TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват16,610Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 7 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 7 февр.

​🔊Ўзидан ўзи амалга ошувчи башорат ёки Томас теоремаси. Р.Мертон ўзининг 1968 йилги "Ижтимоий назария ва ижтимоий структура" асарида "ўзидан ўзи амалга ошувчи башорат"(self-fulfilling prophecy) терминини ишлатгач, термин кенг жамоатчиликда машҳурликка эришган. ✅Ўзидан ўзи амалга ошувчи башорат бу - дастлаб мутлақо ёлғон бўлган башоратнинг якунда ҳақиқатга айланишидир. Бунда одамлар онгида пайдо бўлган асоссиз таҳмин, улар ҳулқини ўзгаришига сабаб бўлади ва оқибатда таҳмин реалликка кўчади. Бу ҳолатни шунингдек Томас теоремаси деб ҳам аташади. Америкалик социолог У. Томас ижтимоий фанларнинг асосий теоремаси шундай деган: "Агар одамлар бирор вазиятни реал деб ҳисобласалар, унда бу вазият шунинг оқибатида реаллашади". 🛒Бу ҳолатнинг ёрқин мисоли эса карантиндаги ҳолат: одамлар карантин энди киритилаётган пайтда картошка, ун ва бошқа махсулотлар тугаб қолади, қимматлашади деб ваҳимага тушди. Асли бунга яққол асос йўқ эди. Аммо одамлар шунчаки турли гап сўзлар сабаб кўпроқ озиқ-овқат ва бошқаларни ғамлашга тушиб кетди. Оқибатда махсулотлар дефицитлашиб нархлар ҳақиқатдан ошди. Ёки одатий мавсумий ҳолатларда доллар ошади деб таҳмин қилишни бошлайди кўплар. Доллар йиғиш пойгаси бошланади ва доллар кутилганидек ошади. Ёки кимдир "мени ҳеч ким яхши кўрмайди" деб ўзига паст баҳо беришни бошлайди ва одамлар билан алоқадан ўзини тияди. Табиийки унга бошқалар унчалик ҳам эътибор бермайди. ▪️Одамларнинг тақдир борасидаги ишончини ҳам шундай баҳоласа бўлади. Одам ўзига установкалар, қолиплар қўйиб олгач онгсиз равишда ўша қолип асосида ривожланади. 👉@kitoblog👈

1,900 views

Опубликован 6 февр.

— Интеллектуаллик бор. Интеллектуаллик донолик деб ўйлайсизми? Кечириб қўясиз. Интеллектуаллар халқ ҳисобига яшовчи бетайин бир тоифа бўлади. Интеллектуаллар халқ қалбида нима дард бор, ҳеч қачон англаб етмайди. Шу сабаб, интеллектуаллар халқдан оёғи узилиб қолган зотлар бўлади. Интеллектуаллар китобга қараб ўйлайди, китобга қараб фикрлайди. Интеллектуаллар китоб саҳифаларида яшайди, китобий яшайди. Шу сабаб, китоблардан оғзини тўлдириб цитаталар келтиради, тариҳдан сабоқлар ўқийди. Аммо... кўчат экиб, дарахт ўстиролмайди. Лой қориб, иморат қуролмайди. Гўнг сепиб, ерни тўйдиролмайди. Сабаби, интеллектуалларда ҳаётий ақл бўлмайди! Китоб бошқа, ҳаёт бошқалигини тасаввур ҳам этолмайди. Оқибат, ҳаёт ҳақида қоғоздай қуруқ ўйлайди, қоғоздай жонсиз ўйлайди. Уйлари ҳаётдан жуда-жуда олис бўлади. Лекин интеллектуаллар ўзларини ниҳоятда ақлли деб билади, ниҳоятда замонавий деб билади. Шу сабаб, ўзларини ҳамиша мен ҳақ, деб билади. Аслида эса, интеллектуаллар жисман ҳам, руҳан ҳам заиф зотлар бўлади. Масалан, интеллектуаллар изғирин шамол нималигини яхши билади, аммо ана шу шамолга бардош бериш қўлидан келмайди. Интеллектуаллар ўз мақсадлари йўлида ҳеч балодан тап тортмайди. Маразлик билан бўлса ҳам — кўзлаган мартаба мансабларини эгаллайди. Аблаҳлик билан бўлса ҳам — ўйлаган шон-шуҳратларига эришади. Кейин... Ватани ёниб кетмайдими — интеллектуаллар телевизорга қараб ўтираверади. Халқи ўлиб кетмайдими — интеллектуаллар газета-журнал ўқиб ўтираверади. "Бу дунёда ўлиб бўлмайди"- Тоғай Мурод. 👉@kitoblog👈

1,080 views

Опубликован 5 февр.

Бугун @factorbooks жамоасининг 10 ойлиги экан. Мени ҳам унутмасдан совға тайёрлашибди. Одатда тескариси бўлиши керак асли🙂 Майлида табриклаймиз. Нашриёт Ремаркнинг "Қора ҳайкал" асари таржимаси билан ёдимда қолган. Янада яхши асарлар таржимасидан чарчашмасин. 👉@kitoblog👈

1,050 views

Опубликован 3 февр.

