TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 71 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 28 авг.
💬Иззат-ҳурматда юриши учун ҳукмдор нималар қилиши керак? Макиавелли кўрсатмалари, ҳали ҳануз актуал.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 28 авг.
«Садизм» деган иборанинг чин маъноси нима эканини айрим кишилар билмаса керак. Хорижий сўзлар луғатига мурожаат этамиз. Француз ёзувчиси маркиз де Сад (1740—1814) номи билан аталадиган ушбу атаманинг маъноси — жинсий бузуқлик, ёстиқдошига жисмоний азоб етказилган тақдирдагина тўла-тўкис ҳузур қилинади, шунингдек, ҳаддан ташқари шафқатсизлик, бошқаларнинг азобланишидан ҳузурланиш демак. Юқорида айтилган гапларга қўшимча сифатида қайд этмоқ лозимки, олимлар садизмни бир неча турга ажратадилар: наслий касаллик билан боғлиқ бўлган садизм; руҳий касаллик сифатида рўй берадиган садизм; нашавандлик ва ичкиликбозлик натижасида юзага чиқадиган садизм ҳам бояги тоифага мансуб; ниҳоят, ижтимоий турмушнинг кескин издан чиқиб кетиши натижасида рўй берадиган садизм. Айтматов. Қайсидир бир китобда ўқиганим бор, Франция инқилоби тажрибаларидан маркиз де Сад ғаройиб хулоса чиқаради. Шохонов. Қизиқ. Қандай? Айтматов. Мана бундай: инқилобий тузум шароитида инсониятга қарши қилинган бирон-бир жиноят қораланмаслиги лозим. Чунки, бундай шароитда жиноят одатий таомилга айланиб қолади. Шохонов. Найрангбозликни қаранг! Айтматов. Асти қўяверасан. Уддабуронлик, устамонлик бобида унинг ақл-идрокига тан бермай иложинг йўқ. 📚Чўққида қолган овчининг оҳи-зори. Чингиз Айтматов, Мухтор Шохонов 👉@kitoblog👈
Опубликован 27 авг.
Коррупция ҳақида кўп гапириб, коррупцияга қарши курашиш агентлиги пайди бўлди. Оила, ажралишлар сони ҳақида айтилиб махалла ва оила вазирлиги тузилди. Инновациялар камлиги айтилиб инновацион вазирлик, камбағаллар кўплиги айтилиб қамбағалликни қисқартириш вазирлиги тузилди. Аввалига жамиятда аҳлоқ ҳақида кўп гапирилади. Аҳлоқсизлар танқид қилинади. Кейин буни бартараф этиш учун аҳлоқсизларга қарши кураш вазирлиги тузилади.Вазирлик эса ҳар ойда мамлакатда содир бўлган аҳлоқсизлик, ҳулқ бузилиши ва "маънавиятсиз" лар ҳақида ҳисоботлар тайёрлайди. Плакатлар, бланкалар тайёрлайди. Мана биз қарши курашяпмиз деган таасуротни пайдо қилишади...Минбарларда эришилган натижалар ҳақида баланпарвоз нутқлар гапирилади. Аммо, ҳеч нарса ўзгармайди. Аҳлоқ ҳам ўша жойида қолган, фақат илгари аҳлоқсизликни айблаганлар энди уни ҳаспушлашга ўтган ҳолос. "1984" га ўхшаб адолат, севги, тинчлик вазирликларини тузиш қолди. Аҳир уларни ҳам тенг тақсимлаш керак-ку. Кейин эса фикр полициячилари пайдо бўлади. Катта оғани эса ўзимиз яратиб оламиз.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 27 авг.
