TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 6 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 5 мар.
Стивен Кинг ҳам ўз китобларини Россияда нашр этмайдиган бўлди. Бу рус нашрлари учун яхшигина зарба бўлса керак, чунки у бир неча йилдан бери Россияда энг кўп китоблари нашр этилувчи хорижлик ёзувчи эди. Россияда кўплаб адабий рейтингларда олдинги ўринларда турарди. Ҳа нотўғри сиёсат Россияга ҳар томонлама таъсир этмоқда. 👉@kitoblog👈
Опубликован 1 мар.
Китобхон бугун қайси китобни ўқисам экан деб ўйга толганда.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 1 мар.
"Info Capital Books" нашриётидан Баҳор фасли учун "БАҲОР" номли китоблар тўплами. 🎀 АЗИЗ АЁЛЛАРИМИЗГА АРЗИЙДИГАН ТУҲФА ! 🎀 Баҳор байрамлари навбат кутиб остонамизда эшик қоқиб туришибди. Табиийки, биз эркакларнинг муносиб совға танлаш борасидаги ўйларимиз икки ҳисса кўпайган ! Сизга бу борада кўмак бериш мақсадида INFO CAPITAL BOOKS нашриёти томонидан ☘️ БАҲОР ☘️ номли китоблар тўпламини тақдим этамиз. Ушбу тўпламда ўзбек шоиралари : 📕 Зулфия ; 📗 Саида Зуннунова ; 📘 Халима Худойбердиева ; 📙 Эътибор Охунова ; 📔 Ойдин Хожиева Шоираларнинг шеърлари, достонлари, ҳикоялари ,қисса ва қатралари ўрин олган. Буюртма қилишга шошилинг : Китоблари сони чекланган. @icbbuyurtma @Infocapitalbooks
Опубликован 28 февр.
Йўқотилган авлод дейишади ку, асосан ўтган икки жаҳон урушида яшаган авлодни. Аниқроғи урушдан қайтиб одатий ҳаётга мослаша олмаган, тирик қолишдан бошқа жамият маиший муаммолари ҳам борлигидан ҳайратланган авлодни. Ремарк, Ҳемингуей, Фицжеральдни ўқиганлар кўпроқ тушунса керак. Аслида шундайда уруш пайтида одам ҳаёлида фақат уруш унинг талафотлари. Жанг сени давлатингда бўлса эса навбатдаги бомба ҳужумига тушмай тирик қолиш ҳаёлда бўлади. Шу кунларда ҳам гўё шундай. Кўплаб каналлар ё фақат уруш мавзусида ёзади ёки бирон бошқа мавзуда нимадир ёзишга қўли бормайди. Ким билсин. Балки биз ҳам ўша йўқотилган авлоднинг бир томчи кечинмаларини бошдан ўткизаётгадирмиз. Аслида нималар деяпман биз улардек жангда қон тўкмадик, окопларда беркинмадик ҳатто ўқ овозини ҳам эшитмадик. Аммо кўпганларимиздан, ўқиётганларимиздан ҳам даҳшатган тушяпммз ку. Қизиқ ҳолат ғалати ҳиссёт.. П. С. давоми бор.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 27 февр.
Бошқа манбада батафсил ёритганимдек, жадидлар 1917-йилгача миллатни «Туркистон мусулмонлари»дан, яъни ҳудудий чекланган конфессионал миллатдан иборат деб билган. Инқилоб даврида жадидларнинг сиёсий тасаввури тезда этниклашди. Сабаби, улар туркийлик ғояларига мафтун бўлди. Туркистон марказли туркийликда (бу совет, рус ва Ғарб тарихнавислигининг доимий олабўжиси бўлган пантуркизмдан умуман фарқли ғоя) Ўрта Осиёнинг барча ўтроқ аҳолиси ўзбек деб таърифланди. Жадидлар ўзбек миллати Ўрта Осиёнинг бутун исломий давлатчилиги ва мумтоз маданиятининг меросхўри эканига даъво қилиб чиқди. Мумтоз маданият шарқий туркий чиғатой тилида гуллаб-яшнаган темурийлар ҳукмронлиги даври ўзбек миллатининг олтин асри деб эълон қилинди. Адиб Холид—Ўзбекистон таваллуди 👉@kitoblog👈
Опубликован 26 февр.