1948 йил 3 феврал шу куни Тоғай Мурод туғилган эди. Адиб ўз асарлари билан кўплаб китобхонларга таниш. Асосан давр муаммолари, ўзбек халқининг қарашлари, ғояларини асарларида тасвирлар эди. Сана муносабати билан "Бу дунёда ўлиб бўлмайди" романидан парча ўқисак. 👉@kitoblog👈

1,280 views

Опубликован 1 февр.

Зукко Китобхон нашриётидан навбатдаги совғалар етиб келди. 4 та китоблар қаторида шу "Мақсад" китоби ҳам бор экан. Бирғнеча жойда рекламасини кўргандим. Энди ўқиб ҳам кўрамиз🙂 Нашриётга эса омад. 👉@kitoblog👈

1,230 views

Опубликован 28 янв.

​​Свет келди десам а🙂 Бир-неча кундан бери ҳеч пост қўйишга вақт бўлмади. Ўқишгаям имкон бўлмаяпти. Сизларда чи? Ёмғир остида қайси китобларни ўқияпсизлар? 👉@kitoblog👈

1,440 views

Опубликован 25 янв.

Кўплаб жойларда свет ўчди. Энди ниҳоят шам ёруғида китоб ўқиймиз😅 Лекин интернет ишлаб турибди😏 👉@kitoblog👈

1,550 views

Опубликован 25 янв.

#ой_китоби Демак "Ой китоби" лойиҳаси январ ойи учун яқинда таржимаси чиққан, жаҳонда эса кўпчилик учун мақсадлар қўйиш ва уларга етишга ёрдам берувчи бестселлер асар Жеймс Клирнинг "Атом одатлар" китобини таклиф қилмоқчиман. Китоб бизда сотувга чиққан, электрон…

1,370 views

Опубликован 25 янв.

#ой_китоби Демак "Ой китоби" лойиҳаси январ ойи учун яқинда таржимаси чиққан, жаҳонда эса кўпчилик учун мақсадлар қўйиш ва уларга етишга ёрдам берувчи бестселлер асар Жеймс Клирнинг "Атом одатлар" китобини таклиф қилмоқчиман. Китоб бизда сотувга чиққан, электрон шаклда Asaxiybooks дастуридан ҳам сотиб олиб ўқишш мумкин. Пдф да йўқ ва ташлаб ҳам берилмайди. Чет тилларида эса интернет тармоғидан топиб ўқиш мумкин. Муддат сифатида 5-феврални белгиламоқчиман. Шу куни гуруҳда муҳокама қиламиз, савол жавоблар ўтказамиз ва талабга кўра телеграмда аудиочат ҳам ташкил қилармиз. Унгача китобга тақризлар, иқтибослар пост қилиб туриш мумкин. Албатта ҳар бир йўналишларда тақдирлаш бўлади. Бу муҳокамалар қизиқарли ўтиши, лойиҳа тақдирига боғлиқ. Шу постга кимлар китобни ўқиб муҳокамада қатнаша олишини белгиласин чи? Шунга қараб иш кўрамиз. П. С китоб муҳокамаси аудиочатда шу каналда бўлиб ўтади. https://t.me/kitobxonlar_d

1,300 views

Опубликован 21 янв.

Saviya, tarjima va tarjimonlikda avlodlar almashinuvihaqida Bugun.uzda tarjima kitoblar va umuman tarjimonlik sohasiga oid intervyu chop etilibdi. Qiziquvchilar o'qishingiz mumkin. http://bugun.uz/106965 @panda_books

1,250 views

Опубликован 19 янв.

Биз нотўғри мақсад қўямиз. Аниқроғи ниманидир ўзгартиришни истаймиз у, аммо шаҳсиятни эмас, жараёнларни ўзгартиришга уриниш билан банд бўламиз дейилади ўқиётган китобимда. Масалан, кимдир энди ҳар куни эрта 6:00 да тураман, бошқаси кунига 30 бет ёки ярим соат китоб ўқийман деб мақсад қилади. Бир неча кун такрорлаб кейин мотивация ўлади. Чунки ўйланг хўп эрта турдингиз, кунига 1 соатлаб китоб ўқидингиз мақсад нима? Шунчаки кўпроқ вақт бўлади ё китобларингиз тезроқ тугайди бўлдими? Аслида бу ҳеч қандай ўзгаришга олиб келадиган мақсад эмас. Яъни ҳамма эрта турадиган ё китоб ўқийдиганлар муваффақиятли, соғлом бўлавермайди ку. Аммо шу ўринда муваффақиятли, тартибли одамлар кўпроқ ўқишади, саломатлиги яхши одамлар эрталаб эрта туриб югиришади. Яъни мақсад эрта туриш эмас, тартибли, соғлом одам бўлиш. Мақсад китоб ўқиш эмас ўқимишли, саводхон одам бўлиш. Доимо нимадир иш қилиш ёки қилмасликда бу тартибли, муваффақиятли одамга бу иш тўғри келадими йўқми деб савол беринг. Ана шунда эртароқ уйғонасиз, кўпроқ ўқийсиз ва ўша одамга айланиш учун ҳаракат қиласиз. 👉@kitoblog👈

1,450 views

Опубликован 18 янв.

Китоблар одамларга уларнинг оригинал фикрлари унчалик ҳам янги эмаслигини эслатиб туриш учун керак.. Китоб ўқиганингизда шундай ҳолат юз берганми? Бир қанча йил олдинги китобда ўзингиз яқинда "ўйлаб топган" фикрни учратиб қоласиз?🙂 👉@kitoblog👈

1,710 views
12•••5678910•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384