Марк Цукерберг Фейсбукни янада такомиллаштириш устида ишлаётган экан. Янги ўзгаришлардан кейин одамлар ўз ҳиссиётлари билан бўлишиши янада осонроқ бўларкан. Назаримда яна янги реакция ва эмоциялар қўшилади. Умуман сўнгги пайтларда виртуал ҳаётга берилиб, аксинча реал ҳаётдан узоқлашиб эмоцияларни ҳам унутаётганимиздек туюлади менга. Аниқроғи бошқалар эмоциясини тушунишни ва ўз ички ҳолатимизга мос ҳисни юзага чиқаришни. Чунки бугун бизга ўзимиз нимани ҳис қилишимиз эмас, атрофимиздагилар, бошқалар бундан нимани ҳис қилиши муҳимроқ. Нима чиройли, хунук, мазали ёки ёқимли эканини ҳам бошқалар фикри орқали кўпроқ ўлчаймиз. Гарчи нимадир бизга чиройли кўринсада, бошқалар буни тан олмаса ўзимиздан шубҳаланимиз. Тез орада дейлик буткул ҳислардан айриламиз. Хурсанд, хафалик, ғазаб, алам, ҳасад, табассум биронтасини юзага чиқара олмаймиз. Фақат тармоқдагина керакли эмоция инструментини танлаб ҳиссиётимизни билдира оламиз. Реал ҳаётда эса йўқ. Апатияга чалинамиз. Виртуал ҳаёт янада такомиллашиб, актуаллашиб бораверади. Бу менга "Эквилибриум" фильмини ёдга солади. Фильмда учинчи жаҳон уруши юз бергач, барча урушлар, талафотларга инсонлардаги шу «арзимас» ҳиссиётлар сабабчи экани айтилади. Эндиликда барча одамлар ҳар куни ҳиссиётларни блокловчи дорини қабул қилади. Одамларда турли ҳис уйғотувчи ҳолатлар ва санъат асарлари яксон қилиниб, тақиқланади. Дори қабул қилмайдиган "эмоционал жиноятчилар" қаттиқ жазоланади. Шу орқали барча ғам андуҳларни кишилар ҳис қилмай, хотиржам ҳаёт кечириши айтилади. Ким билсин балки ростдан ҳиссиётлардан ҳоли бўлиш яхшидир. Шунда балки одамлар ортиқча ғам чекмас. Яъни буни ҳис қила олмайди. Бир бирдан хафа бўлмайди, жаҳли чиқмайди, нафратланмайди. Хотиржам яшайверади. Тўғри ўз навбатида одамлар бир бирини сева олмайди, яхши кўрмайди ва xурсанд ҳам бўлмайди. Аммо, тинчлик, хотиржамлик йўлида бу ижобий ҳиссиётлар арзимас қурбонлик эмас-ми? Қизиқ, шунчаки футуристик ўйлар.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 26 авг.
"Сиз Л. Толстой буюк адабиётимиздаги барча нарсага тенг деб айтасиз. Мутлақо ундай эмас! Пушкин, Ломоносовлар —даҳолар. Буюк Пётрнинг Aрапи ва Белкин билан бирга юзага чиқиш, бу олдин ҳеч қачон ҳеч қаерда айтилмаган ажойиб янги сўз билан катта саҳнага чиқишдир. "Уруш ва тинчлик" билан пайдо бўлиш эса бу Пушкин томонидан аллақачон олға сурилган янги сўздан кейин пайдо бўлиш демакдир. Бу ҳар қандай ҳолатда ҳам, Толстой аллақачон айтилган сўзларни шунчаки ривожлантирганини англатади холос." 📩Достоевскийнинг Страховга хатидан. П. С: Буюк Пётр Aрапи ва Белкин бу Пушкиннинг дастлабки насрий асарлари эди. "Уруш ва тинчлик" асари ғоялари эса Пушкинннинг "Капитан қизи" асаридан илҳомланиб ёзилган. Достевский шунга урғу бермоқда. 👉@kitoblog👈
Опубликован 26 авг.
— Hayotni nimasi uchun sevasiz? — Bunga aniq javob bo‘lmaydi. Bugun kimdir uchun, ertaga ishim uchun, indin oilam, yaqinlar uchun. Hayotdagi har bir kichik lahzadan ham lazzat olib yashash lozim. Intervyu #2 soni mehmoni - @kitoblog kanali admini, tajribali bookbloger O‘ktam O‘rintoyev. @Great_Bookstore
Опубликован 26 авг.
🌧Тошкентда эрталабдан ёмғир. Бугун кун бўйи ёғадиганмиш, ёнимдаги "синоптикларни" айтишича.💦 Ёмғир ёқади, ёмғирли ҳаво зўр.. Шундай ҳавода ҳиёбонда ким биландир сайр қилиб, суҳбатлар қурсанг.. Фақат мана бу каби парталарни олиб ташлаш керак. Имтихонни ярмида ёмғир ёғиб кетса нима бўларкин, шунча ишлаганинг бекор қилинса😅 👉@kitoblog👈
Опубликован 25 авг.
