TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват22,070Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 66 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 16 сент.

​📚Давлатлар бошқарув шакллари(Томас Гоббс—Левиафан) Aгар давлатдаги аҳоли сайлаган вакил(бошқарувчи) битта одам бўлса, демак давлат бошқарув шакли — монархия; агар вакиллар - кўпчилик аҳолининг йиғилиши бўлса, демак бу демократия ёки халқ бошқаруви. Aгар олий ҳокимият давлат аҳолисининг фақат бир қисмига тегишли бўлса, демак бу аристократиядир. Тирания ва олигархия - бу монархия ва аристократиянинг турли хил номлари. Тарих ва сиёсатга оид китобларда биз бошқарув шаклларининг тирания ва олигархия каби шаклларини учратамиз. Бироқ, булар бошқа бошқарув шаклларининг номлари эмас, балки санаб ўтилган шаклларга нисбатан одамлар муносабатининг турлича ифодалари. Дарҳақиқат, монархия даврида озор кўрганлар уни тирания, аристократлардан норози бўлганлар эса бу бошқарувни олигархия деб аташади. Худди шундай, демократиядан ранжиганлар буни анархия(бу умуман ҳукумат йўқлиги) деб аташади ва шунга қарамай ҳеч ким назаримда ҳукуматсизликни янги бошқарув шакли деб ҳисобламайди. Шу сабабли ҳукумат бизга маъқул бўлган ҳолда бир шаклни , биз ёқтирмаганимизда ёки ҳукмдорлар зулмига дучор бўлганимизда бошқа шаклни олади деб ҳисобламаслигимиз керак. 👉@kitoblog👈

1,290 views

Опубликован 16 сент.

✅Демак жавоб: букинист(ишлатилган) китоблар, second hand китоблар реклама постери эди. Эътибор берсангиз расмдаги 2 ёзувчи қулоғи қайрилган, ҳудди ишлатилган китобларнинг варақлари қайириб қўйилгандек. Кўпчилик изоҳлар ёзди, аммо аниқ тўғри жавоб бўлмади. Барчага раҳмат🙂 👉@kitoblog👈

1,230 views

Опубликован 16 сент.

Эрталабдан мияни чарҳлаймиз. Юқоридаги расмда Ницше ва Оскар Уайльдни кўриб турибсиз. Шу ўзига ҳос постер орқали нима реклама қилинаётган бўлиши мумкин? Жавобларни изоҳда қолдиринг. 👉@kitoblog👈

1,230 views

Опубликован 15 сент.

​📚Томас Гоббс "Левиафан" да давлатлар вужудга келиши ва бошқарув шаклига оид қуйидаги фикрларни билдиради: Давлатнинг мақсади — биринчи навбатда фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлашдир. Кейинги ўринда эса кишиларнинг иложи боричи фаровон ҳаётда яшашини таъминлаш. Одамларни ҳимоя қилувчи бундай ҳукумат эса бир киши ёки кишилар гуруҳи қўлида жамланишини назарда тутади. Бу эса кишиларнинг ўз эркинлиги, иродасини ўша бир киши ёки кишилар гуруҳига ишоншиб топширишини тақозо этади. Яъни одам ўзини бошқаришни ўз иродаси билан бошқа одамга ишониб топширади. Бу амалга ошса шу тарзда бирлашган кишилар жамоаси давлат лотинча "civitas" деб номланади. 👉@kitoblog👈

1,330 views

Опубликован 15 сент.

Ош бўлади-ю, биз йўқ дермидик😃 Ўзи мазза қилиб шундай ўтириш керак. Фақат бу чойхонда доимги футбол, янги чиққан телефон, мошинани ранги, қизлани юриш-туриши, ким қачон уйланиши, кеча маҳаллада нима бўлгани ҳақидаги суҳбатлар бўлмайди.:) Аксинча китоблар, ёзувчилар ва илмий мавзудаги бахс-мунозаралар бўлади менимча. И это нормально😇 👉@kitoblog👈

1,250 views

Опубликован 15 сент.

