoblog👈

1,330 views

Опубликован 24 сент.

​💬Инсон тафаккури гарданига ғалати қисмат тушган: одамни турли саволлар қуршаб олади ва у бу саволлардан қочиб кетолмайди, чунки бу саволлар одамда ўз табиатидан келиб чиқиб пайдо бўлган. Лекин бир вақтнинг ўзида одам бу саволларга жавоб ҳам бера олмайди, чунки бу инсон таффаккури имкониятларидан юқори туради. Иммануил Кант - «Критика чистого разума» П.С Барча ўзини турли метафизик саволлар билан қийновчи ва экзистенциал кризисга учраганларга Кант асарларини ўқиш тавсия қилинади. Сиз ўзингизни ҳозиргиданда аҳмоқроқ эканингизни тушуниб, буткул тушкунликка тушасиз😅 👉@kitoblog👈

1,250 views

Опубликован 23 сент.

📚Ҳ. Ҳессенинг Чўл бўриси ҳақида маълум бир фикрлар. ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ Асарни нега тушуниш қийин? Ҳессенинг психоанализга алоқаси қандай? Бош қаҳрамон Мерсога ўхшайдими каби саволларга жавоблар бор.. 👉@kitoblog👈

1,210 views

Опубликован 23 сент.

📚Ҳерман Ҳессенинг "Чўл бўриси" ни тугатдим. Жуда узоқ ўқилган асарлардан бўлди мен учун. Оҳирига борган сари эса "тезроқ тугаб қолмасин" деб атай секин ўқидим, ўзиям. Тўғри асарни тушуниш қийин, аммо менда секин ўқилишига сабаб бошқа. Асосий сабаблардан бири мен китобни ўзимда ўша чўл бўрисига ҳос ҳиссиётларни ҳис қилаётганимда ўқишга ҳаракат қилдим. Кайфиятим бўлмаган, атрофдагилардан ҳафсалам пир бўлган бир вазиятларда асардан даво сифатида фойдаландим. Ҳа, ҳа асар, ундаги фикрлар ўзим бошдан ўтказган ҳиссиётларга бир шифо бўлди назаримда. Ўзимга кўзгу тутди, кўп фикрларимни жамлашга ёрдам берди. Энг қизиғи асарнинг бундай тушунилиши ҳақида Ҳессе ҳам хотимада айтиб кетган экан. Кўпчилик ўзини чўл бўрисига таққослашини ва асарни нотўғри тушунилишдан қўрққан экан. Ростан ҳам асарни кўп ўқувчилар нотўғри тушунган. 📝Қўйида Ҳ. Ҳессенинг асар ҳақидаги ўз фикрларини бераман: Кўпинча унинг ўқувчилари хайрихоҳ, инкор қилиш у ёқда турсин, ҳатто қойил қолишган китобхонлардир, уларнинг ушбу китоб ҳақидаги фикрлари, шу билан бирга, ғалати ва ҳайратланарли ҳамдир. Бундай ҳолатларнинг кўп учраш сабаби қисман, ҳа, қисман шунда кўринадики, эллик ёшли муаллиф томонидан ёзилган ҳамда айнан шу ёш муаммоларидан ҳикоя қиладиган ушбу китоб жуда кўп ҳолларда бутунлай навқирон ўқувчилар қўлига бориб тушган. Ушбу ўқувчилар, менинг назаримда, Чўл бўрисида ўзларини топишган, ўзларини унга ўхшатиб, у билан тенглаштиришган, унинг изтиробларига шерик бўлишиб, орзуларини баҳам кўришган, шу аснода эса, улар бир нарсани назардан қочиришган, у ҳам бўлса шуки, ушбу китобда Ҳарри Ҳаллер ва унинг муаммоларидан ташқари яна бошқа нарсалар хусусида ҳам сўз борадики, Чўл бўриси ва унинг зиддиятли ҳаёти узра иккинчи, янада юксакроқ, боқий бир дунё қад ростлаб туради ва «трактат» ҳамда китобнинг руҳ, санъат ва «умри боқийлар» ҳақида ҳикоя қилинадиган ўша барча жойларида Чўл бўрисининг изтироблар оламига бошқа бир дунё – ижобий, қувноқ, ақл бовар қилмайдиган, мислсиз ва вақтга боғлиқ бўлмаган, абадий Илоҳий Дунё қарама-қарши қўйилади, чунончи, китоб изтироб ва мусибатлардан сўйласа-да, бироқ у асло руҳи тушган, тушкун кайфиятдаги одамнинг эмас, балки диндорнинг китобидир. П.С: қисқаси ўқинг.. 👉@kitoblog👈

1,180 views

Опубликован 23 сент.

FABERLIC kompaniyasi FAQAT AYOL va QIZLAR ni ishga taklif qiladi Oʻz shaxsiy daromadingiz bo'lishini hohlaysizmi 🗣️unda bu proekt siz uchun💵💵💵 Bu siz eshitib charchagan 3 4 soat telegramda ishlisiz deb aldab beriladigan reklamalardan emas☝️ Hammasi qonuniy va Halol🙏 Ko'p vada bermayman isbotlayman 🔥 Murojat uchun : @Mohira0414 933630414

1,120 views

Опубликован 23 сент.

