TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват17,120Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 72 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 24 авг.

"Чўл бўриси" да шундай гап бор: — Масалан, сенда маънавий нарсалар, ақл-заковат жуда юксак ривожланган, шунинг учун ҳам турли-туман майда турмуш санъатлари соҳасида ниҳоятда орқада қолиб кетгансан. Мутафаккир Ҳарри юзга кирган, раққос Ҳаррининг туғилганига эса ҳали ярим кун ҳам бўлгани йўқ. ▪️Шундайлар борку орамизда. Адабиёт, фалсафа, таҳлилларни дўндириб ташлаймизу, танишларга турмушдан маслаҳат беролмаймиз. Ницше, Толстой, инглиз адабиёти ҳақида соатлаб суҳбатлар қила оламизу, уйдагилар билан овқатдан кейин икки оғиз ўтириб гаплашолмаймиз. Билим, маърифатга ўчмиз аммо, маиший масалалар, рўзғор ишларига тишимиз ўтмайди. Ўзимизча буюкмиз, абадий мавзуларни алқаймиз, лекин майда муаммолар қизиқтирмайди. Шунга жамиятдан ҳам бегоналашганмиз. Ишқилиб ғалати ҳолат. Шу тўғрими йўқми билмаймиз ҳам.. 👉@kitoblog👈

1,380 views

Опубликован 24 авг.

Малколм Гладуэлл китоби бўйича тақриз ҳам ёзгандим. Энди баъзи жиҳатларини аудиода айтиб беришга ҳаракат қилдим. Асосан, китобдаги асосий ғоя, Матфей эффекти, 10000 соат, IQ ва EQ аҳамияти ва Крис Ланган, Роберт Оппенгеймер фаолияти борасидаги фикрлар. Нутқ унчалик ҳам сифатли эмас, ҳаёлимдагиларни ёздим, шунчаки. Бироз тезлаштирдим, одатда, секин гапирар эканман😅 👉@kitoblog👈

1,340 views

Опубликован 24 авг.

​- Лилия билан баҳслашманг. Лилия ҳар доим ҳақ. - Агар у шкаф шифтда турибди деб айтса ҳамми? - Aлбатта. - Aммо шкаф полда турибди-ку! - Бу сизнинг нуқтаи назарингиздан. Пастки қаватдаги қўшнингиз нима деркин? Маяковский Лилия Брик ҳақида. Маяковский ўзга олам эди.. 👉@kitoblog👈

1,280 views

Опубликован 24 авг.

​Эрталаб кўпчилик кунни интернетда каналлар ва лентани ўқиш билан бошласа керак. Одатда ўзим ҳам бир текшириб қўяман. Лекин Телеграмда каналларни асосан кечқурун ўқиб чиқаман. Чунки вақт кетиб қолади, информацион диетага амал қилмайман. Кўпларда 5-6 тагина каналлар бўлиши мумкин. Мен нақ 200 га яқин канал ва 40 га яқин гурухларга аъзо эканман. 😅 Уларнинг аксариятини кузатиб бораман. Асосан хорижий каналлар, рус китоб блоглари ва ўзимизни букблогерлар. Ўзбекча букблоглар рўйҳати қилингач, уларнинг ҳам аксариятини кузатишни бошладим. Кўпчиликида аъзолар кам бўлсада лекин яхши, оригинал ва креатив контент бор. Плагиат кам, шуниси ёқади. Сизчи, нечта каналга аъзосиз? Кимларни кузатиб борасиз? 👉@kitoblog👈

1,260 views

Опубликован 23 авг.

Ҳаёт паст-баландликлардан, ўнқир-чўнқирлардан иборат. Ҳеч қачон бир маромда кетмайди. Бу ҳудди юрак урушининг кардиограммадаги кўринишига ўхшайди. Паст-баландликлар.📈 Агар у текис кетса демак, ҳаёт тугайди. Волтер "Кандид ёки оптимизм" асарида ёзганидек "барчаси яхшиликка".. 👉@kitoblog👈

1,600 views

Опубликован 22 авг.

