TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват18,050Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 8 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 12 янв.

Натижалар бу – одатларнинг қай даражада яхши эканини кўрсатувчи кечиккан мезондир. Шундай экан бойлик — бу молиявий одатларнинг, вазн – овқатланиш одатларининг, билим – ўқиб-ўрганиш одатларининг, хонангизнинг озода ёки тартибсиз экани эса саранжомлик одатингизнинг кечиккан тимсолидир. Нимани доимий такрорласангиз, шунга эришасиз. Ж. Клирнинг "Атом одатлари" дан ҳозирча энг ёққан иқтибос.. 👉@kitoblog👈

1,790 views

Опубликован 12 янв.

​​Оҳирги пайтлар анча пиар қилинаётган асарлардан бири ҳам қўлимга етиб келди. Асахийдан навбатдаги туҳфа Жеймс Клирнинг "Атом одатлар" асари. Жаҳонда ҳам турли одатларни шакллантириш, бирон мақсад қўйиш борасидаги бестселлер китоблардан. Сиз асар ҳақида нима дея оласиз? Қилинаётган пиарга арзийдими? 👉@kitoblog👈

1,500 views

Опубликован 10 янв.

Айзек Азимов ҳудди Артур Кларк, Карел Чапек каби илмий фантастиканинг оталаридан десам адашмасам керак. Ростмана илмий-фантастик асарлар, йўналишига улар асос солиб кетган. Яқинда Азимовнинг "Коинот оқимлари" асарини тугатдим. Гарчи бу асар унинг шох асари ҳисобланмасада лекин ёзувчининг маҳоратини сезиш қийин эмас экан. Сюжетга кўра узоқ келажакда кўплаб сайёраларда ҳаёт бўлади. Ер эса экин, ўсимлик ўсмайдиган жойга айланган. Барча сайёраларда пахта ўсади, аммо Флорина номли сайёрадагина пахтанинг олий нави кирт ўсади. Шу сабаб сайёра кўплаб бошқа гигант сайёралар эгаси, Трантор каби империалистик сайёранинг назарига тушган. Аммо бир коинот тадқиқотчиси Флорина хавф остида эканини айтади. Бу ҳақиқатдан шундай ёки навбатдаги ҳийлами буни асарни ўқиб билиш мумкин. Асар сюжети интригаларга бой, китобхонни ўзида ушлаб тура олади. Умуман бугунги сиёсий, бошқарув тизимларга ўхшашликни ҳам кўриш мумкин. Флориналикларнинг бошқа сарк, сквайрлар томонидан эксплуатация қилиниши, паст табақа деб кўрилиши турли синфий курашларга ишора қилади. Бир томондан сюжет яқинда фильми чиққан "Дюна" асарини ҳам ёдга солади. Унда ҳам зиравор ўсувчи Арракис сайёраси сабаб турли қарама қаршиликлар бўлади. "Дюна" асари ку бутун бир эпопея, Азимов асари эса қисқа асар. Ziyouz бошқа тармоқларда ўзбекчаси бор, топиб ўқиш мумкин. Ёқимли мутола. 👉@kitoblog👈

1,410 views

Опубликован 7 янв.

Бизнес тренинглардан фойдалироқ. Николас Нассимнинг «Қора оққуш» асари ҳақида Bugun.uz колумнисти Ўктам Ўринтоев бизнес ва умуман, ҳаётда кутилмаган ҳодисаларга тайёргарликни ўргатувчи китоб ҳақида ҳикоя қилади Батафсил — bugun.uz/102110 Расмий | LIVE | Дайжест

1,340 views

Опубликован 7 янв.