Ҳақиқий сиёсатчи - бу ўз сайловчиларига нима учун ўтган сайловларда берган ваъдаларини бажармаганлигини тушунтира оладиган кишидир. У. Черчил П. С. Бизнинг сиёсатчиларга эса бунга ҳам ҳожат йўқ🙂 👉@kitoblog👈

2,120 views

Опубликован 22 сент.

Бировни тушуниш, ҳамдард бўлиш бу амалга ошмас ҳолат. Ҳеч қачон одам бошқа биров ўрнида бўла олмайди. Унинг дардини ҳис қила олмайди. Ҳатто, бир ҳил ҳолатни бошидан ўтказганлар ҳам. Дейлик яқинларини йўқтоган, ўқишга киролмаган ёки ишдан бўшатилганлар ҳам, кейин бошқа шу ҳолдагиларни тўлиқ тушуна олмайди. Дардини бирдек ҳис қила олмайди. Чунки, одамларнинг айни бир нарсага эътибори, қадрияти хар ҳил. Ҳатто ўз яқинларига муносабати ҳам фарқ қилади ва уларни йўқтошидаги ҳиссиётлар ҳам бошқача бўлади. Шунинг учун кимдир бошқа одамнинг айни бир ҳолат, кўргуликда ўзини бошқача тутиши, кўпроқ ё камроқ эмоцияга берилишидан хафа бўлиши, ҳайратда қолиши тўғри эмас. Бировнинг ҳаётини яшаб кўра олмайсиз, демак унинг ҳиссиётларини ҳам тушуна олмайсиз. 👉@kitoblog👈

1,370 views

Опубликован 22 сент.

​Ҳар доим фақат сизга талуқли бўлган иккита нарса бор: бири ўлим - фақат сиз ўласиз, сиз учун ҳеч ким ўлмайди. Иккинчиси эса - тушуниш; сиз фақат ўзингизгина тушуниб етишингиз мумкин, тушуниш жараёни мутлақо шахсийдир. Мераб Мамардашвили 👉@kitoblog👈

1,250 views

Опубликован 21 сент.

​📚Харуки Мураками - "Пинбол-1973" Мураками давримизнинг энг машҳур япон ёзувчиларидан. Унинг асарлари доимо кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлади. Мураками бир неча марта Нобел мукофотига номзоди қўйилиб, аммо лауреат бўла олмаган. Куни кеча унинг "Пинбол-1973" асарини ўқиб тугатдим. Асар икки инсон ҳаётидан ҳикоя қилади. Улар кўрган кечирганлари ва ўй-фикрларидан иборат. Одатий япон кишиларии ҳаётига ўхшайди, аммо ғарб нафаси сезилиб туради. Ортиқча интригасиз ва одамни ўзига жалб қилмайдиган сюжетга эга. Ўзи Мураками асарларида сюжет бош планда турмайди. Лекин асардан ўқувчи ўзига нимадир олиши мумкин. Энг аввало кишиларнинг нега яшаши тўғрисидаги саволларга Мураками ортиқча фалсафасиз, персонажлар маиший ҳаёти орқали жавоб беради. Биз ҳам ҳаётда турли саволлар, ҳом ҳаёллар ичида яшасакда, турмушда бошқалардан фарқ қилмаймиз. Яшаш учун курашамиз, қандайдир овунчоқлар топамиз. Қаҳрамондек оддий пинбол автоматига ишқибоз бўлиб қолишимиз мумкин. Шуларга андармон бўлиб анча-мунча вақтимизни ҳам йўқотиб қўямиз. Дўстлар билан муносабат, партнёр, яқинларимизга кўп вақт сарфлаймиз, ҳудди персонаж ҳам эгизаклар билан умргузаронлик қилгандек. Бу ғалати муносабат ғализ кўриниши мумкин,аммо бу ўзларига ёқса ва бошқаларга ҳалақит бермаса, уларни айблашга не ҳожат. Бу вақт бекор ўтгандек туюлиши мумкин, аммо вафқтни шундай мазмунли, вақтичоғ сарфламасак бу умрни орқалаб кетамиз-ми? Ёки турли метафизик саволларга жавоб излаб юраверсак, кимдир бизга рўзғор қилиб берадими? Гап бунда ҳам эмас. Майда маиший ҳолатлар ҳам бизни яшашга ундайверишида. Аслида бу ҳаётда яшаш қийин эмас, яшаб қолиш қийин. Оддий вирус сабаб, ҳамма ўз жонини сақлаб қолишга уриниши ҳам бекор эмас. Ҳеч ким ўлишни хоҳламайди. Биологик генларимиз ўзини сақлаб қолишга, кўпроқ авлодларга етиб боришга ҳаракат қилаверади. Ҳаёт биз ўйлаганимиздан қисқа, шунинг учун борича яшаб қолиш керак. Ҳали зўр бўлиб кетаман, пенсияга чиқволсам бўлди деб эмас айнан бугун ўзимизга ва яқинларга кўпроқ вақт ажратишимиз керак. Қисқаси яшанг, яшаганда ҳам мароқ билан яшанг. 👉@kitoblog👈

1,250 views

Опубликован 21 сент.

Бу Гарри Поттернинг кўзи ожизлар учун Брайл алифбосида босилган битта китоби. 👉@kitoblog👈

1,290 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••6263646566•••70•••75•••80•••8384