​Ўғил бола bookbloger'лар ошга борса таҳминан шунақа суҳбат бўлса керак -Фақат қизлар йиғилишорадими биз ҳам бир ошда ўтиришганимиз зўр иш бўлдиида -Ээээ нима қиляпсиз Полигон видео олишга бало борми? -Ютюбдаги янги каналимга қўямандаа ака -Ҳаа майли, Назарбек ошна қараб турмасдан нондан синдиринг -Bookvamper бу акаларизга чойдан қуйиб турсаз бўмидими, Ўктам аказни чойи совиб қоптию, тез янгилангчи -Ош нечи кило айтудиз ошна? -750 грамм айтудим ошна -Ҳаа шуни 755 қиб қўйовирмабсиздаа, бир ошга бўкардик -Ана ош келди, қани қани бошладик P.S) китоб ҳақида гап сўз йўқ😂 @kitobxorr

1,150 views

Опубликован 15 сент.

Болакай Буюк Британиянинг немис бомбардимонидан зарар кўрган китоб дўкони харобаларида китоб ўқимоқда. 1940 йил. Бугун эса биз сал ҳаво булутли бўлса, "депрессиядаман" деб қўлимиз ишга бормайди🙂 👉@kitoblog👈

8,080 views

Опубликован 14 сент.

“Ўз фикрини билдириш бу шахмат ўйинида пиёдани суришдек гап, пиёда ҳалок бўлиши мумкин,аммо шахмат партияси бошланади ва ютилиши ҳам мумкин” Гётенинг бу гапи айниқса бугун жуда актуал.Зеро эндиликда тв ва ижтимоий тармоқлар аҳамияти ортиб бораётган бир даврда шаҳсий фикрлаш ва тафаккуримиз ривожланиши анча оқсамоқда. Бугун одамларда кўр-кўрона ишониш ва сал фикр юритишга эриниш ҳисси юқори. Жуда ишонувчанмиз камига ривожланаётган мас-медия бизни лаққа алдашга ҳам уста. Эндиликда ўз фикримиз эмас минглаб ўқувчиси, аъзолари бор блогерларнинг фикри устунроқ. Турли китоблардан иқтибослар келтирувчиларнинг ҳаёти, ҳақиқати маъқулроқ. Уларга ўхшашга улардек фикрлашга ҳаракат қиламиз ҳаёлларимизда идеаллар ясаб олганмиз. Фактчекинг йўқ, кўр кўрона ишонаверамиз уларга. Асли уларнинг сийрати бизга маълум эмас аммо улар ёзадиган статусга қараб ижтимоий статусига баҳо берамиз. Унутманг ҳамма адашаётган бўлиши мумкин, аммо бу сиз ҳам бемалол адашаверишингиз мумкин дегани эмас. Балким сиз жамият фикрини ўз ҳақиқатингиз билан ўзгартира олмассиз, аммо ҳеч бўлмаса янги бир ҳақиқат туғилишига сабабчи бўласиз. 👉@kitoblog👈

1,370 views

Опубликован 14 сент.

​​#tanlov#bilimdon_kitobxon Нашриётимиз томонидан чоп этилган ҳар бир китобни кўздан қочирмай кузатиб келаётган синчков дўстларимиз учун кичик туҳфа 🎁 👉 Энди Сиз – "БИЛИМДОН КИТОБХОН" танловида иштирок этиб, барча ёшдаги ўқувчиларга бирдай манзур келадиган қизиқарли китоблар тўпламини қўлга киритишингиз мумкин. Танловимиз шартлари билан танишинг👇 ✅ Сиз нашриётимиз томонидан нашр этилган, ўзингиз севиб ўқиган асарингиз ҳақида 250 сўздан ошмаган ҳолда қисқача тақриз ёзишингиз керак бўлади. Бунинг учун сизга устозларингизнинг қимматли маслаҳатлари қўл келади. Китоблар рўйхати мана бу ерда👈 ✅ Тақриз илмий тилда ёзилиши шарт эмас. Унда сиз севиб ўқиган асарингиздаги қаҳрамонлар, уларнинг турмуш тарзидан олган таассуротларингиз ва фикр-мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашасиз. ✅ Китоб ҳаётининг мазмунига айланган 3 нафар дўстингизга ушбу танлов ҳақидаги хабарни улашинг. Бу билан сиз нафақат бизга ёрдам берган, балки, тенгдошларингиз орасида китобхонлар сафини кенгайишига ҳам катта ҳисса қўшган бўласиз. (Дўстларингизга улашганлигингизни тасдиқлаш учун скрин қилиб олишни унутманг. Ғолиб бўлган тақдирингизда бу сизга шартларни тўлиқ бажарганлигингизни исботлайди). ✅@UzbNashriyotTanlovBot ботга тегишли муддат ичида изоҳларингизни юборинг! ❗️Танлов 🗓 14 сентябрдан 30 сентябрга қадар давом этади. Ғолиблар 1 октябрда эълон қилинади. 🏆 Уч нафар ғолиб деб топилган иштирокчи нашриётимизда чоп этилган энг зўр китоблар гулдастаси билан тақдирланади. 🥇1-ўринга: 5 томли "Ўзбек тилининг изоҳли луғати", 5 та китобдан иборат "Шайтанат" асари 🥈2-ўринга "Шайтанат" 5 та китоби, "Шоҳнома" асари 🥉3-ўринга "Шоҳнома" ва "Шафқатсиз аср" асари 🔊 Шошилинг! Шахсий кутубхонангизни яна ҳам қизиқ китоблар билан бойитинг 🛍 ➡️ Танловни шаффоф ўтказилиши учун нашриётимиз муҳаррирлари ва @kitoblog каналининг админини ҳакамликка чорлаганмиз. #tanlov_2020 Каналга уланиш учун: 👉@UZBNnashriyoti👈