​​Дунёда биз умуман кутмаган, ҳатто умуман юз бермайди деб ҳисоблаган кўплаб воқеалар ҳам амалга ошиши ҳаёт тарзимизни издан чиқариб юборади. Шу яқин тарихимизда рўй берган коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатда бутун дунёда локдаунлар эълон қилиниши, чегаралар ёпилиши ва онлайн хизматларнинг ривожланиб кетиши ҳам инсоният учун умуман кутилмаган ҳолатлардан бири бўлди. Шу каби ҳолатлар эса “қора оққуш” ҳодисаси бўлиб бу ҳақида Николас Нассим Талеб ўзининг «Қора оққуш» китобида батафсил ёритган ва бу каби кутилмаган ҳолатларга тайёр туриш бўйича амалий тавсияларни бериб кетган. Асар муаллифи Нассим Талеб ливанлик собиқ бизнес трейдер, ёзувчи ва фалсафа доктори ҳисобланади. У айни шу асаридан кейин катта машҳурликка эришган. Бу асар эса ҳаётимиздаги турли “қора оққуш” лар – кутилмаган ҳолатлар, тасодифларга тайёр туриш лозимлигини, бундай ҳолатлар қандай вужудга келишини тушунтиришга уқтиради. Ўзининг бу назариясини у 2008 йилги иқтисодий инқироз пайтида Empirica Capital фондида синаб кўрган. Айни ўша инқироздан у ишлаган компания ўзига ҳос таҳлил усуллари ёрдамида кам сонли компаниялар қаторида фойда билан чиққан. 👉@kitoblog👈

1,400 views

Опубликован 6 янв.

2022-yilda nashriyotlar bizga yaxshi sovg'alar tayyorlashyapti. Yilni rebranding bilan boshlagan Factor books turklarning hissiyotga boy kitoblaridan biroz dam olishga qaror qilishgan ko'rinadi. Kuni kecha Yevropa adabiyotidan ikkita kitob chop etilishini e'lon qilishdi, avvalroq Yevropaga xos yozadigan o'zbek yozuvchisining kitobi chiqayotganini e'lon qilishgandi. Remarkni juda ajoyib qilib tarjima qilish orqali bunday kitoblarni eplay olishlarini ko'rsatib qo'yishgan, endi Agata Kristi va Robin Uilyamslarni ham kamida shu darajada tarjima qilib, chop etishlariga umid qilamiz va kutamiz. Henry Marsh. 'Do no harm'. Bir paytlar, Angliyalik neyroxirurgning ushbu kitobini 2022-yilda Asaxiybooks tomonidan taqdim qilinishi aytilgandi. Agar chiqsa, o'zbek tilidagi tibbiyotga oid birinchi badiiy-ilmiy-ommabop kitob bo'ladi. Muallif kitobiga o'zi ko'rgan holatlar, kasalliklar, bemorlar, hamkasblar bilan munosabatlar haqida yozadi, u bilan birgalikda operatsiyaga qatnashasiz, velosiped uchasiz, hattoki Ukrainaga ham borib kelasiz. Marshning keyingi kitobi ham tarjima qilinishi rejalashtirilgan. Jahon adabiyotida vrachlar tomonidan yozilgan bunday tipdagi kitoblar juda ham ko'p. Umid qilamanki, Asaxiyning ortidan tibbiy-badiiy kitoblarni tarjima qilish trendga chiqadi. Biznes kitoblarga qiziqmaydigan tibbiyot xodimlari ham bir maza qilishsin. @kitobxonyigit

1,110 views

Опубликован 5 янв.

Аудиокитоблар ҳақида Кўпчилик аудикитобларни унчалик маъқул кўрмайди. Уларда, умуман электрон китобларда қандайдир бир "китоб тафти" йўқлиги айтилади. Лекин аслида аудикитоблар жуда қулай. Айниқса доимий банд одамлар йўлда, навбатларда ҳам бемалол тинглаб кетиши мумкин. Шу сабабли ҳам аудиолар, одатий китоблардан тезроқ тугатилади. Агар аудиода бадиий китоблар қиймати йўқолади деб ўйласангиз, нон-фикшн(илмий оммабоп) китобларни ўқиш мумкин. Бу китобларда воқеалар сюжети бўлмагач, тушуниш ҳам унчалик қийин бўлмайди. Муҳими фойдали маълумотларга эга бўласиз. Ўзим ҳам ҳозирда доимий аудиокитоблар тинглаб боряпман. Барчага ёқимли мутолаа. 👉@kitoblog👈

1,190 views

Опубликован 3 янв.