​Иқтисодиёт бўйича Нобел соҳиби Герберт Саймон қарор қабул қилишда инсоннинг иррационаллиги(ақлсизлиги) тушунчасига қарши чиқмаган бўлсада, у одамлар рационал(оқил) бўлишга ҳаракат қилади деб ҳисоблайди. Шундай қилиб, кўпинча қарор қабул қилишда асосий тўсиқ - бу маълумотларнинг етишмаслиги эмас, балки одамнинг мавжуд маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш қобилиятининг чекланганлиги. Саймоннинг таъкидлашича, ушбу чекланган рационаллик туфайли биз ақлий қобилиятимизни "тежашга" имкон берадиган ақлий "ёрлиқлар" ни ишлаб чиқамиз. Улар эвристика (ёки интуитив фикрлаш) деб номланади ва турли шаклларга эга: мавжуд қоидалар, соғлом фикр ёки эксперт хулосаси. Ушбу кичик қонуниятларга эътибор қаратиш дегани, якуний танлов ҳар доим ҳам мақбул бўлмаслиги мумкин, аммо бу ёндашув бизга чегараланган рационаллик орқали дунёнинг мураккаблиги ва ноаниқлигини бошқариш имконини беради. Шундай қилиб, Саймоннинг таъкидлашича, танлов қилишда одамлар минимал даражада қониқишга эришади яъни улар энг яхши ечимларни эмас, балки яхшироқ, муносиброқ ечимларни излашади. 📚Х. Дж. Чанг— Иқтисодиёт қандай тузилган 👉@kitoblog👈

1,390 views

Опубликован 22 авг.

​Инсоннинг феъли-куйи шундайки, ўзига яхшилик қилган кимсага қанчалик боғланмасин, ўзи яхшилик қилган кимсага ундан кўпроқ боғланиб қолади. 📚Н. Макиавелли—Ҳукмдор 👉@kitoblog👈

1,200 views

Опубликован 21 авг.

​Mr. Robot сериални кўряпман. Кўпчилик кўргандир, машҳур сериал. Турли корпорациялар, киберҳафсизлик ва маҳсус ҳизматларнинг ўзаро алоқаси ҳақида. Улар бизни манипуляция қилиши, кишнинг танлов эркинлигини рекламалар орқли белгилаб беришга уриниши ва жамият қусурлари ҳақида. Сериални кўриб Бенедикт Спинозанинг бир гапи ёдимга тушди: Ўзини эркин деб ҳисоблайдиган одам, ҳудди отиб юборилган тошнинг ўзини учаяпман деб ўйлашига ўхшайди.. 👉@kitoblog👈

1,280 views

Опубликован 21 авг.

📚Ҳерман Ҳессе "Чўл бўриси" дан: — Ҳа, — деди у ниҳоят, — сен ҳақсан. Албатта, яна уруш бўлиши муқаррар, буни билиш учун газеталарни ўқиш шарт эмас. Албатта, бу жуда қайғули, бироқ қайғурганинг билан фойдаси йўқ. Бу худди ўлимга ўхшаб кетади, йиғлаб-сиқтаб, хафа бўлганинг билан, барибир, ўлим ҳақ, бир кун ўлиш бор. Улимга қарши кураш, азизим Ҳарри, ҳамиша гўзал, олийжаноб, ажойиб ҳамда ҳурмат-иззатга сазовор ишдир, бинобарин, урушга қарши кураш ҳам худди шундай. Бироқ у ҳамиша умидсиз, иложсиз, бедаво Дон Кихотликдир. — Эҳтимол, бу тўғридир, — дедим кескин оҳангда, — лекин барчамизга бир кун ўлиш бор экан деб, бепарво ва лоқайд, тек қараб тураверсак, унда ҳаётимиз нотўғри изга тушиб, ҳаммаёқнинг расвоси чиқиб кетмайдими! Нима, энди ҳамма нарсага қўл силтаб, барча ақл-тафаккурдан, барча интилишлардан, барча одамгарчиликдан воз кечиб, пул ва шуҳратпарастликка жиловни бериб қўйиб, пиво ичиб, кейинги сафарбарликни кутиб ўтираверишимиз керакми? 👉@kitoblog👈

1,250 views

Опубликован 21 авг.

💬Менинг фикримча, шафқатсизликни шафқатсизликдан фарқи бор. Агар, ёмон нарсани яхши деб таъбирлашга рухсат этилса, шафқатсизлик ўз хавфсизлигини таъминлаш учун бирданига амалга оширилса, у доимий мақсадга айлантирилмаса ҳамда кейинги фаолият эл фаровонлигига йўналтирилса яхши. Бироқ, у оз-моздан бошланиб, сўнг кўпаяверса ва ҳеч қачон тўхтамаса, эл фаровонлиги ўйланмаса — у ёмон. 📚Н. Макиавелли—Ҳукмдор П.С: Макиавеллини шу каби фикрлари учун ҳам ўша пайтлар кўп таъқиб қилишган, танқид қилишган. Лекин бу гапларда назарий жиҳатдан ҳақиқат бор. 👉@kitoblog👈

1,150 views

Опубликован 21 авг.