1,280 views

Опубликован 14 сент.

⚡️Кўпчилик каналда "танловўтказинг" деб мурожаат қилади. Ҳеч ҳафсала қила олмасдим рости. Мана энди @UZBNnashriyoti "Ўзбекистон" нашриёти билан ҳамкорликда танлов уюштирдик. Қуйида танлов шартларини ташлаб қўяман. 🎁Бир қанча ажойиб совринлар ҳам қўйилган. Албатта қатнашинг! 👉@kitoblog👈

1,240 views

Опубликован 14 сент.

Бир китобнинг кучи. Мен ҳам шу китобни бошлаганман. Қизиқ менга ҳам шундай таъсир қилармикин🤔 👉@kitoblog👈

1,260 views

Опубликован 14 сент.

Баъзи китобларни ўқигандан кейин афсусланиш ҳақида ёзгандим. Аслида 2-3 йилдан бери менда бундай ҳолат деярли кузатилмайди. Чунки, бирон китобни бошлашдан аввал китоб ҳақида интернетдан жуда кўп маълмуотлар олишга ҳаракат қиламан. Муаллиф ким, қаерларда таҳсил олган, китоб қачон, нима мақсадда ёзилган, рейтингларда қандай ўринларга эга, Goodreads ва LiveLib кабиларда ўқувчилар қандай фикр билдирган, қайси жиҳатларига танқид қилинган ва ҳк. Шундан кейин "ўқиса бўлади" деб ҳисобласам бошлайман. Фақат ўзбек адабиётида бундай кўп маълумот интернетдан топиб бўлмагани учун "адашишим" мумкин. Шундай бўлган ҳам. Оҳирги ҳафсаламни пир қилган асар Х. Султоновнинг "Кўнгил озодадир" асари бўлди. Бу асарни жуда кўплар, ёзувчилар ҳам мақатаган. Аммо мен кутган нарсамни ололмаганман. Маиший мавзудаги асардек таасурот қолдирган. Ўзи қай ҳолда китобни ўқиб кетган вақтга афсусланиш мумкин: — Сиз китобни интернетда роса хайп қилиниб, мақталгани учун ўқигансиз; — Яқин, ишонган танишингиз мақтаган, аммо у билан дидларингиз ҳар хил; — Севган ёзувчингизнинг навбатдаги асарини ҳам катта умидалар билан ўқишни бошлагансиз; — Кимдир совға қилган, ютиб олгансиз ва ўқиб кўрайчи дегансиз; — Китобни муқовага қараб танлагансиз(муқовага қараб китобга баҳо берувчиларга тушунмай ўтиб кетсам керак). Ва ҳоказо. Юқоридаги бандларга амал қилмасангиз асар танлашда кўп ҳам адашавермайсиз. 👉@kitoblog👈

1,360 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••6465666768•••70•••75•••80•••8384