Йилни шу янги китоб билан бошладим. Кириш қисми маъқул бўлди. Бугун биз тарих деб биладиган асосий тушунчаларимиз аслида янглиш фактлар, манипуляцияга асосланган. Кўплаб инсонлар, давлатлар, элита ўз манфаати йўлида тарихни бузиб кўрсатишга уста, бу китобда шу каби воқеалар очиб берилган. Китоб Француз буржуазия инқилоби, Биринчи ва иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги яқин тарихдаги воқеаларни янгича ракурсда очиб беради. Кўплаб шаблонлар, стереотипларни синдириб юборишга қодир назаримда. Интернетдан юклаб олса бўлади. П. С. Plus да ҳам постга реакциялар қўйса бўларкан энди. 👉@kitoblog👈

1,300 views

Опубликован 1 янв.

Одатда йил бошидан мастрид рўйхатлар қилмайман. Ўзи ўтган йилдан қолган мўлжалланган бир неча китоблар бор, шуларни тугатиш керак аввал. Кейин йил давомида ҳам қандайдир янги китоб, тренд чиқиб қолади. Оқибатда уларни ҳам ўқишга тўғри келади. Шу сабаб узун рўйхатлар қилмайман. Аммо турли китобларни режалаштириш зарар эмас бу кўпинча вақтни ҳам тежайди. Сизчи бу йилга рўйхатлар туздингизми? 👉@kitoblog👈

1,260 views

Опубликован 1 янв.