​👤Френсис Фицджеральднинг сирли тарихи Фицджеральд ўзининг "Буюк Гетсби" асари ва асар асосида олинган киноси билан ҳаммага машҳур. Ёки Бред Пит рол ўйнаган "Бенжамин Баттоннинг сирли тарихи" фильми ҳам унинг асари асосида олинган. Унинг ҳаёти ўша асарлардагидек экцентрик кечгани эса кўпчиликка нотаниш. 👨🏻‍🎓Френсис даврининг энг нуфузли мактаб ва университетларида ўқиган. Иқтидорли ёш ёзувчи университетдаги ҳикоялар танловларида доимо ғолиблар қаторида бўлган. Аммо кейинги иш фаолиятида у унчалик ҳам муваффақиятга эришмади. Ўша пайтдаги зодагон оиладан бўлган соҳибжамол Зельда билан унаштируви ҳам айнан Френсиснинг молиявий ҳолати яхши эмаслиги сабаб бузилган. Шундан сўнг Фицджеральд катта пул топиб, албатта Зельдага уйланишни ният қилади. 📚Дарҳақиқат, у 24 ёшида ёзган "Жаннатнинг бошқа томонида" номли дастлабки романи унга ҳақиқий шухрат келтирди. Омадсиз ёзувчи бирдан, АҚШ нинг энг машҳур журналлари орасида талаш бўлиб қолган. У энг кўп ҳақ тўланадиган ёзувчига айланиб, кетма кет ҳикоялари унга ҳам шухрат, ҳам даромад келтирди. Табиийки у севгилиси Зельда билан турмуш қуради ва уларнинг ҳашаматли, қизғин ҳаёти бошланди. 👨‍👩‍👧Улар Американинг таниқли жуфтлигига айланишди. Доимий кўнгилхушликлар, кечалар, турли тадбирлар ва скандаллар уларнинг одатий ҳаёт тарзига айланганди. Кўчларда такси капоти устида сайр қилишар, шаҳар фаввораларида бемалол чўмилиб юришар, спектакль премерасига эса ҳатто яланғоч келишдан ҳам тап тортишмасди. Ўз вақтида ҳар иккаласи ҳам ижод билан шуғулланарди. Манхеттендаги ҳашаматли виллада, айш ишратда ҳаёт кечиришарди. ✈️Кейинроқ Европага саёҳат. Париж. Зельда рақс, рассомлик билан шуғулланса, Френсис шу ерда Ҳемингуэй билан қадрдон бўлиб қолади. Америкага қайтишади ва вазият орқага кета бошлайди. Буюк депрессия бошланганди. Зельда ўзгариб, номаълум овозларни эшита бошлайди. Фицджеральдни раққоса Айседора Дункан(Есениннинг хотини) дан рашқ қилиб, ўзини ўлдирмоқчи ҳам бўлади. Маълум бўлишича унда шизофрениянинг оғир шакли бошланган. Руҳий касалликлар шифохонасига ётади. Френсис депрессияга берилиб, алкоголга муккасидан кетади. Ижод борасида ҳам ишлар орқага кетган, оҳирги ёзганлари ўқилмай қолганди. Ҳатто ўша пайт тугатилган "Буюк Гетсби" романи ҳам муваффақиятга эришмайди. Гарчи яна уйлансада бу кетма кет ташвишлар ўзини кўрсатиб, у 44 ёшида инфарктдан вафот этади. Зельда эса орадан 8 йил ўтиб жиннихонадаги бир хонада қамалиб қолиб ёнғинда вафот этган. 📝Шу тарзда бу ўзига ҳос жуфтлик "live fast die young" вакиллари ҳаёти якунланди. Фицджеральд ўлимидан бир йил ўтиб "Буюк Гетсби" бестселлерга айланади. Уруш пайти асарнинг 150 000 нусҳаси фронтга юборилгани ҳам асар мавқеи қанчалик эканини кўрсатади. Бугун эса Америка адабиётини Ф.С. Фицджеральд асарларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Буюк Гетсби эса мактаб ва коллежларда дарс дастурларига киритилган. У "йўқотилган авлод" нинг энг ёрқин вакили сифатида тарихда қолди. 👉@kitoblog👈

2,590 views

Опубликован 20 авг.

💻 2020 йилнинг ҳар1 дақиқасида Интернетда нималар содир бўлади: ▪️Инстаграмда 347 222 та сторислар қўйилади. ▪️ You Tube да 500 соатлик видео юклаб олинади. ▪️ Фейсбукда 150 000 та фотосурат жойланади. ▪️ Одамлар 1.4 млн та видео ва овозли қўнғироқни амалга оширади. ⌛️Сиз шу хабарни ўқигунча, содир бўлган воқеалар.. 👉@kitoblog👈

1,400 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••707172737475•••80•••8384