Баъзиларнинг ўз олами, хаёллари билан бўлиб турмушда оқсаши, жамиятдан бегоналашуви ҳақида. Бу ҳақида Чўл бўрисини ўқиганимда ҳам озроқ ёзгандим. Аудиоподкастда тўлиқроқ фикрларни бердим. Тўхтамасдан гапирганман, ҳеч қандай монтаж йўқ. Асли одам миясидаги фикрларни шу тарзда бошқаларга етказиб беришга уриниши керак. Тайёргарликсиз, узмай гапириш нутқни табиий қилиб, ҳақиқий фикрни юзага чиқаради. 👉@kitoblog👈
Опубликован 25 авг.
Ўқиш стрессни енгиллаштиради Сассекс университети нейрофизиологи Девид Люис бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар эксперимент ўтказишган. Улар бир гуруҳ кўнгиллиларни масхара қилишади, уларни жисмоний машқлар қилишга ва ақлий синовларни бошдан ўткизишга мажбур қилишди. Сўнгра пулс, босим ва мушакларнинг тонусини нормаллаштиришга киришдилар. Юзага келган стрессни енгиш учун мусиқа (стресс кўрсаткичларини 61% пасайтиради), бир стакан илиқ хушбўй чой (54%), тоза ҳавода юриш (42%) синаб кўрилди. Якунда бор йўғи олтита дақиқалик мутолаа, стрессни енгишда рекорд даражада 68% самарали экани аниқланди. Энди муаммолар ёмонлашганда нима қилиш кераклигини биласиз. 👉@kitoblog👈
Опубликован 25 авг.
Чили мўжизаси ва чикаголик болалар Ўтган асрнинг 70-йилларида чилилик 30 га яқин иқтисодчилар Чикаго университетида таҳсил олишган. Машҳур иқтисодчи "шок терапияси" асосчиси Милтон Фридманнинг бевосита ўзи ва ғоялари орқали малака оширишган. Кейин эса Чилига қайтиб ҳудди шу тарзда бошқа чилилик талабаларга ҳам таълим беришни бошлашган. Шу сабабли уларни "чикаголик болакайлар" деб аташарди. Батафсил: https://teletype.in/@kitoblog/chicago-boys 👉@kitoblog👈
Опубликован 25 авг.
Китобларни қаердан олишим, қайси дастурларда ўқишимни сўрашяпти. Мен асосан электрон китоблар ўқийман. Ҳозир телефон учун бир неча шундай дастурлар тавсия қиламан. 1.Мен бир неча йилдан бери ўқиш учун ишлатадиган ридер бу Moon+Reader Pro. Playmarket да бор, шунингдек тўлиқ версияларини турли сайтлардан қидириб топиш мумкин. Дастур барча файллар epub, doc, pdf, fb2 ларни ўқийди. Сўнгги ўқилган китоблар тартиб билан туради. Қанча ўқилган, бобда қанча қолган барини кўриш мумкин. Яна катта қулайлиги сўзни танлаб луғатдан таржима қилса бўлади. Луғатни дастурга юклаш мумкин. Буям Плаймаректдан. Менда 2 та луғат бор, инглизча-инглизча ва инглизча-русча. Расмларда кўрсатдим. Умуман менга энг қулай ридер шу. 2. Pdf учун лекин WPS Office ишлатаман. Мобил кўринишда ўқиш, сўзларни излаш ва pdf дан doc га ўтказиш функциялари бор. 3. Сўнгги пайт PocketBook дастурини ҳам ишлатяпман. Бу дастур одатда кўп ридерлар очмайдиган djvu(бошқа ҳамма форматларни ҳам) форматни очади. Жуда мукаммал қулайликлари бор, лекин шу мукаммалиги учун кўп ишлатмайман. Ўзи бир-неча китобни бирга ўқиганим учун шундай бир неча дастурдан фойдаланишга тўғри келади. Сиз ёққанини ишлатинг! 👉@kitoblog👈
Опубликован 25 авг.
Одамлар қандай яшашлари керак деган тушунча билан аслида қандай яшаётганлари ўртасида фарқ шунчалик катта-ки, ҳақиқий ҳаётни инкор этиб, қандай бўлиши керак, деган хаёлий тушунчага таянаётганлар, фойда кўраман деб ўзларига зиён етказишлари аён. Яхшиликка ҳар бир соҳада эътиқод ва амал қиламан деган одам — яхшилик мутлақо ёт одамларга дуч келавериб албатта ҳалокатга учрайди. Бироқ инсон ўз табиатига кўра нуқул яхши хислатлар эгаси бўлиши, ҳамда нуқул уларга риоя этмаслиги мумкин. 📚Н. Макиавелли—Ҳукмдор 👉@kitoblog👈