​​Кўп-китоб-тез-ўқиш васвасаси “Авваллари китоб оз, илм кўп эди. Ҳозир китоблар кўп, илм камайиб кетган” Ибн Жавзий “Ёшлик пайтимизда диний китоб жуда оз бўларди, ўқиётиб “тез тугаб қолмаса эди”, деб ўқирдик. Энди эса китоб кўп, қандайдир баракаси йўқдек” Бир акамизнинг гапи. “Кўп маълумотни билиш ақлга ўргатмайди”. Гераклит “Кўп ўқиш нафақат бефойда, (чунки ўқиш жараёнида киши бегона фикрларни олиб, чала ўзлаштиради, ҳолбуки ўзи шунга ақли билан етиши мумкин эди) балки ақл учун зарардир, чунки бу иш уни заифлаштиради, ғояларни ўзининг бошидан эмас ташқи манбалардан йиғишга ўргатиб қўяди”. Артур Шопенгауэр -------- Тамроқларда қизиқ бир фаолликни кузатиш мумин: ёшлар ўқимоқчи бўлган китоблар узун рўйхатини режа қилиб қўйиб, ҳафтасига, ойига нечта китоб ўқиш учун норматив чегара қўишяпти. Энг қизиғи, ўқиган китоблари ҳисоботини ҳам бериб қўйишяпти. Китоб ўқишни спортлаштиришга ўхшайди. Ақлий фаолият турларнинг айримлари спорт турига айлангани рост, лекин улар орасида кўп китоб ўқиш турини топа олмайсиз. Негадир бизда шундай ёндашув урчиб кетди. “Мен китобни ўқимайман, мен китобни ейман! Мана қаранглар қанча китобни тушририб қўйдим бир йилда! Фалончи миллиардер шунча китоб ўқиркан, писмадончи даҳо шунча китоб ўқиб ташлар экан! Бойиб кетомқчимисан? Ақлли бўл! Ақлли бўлмоқчимисан? Китоб ўқи, кўп китоб ўқи... жумладан китобларимни сотиб ол! Бугун чегирмали нархда сотиляпти!” Бу ютубда америкалик ва россиялик инфоқаллобларнинг учрайдиган рекламасидан эди. Энди шу услуб зиёли ёшларимизга юқибди. Албатта катта миқдорда ўқиш билим ва тушунчаларни бойитиш ЭҲТИМОЛЛИГИни оширади башарти ўқиш сифатли бўлса. Миқдор сифатга ўтиш деган қонуният ишлаб қолиши учун мақсад кўп ўқиш эмас сифатли, тушуниб ўқишга интилиш керак. Ва бунда китоблар сони ва ўқиш тезлигининг аҳамияти биринчи ўринда эмас. Агар китоб (нафақат китоб, мақола бўлиши мумкин) ўқишга жиддий кирсангиз столингизда тақрибан 2-3 китоб бўлади. Бирини йиллаб ўқиб тугатмай давом этасиз, бир қисмини ўқиб ойлаб ҳазм қиласиз.. Бошқасини бир-икки ўтиришда тугатиб қўясиз. Яна бошқасини бошлаб, охирига етказмай ташлаб қўясиз – ва бу ўз ўзидан айб эмас! Бир-икки китоб ўқиб уни жуда яхши тушунган ақл йил мобайнида 100 та китобни ютиб юборгандан кучлироқ, бойроқ бўлади. Тармоқларда кетаётган китобхонликка тарғиб китоб ўқишни ёшлар орасида модага айлантиришга қаратилган. Моданинг муамммоси шуки, бугун мода бўлган нарса эртагаёқ эскиради. Юзаки тарғибот одамларнинг меъдаси билан ўйнашиб қўяди. Меъдага уриб кетса бошқа ҳеч қайси ташвиқот билан қизиқтира олмайсиз. Шу оддий нарсаларни тушунмаганлар китоб ўқиб унчалик уқимаётганликларини кўрсатиб қўйди. “Кўп ўқиш” жуда нисбий тушунчалигиниям айтиб ўтиш керак. Кимгадир, қайсидир ҳолат учун, мақсад ва имкониятларга қараб бўлади. Бир йилда 500 та биринчи синф болалари учун чиқарилган китобни ўқиган билан шу даврда Квант физикасига бағшланган 70 бетлик монографиясини ўқиб тушунган одам билан баробар эмас. Албатта бу бўртирилган мисол. Лекин “шу йили ўқишим керак бўлган китобларим рўйхати”ни кўз кўз қилаётганлар бу китоблар қанчалик потенциали, мақсади, имконияти, тушунча ҳолати ҳақида умуман маълумот бермайди. Ўзини мотивация қилиш учун фойдали иш бўлиши мумкин. Аммо бошқа одам учун миқдор мотивация бўлиши узоққа бормайди. Мен кўп эмас оз ўқинглар демаётибман, китоб ўқишга рағбатни сўндириш ниятим ҳам йўқ. Айтмоқчи бўлганим ўқишга бўлган рағбатингиз бутун умр учун сўнишга етаклайдиган тушунчалардан узоқ бўлинг. Ўқиш учун ўқиманг, уқиш учун, ўзгариш учун, мустақил фикрлай оладиган ва ўз фикрларингизни тушуна оладиган бўлиш учун ўқинг. Шунда ўз-ўзидан сифатли ўқиш миқдорнинг ортишига табиий етаклаб келади. Жамшид Муслимов @subnazar

3,610 views

Опубликован 31 дек.

Янги йил муборак! Янги йил янги орзулар, ниятлар ва китоблар билан ҳамроҳ бўлсин!🥳 👉@kitoblog👈

1,020 views

Опубликован 29 дек.

Мана шунақа натижалар.524та пост, 144 та канал иқтибос олган. Умуман йил ёмон бўлмади. Балки унчалик кўп ўқимагандирман аммо сифатли ўқий олдим. Фойдали деб билганларимни тавсия қилдим. Канал орқали кўп китобхонлар, букблогерлар билан танишдим. Кун.уз га интервью бердим, Bugun.uz да колумнистик хабарлар ёзишни бошладим, китоб дўконлари билан эса доимий ҳамкорлик. Хўш сизгачи каналдан қандай фойдали тавсия, постлар бўлди? Умуман каналнинг ижобий ва салбий ҳолатлари бўйича фикрларни эшитишга тайёрман? Кейинги йил бартараф этишга уринаман🙂 👉@kitoblog👈

1,120 views
12•••5678910•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384