Айни дамда бу китобни ўқиш айни муддао:"Ўзбекистон таваллуди" Адиб Холид Ўрта Осиё тарихини ёритишда тажрибали мутахассислардан экан. Китобнинг кириш қисмларини ўқишни бошладим. Бу асар нафақат Ўзбекистон давлатининг пайдо бўлиши балки Ўрта Осиё давлатлари шаклланиши ҳақида ҳам экан. Ўрта Осиёда эса энг асосий ҳудуд, Туркистон мухторияти вориси ҳам Ўзбекистон бўлиб қолган экан. Жадидлар ва боошевикларнинг ўзаро муштарак қарашлари ва мақсадларидаги тафовутлар ҳақида ҳам сўз боради. Шу ўринда жадидларга ҳозирда кўп таъкидланадигандек болшевик, советлардан ҳам кўра маҳаллий қатлам ҳам қаршилик кўрсатгани айтилади. Бу эса жадидларнинг янада радикаллашувина ооиб келган.. П. С: бу китобдан кўплаб парчалар бўлиб туради энди. Батафсил тақриз ҳам албатта. П. С. 2: @akademnashr га эса китоб учун раҳмат! 👉@kitoblog👈
Опубликован 22 февр.
"Сиз бирон нарсани қила олмайман деб тасаввур қилишингиз биланоқ, бу ишни амалга ошириш сиз учун имконсиз бўлиб қолади." Бенедикт Спиноза (1632-1677) - голланд файласуфи. 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 февр.
«Ота ўз ўғлини бир зоғора нонга алмашди». Тоғай Муроднинг «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» асарига тақриз - Bugun.uz viabugun.uz
Опубликован 14 февр.
Фейсбукдаги фаол блогер М.Мирусмонов 2021 йилда ўқиган китоблар тавсияси. Турли соҳалар иқтисодиёт, сиёсат, фалсафа ва эволюцияга оид турли мияни чарҳлайдиган китоблар. Имкон бўлса ўқиб кўринг, фойдаланинг https://telegra.ph/M-Mirusmonov-2021-jil-kitob-tavsiyalari-02-14 👉@kitoblog👈
Опубликован 13 февр.
Ташқи оламнинг гўзаллиги, ички оламингизнинг қандайлигига боғлиқ.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 12 февр.
Бугун Дарвин куни экан. Қуйидаги Ҳ. Йўлдошев мақоласи орқали буюк олим қанчалик сабрли ва ҳокисор бўлганини билиш мумкин. https://khyuldoshev.wordpress.com/2022/02/12/darwin-birthday/ 👉@kitoblog👈
Опубликован 12 февр.
📚Атом одатлардан олинган хулосалар: ➖ Кичик атом ўзгаришлар ҳам катта натижага олиб келади. Кунига 1 фоиздан ўсиб борилса, бир йилда 37марта ўсиш мумкин. ➖ Одатни эгаллашга эмас ўзликни ўзгартиришга уриниш керак. Шунчаки эрта туриш эмас соғлом, тартибли бўлиш учун эрта туриш керак. Китоб ўқишни эмас ўқимишли, билимли бўлишни мақсад қилиш керак. ➖Янги одат яралиши учун одат кўзга ташланадиган ҳолатга келиши керак. Ўқийдиган китобларни кўринарли жойга, машғулотлар режасини компютер олдига қўйиш мумкин. ➖ Одатларни таҳлаш уларни бажариш эҳтимолини оширади. М: эрталаб туриб кофе ичиб бўлгач, инглиз тилини ўрганаман. ➖ Бажарилган иш мукофот олиб келса у одатга айланади. Яъни у бизга ёқиши керак. Дейлик одам сигарет чеккач стресс тарқалгандай бўлади. Янги одатлардан кейин ҳам бизга ёқадиган нимадир иш қилишни йўлга қўйиш керак. ➖ Одатларни шакллантираётганда орада бир қолиб кетиши унчалик ёмон эмас. Аммо 2 марта одатни ўтказиб юбормасликка уриниш керак. ➖ Ёмон одатлардан ҳам тийилиш, уларга сигнал берадиган нарсалар, давралардан узоқ бўлиш керак. Бу амалда яюши одатлар ривожланишига ҳам таъсир қилади. П.С. Қисқаси китобда яхши фикрлар кўп, танишиб чиқинг. 👉@kitoblog👈